FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Халматова Насиба Бозорбоева
Kafedra va lavozimi:
Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1981-10-17
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: СамДУ, Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, 2006
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Амалий фанларни ўқитишда муаммоли ўқитиш технологиясидан фойдаланиш

Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий таълим тизимини янгилаб, янги педагогик ва инновацион технологиялар жадал ривожланиб бормоқда. Ҳозиргикундасамарадорўқитиштехнологияси – бумуаммолиўқитишдир. Унинг  вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли ўқитиш ижодий,  фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 143

Фанларни ўқитиш жараёнида ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш

Ҳозирда таълим муассасалалари замонавий компьютер, ахборот коммуникация технологиялари асосида жиҳозланмоқда. Бу педагогларни ўз меҳнат  фаолиятларига янгича ёндашувларини талаб этади. Замонавий технологияларнинг жорий этилиши педагогни ўқув жараёнида таълим воситалари асосида фаолият доирасининг чекланишига эмас, балки унинг вазифалари ва ролини ўзгаришига, педагогик фаолиятнинг мукаммаллашувига олиб келади.

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 164

Хотин-қизларни спортга жалб қилиш орқали баркомол авлодни тарбиялаш

Мустақиллик туфайли жисмоний тарбия ва спорт юртимиз тараққиётининг барча соҳалари каби давлат сиёсатининг устивор йўналишлари  доирасида ривож топмоқда. “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонун, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор,“Оммавий спорт тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида” ги Қарорлар ва шу соҳага оид бошқа хужжатларнинг қабул қилиниши, уларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Конститутцияси “Таълим тўғрисида” ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги Қонунларда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида урғу берилиши юқорида қайд этилган фикр ифодасидир. Ҳар сафар мустақил юрт, озод Ватан, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳақида гап кетар экан, суратию сийрати гўзал юртдошларимиз, улар амалга ошираётган улуғ бунёдкорлик ишлари алоҳида гапирилиб кетилади.       Суратию сийрати гўзаллар орасида қадди-басти келишган, сулув қизларимиз, аёлларимиз оз эмас. Уларнинг ҳаётимиз равнақи, жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс.         Бир пайтлар атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда «ҳовуздан эгилиб бир пиёла сув ололмайдиган», танбалликка мойил аёллардан фарқли ўлароқ, бугунги кунда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом хотин-қизлар сафи кундан-кунга кенгайиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз.   Айниқса, кейинги ўн олти йил ичида хотин-қизларимизнинг маънавий дунёси, ақлий ва жисмоний салоҳияти юксала бошлаганлиги ҳам айни ҳақиқат. Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига кўрсатаётган ғамхўрлиги туфайли уларнинг саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидан бўлган спортга муносабат мустақиллик йилларида тубдан ўзгарди. Зеро, спорт – ҳамжиҳатлик, дўстлик, эзгулик элчиси, етуклик рамзидир. Кейинги йилларда хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва уларни спортга оммавий жалб этиш мақсадида уюштирилаётган тадбирларда, хусусан, аёллар спартакиадасида бир ярим миллиондан ортиқ аёллар иштирок этди. Айниқса, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Наманган шаҳрида ўтказилган «Тўмарис аёллар» спорт фестивали ўзининг оммавийлиги билан муҳим аҳамиятга эга бўлди. Дастлаб шаҳар, туман, вилоят миқёсида бўлиб ўтган мусобақаларда нафақат хизматдаги аёллар, балки уй бекалари ҳам фаол қатнашмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва маънавий етуклик мезонларидан    бири   спортга  меҳр  қўйиш, уни  ривожлантиришдир. Вилоятимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида қурилган улкан спорт иншоотлари – сузиш ҳавзалари, теннис кортлари, футбол майдонлари республика Президентининг спортни ривожлантириш соҳасига бераётган катта эътиборига амалий жавобдир. Бундай имконият ва шароитлар туфайли спорт барчанинг, жумладан, болалар ва ўсмирларнинг, айниқса, аёлларнинг кундалик эҳтиёжига айланса, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги муваффақияти ортади, демак Ватанимизнинг дунё ҳамжамияти олдидаги обрў-эътибори янада юксалади.

