FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Доцент
Tug'ilgan sanasi:
1971-09-16
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
Фан номзоди, Доцент
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Toshkent davlat universiteti, Jurnalist, 1993
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Миллий ғоя ва маънавият асослари дарсларида “Ақлий ҳужум” методини қўллашнинг назарий жиҳатлари ва аҳамияти

Маълумки, педагогик технологияларнинг асосий вазифаси – ўқитиш жараё­нининг мақсадларини амалга ошириш ва шахсни ҳар томонлама ривожлан­тиришдир. Бу эса нафақат таълим жараёнининг мазмунан янгиланишига, балким, педагогик жараённинг асосий бошқарувчиси бўлган ўқитувчи шахси, унинг бошқарув мазмуни ва ҳаракат йўналишига ҳам сезиларли ўзгартиришлар киритишни, ўқитувчининг ўз устида тинимсиз ишлашини талаб этади. Шунингдек, инновацион ўқитишда билимлар вазифаси ҳам ўзгаради. Яъни, доимий ёд олишдан мантиқий фикрлашга, изланишга ўтилади. Бундай фаолият  таълим берувчи фаолиятида ҳам, таълим олувчи фаолиятида ҳам ижодкорликни ривожлантиради.  Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади. Интерфаол усуллар ўқувчилардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнидаги фаолликни, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, ўқитиш мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 443

KONSTITUSIYA VA YOSHLARDA MA’NAVIY YETUKLIKNI SHAKLLANTIRISH OMILLARI

Fuqarolarning ma’naviy-ma’rifiy  jihatdan yetuk darajaga yetishi, ularning huquqiy barkamolligi,  kuchli qonunchilikning yо‘lga qо‘yilishi, qonunga nisbatan kishilarda kuchli hurmatning yuzaga kelishi -   rivojlanish bо‘sag‘asida turgan har qanday suveren, demokratik davlatning mustaqilligini mustahkamlovchi, uning istiqbolini belgilab beruvchi omillar hisoblanadi.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 433

Маънавий илдизларимиз: “Темур тузуклари” ва Амир Темур меросининг бугунги кундаги аҳамияти

Мустақиллик миллий қадриятларимиз, қадимий, гўзал урф-одатларимиз ва анъаналаримиз,  ўз маънавий илдизларимиз – жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган аждодларимизнинг бой маънавий-маърифий меросини тиклаш, яна бир бор қайтадан дунёга танитиш имконини берди.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 522

Амир Темур ва темурийлар даврида тасвирий санъат ривожи

Бу кўҳна дунё ўз тарихида жуда кўп саркардаларни, улуғ жаҳонгирларни, не-не подшоҳ, амир, хонларни кўрган.  Лекин бугунги авлод уларнинг барчасини ҳам хотирлаб,  алоҳида эҳтиром билан тилга олмайди. Демак  тарих ҳамма вақт ҳам ўз манфаатидан эл-улус, юрт манфаатини устун қўя олган, наинки бир мамлакат, балки, бутун жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган буюк сиймоларнигина ўз саҳнидан туширмайди.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 494

Соғлом бола тарбиясида оила муҳитининг ўрни

Оила табиатнинг энг гўзал мўъжизаларидан бири бўлиб, у инсонларга хос “табиий-биологик”, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир. Юртбошимиз ҳақли тарзда эътироф этганларидек,   «ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлган оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланишини истардим»3.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 297

ИЗОБРАЗИТЕЛЬНОЕ ИСКУССТВО И ВОСПИТАНИЕ ЭСТЕТИЧЕСКОГО ВКУСА МОЛОДЕЖИ

Аннотация: в настоящей статье автор рассматривает некоторые вопросы воспитания эстетического вкуса молодежи посредством произведений изобразительного искусства.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 366

Маънавият ва ҳуқуқ масалалари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги

Давр талаби жамиятимиз аъзоларининг янгича ҳуқуқий тафаккурини юксалтиришни назарда тутади. Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий ислоҳатлар қатъий ҳуқуқий заминга эга бўлсагина ижобий самара беради. Ҳамонки гап илмий асосга эга бўлган юқори сифатли одил қонунларни яратиш ва уларни қатъият билан ҳаётга тадбиқ этиб бориш  устида борар экан,  Олий қонун чиқарувчи орган-Олий Мажлис Сенати ва унинг Қуйи Палатаси вакилидан тортиб то меҳнаткашгача  барча ҳуқуқий билимга, муайян сиёсий-ҳуқуқий маданиятга, ҳуқуқий тафаккурга ва онгга эга бўлмоғи керак.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 278

Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий, иқтисодий асослари

Фуқаролик жамиятида энг аввало инсон манфаатлари чуқур ва атрофлича ҳимоя қилинади. Қолаверса келажак бунёдкорлари бўлган  оналар ва болаларга ҳар томонлама эътибор қаратилади. Чунки оналар ва болалар кайфияти орқали жамият маънавий-ижтимоий қиёфасини, давлат қудратини, мамлакат шаънини англамоқ мумкин. Шубҳасиз бу даражага фаровон турмушни бунёд этиб  эришиш мумкин.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 398

Юксак маънавиятли аёл жамият бахти

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” деб номланган янги китоби 2015 йил август ойида, Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриёти томонидан чоп этилди.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 412

Sog‘lom ona va bola tarbiyasining ijtimoiy-ma’naviy mezonlari

Ma’lumki, mustaqillikning birinchi yillaridan boshlab yurtimizda sog‘lom, barkamol avlodni tarbiyalash masalasi davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishiga aylangan edi. 2016 yilga “Sog‘lom ona va  bola yili” deb nom berilishi ham davlat siyosatining ushbu yo‘nalishdagi say-yu harakatlarning uzviy, mantiqiy davomi bo‘ldi.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 471

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА

Фуқароларнинг маънавий-маърифий  жиҳатдан етук даражага етиши, уларнинг ҳуқуқий баркамоллиги,  кучли қонунчиликнинг йўлга қўйилиши, қонунга нисбатан кишиларда кучли ҳурматнинг юзага келиши -   ривожланиш бўсағасида турган ҳар қандай суверен, демократик давлатнинг мустақиллигини мустаҳкамловчи, унинг истиболини белгилаб берувчи омиллар ҳисобланади.

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 317
Metodik materiyallar:

TIL DIL KO‘ZGUSI

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 190

Dars ishlanmasi

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 178

FORUM MATERIALI

Жойлаштирди: Sobirova Marhabo Abduganiyevna
Кўриб чиқилди: 26
Video darsliklar: