FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Тохириён Абдуллохи Шерализода
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Доцент
Tug'ilgan sanasi:
0000-00-00
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
Фан номзоди,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Ўзбекистон давлат педагогика университети, Хуқуқ, 1986
Qisqacha ma'lumot:

Ҳозирги кунда ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритмоқда

Maqolalar:

Малака оширишнинг “Устоз-шогирд” анъаналари асосидаги усули: изланиш, муаммо ва ечимлар

       Мустақилликнинг биринчи онлариданоқ таълимга кўрсатилаётган ўзига хос эътибор мустақил мамлакатамизнинг ўзига хос тараққиёт йўлига эга эканлигидан далолат беради.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқида таъкидланганидек, давлатимизда ҳар йили таълим учун сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди.[1]

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 3199

Ўқитувчи маънавий қиёфасини бойитишда миллий қадриятлар ва миллий мафкура уйғунлигининг аҳамияти

      Мустақиллик яратган шароит ва имкониятлар туфайли юртимизда инсон ҳаёти тобора чуқурроқ мазмун касб этмоқда. Жамиятда инсонликни англаш, одам бўлиб туғилиб одам каби яшаш зарурати миллий эҳтиёж даражасига кўтарилмоқда. Назарда оддий ёки табиий бир жараёндай туюладиган бу ривожланиш, аслида мақсадли, мазмунли интилишлар натижасидир. Айнан шу интилишларнинг замирида қанча машаққатли меҳнат борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу меҳнатнинг таълимий-тарбиявий соҳасини ташкиллаштириш ва таъминлашда халқ таълим тизими ходимларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Айниқса, ўқитувчининг ибрати, шахсий намунаси ўқувчиларнинг маънавий, мафкуравий, ғоявий иммунитетини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши ўқитувчининг ўз маънавий қиёфасини кун сайин такомиллаштириш зарурлигини кун тартибига қуймоқда. Демак, миллий равнаққа, умумбашарий тараққиётга туртки бўладиган жиддий ўзгаришларни, умуминсоний қадриятларни янгидан-янги неъматлар билан бойитадиган туб бурилишлар вужудга келишини таъминлайдиган узак, маънавий қиёфанинг бойиши, унинг миллий қадриятлар ва миллий мафкура билан уйғунлашувига кумаклашадиган омиллар ҳисобланади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2273

Малака оширишда тарих фани ўқитувчиларига АКТдан фойдаланиш бўйича бериладиган билим ва кўникмалар аҳамияти

     “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги 234-сонли қарорида таъкидланганидек, бугун малака ошириш тизими олдида турган долзарб вазифалар асосан таълим тизими ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш билан алоҳида ажраоиб туради. Қолаверса, ҳаётнинг барча соҳалари каби, бугунги кунда таълим тизимида техника воситаларини ривожланиб бориши, ўқувчиларни  китобдан кўра техник воситалар орқали таълимга қизиқтириш кенгайиб бораётганлиги бу масалага янада долзарблик бағишлайди. Шу нуқтаи назардан малака оширишга жалб қилинган ўқитувчиларга ахборот-коммуникацион технологиялардан (бундан буён АКТ) фойдаланишга доир бериладиган билим ва кўникмаларнинг қанчалик тушунарли ва мазмунли бўлиши катта аҳамият касб этади. Зеро, таълим жараёнига илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш талабалар ва ўқитувчиларни интеллектуал ривожлантириш ҳамда жамиятимизни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришнинг муҳим вазифасидир. Шу боис таълим соҳасига ахборот-коммуникация технологияларнинг кириб келиши янги ўзгаришлардан фойдаланишни тақозо этади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2886

Умумтаълим мактабларида ёшларнинг ғоявий дунёқараши ва маънавий фазилатларини шакллантириш вазифалари