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 148

Мактабларда жисмоний соғламлаштириш гуруҳлари ишларини ташкил этиш

Мустақил Ўзбекистон Республикаси давлатининг ассосий ва  долзарб  вазифаларидан бири ёш авлодни  жисмонан бақувват, руҳан баркамол ва титик, ўз халқига ва ватанига садоқатли  инсон қилиб етиштиришдир. Ўсиб келаётган авлоднинг жисмоний тарбиясига  уларнинг ҳар томонлама  баркамал ривожланишининг  самарали воситаларидан бири сифатида қаралади. Мактаб ёшидаги болаларнинг айримларининг саломатлиги ва  жисмоний ривожланишида турли нухсонлар борлиги бизга маълум. Болалар ва ўсмирлар кам ҳаракатлик натижасида ҳар хил касалликларга дучор бўлишини  бартараф этиш учун уларни доимо тўғри  жисмоний тарбия машқлари билан шуғуллантириш, организмини чиниқтири лозим. Юқоридагиларни этиборга олган ҳолда касал ва саломатлиги, ожиз болалар орасида  жисмоний тарбия машғулотларини олиб бориш ва унинг услубияти долзарб масала ҳисобланади.  Самарқанд вилоятидаги  Булунғур тумани, Ургут тумани ва Катта қўрғон туманларида Илмий тадқиқот ишлари олиб борилганда қўйдагилар аниқланди. Булунғур туманида  жами 180 нафар жисмоний тарбия ўқитувчиларидан 80 нафари тиббий гуруҳларда жисмоний тарбия машғулотлари олиб борилган. Ургут туманида 311 нафар жисмоний тарбия ўқитувчиларидан 100 нафари, Каттақурғон туманида 203 нафар жисмоний тарбия ўқитувчиларидан 70 нафари махсус гуруҳларда жисмоний тарбия машғулотларини олиб борган. Ушбу натижаларга қараб  шу айтиш мумкинки ҳозирги кунда  мактабларда махсус гуруҳлар жуда кам ташкил этилган. Ажинарли ҳолати шундаги айрим жисмоний тарбия ўқитувчилари ўқувчиларнинг саломатлигига эътибор бермаслиги сабабли турли хил ножияли ҳолатлар руй бермоқда. Шунинг учун ўқувчиларнинг        саломатлигига қараб учта ўқув гуруҳларига бўлиниши керак.

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 138

СОҒЛОМ БОЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ

        Ҳозирги кунда ёшларда миллий онг, миллий мафкура, ўзига хос миллий ғурур, миллий тафаккур ва ифтихорни тарбиялаш борасида республикамизда жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.       

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 127
Metodik materiyallar:

МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРЛАРИ ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

 

  “ТАСДИҚЛАЙМАН”

                                                                             Институт ректори

                                                                                   _______   А.Э.Курахмедов

                “__” ___________ 2016 йил

 

“АМАЛИЙ ФАНЛАР ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ” КАФЕДРАСИ

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАНИНИ ЎҚИТИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСИ УЧУН

МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРЛАРИ ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 

ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУА

 

Ўқув-методик мажмуа кафедранинг 2016 йил 25 мартдаги 3-сонли йиғилиши қарори билан тасдиқланган.

 

                Кафедра мудири                                   Б.Дониев

 

 

    “КЕЛИШИЛДИ”

Ўқув-методик ишлар

проректори__________ О.Ғайбуллаев

 

 

 

 

Самарқанд – 2016 йил

 

Х. Рофиев, Д.Ибрагимова, Н. Халматова жисмоний тарбия фанини ўқитиш ҳуқуқини бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш курси учун миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанидан ўқув-методик мажмуа. –Самарқанд ВХТХҚТМОИ, 2016 й. – 102 бет.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу ўқув-методик мажмуа жисмоний тарбия фанини ўқитиш ҳуқуқини бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун мўлжалланган.

 

        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд ВПКҚТМОИ Илмий кенгашининг 2016 йил ___ мартдаги ____-сонли йиғилиши қарори билан ўқув-методик мажмуа сифатида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жисмоний тарбия фанини ўқитиш ҳуқуқини бериш бўйича касбий

қайта тайёрлаш курсининг

 

Миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси

 

ЎҚУВ ДАСТУРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўқув дастурлари Самарқанд вилоят ХТХҚТМОИ Илмий кенгашининг 2016 йил ____ мартдаги _____-сонли қарори билан маъқулланган.

 

 

 

Тузувчилар:

Х.Рофиев  -

 

Самарқанд вилоят ХТХҚТМОИ Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим кафедраси  профессори

Д Ибрагимова -

Самарқанд вилоят ХТХҚТМОИ Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим кафедраси  катта ўқитувчиси

Н.Халматова  -

Самарқанд вилоят ХТХҚТМОИ Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим кафедраси катта ўқитувчиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРЛАРИ ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

КИРИШ

Ушбу дастур жисмоний тарбия дарсларида миллий кураш турларини келиб чиқиш тарихи, ривожланиш босқичлари, туркумлари, таснифи, миллий кураш техникаси ва тактикаси ўргатиш миллий кураш дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш методлари ҳамда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш масалаларини қамрайди.

