25.02.2022

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ТАМОЙИЛИ ОСТИДА.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филиали “Ижтимоий ва мутахассислик фанлар” кафедраси мудири Улаш Мустафаев ва филиалнинг “Исломшунослик” йўналишида малака ошираётган тингловчилари Равшанхон Юсупов (Қашқадарё вилояти Қарши тумани "Мулло-Юсуф" жомеъ масжиди имом ноиби), Сирожиддин Бўриев (Термиз шаҳридаги Ҳаким Ат-Термизий жомеъ масжиди имом ноиби), Мавлон Абдиев (Бандихон тумани "Муҳаммад" жомъе масжиди имом ноиби) биргаликда  Термиз давлат университетининг Тарих факультетида профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар билан давра суҳбати ўтказишди.

Тадбирда давра суҳбати иштирокчиларига “Дунёвий давлат ва маърифат”  мавзуси бўйича  Улаш Мустофаев  маъруза қилди. "Исломда инсон хуқуқлари ҳимояси, ижтимоий тенглик, адолат ва толерантлик", “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган диний-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзуларида эса минтақвий филиал тингловчилари Р.Юсупов, М.Абдиев, С.Бўриевлар маърузалар қилишди. Факультет профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари билан интерфаол методлар асосида ўтказилган бу давра суҳбати  иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Izoh qoldirish

Izohlar

19.03.2022 05:38
Зур