      Маълумки, хар бир ривожланган давлат ўз фуқароларининг, вояга етаётган ёш авлоднинг тақдирига, камолотига бефарқ қарамайди, балки уларда она – Ватанга содиқлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ахлоқ-одоб ва бошқа мақбул инсоний хулқ-атвор, юксак фазилатларни тарбиялашга интилади. Инсон ягона давлат ва жамиятда яшаб туриб шу маконда қабул қилинган урф-одатлар, қонунлар, умумхалқ мафкураси ва миллий ғояларга амал қилади. Ўтган асрнинг маърифатпарвари, жадид адабиётининг атоқли намояндаси Чўлпон таъбири билан айтганда, халқ бамисоли улкан ва қудратли куч, тўлқин сифатида акс фикрлайдиган, ёт ва мақбул бўлмаган бегона ғоя ва мафкураларни тарғиб этадиган кучларга қарши курашади. Чунки, ҳатто урушлар тугаб, замбараклар наъраси тинган пайтда ҳам инсон онги ва қалбини эгаллаш йўлидаги мафкуравий курашлар давом этади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2217

Таълим тизимида АКТнинг замонавий ҳолати ва ижтимоий фанларда қўллаш масалалари  

     Ҳаётимизнинг ривожланишидаги жадаллик бугунги кунда ҳар бир соҳага АКТ ютуғларидан фойдаланишни тақозо этади. Кундалик фаолият фан ва техника ривожи билан боғланмай қолса одам ҳаёт билан ҳамнафасликни, уйғунликни йўқотиши мумкин. Бугун таълим тизимида, АКТни қўллаш масаласига катта аҳамият берилаётгани бежиз эмас.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2998

Ижтимоий-иқтисодий фанлар таълими натижавийлигини оширишда “Маҳорат мактаблари” тажрибаларидан фойдаланиш  

       Умумий ўрта таълим муассасаларининг замон талаблари даражасида модернизация қилиниши билан бирга, таълимнинг мазмун-моҳияти ҳам ўзгариб бормоқда: давлат таълим стандартлари такомиллаштирилди, ўқув дастурлари модернизация қилинди  ва оптималлаштирилди, дарсликларнинг янги авлоди яратилмоқда. Маълумки, олдинги таълим кўпроқ академик билимлар беришга йўналтирилган бўлса, ҳозир эса униб-ўсиб келаётган ёшларнинг чуқур назарий билимларга эга бўлиши билан биргаликда, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Айни шу паллада “маҳорат мактаби” ўқитувчилар тажриба алмашинуви воситаси сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1975

Мактабларда Миллий ғоя дарсларининг самарадорлигини оширишда ахборот таълим ресурсларининг аҳамияти

    Мустақиллик яратган имкониятлар шарофати билан мамлакатимизда инсон манфаатлари, халқнинг тинчлиги ва фаровонлигига хизмат қилувчи эркин, очиқ ижтимоий-сиёсий тизим барпо этишни таъминловчи кенг қамровли демократик ислоҳотлар амалга оширилди.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1979

Миллий кадриятлар ва миллий мафкура унгунлигида аждодлар мероси ва гояларининг ахамияти

        «…уз тарихимизни холисона ва хакконий бахолаб, маънавий меросимизни бойитиш ва ривожлантиришга уз хиссамизни кушишимиз, шу асосда бугунги жахон илму фани ва маданиятининг юксак чуккиларини эгаллашдек буюк вазифага хар томонлама муносиб ва кодир булишимиз даркор».[1]

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2097

Некоторые заметки о значении изучения наследии политических мыслителей в формировании политического сознания молодежи.

      Формирование политического сознания молодого поколения, по сути, является одной из приоритетных задач всего духовно-культурного  и нравственного воспитания. В условиях становления национальной государственности и возрождения национальных ценностей перед социально-политическими науками остро стоит  проблема обеспечения молодежи материалами, особенно аналитического характера, дающими четкое представление о политической мысли наших предков и основанных на богатое историческое наследие. В этом плане, данная статья посвящается вопросу изучения наследия представителей социально-политической мысли второй половины ХIХ века и определения его влияния на процесс формирования политического сознания молодежи.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1907

Бухоро тарихини ўрганишда Аҳмад Дониш ижодининг аҳамияти

      Тарих зарварақларида ўзига муносиб ва салобатли ўрин эгаллаган Бухоройи шарифнинг узоқ ўтмиши ва бугунги тарихига оид изланишлар фақатгина тарихий жараёнларни ўрганиб, пинҳон қолган ҳодиса-воқеаларни тиклаш учун эмас, балки ёш авлоднинг аждодларга эҳтиромини шакллантиришда, пухта тарихий онгни озиқлантиришда ҳам катта аҳамият касб этади. Жумладан, Бухоро тарихида узоқ муддат ҳукм сўрган сўнгги сулола — манғитлар тарихини мавжуд манбалар асосида ўрганиш, айнан тарихий даврларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда кетмакетлигини кўзатишда, ниҳоят муҳим жараёндир. Чунки буюк аждодлар меросини билиш ёш авлодда фақат ўз тарихи билан фахрланиш туёғусигина эмас, унга муносиб бўлиш, ундан ўрнак олиш масъулиятини ҳам шакллантиради.   