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - тингловчиларда миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фани бўйича миллий спортчиларимиз, улар бажариб келаётган спорт турини тиклаш, болаларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ҳаётнинг турли жабҳаларида гимнастика восталаридан самарали фойдаланиб ўқитиш ва баркомал авлодни тарбиялашга мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси - тингловчиларда миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанини ўтказиш бўлажак мутахасисларга миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси дарсини ташкил қилиш, тахлил қилиш, миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси болаларнинг ёшига мос ҳолда машқларни танлаш, жисмоний сифатларни ривожлантириш ва миллий кураш турлари бўйича машғулотни ўтказишга ўргатишдан иборатдир.

Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакасигақўйиладиган талаблар

-      «Миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:

-    Миллий кураш турларининг қисқача тарихи, туркумлари, даврлари, педагогик ахамияти.

-     Миллий кураш турларининг тушунчасини аниқлаш.

-     Миллий кураш турларининг таснифи (классификацияси).

-     Миллий кураш турларининг тахлил қилиш.

-    Миллий кураш турларининг ташкил қилиш ва ўтказиш билимларга эга бўлиши керак;

Кўникма - тингловчилар миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанидан кураш дарсини ташкил қилиш ва ўтказиш жисмоний машқлар ҳатти - ҳаракатларни бажаришни, йиқилиш ва йиқитиш усулларини амалга ошириш кўникмасига эга бўлиши керак;

Малака - кураш дарсини ташкил қилиш ва ўтказиш: тайёргарлик кўриш. Машқларни танлаш ва ташкил этиш. Машғулот жараёнига рахбарлик қилиш. Кураш турларида юкла- мани бошқариш. Машғулотни якунлаш ва уни натижаларини аниқлаш ҳамда автоматизм шаклига келтириш малакасига эга бўлиши керак;

Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма - кетлиги

-     Миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб ўқув режасида режалаштирилган педагогик маҳорат, педагогик технология- лар, ёш физиологияси ва гигиена, психология, спорт психология, болалар тиббиёт назо- рати ва даволаш гимнастикаси, анотомия, одам физологияси, жисмоний тарбия гигинаси, жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси каби фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этади.

Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни

Жисмоний маданият ва болалар спорти таълим йўналиши ихтисосликларни тайёр- лашда миллий кураш турлари асосий восита хисобланиб, жисмоний сифатларни ривож- лантиришда ва тарбиялашда ҳамда ҳаракат кўникма - малакаларини мустахкамлашда етакчи роль ўйнайди.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар

Тингловчиларнинг миллий кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги инновацион - педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стентлардан ва спорт жиҳозларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий машғулотларига мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.

 

 

 

 

 

 

 

АСОСИИ ҚИСМ

Мавзулар номи

Жами

Маъруза

амалий

лаборатория

семинар|

1

Миллий курашнинг ривожланиш тарихи. Тайёрлов кисми

6

4

 

 

2

2

Курашнинг умумжисмоний тайёргарлик кўриш воситалари ва услублари.

8

4

 

 

4

3

Тахминий машқлар

 

 

 

6

 

6

 

 

4

Қўл мускулларини актив бўшатиш машқлари

4

 

4

 

 

5

Бўшаштириш машқлари

4

 

4

 

 

6

Курашчининг махсус жисмоний тайёргарлик воситалари ва услублари

2

 

2

 

 

7

Жуфт-жуфт бўлиб умбалоқ ошиш ва йиқилиш машқлари

6

 

6

 

 

8

Курашдаги туриш ҳолатлари ва уларнинг хилма- хиллиги

4

 

4

 

 

9

Ушлашлар

4

 

4

 

 

10

Яктакдан ушлаб олишлар

6

 

6

 

 

 

Жами:

50

8

36

 

6

 

 

1-мавзу. Миллий курашнинг ривожланиши тарихи
(4 соат маъруза, 2 соат семинар)

Қадимда курашнинг пайдо бўлиши. Миллий курашнинг шаклланиши ва ривож­ланиши. Спорт кураши турининг тарихий манбалари.

Таснифлаш тизимлаштириш ва миллий кураш атамалари. Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

Таснифлаш, тизимлаштириш ва атамалар тушунчаларининг таърифи. Кураш тур- ларининг таснифи. Кураш назарияси ва амалиётида қулланадиган таснифлаштиришнинг таҳлили; спортга таснифлаш, курашчиларнинг вазн тоифаларига, гурухига, спорт тайёр- гарлигига қараб таснифлаш. Техника, тактика, машқлар, тренировка воситаларини тас- нифлаш. Миллий кураш усулларининг туркумларга бўлиниши ва тизими. Кураш усул - ларининг тўлиқ номланиши ва қисқача атамаларининг пайдо бўлиши.

