03.08.2021

Ҳарбий хизматчилар учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2021 йилнинг 2 август кунидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги “Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари” учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида 2 ҳафталик (72 соатлик) малака ошириш ўқувлари бошланди.

Мазкур ўқувларда Мудофаа Вазирлигининг 60 нафар Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари иштирок этмоқда. Улар учун дарс машғулотлари ҳар бири 20 кишилик 3 та гуруҳларда ташкил этилди. Мазкур ўқувлар куннинг биринчи қисмида белгиланган дарс жадвали асосида ҳарбийларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган маъруза ва семинар-тренинг машғулотлари интерфаол усулда, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчиларнинг машғулотлардан бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар режасига ишлаб чиқилган. Ушбу режага мувофиқ тингловчилар малака ошириш ўқувларининг иккинчи куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси ҳамда академия ҳудудида жойлашган Шайҳ Хованди Тоҳур, Қалдирғочбий ва Юнусхон мақбараларини зиёрат қилишди.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Оставить комментарий