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1976

Маънавият юксалишида адабиётнинг мақоми

       Бугун Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари ўзини маънавиятга дахлдор деб билган ҳар бир зиёли қатлам вакилининг диққат марказидан четда қолмади. Унда келтирилган фикрлар, ёрқин мисоллар ва уларнинг таҳлили кўпгина давра суҳбатларининг асосий мавзусига айланмоқда. Худди шу асарнинг мантиқий давоми сифатида ёзилган юртбошимизнинг “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор”  номли рисоласи ҳам, бугун маънавият, маърифат, адабиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ҳар бир инсон учун ҳаракат дастури бўла олиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.  

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1948

Ёшларнинг маънавий тарбиясига таҳдидларга қарши сиёсий онгни шакллантиришда аждодлар меросининг ўрни

      Миллий давлатчилик ҳамда демократик жамият қуриш жараёнида, умумбашарий қадриятлар билан уйғун ҳолда миллий қадриятларимизга эҳтиром тўйғусини шакллантиришдек муҳим вазифани амалга оширишда аждодлар меросига мурожаат қилиш давр тақозоси сифатида катта аҳамият касб этади. Шу ўринда, А.Донишнинг илмий-адабий меросини ўрганилиши, талқин этилиши, ёшларнинг сиёсий онгини шакллантиришда катта рол уйнайди. Айниқса, бугунги глобаллашаётган дунёда ёш авлодни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш вазифасини бажаришда, қайта-қайта аждодлар меросига мурожаат этиш айни муддаодир. 

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1865

Миллий маънавий мероснинг ёшлар тарихий онгини шакллантиришдаги аҳамияти

      Президентимиз Ислом Каримовнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида ёш авлодни тарбиялаш борасидаги давлатимиз сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топган. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш соҳасидаги ишларнинг тизимли, босқичма-босқич амалга ошириладиган стратегияси белгилаб олинди. Мамлакатимизда ёш  авлодга қаратилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат сиёсатининг ажралмас қисми сифатида кенг намоён бўлмоқда ва халқаро миқёсда эътироф этилмоқда.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1925

Замони дониш ва дониши замон ( ё худ андар розҳои пардапӯши таърих)

       Ҳамакнун замоне, ки истиқлолияти давлатии кишвари мо воқеияти таърихӣ асту дар арсаи сиёсии маҷомеи ҷаҳонӣ Ӯзбекистон муносибатро ба дигар давлатҳои дунё дар асоси баробарҳуқуқӣ ва эҳтироми манфиатҳои тарафайн пиёда мегардонад, омӯхтани таърихи давлатдорӣ, афкори сиёсии арбобҳои давлатии давру замонҳои гуногуни таърих дар ин сарзамин аҳамияти бештар пайдо мекунад. Зеро, сабақҳо аз таҷрибаи рӯзгори аҷдод, аз талошхои давлатофариву давлатгузории онҳо метавонанд, то андозае барои бахшидани руҳи милливу маҳаллӣ ба давлати ҷавони мо  мусоидат намоянд. 

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1922

Маънавий–маърифий тарбияжараёнида диний инсонпарварлик ғояларнинг ўрни

       Мустақиллик йиллари дин ва диний қадриятларни тиклаш борасида асрларга тенг амалий ишлар бажарилди. Ушбу қадриятлар маънавий ва маърифий ҳаётимизнинг таркибий қисмига айланиб қолди. Президентимиз Ислом Каримов сўзлари билан айтганда: «Биз ислом дини ота-боболаримиз дини экани, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини доимо юксак қадрлаймиз... Динга ҳурмат ва эътиқод – биз учун ўлмас қадриятдир»[1].

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1920

Ўқувчи - ёшларнинг сиёсий онгини шакллантиришда Аҳмад Дониш маърифатпарварлик ғояларининг аҳамияти

     Миллий давлатчилик ҳамда демократик жамият қуриш жараёнида, умумбашарий қадриятлар билан уйғун ҳолда миллий қадриятларимизга эҳтиром тўйғусини шакллантиришдек муҳим вазифани амалга оширишда аждодлар меросига мурожаат қилиш давр тақозоси сифатида катта аҳамият касб этади. Шу ўринда, А.Донишнинг илмий-адабий меросини ўрганилиши, талқин этилиши, ёшларнинг сиёсий онгини шакллантиришда катта рол уйнайди. Айниқса, бугунги глобаллашаётган дунёда ёш авлодни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш вазифасини бажаришда, қайта-қайта аждодлар меросига мурожаат этиш айни муддаодир. 

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1841

Влияние общественно-политических взглядов Ахмада Дониша на формирование политических взглядов джадидов

       Исследователи проблематики джадидизма отмечают, что как движение джадидизм проявляется по двум ориентациям: первое, как  просветительское и, второе как политическое. В становлении и формировании идей джадидизма в политическом направлении, особенно в части касающейся национального возрождения, национальной независимости большую роль сыграли труды, учения и идеи выдающихся предков, непосредственно принявших участие в управлении делами государства. Они оказывали определенное воздействие на развитие идей представителей джадидизма и, в этом плане заслуживает внимания влияние Ахмада Дониша, который долгие годы служил во дворце Бухарского эмира и мог достаточно достоверно анализировать общественно-политическую ситуацию.  

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1923

Сиёсий онгни шакллантиришда Аҳмад Дониш маърифатпарварлик ғояларининг аҳамияти

      «Кўп асрлик тарихимиз шуни кўрсатадики, инсон дунёқарашининг шаклланишида маърифатнинг, хусусан, ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, тарих, фалсафа, сиёсатшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими – уларнинг барчаси одамнинг интеллектуал камолотга эришувида катта таъсир кучига эга»[1]

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1921

Малака ошириш жараёнида диний бағрикенлик масалаларини ёритиш зарурати

     Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, келажакнинг эгалари бўлган ёш авлоднинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратилди, зеро бу тарбия – миллий юксалишимизнинг асосий омилларидан биридир. Шу сабабли тарбиявий жараёнларни чуқурлаштириш мақсадида 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар таёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Шу билан бирга, таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича бир қанча тармоқ дастурлари қабул қилинди. Мамлакатимизнинг Президенти фармони билан “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази тузилди ва бу марказ маданий ва маърифий ишларни замон талабига мос равишда янги поғонага кўтарди.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1942

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида педагогик технологияларнинг ўрни

       Маълумки, истиқлолга эришгач, мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлига қадам ташлади ва пировард мақсад сифатида эркин, адолатли, демократик, фуқаровий жамият қуриш вазифаси белгиланди. Бундай жамиятни қуриш, албатта, ҳар томонлама ривожланган комил инсонлар томонидангина амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли комил инсонларни тарбиялаб етиштирувчи асосий манба ва восита ҳисобланган таълим тизимида, ислоҳот амалга оширилиб, замон талабига жавоб бера оладиган янги тизим яратишга киришилди. Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг ҳозирги босқичида (2005 ва ундан кейинги йиллар) комил, турмушга мослашган, таълим турлари ва касб-ҳунарни онгли равишда танлай оладиган, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган фуқароларни вояга етказиш асосий вазифа қилиб белгиланган. Ушбу жараённи жонлаштириш учун таълим тизимида педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ҳам аҳамияти беқиёсдир. Зеро шахс, фуқаро, мутахассиснинг камолга етиб, мустақил ҳаётга қадам ташлаши ва янги жамиятнинг фаол қурувчисига айланиши жумладан шу даргохда камол топадиган устозларга боғликдир.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1960

«Глобалишавӣ» ва таъсирҳои он

       Ташаккули авлоди баркамол ё худ инсони баркамол чӣ маъно дорад? Барои чӣ мавзӯи тарбия ва ташаккули шахси баркамол дар маркази диққати ҷомиа қарор гирифтааст? Чаро ба ҷиҳати назарии ин масъала эътибор афзудааст?