Спорт тайёргарлигида мусобақанинг тутган ўрни ва аҳамияти. Кураш бўйича мусо- бақа қоидаларининг асосий бўлимлари: мусобақа турлари (шахсий, жамоа), мусобақа ўтказиш усуллари (айланма, чакиб кетиш) хакамлар таркиби ва уларнинг вазифалари ва ғолибларни аниқлаш тартиби.

                 2-мавзу. Курашнинг умумжисмоний тайёргарлик кўриш               воситалари ва услублари. (4 соат маъруза, 4 соат семинар)

Саф машқлари мўлжал олиш тезлигини жамоада уюшганлик билан ҳаракат қилиш малакаларини ривожлантириш тўғри қадди-қоматни интизомлиликни, уюшкорликни ва бошқа сифатларини тарбиялаш, шунингдек баданни қизитиш ва эмоционал ҳолатни ошириш учун хизмат қилади.

Саф машқлар асосан машғулотларнинг тайёргарлик қисмида чаққон ҳаракат билан аниқ буйруқ бўйича, мураббийнинг кутилмаганда берадиган сигнали, белгилари ва топшириғига кўра бажарилади.

Асосий саф машқлари: Сафланиш, санаб чиқиш, ҳисобот бериш, саломлашиш: тушунчалар сафнинг олд томони, сафнинг ўнг, чап томонлари масофа, оралиқ, сафнинг орасини очиш, турган ерда юриб туриб бурилиш, поход ва саф қадами, олдинга, орқага, ён томонларга бурилиб қадам ташлашни қўшиб ижро этиш, турли хилда юриш, югириш суръати ва қадам узунлигини ўзгартириб югуриш. Мураббийнинг турли топшириқларини бажариш. Масалан: "Югуриб тарқалинг!", "Ётинг!", "Туринг!", "Туринг!", "Ўтиринг!", "Беш секунда сафланинг!" ва хокозо.

3-мавзу. Тахминий машқлар(6 соат амалий)

Турли хилда оёқ учида кўтарилиш қўлларни юқорига, ён томонга, пастга узатиш ва гавдани энглаштириб, қўл учини ёки кифтни полга тегизиш.

Гавдани чапга энгаштириш ва чап қўл билан ўнг қўлни шу томонга тортиш шу машқни тескари томонга бажариш, сўнгра олдинга чуқур одим ташлаш ва бошқа қўлни тортиш. Машқни ҳар икки томонга бажариш.

Қўлларни бўшаштирган ҳолда тутиб, гавдани ўнгга-орқага ва чапга орқага 8-10 марта буриш, сўнгра иккита пружинасимон ҳаракат билан гавдани ўнг ва чап томон энгаштириш. Гавдани ўнгдан чапга айлантириш.

Ҳар икки оёқ билан турли хилда чуккайиш-оёқлар орасини торроқ очиш, кенгроқ очиш, машқни оёқ учида, оёқ кафтини тўла ерга тегизиб бажариш, чўккайиб турган ҳолатлар турган жойда сакраш.

Ерга қўллар билан таяниб ётган ҳолатдан-қўлларга таяниб кўтарилиш, қўлларни бўкиш ва ёзиш ва кейинчалик полда итарилиб икки марта чапак чалиш.

Полга чалқанча ётган ҳолда оёқни тўғри бурчак ҳосил бўлгунча кўтариш, кейин эса оёқларни бошдан ўтказиб букилиш ва яна дастлабки ҳолатга қайтиш. Шунинг ўзини 2-3 марта қайтариш.

Тизаларга таяниб ўтирган ҳолатга қўлларни олдинга силтаб ва оёқлар билан депсиниб чўккайиб ўтирган ҳолатга сакраб туриш, 6-10 марта тайёрлаш.

Навбати билан ўнг ва чап қўлни бошидан ўтказиб, гавдани ўнг ва чап қўлни бошидан томонга энгаштириш, ҳар бир энгашиш вақтида энгашган томонга икки марта силжитиш

4- мавзу. Қўл мустулларини актив бўшатиш машқлари(4 соат амалий)

Қўл панжаларини маҳкам сиқиш, мушт ҳосил қилиш. Мускулларни қисқартириш, чўзиш, бўшатиш ва силкитиш. Курашчиларга бошқа мускул гуруҳларини хам актив бўшаштириш тавсия этилади. Бу мускулларнинг тўғри ривожланиши ва юксак ишлашини таъминлайди. Йиқитиш машқлари: шериклардан бири пастга йиқилади. Иккинчиси эса уни елкасидан ёки қўлларидан тутиб қолади.

