FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Азизова Гулноза Ганижоновна
Kafedra va lavozimi:
Педагогика, психология ва таълим менежменти, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1984-08-14
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Жиззах давлат педагогика институти (магистр), Педагогика, 2009
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ ТИЗИМИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЯНГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ ТИЗИМИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЯНГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 258

ЎЗБЕК ТИЛИГА ҚИЛИНГАН ТАРЖИМАЛАР АСОСИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШНИНГ БАЪЗИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Бадиий тилнинг шундай хусусияти борки, у миллат онги, унинг шуури ва юрагини ўзида мужассам этади ва миллатни миллат қилиб берадиган унсурлардан бири саналади. Шунинг учун бадиий таржимада, яъни бир тилдан иккинчи тилга бадиий адабиёт намуналари таржима қилинганда икки миллат юраги, фикри ва шууридаги ўхшашлик, монандлик, бирлик қидирилади. Агар мана шу жараён ўзаро бири бири билан тўғри келса, бир тилдаги бадиийликни иккинчи тилда ўтказиш имконияти туғилган бўлади. Бинобарин, тил ўрганиш жараёнида на фақат лексик, грамматик, семантик қонун-қоидалар кетма-кетликда оддийдан мураккабга қараб англанади, балки бадиий адабиёт намуналари орқали хорижий миллат руҳи тафаккур қилинади. Шунга кўра, инглиз тилидан ўзбек тилига қилинган бадиий асарлар таржималарининг инглиз тилини англашдаги ўрни ва аҳамияти муҳимдир.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 242

ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим жабҳаси сифатида  баркамол шахс тарбияси масалалари ўртага қўйилди. «Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади имон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат».[1] Аслида баркамол шахс тарбияси мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган энг муҳим инновацион жараёнлардан бири бўлиб, унинг мазмуни янги инсон ва янги жамиятни барпо қилишга тенг келади.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 268

ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Таълим ва тарбия Ўзбекистон Республикасининг истиқбол ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, унинг ўсиши ва равнақининг асосларидан бири саналади. “Тақдиримсан, бахтимсан улуғ ва жонажон Ватан” ғояси бугунги ривожланишнинг устувор ғояларидан бири сифатида эътироф этилади. Мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш учун эса ҳар соҳада, шунингдек педагогик жараёнда, хусусан чет тилларни ўқитишда ҳар бир ўқитилаётган предметга доир ахборот-коммуникация ва технологик инновацияларни кенг жорий этилиши тақозо этилади.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 197

Кўриб чиқилди: 131

Инглиз тили ўқитувчиларининг инновацион педагогик фаолиятларини ташкил этиш долзарб педагогик вазифа

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида  мамлакат таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш, хусусан олий таълим тизимини қайта қуриш, уни дунё тизимига интеграция қилиш ва олий сифатини таъминлаш, педагогик жараённи демократлаштириш, уни эркинлаштириш ва модернизация қилиш, таълим жараёнини замонавий инновацион ғоялар билан бойитиш ва  мазмунини такомиллаштириш, таълим тизимига энг замонавий илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича аниқ мақсадли ҳамда мамлакат истиқбол тараққиётига алоқадор бўлган кенг кўламли мақсадлар белгилаб олинди ва жуда катта ишлар амалга оширилди.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 268

ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Таълим ва тарбия Ўзбекистон Республикасининг истиқбол ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, унинг ўсиши ва равнақининг асосларидан бири саналади. “Тақдиримсан, бахтимсан улуғ ва жонажон Ватан” ғояси бугунги ривожланишнинг устувор ғояларидан бири сифатида эътироф этилади. Мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш учун эса ҳар соҳада, шунингдек педагогик жараёнда, хусусан чет тилларни ўқитишда ҳар бир ўқитилаётган предметга доир ахборот-коммуникация ва технологик инновацияларни кенг жорий этилиши тақозо этилади.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 115

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ МИСОЛИДА ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ

Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури умуммиллий мақсадга   айланган бўлиб, мазкур дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳар бир оила тақдирини белгиловчи омил ҳисобланади. Маълумки Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимиз иқтисодиёти ва ҳаётининг барча жабҳалари учун юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш, шунингдек, кадрлаш тайёрлаш борасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган яхлит ўқув-илмий-ишлаб чиқариш комплекси сифатида таълим тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш вазифасини муваффақиятли ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 199

THE ROLE OF IDIOMS IN DEEP STUDY OF ENGLISH AMONG THE HIGHER SCHOOL STUDENTS

During the recent years in the linguistic interrelationships of English and Uzbek languages the specific development, and the direct and indirect influence of English on Uzbek has been noticeably marked.The main linguistic characteristics of the present linguistic situation is that the increased interest in learning English among the country’s youth is becoming stronger and stronger together with Uzbek which is functioning and becoming as a means of interinformational change.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 192

Чет тилларни ўқитишнинг янги тизими

ХХI аср Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт, фан ва техника, ижтимоий-сиёсий инновациялар асри сифатида бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти жамият такомилининг янги истиқбол мақсадини –  “жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш” сифатида белгилаб берди.  Шунингдек, ўта муҳим бўлган ижтимоий-сиёсий йўналиш  - ёшлар тарбиясида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган мақсадлар белгиланди. Бу мақсад – таълим тизимини ислоҳ қилиш, яъни уни қайта қуриш, дунё таълим тизимига интеграция қилиш, унинг мазмунини миллий истиқлол ғояси ва миллий манфаатлар асосида қайта қуриш,  демократлаштириш, янгилаш, модернизация қилиш ва либераллаштириш, шунингдек таълим жараёнини ахборот-коммуникация тизимлари билан қуроллантириш ва инновацион педагогик технологиялар билан бойитиш тушунчаларида ўз ифодасини топди. Мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш учун бугунги кунда ҳар соҳада бўлгани каби таълим тизимида, шу жумладан олий таълимдаги чет тиллар ўқитувчилари педагогик фаолиятида ҳам ҳар бир ўқитилаётган предметга доир ахборот-коммуникация ва технологик инновацияларни кенг жорий этиш зарур талабга айланмоқда.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 173