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1953

Умумтаълим мактабларида ёшларнинг ғоявий дунёқараши ва маънавий фазилатларини шакллантириш вазифалари

        Маълумки, хар бир ривожланган давлат ўз фуқароларининг, вояга етаётган ёш авлоднинг тақдирига, камолотига бефарқ қарамайди, балки уларда она – Ватанга содиқлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ахлоқ-одоб ва бошқа мақбул инсоний хулқ-атвор, юксак фазилатларни тарбиялашга интилади. Инсон ягона давлат ва жамиятда яшаб туриб шу маконда қабул қилинган урф-одатлар, қонунлар, умумхалқ мафкураси ва миллий ғояларга амал қилади. Ўтган асрнинг маърифатпарвари, жадид адабиётининг атоқли намояндаси Чўлпон таъбири билан айтганда, халқ бамисоли улкан ва қудратли куч, тўлқин сифатида акс фикрлайдиган, ёт ва мақбул бўлмаган бегона ғоя ва мафкураларни тарғиб этадиган кучларга қарши курашади. Чунки, ҳатто урушлар тугаб, замбараклар наъраси тинган пайтда ҳам инсон онги ва қалбини эгаллаш йўлидаги мафкуравий курашлар давом этади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1962

Маънавий-мафкуравий омилларнинг ижтимоийва сиёсий тарихдаги мавқеи  

        Мустақилликка эришганимиздан сўнггина XIX аср иккинчи ярмидаги Ўрта Осиёнинг сиёсий-ижтимоий вазиятига доир холисона фикр билдириш имконияти яратилди. Халқ тарихига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳар қандай сиёсий-ижтимоий вазиятни тўлалигича ўрганиш жараёнида ўша замондаги маънавий-мафкуравий ҳолатнинг ўрганилиши муҳим шарт бўлсада, аммо шўро даврининг тарих фанидаги бир ёқлама ёритишлар натижасида, Ўрта Осиёнинг XIX аср иккинчи ярмидаги маънавий ҳаёти чекловлар, мавжуд фикр ва ғояларни нотўғри талқин қилиш усуллари орқали ёритилган эди. Ўша даврларда олиб борилган ҳаракатлар аввало, ўлкадаги табиий-тарихий ривожланиш жараёнига таъсир ўтказгани, сўнг маҳаллий халқларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётига ҳам ўзгаришлар киритгани нохолис таҳлил қилинган. Айниқса, ўтмишга тегишли бўлган осори атиқалар, миллий қадриятлар, бой тарих саҳифалари, илму фан арбобларининг фаолияти ва хизматлари миллийлик нуқтаи назаридан руҳсизлантириб берилган эди. Ишора қилганимиздек, бу давр маънавий-мафкуравий манзарасини ёритиш муаммоси эса, мустақилликгача бўлган даврда турли сабабларга кўра биртомонлама ёхуд ҳақиқатлардан кўз юмиш  орқали амалга оширилган. Бунда биринчидан, ҳукмрон мафкуранинг нафақат сиёсий, балки маънавий ҳаётга ҳам плюралистик ёндошувдан мутлақо ўзоқ эканлиги кўринса, иккинчидан, жамият табақаларини синфийлик нуқтаи назаридан таснифлаб, фақат даўрийлик таълимотига таяниб, дунёқараш ва эътиқод масалалари мақсадли равишда четга суриб қўйилгани кўзга ташланади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1959

“Оммавий маданият”нинг бартараф этишида миллий қадриятлар ўрни

         Маълумки, ўқувчилар ўзларининг ижтимоий мавқеи, ёши, руҳий хусусиятлари билан ажралиб турадиган ижтимоий гуруҳдир. Ёшлик даврининг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу давр ёшларнинг ўқиши, билим олиши, маълум бир касб танлаши ва уни эгаллаши, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши, жамият олдидаги бурчларини англаб етиши, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақилликка киришиш, оила қуриш ва ҳоказолар билан тавсифланади. Бироқ, сўнгги пайтларда ёшларимизнинг ўзини англашга доир вазият равнақига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган айрим зарарли оқимлар, ёт ғоялар, ғаразли диний мафкуралар ёшларни ҳидоят йўлига эмас, залолат йўлига кириб кетишига сабаб бўлмоқда. Биноан, ёш авлодни турли қинғир йўлларга кириб кетишидан, номақбул оқимлар таъсирига тушиб қолишидан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланди.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1821