Чўзиш машқлари:шериклардан бири қорни билан ётади, иккинчиси эса унинг белига ўтириб олиб, шеригининг оёғини юқорига кўтаради.

5-мавзу. Бўшаштириш машқлари(4 соат амалий)

  1. Тик турган ёки юрган ҳолатга пастга эркин туширилган қўлларни бўшаштириш ва силкитиш қўлларни юқори кўтариш-бўшаштириш ва силкитиш.
  2. Қўлларни ён томонга узатиш, сўнгра гавдани олдинга энгаштириш, елка мускул­ларини бўшаштириш ва қўлларни силкитиш. Кучли машқлардан кейин бўшаштириш машқлари зандирини бажариш фойдалидир.
  3. Қўл мускулларини бўшаштириш ва аввал бир кейин иккинчи белга тегизиб гавдани чапга ва ўнгга буриш.
  4. Билак ва елка мускулларини бўшаштириш силкитиш ва ўнг қўл билан силкитиш ва олдинга узатиб, ўнг қўл билан чап қўлни ўқалаш ва аксинча)
  5. бўшаштирилган ҳар икки оёқ мускулларини қўл билан силкитиш ва ўқалаш интенсив юкламали машқ бажарилгандан кейин оёқларни 45 бурчак остида кўтариб, бирор нарсага тираб ётиш фойдаланилади.

Шеригининг бўшаштирилган қўлларини силкитиш ҳамда елка мускулларини уқалаш.

6-мавзу. Курашчининг махсус жисмоний тайёргарлик

 воситалари ва услублари. (2 соат амалий)

Якка ҳолда бажариладиган йиқитиш машқлари.

Чўккайиб турган холда орқага йиқитиш. Елкани бўкиш ва қўллар билан тиззанинг пастини сиқиб ушлаш, олдинга тебраниш ва орқага ётиш, қўлларни ён томонга узатиш.

Машқни 5-6 марта такрорлаш, сўнгра, тик тушган ҳолатдан чўккайиш ва охирги ҳолатгача орқага йиқилиш. Машқ 5-10 марта такрорланади. Чўккайиб қўлларини олдинга тираб туриш боши билан олдинга умбалоқ ошиш, умбалоқ ошганда елкани иложи борича букиб олиш.

Шундан кейин тик турган ҳолатдан, олдинга бир, икки қадам ташлаб ва ҳаракат қилиб туриб боши орқали олдинга умбалоқ ошиш. Худди шундай боши орқали умбалоқ ошиш бунда бош бир оз энгаштирилади. Елка хар доим букилган бўлади.

7-мавзу. Жуфт-жуфт бўлиб умбалоқ ошиш ва йиқилиш машқлари

(6 соат амалий)

Биринчи номерликлар тизза билан чўккалаб турадиган, икикнчи номерликлар эса шеригининг белига қўли таяниб, унинг елкасига ёқа билан ётадиган ва йиқилиб ерга ёни билан тушадилар. Машқ навбати билан 5-6 мартадан бажарилади.

Биринчи номерликлар тизза билан турадилар, иккинчи номерликлар 1-2 қадамдан шериги устига сакраб ўтадилар ва бош орқали умбалоқ ошадилар.Бири икикнчисига орқа билан, қўлларни бириктириб турган ҳолатда боши орқали умбалоқ ошиши. Тик туриб, қўлларини шериги елкасига қўйиб оёғининг учи билан шериги оёғини петна қилиш.

Яккама якка кураш элементлари бўлган машқлар мураббийнинг топшириғига биноан мустақил равишда ёки ҳуштак, чапак ва хокозо сигналлар бўйича ўтказилади. Бир оёқлаб юрган ёки икки оёқдан чўккайиб турган ҳолатда кафти билан шериги кафтига уриб, уни мувозанатлик ҳолатдан чиқариш. Шеригини алдашга рухсат этилади. Шеригини итариб юбориш дастлабки ҳолатдан бир оёқдан тик туриб, қўли билан оёқни орқага букиб белидан ушлаб олиш, бўш қўйган қўлини орқага қўйиш. Бир оёқиаб хаккалаб шеригининг чизиқдан нарига туртиб юборишга ёки иккинчи оёғини ерга қўйдиришга ҳаракат қилиш.

