FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Kafedra va lavozimi:
Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим, Доцент
Tug'ilgan sanasi:
1980-02-11
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Андижон давлат университети (МАГИСТР), Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, 2005
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎҚУВЧИЛАРДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Юртимизда узлуксиз таълим тизимида амалга оширилаётган   жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатининг миллий модели соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва миллат генофондини соғломлаштириш, мамлакат аҳолисининг ёши, ҳаётий кўникмаси, билими, ижтимоий ҳолати, имконияти, шароити, мустақил ҳаракатланишининг инобатга олинганлиги ва яна бир қатор ҳаётбахш тамойилларга асосланиб, 5 та бўғиндан ташкил топган. Хусусан, у мактаб ёшигача бўлган болаларни, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини, ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги ёшларни, олий таълимдаги талабаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт ўйинларига жалб қилиш, уларнинг соғломлик даражасини спорт ҳаракатлари орқали таъминлашга қаратилган. 

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 241

ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ БОЛАНИ ЎЙИНГА УНДАЙДИ

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳтлар жараёнида миллий халқ ўйинларини тиклаш, улардан таълим жараёнида фаол фойдаланишга эътиборни алоҳида қайд этиш жоиз.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 232

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРНИНГ ЎРНИ

Мамлакатимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан болалар спортини ривожлантириш юзасидан самарали саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётган экан, бу каби тадбирлар мактабларда ташкил этилаётган жисмоний тарбия дарслари ва синфдан ташқари ўқув-тарбия жараёнларида халқ ўйинларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларига ҳам алоқадордир.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 226

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мустақиллик йилларида республикамизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан изчил янгиланишлар олиб борилмоқда. Мазкур ислоҳотлар ҳозирда ўзининг муносиб самарасини бериб, таълим-тарбия тизими сифат ва мазмун жиҳатдан такомиллашмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, таълим-тарбия ислоҳоти ҳақида гапирар эканмиз, унинг мазмунини лўнда қилиб ифода этиш мумкин: бизга битирувчилар эмас, мактаб таълими ва тарбиясини кўрган шахслар керак.[1]

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 271

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ УЛАР ОНГИГА ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ СИНГДИРИШ

Мустақиллик йилларида республикамизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, баркамол авлод тарбиясини кўзлаб қабул қилинган давлат дастурлари, қарор ва фармойишларнинг барчаси, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (1999 йил
27 май) қарори юртимизда ҳар томонлама етук, баркамол инсонни тарбиялашни кўзда тутади.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 203

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ

Мақолада халқ ўйинлари узлуксиз таълимда соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи асосий воситалардан бири сифатида таҳлил қилинган бўлиб, унда халқ ўйинлари ҳақидаги маълумотлар илмий адабиётлар ва дарсликларга киритилмаганлиги, аммо Фарғона, Наманган вилоятларида болалар томонидан ўйналиб келинаётган ўйин машғулотларга тадбиқ қилиниб келинмоқда.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 313

Узлуксиз таълим жараёнида халқ ўйинлари воситасида соғлом турмуш тарзини яратиш

Резюме: Мақолада узлуксиз таълимда халқ ўйинлари воситасида соғлом турмуш тарзини яратиш борасида фикр юритилиб, халқ ўйинларининг таълим самарадорлигини оширишдаги муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтилган, шунингдек, синфда ҳамда синфдан ташқари машғулотлар учун халқ ўйинлари тавсия қилинган.      

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 226

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шаҳар болаларига қадимий халқ ўйинларини ўргатишнинг долзарблиги

Резюме: мақолада юксак даражада тараққий этган ҳозирги даврда шаҳар жойларда яшовчи болаларга  қадимий халқ ўйинларини ўргатиш ва шу орқали соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг долзарблиги ҳамда ушбу масалани самарали ҳал этиш усул ва воситалари таҳлилий ёритилган.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 268

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯРАТИШДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мустақил мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий сиёсатнинг бош негизи – жамиятнинг онгли, ҳар жиҳатдан комил аъзосини вояга етказиш, унинг камолоти учун барча шароитларни яратиш ва шу орқали давлатнинг ривожланиши, истиқболини таъминлашдир.  Шубҳасизки, комил инсон ҳар томонлама соғлом турмуш муҳитида камол топади.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 214