  Мактабда ўҚувчилар тарихий онгини шакллантиришда аждодлар мероси ва ғояларининг аҲамияти

         Истиқлол мамлакатимиз халқларининг тарихий анъана ва маънавий бойликларини қайта тикловчи, уни янги мазмун билан бойитувчи муҳим бир омил бўлди. Таълим тизими мазкур омилда ўзига хос ўрин эгаллайди.  Шу боис тарих фанини ўқитиш жараёнида миллий асосга таяниш, халқимизнинг маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик каби анъаналари, андишалилик, иймон-инсоф, меҳр-оқибат, ор-номус каби фазилатларини чуқур ўрганиш ва  уларни ёшлар қалбига сингдириш асосий вазифа сифатида белгилаб берилган. Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, унинг мохиятини англаш ўқувчиларнинг тарихий анъаналар ва олийжаноб фазилатлар манбаларини, тарихан таркиб топганлигини тушуниб олишларига кўмак беради. Бу Юртбошимиз қайд этган «узликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур»[1] деган фикрнинг нечоғлик долзарблигини намоён этади.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2001

Умумбашарий муаммолар доирасида геоэкология муаммосининг сиёсий ечими – давр талаби

       Маълумки умумбашарий муаммолар ҳозирги куннинг жиддий ва кескин муаммоларидан бирига айланиб қолмоқда. Эндиликда сир эмаски, умумбашарий муаммолар ўзининг даҳшатли оқибатлари, жамиятга келтирадиган зарари билан бошқа ҳар қандай муаммолардан кескин фарқ қилади. Бу муаммоларни муайян бир ҳудуд чегарасидаги жамият ҳаётида рўй берадиган бирор-бир муаммога қиёслаб бўлмайди.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1996

“Оммавий маданият”нинг бартараф этишида миллий қадриятлар ўрни

        Маълумки, ўқувчилар ўзларининг ижтимоий мавқеи, ёши, руҳий хусусиятлари билан ажралиб турадиган ижтимоий гуруҳдир. Ёшлик даврининг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу давр ёшларнинг ўқиши, билим олиши, маълум бир касб танлаши ва уни эгаллаши, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши, жамият олдидаги бурчларини англаб етиши, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақилликка киришиш, оила қуриш ва ҳоказолар билан тавсифланади. Бироқ, сўнгги пайтларда ёшларимизнинг ўзини англашга доир вазият равнақига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган айрим зарарли оқимлар, ёт ғоялар, ғаразли диний мафкуралар ёшларни ҳидоят йўлига эмас, залолат йўлига кириб кетишига сабаб бўлмоқда. Биноан, ёш авлодни турли қинғир йўлларга кириб кетишидан, номақбул оқимлар таъсирига тушиб қолишидан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланди.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1861

Тарих дарсларида ўқувчилар фаоллигини ошириш масалалари: тажриба, изланиш

      Мустақиллик аталмиш тарихий неъмат юртимиз халқларининг тарихий анъана ва маънавий бойликларини қайта тикловчи, уни янги мазмун билан бойитувчи муҳим омил бўлди. Ўз навбатида таълим тизими мазкур омил доирасида ўзига хос ўрин эгаллайди. Таълим жараёнида эса тарих фанини ўқитиш, унда миллий асосга таяниш, халқимизнинг маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик каби анъаналари, андишалилик, иймон-инсоф, меҳр-оқибат, ор-номус каби фазилатларини чуқур ўрганиш ва уларни ёшлар қалбига сингдириш асосий вазифа сифатида белгилаб берилган.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2043

Труды Ахмада Дониша и Садриддина Айни — важные источники по истории Бухарских мангитов

         В истории Бухары, период правления династии мангитов, имеет особое значение. Ибо приход к власти династии мангитов сыграл  положительную роль в борьбе с феодалами-сепаратистами за укрепление центральной государственной власти. Именно в это время ряд кочевых племен перешли к оседлому земледелию, что впоследствии привело к развитию земледелия, ремесленного производства, к укреплению внутренней и внешней торговли, и даже к образованию регулярной армии при эмире Насрулле.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1981