8-мавзу. Курашдаги туриш ҳолатлари ва уларнинг

хилма-хиллиги           (4 соат амалий)

 

Курашчининг якка холда туриши: чап, ўнг, фронтал, ўртача паст жуфт-жуфт бўлиб туриш чап, ўнг, фронтал, турли номда юқорида у ўртача паст. Масофалар: яқин, ўртача, узоқ ушламаган вақтдаги.

9-мавзу. Белбоғдан ушлашлар(4 соат амалий)

Курашнинг белбоғдан ушлаш усуллари . Белбоғдан ушлашларга:

-      бир қул билан белбоғининг устидан-олдиндан, таги-орқасидан:

-       икки ён ва қўл билан олдиндан-устидан, бир қўл билан ён томондан-тагидан ўнгдан.

Икки қўллаб-бир қўл билан устидан ён томондан-чапдан, иккинчи қўли билан тагидан-ўнгдан: Бир қўли билан орқадан устидан-қўлини бошидан ёки елкасидан ўтказиб, иккинчи қўли билан усул бажариш:

10-мавзу. Яктакдан ушлаб олишлар(6 соат амалий)

Бир қўли билан яктакнинг енгини-устидан, тагидан:

Икки қўли билан яктакнинг енгини-устидан, тагидан:

Бир қўли билан яктакнинг елкасини-устидан:

Икки қўли билан ҳошиясини устидан, тагидан:

Бир қўли билан яктакнинг елкаларининг устидан:

Бир қўли билан яктак ёқасини орқадан - устидан, пастдан бошидан елкасидан ўтказиб: Бир қўли билан яктак енгини ҳошиясини ва белбоғини чалиштириб ушлаб олиш: Икки қўли билан яктак енгини ҳошиясини ва белбоғини чалиштириб ушлаб отиш.

 

 

1 Мавзу. Миллий курашнинг ривожланиш тарихи. Тайёрлов қисм

Режа

4соат маъруза

  1. Миллий курашнинг ривожланиш тарихи
  2. Миллий кураш қоидалари

3.Алломаларнинг кураш ҳақидаги фикрлари ва угитлари

 

Миллий курашнинг ривожланиш тарихи

Ўзбекистонда физкультура ва спортнинг ўзига хос хусусиятларидан бири аниқ ифодаланган миллий характер-даги спорт турлари, ағдариш кўпкари, пойга, кураш халқ ўйинлари ва ҳоказоларнинг бирлигидир. Бу спорт турла-рининг ҳаммаси қадим замонларда пайдо бўлган тарақ-қиётнинг ҳар бир тарихий босқичида турли ижтимоий вазифани бажарган ва ўз шаклини ўзгартирган. Фикримиз-нинг далили сифатида келинг, ўтмишга бир назар ташлайлик.

Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юришлари даврида бу ерда жисмоний тарбия кенг ривожланган эди. Ўрта Осиёда қадимги Юнонистондаги олимпиада ўйинла-рига ўхшаш хилма-хил ўйинлар ўтказилган. Сўғдиёна ва Бақтрия солдатлари мавжуд бўлган даврлар мелоддан олдинги IV аср Ўрта Осиёда яшаган халқлар орасида эпчил акробат-дорбозлар жуда машҳур бўлган. Эпчил, жисмоний жиҳатдан жуда чиниққан дорбозлар, чегирикчи симбозлар Юнонистон, Византия ва Эрон каби мамлакатларга бориб, ўзларининг ажойиб ва хатарли ўйинларини қизиқчи ва мазқарабозларнинг ўткир сатира ва кулги билан суҳорилган турли цирк саҳналари, ўқдек учадиган муаллақчилар ва киши ақли бовар қилмайдиган паҳлавонларнинг ўйинлари, ҳуккачи ва ёғоч оёқларнинг жўшқин рақслар ва от ўйинларни корфармонларнинг чуқур маъноли сўзлари ва байтларини созандаларнинг бу ўйинларга мосланган машқларини кўз-кўз қилганлар. Қадим замонларда жамоа жисмоний тарбия соҳасида ўз даврлари зиммасига маълум мажбуриятлар юкланган. Ёш қиз ва йигитлар ҳаётда керак бўладиган эпчиллик, чидамлилик, чаққонлик, қатъийлик ва жасурлик каби қобилиятларга эга бўлишлари лозим эди.

Ўрта Осиёда илк феодализм даврида халқ ҳаракатлари кучайиб кетганлиги сабабли бадавлат кишиларнинг ўсмир болалари қадимий спартакиаларда бўлгани сингари, соқчилик хизматига ўргатилган эди. Сосонийлар давлатида уруш ва ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш назарияси ишлаб чиқилди ва сарой аҳли учун ёзилган “Ойиннома” номли дидактик асарда баён қилинди.