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ДЎСТОНА МУҲИТ ЯРАТИШ ОМИЛЛАРИ

Интерфаол усуллар инглиз тилини ўргатиш жараёнида дўстона муҳит яратиш омили бўлиб хизмат қилади. Улар ўқувчилар ҳамда ўқитувчи ўртасидаги ишонч, ҳамфикрлилик, ҳамфаолиятлилик, дўстлик, ҳамкорлик муҳитини юзага келтиради. Биргаликда фикр қилиш ва ишлаш орқали улардаги фаолликни оширади, ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришини фаоллаштиради, уларнинг интеллектуал ва хиссий-эмоционал шахсий ёндашуви ва сифатларини ривожлантириш учун хизмат қилади. Дўстона муҳит ўқувчининг белгиланган ўқув материалини осонлик, тазъйиқсиз, илиқлик билан қабул қилиши учун зарур педагогик шароитни яратишга хизмат қилади.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 231

РОЛЬ ИНОСТРАННОГО ЯЗЫКА В ФОРМИРОВАНИИ ГАРМОНИЧНО РАЗВИТОЙ ЛИЧНОСТИ (на примере английского языка)

Глубинные преобразования узбекского общества за годы независимости по пути формирования демократической и правовой государственности, гражданского общества определили качественно новые педагогические цели и направления  в формировании гармонично развитой личности, теоретического осмысления и практической реализации важнейших составляющих процесса  общественной самореализации личности как субъекта роста и развития общества, воли и общественной активности данной личности, его осознанной ответственности за свои поступки и действия не только преред его семьей, родными, но и перед государством и обществом.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 181

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР (Инглиз тили ўқитувчилари мисолида)

Бугунги замонда педагогик фаолият нуфузини оширишнинг муҳим талабларидан бири бу  - ўқитувчиларнинг педагогик инновацион фаолиятини ташкил этишдир. Таълим жараёнининг ҳар бир босқичида ўқитувчинингинновацион педагогик фаолиятини ташкил қилмасдан туриб, замонавий талабларга жавоб берадиган етук ва рақобатбардош кадрларни шакллантириб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йилнинг 10 декабрдаги Қарорида эса замонавий кадрлардан бир эмас, балки бир неча хорижий тилларни эркин билиши тақозо этилмоқда.  Мана шу долзарб вазифани амалга оширишда ўқитувчининг инновацион педагогик фаолиятини миллий маънавий қадриятлар асосида ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур педагогик мақсад таълим жараёни самарадорлигини таъминловчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Мамлакат иқтисодиёти учун баркамол, замонавий билимларни тўлиқ эгаллаган, маънавиятли, компетентли, ҳаракатчан, ижодий ёндашувли, креатив кадрларни етиштириб бериш зарур. Мана шу талабларнинг амалийлиги истиқбол кадрларнинг нечоғли чет тилларини эгаллаганига бевосита боғлиқ.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 257

Инглиз идиомаларини ўқитиш асосида миллий қадриятларни шакллантириш

Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида” халқ мероси, миллий қадриятлар, унинг бой интеллектуал салоҳияти, шунингдек умумбашарий қадриятлар асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш мамлакат тараққиётининг муҳим шартларидан бири сифатида эътироф этилади. Таълим ва тарбия Ўзбекистоннинг истиқбол ижтимоий тараққиёти, унинг ўсиши ва равнақининг негизларидан бири саналади ҳамда “Тақдиримсан, бахтимсан улуғ ва жонажон Ватан” ғояси бугунги ривожланишнинг устувор ғояларидан бири сифатида эътироф этилади. Бунинг учун эса ҳар бир ўқитилаётган предмет ва соҳада миллий қадриятлар ўрни ва мақоми таъминланган бўлиши зарур. . Ана шундай йўналишлардан бири талабаларга инглиз идиомалари ва уларнинг ўзбекона эквивалентларини ўқитиш орқали икки халқ ва маданият ўртасидаги ўхшашлик ва ўзига хосликларни белгилаш ҳамда натижада талабаларда миллийлик ва умумбашарийликни тарбия қилишдир.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 202

Малака ошириш тизимидаги инглиз тили ўқитувчиларининг инновацион педагогик фаолиятини ташкил қилиш

Инновацион фаолият  - янги маҳсулот яратишга йўналтирилган илмий, технологик, ташкилий, молиявий, тижорат тадбирлари мажмуасидан иборат бўлиб, улардан мақсад йиғилган билим, малака, кўникма, технология ва ишлаб чиқириш асбобларини мана шу янги маҳсулотни кенг миқиёсда ишлаб чиқарилишига ишлатиш ва ва унинг самарадорлигини таъминлашдир.

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 145
Metodik materiyallar:

Бошқарув санъати

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 52

психология

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 45

педагогика

Жойлаштирди: Азизова Гулноза Ганижоновна
Кўриб чиқилди: 48
Video darsliklar:

Нон азиз

Азизова Гулноза Ганижоновна
84