Фидоийлик ва жасорат лавҳалари (ёки «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақидаги мулоҳазалар )

         Инсон ҳаётидаги ҳар бир лаҳза, ҳар бир оннинг ўзига хос мазмун моҳиятини англаш учун вақт лозимлиги табиий ҳол. Баъзан ҳатто ҳаётининг энг ширин ва энг гузал лаҳзаларида ҳам инсон ўша оннинг асл моҳиятини англаши қийин бўлади. Айниқса, агар бундай соатлар инсоннинг шахсий ҳаётий мавқеини, жамиятга бўлган муносабатини белгиловчи онлар бўлса, ойлар, йиллар ўтиб ҳатто аччиқ лаҳзалар бўлган бўлса ҳам бошқа бир инсонлар учун ширин лаҳзаларни тақдим этиши мумкин. Фақат шундай тақдирли кунларни тўғри баҳолаш, улардан тўғри сабоқлар олиб тўғри хулосалар чиқариш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳақида ширин хотиралар ёзиш кимлар учун бадиий ижод маҳсули, яна кимлар учун эса тарбиявий мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган жараёндир. Шу билан бирга, тарих саҳнасида бутун бир халқларни, жамиятни жар ёқасидан қайтариб буюк хизматлар қилган инсонлар фаолияти баъзан хотиралар кўринишида ёзилмаса ҳам, аксинча ўша ҳаракатлар ҳеч қандай безаксиз асл ҳолатида тақдим этилса одамларга яқинроқ, азизроқ бўлади. Айниқса таҳликали даврларда айтилган сўзлар, нутқлар ва маърузаларнинг тўплам шаклида нашр этилиб, уларда фикрлар динамикаси, воқеалар ривожига назар ташлаш имконияти яратилса, бундай мажмуанинг аҳамияти янада қимматлироқ бўлишига шубҳа йўқ.      

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 3576

Тарбияи маънавє ва одоби ислом

          “Муаллим, педагог. ¤ фаіат ба баёни маїмґи донишµо бояд кифоят кунад ё ки ба тарбияи дастпарваронаш µам масъул аст?” Ин савол дар бисёр мавридµо боиси баµсу мунозирахо буд ва µаст. Аммо назари мо, мардуми Шарі аз азал ба муштаракии таълиму тарбия моил аст. Аз µамин нуітаи назар, ба назари мо, µар як фанни омґзонидашаванда сарфи назар аз он, ки табиє, техникє ё гуманитарє аст, бояд ба насли наврас имконияти хуб ва мусоид фароµам оварад, то ки онµо барои ташаккули меъёрµои арзёбии амал ва µаракатµои худ, муайян намудани муносибат ба атроф ва умуман їамъият роµу равиш ёфта тавонанд. Пас, таълиму тарбия бояд їараёни муштарак шинохта шавад ва ин имконият дар їамъият ба таври µаддиаііал истифода гардад.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1963

АҲМАД ДОНИШ ВА УНИНГ “Тарихий рисола”си  

        Умумбашарий қадриятлар билан уйғун ҳолда миллий қадриятларга эҳтиром тўйғусини шакллантиришдек муҳим вазифани амалга оширишда аждодлар меросига мурожаат қилиш катта аҳамият касб этади. Шу ўринда, А.Донишнинг кўп қиррали илмий-адабий меросини ўрганилиши ва уларнинг талқин этилиши, ёшларнинг тарихий онгини шакллантиришда, аждодлар меросига эҳтиром ҳиссини юксалишида ўзига хос мақомга эга. Айниқса, бугунги глобаллашаётган дунёда ёш авлодни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш вазифаси, қайта-қайта аждодлар меросига мурожаат этишни тақозо этади. 

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 2007

Активизация познавательной деятельности учащихся  на  уроках  истории: опыт и проблемы

        Развитие народного образования в Республике Узбекистан за годы независимости, опыт школьного образования за рубежом убедительно доказывают важность и своевременность перехода к новым, соответствующим требованиям сегодняшнего дня, методам обучения в школе. Соответственно, поиск новых форм и приемов изучения истории в наше время – явление не только закономерное, но и остро необходимое.

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1928
Metodik materiyallar:

Юксак маънавият.pdf

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 1280