“Ойиннома”да берилган маълумотларга кўра, сосоний-лар даврида зодагонларнинг болалари 6 ёшгача ота-онала-рининг уйида яшар, 7 ёшга етгандан кейин давлат тарбиясига ўтказилиб, ҳукмдорлар ихтиёрида бўлган махсус мактабларга жойлаштирилар ва 19 ёшга етгунга қадар ана шу мактабда таҳсил кўрарди. Ўз билими ва баҳодирлиги билан машҳур бўлган кишилар шу мактабларда мураб-бийлик вазифасини ўтар эдилар. Сосонийлар мактабларда бола-ларни жисмоний тар-биялаш масаласига алоҳида эътибор берилар эди. Улар совуққа, очликка, чанқоқликка, оғриққа чидамли бўлиши, тез югуриши, узоққа сакраши, отга чаққон миниши, тез чопиши, камон ва ўқ-ёй отишда, қилич-бозликда мўлжалли, тезгир бўлиши, курашиш жанг усул-ларини яхши билиши талаб қилинар эди. Ов қилиш вақтида эса етук йигитларга табиий вазиятга мослашишни ўргатар эдилар, бунинг муҳимлигини уруш қилиш тўғрисида “Ойиннома” да ёзилган қуйидаги қоидалардан билиш мумкин.

Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг ёзишича, хотин-қизлар ҳам шодлик кунларда мардона кийимлар кийганлар ва чавандозлик, тирондозлик каби ўйинларда фаол қатнаш-ганлар. Тилсим тўйи муносабати билан тўй маросимига йиғилган бегимлар ҳақида тўхтаб, подшоҳнинг ўнг томонида зардўзи кўрпачаларда ўтирган бегимларнинг исмларини муфассил ва бирма-бир санаб ўтиб бўлар мардона кийим-ларни киядилар ва захгиртирошлик, чавандозлик, тирондоз-лик каби ҳар хил ҳунарларга уста эдилар ва созлардан кўпчилигини чалар эдилар, деб ёзган эди Гулбаданбегим.

 Машҳур тарихчи Табарий Самарқанд халқининг арабларга қарши олиб борган қаҳрамона курашини шундай таърифлайди, араблар Самарқанд халқи билан узоқ кураш-гандан сўнг манжаник девор бузувчи ҳарбий бир асбоб билан шаҳар деворининг бир ерини бузадилар. Деворнинг бузил-ган ерида араблар шаҳарга кирмасин учун Сўғд курашчи-ларидан бири деворнинг бузилган жойига келиб, арабларга қарши ўқ уза бошлайди. Мардларча курашаётган бу паҳлавоннинг жасурлиги Қутайбанинг ғазаб томирларини қўзғатди. Бу қаҳрамонни тириклайин қўлга тушириш қийин бўлгани учун, уни отиб ўлдириш қасдига тушади. Шунинг учун мерган аскарларига сиздан кимки шу одамни отиб ўлдирса, ўн минг дирҳам бераман, деб ваъда қилади ва бу нарса катта қийин ижро қилинади. ХIII асрнинг бошларида, мўғуллар Ўрта Осиё давлатларини ўзларига бўйсиндир-ганлар. Улар обод ўлка шахарларини вайрон қилиб, кишиларни ўзларига қул қиладилар. Ўрта Осиёликлар бу кулфатларга ортиқ чидолмадилар, мўғулларга қарши кураш бошладилар. Машҳур сарбадорлар мўғулларга қарши мардонавор кураш олиб бордилар. Хологурлар хонадонидан бўлган мўғул саркардаларидан Тоғай сарбадорларининг рахбари Хўжа Яхёга қуролни ташлаб, таслим бўлишни талаб қилиб тубандаги шеьрий мактубни юборган эди,

Гардан бинех жафоий замон-ро у сар макаш

Кори бузругро натовон дошт мухтасар.

Симурғвор чун натовон кард ҳасди Коф

Чун саьва хурд боши фуру рез боли пар

Берун кун аз думоғ ҳаёли мухолро

Мо дар сари сарат нашавад сад хазор сар

Замонанинг жафосига бўйинг эг, бош тортма, улуғ-ларнинг ишини кичиклар уддалай олмайди. Семурғдек ўзингни катта фахмлаб Қўхикофга талпинма, саъвадек кикчкина бўл ва қанот патларингни тўк. Оғир ҳаёлни думоғингдан чиқар, йўқса бир сенинг бошинг устига юз мингларнинг боши қаланади.