Ўқув-тарбия жараёнида халқ ўйинлари воситасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Резюме: мақолада халқ ўйинлари ўқув-тарбия жараёнида  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида тадқиқ этилган бўлиб, унинг самарали усул ва воситалари таҳлил қилинган, шунингдек, дарслик ҳамда адабиётларга киритилмаган, аммо ҳозирда Фарғона вилоятида ўйналадиган  ўйинлар машғулотларга тадбиқ қилиш учун тавсия қилинган.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 213

ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИ ЎЙНАШ ОРҚАЛИЙ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА РОЯА ҚИЛИШ

 Мустақил мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий сиёсатнинг бош негизи – жамиятнинг онгли, ҳар жиҳатдан комил аъзосини вояга етказиш, унинг камолоти учун барча шароитларни яратиш ва шу орқали давлатнинг ривожланиши, истиқболини таъминлашдир.  Шубҳасизки, комил инсон ҳар томонлама соғлом турмуш муҳитида камол топади.   

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 212

ОИЛАДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗИ

Мустақиллигимиз шарофати билан йўқолиб бораётган миллий маданият ва қадриятларимиз тикланди,  ҳамда жисмоний тарбия ва спортга қизиқишлари ривож топди.  Қадриятларимиздан халқ ўйинларига катта эътибор берилмоқда. Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бир неча бор таъкидлаганидек;[1] Миллий қадриятларимизни, шарқона педагогикани тиклаш ҳозирги куннинг ўта долзарб вазифасидур, деб бежизга айтиб ўтмаган. Албатта, бу ишни биринчи мактабгача таълим муассаларида, умумтаълим мактабларида, маҳалла, оилаларда ҳамжиҳатликда олиб бориш зарур.  Шу ўринда халқ ўйинлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Тарихимизга назар ташласак,  бизларгача қолдирилган улуғ хазиналар қаторида тикланиб,  ўз ўрнини эгаллаши зарур бўлган халқ ўйинларининг келажак авлод тарбиясидаги ўрни жуда катта маънавий мерос,  кучли тарбиявий моҳиятга эга халқ ўйинларни кенг тарғибот қилиш ҳали кўпгина ишлар қилиниши зарур. Халқ ўйинларимиз узоқ тарихга бориб тақалади. Ўйинлар ҳалқнинг ўзи сингари қадимий ва бой тарихга эга эканлигини кўрсатади. Бобокалонларимиз Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур асарларида ҳам болалар ижодкорлиги фолъклор ўйинларига таалуқли маълумотлар жуда кўп учрайди. Оилада халқ ўйинларни ўтказиш мақсадга муофиқ:

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 183

JAMIYATIMIZDA SOG’LOM TURMUSH TARZINI SHAKLLANTIRISH MUHIM OMILI

Prezidentimiz o’z ma’ruzasida “Farzandlari sog’lom yurt qudratli  bo’lur” deb bejiz keltirib o’tmagan edilar. Istiqlolimizning ilk yillarida olg’a surilgan bu ezgu g’oya mamlakatimizning mustaqil taraqqiyot yo’lidagi oliy maqsadga  davlat siyosatining ustuvor yo’nalishiga aylandi. Mamlakatimiz rivojlanishining xozirgi davr bosqichida barkamol insonni tarbiyalash eng asosiy va kechiktirib bo’lmaydigan muhim vazifalardan biridir . Yurtboshimiz takidlaganidek ;”sog’lom  avlodni tarbiyalash –buyuk davlat  poydevorini, farovon hayot asosini qurish” deganidir. SHu bois mamlakatimizda sog’lom avlod dasturi va harakati keng tus oldi .Bundan tashqari “Jismoniy tarbiya va sport to’g’risidagi “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi” asosida ta’lim–tarbiya tizimining tubdan isloh  etilayotgani ham ana shu ulug’vor vazifani amalga oshirish yo’lidagi muhim qadamdir. Aholining salomatligini mustahkamlab borish, o’quvchi –yoshlarning jismoniy va ma’naviy kamolatini oshirish, sog’lom avlod tarbiyasini takomillashtirish  masalalari kelajagi  buyuk davlat qurishni muhim omillaridan biridir.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 256

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРГА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимида амалга оширилаётган   жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатининг миллий модели соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва миллат генофондини соғломлаштириш, мамлакат аҳолисининг ёши, ҳаётий кўникмаси, билими, ижтимоий ҳолати, имконияти, шароити, мустақил ҳаракатланишининг инобатга олинган.

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 225
Metodik materiyallar:

JISMONIY TARBIYA TAQDIMOT

Жойлаштирди: Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
Кўриб чиқилди: 179
Video darsliklar:

SAMBO

Абдуллаев Абдуқаюм Абдулхаевич
116