Сувсиз таслим бўлиш ҳақидаги маълумотга Хўжа Яхё қуйидаги мазмунда шеърий жавоб мактубини йўллайди,

 Чардон чаро нихем жафои замонро

 Рози чаро шавем ба хар кори мухтасар

 Семурғвор зери пар орем хушку тар                       

 Ё бомурод бар сари гардун нихем пой.

 Ё мардвор дар сари химмат кунем сар

Замонанинг жафосига нега бўйин эгайлик. Ҳар бир ишга нега розибўлаверарэканмиз. Дарё ва тоғларни ошиб ўтамиз семурғдек, ҳўл-қуруқ барчани қанотимиз остига оламиз. Ё муродга етиб, оламга устунлигимизни ўрнатамиз, ё бўлмаса ҳиммат йўлида мардона бошимизни қуйи соламиз, яъни дорга тутиб берамиз.

Халқ ўз қисматига тушган барча синовларга бардош бериб мустақиллик ва озодлик учун тинмай жанговар кураш олиб боради. Геродот ва бошқа қадимги юнон авторлари-нинг асарларида Окс, яъни Амударё бўйида яшовчи халқлар ҳақида мароқли афсоналар кел-тирилади. Окс дарёсининг бўйиданараб истилочиларнинг лашкарлари билан қўши-либ, Ғарбий Европага етиб бориб мардонавий жанглар қилган кишилар ҳақида ҳаттоки француз халқининг севимли асари, дунё маданияти хазинасининг ажойиб дурдонала-ридан бири Роланд ҳақида қўшиқ номли эпосда куйланади. Бу асарнинг 238 тирадасида гўзал француз ерларига Испания орқали бостириб кирган. Араб халифалигининг кўп миллатли қўшинлари ичида Оссиана ёки Аксиана, яъни Окс дарёси бўйидаги ўлка намоёндаларидан тузилган қушин борлиги таъкидланиб, у қуйидагича таърифланади,

Бўлак қўшинларидан-чи ўнтасин тузди амир

Унда дашти биёбон Оксиана юртининг

Худога ишонмаган лаънати қабиласи

Бор эди ва уларнинг ҳар бирининг синаси

Пўлатдан ҳам мустаҳкам, тошдан ҳам метин эди

Уларга на дубулға, на совут эди даркор

Уларнинг мардлигига ғалаба ҳам эди ёр

Абу Али ибн Сино одам гавдасининг мутаносиблиги ва унинг ҳаракати механикасини ўрганади. У жисмоний тарбиянинг киши организмига ижобий таъсир кўрсатишни назарий жиҳатдан исботлади ва уни қўллаш йўлларини ишлаб чиқди.

Ибн Сино бадан тарбияни иккига бўлади. Биринчи тури, бу одамнинг иш жараёнида қиладиган ҳаракат-лари, иккинчиси эса махсус бадантарбия ҳаракатлари. Беш жилддан иборат “Ал қонун”да киши танаси тузи-лишининг тавсифи касалликлар этимологияси соғлом ҳаёт кечириш ҳақида таълимот, касалликларни табият кучлари ва дори-дармонлар билан даволашга доир кўрсатмалар берилади. Ибн Синонинг профилактикага доир кўрсатмалари ҳақидаги фикри алоҳида аҳамиятга эга. У одамларнинг узоқ умр кўришлари ҳақида ғамхўрлик қилиб, уларга бутун ҳаёти давомида соғлом яшаш ва соғлиқни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган режимни ўргатади. У ёш ва соғлом ҳолларга мос келадиган овқат танлаб истеъмол қилиш, меъёри билан овқатланиш ва суюқ нарсрлар истеъмол қилиш, турар жой ва танани тоза тутиш, шунингдек жисмоний машқларни қилиш узоқ умр кўриш воситалари деб ҳисоблайди. Ибн Сино турли машқлар орасида меъёри билан узоқ ва тез юриш, кураш тушиш ва от минишни алоҳида таъкидлар эди. Ибн Синонинг фикрича, машқлардан кўзда тутиладиган асосий мақсад қон айланишини нафас олишни ва орга-низмдаги моддалар алмашинувини яхшилашдан иборатдир. У жисмоний машқлар билан эркин ва зўриқмасдан шуғулланишни, бунда организмлар фаолиятида пайдо бўлган донланиш нафас олишни тезлаштирмаслиги ва юрак фаолиятининг кескин равишда кетмаслигига эришишни тавсия қилади. Ўша вақтларда ибн Сино жисмоний машқлар қўллаш методикасига доир етарлича тўғри кўрсатмалар бера олган эди. Жисмоний тарбиянинг миқдорини белги-лашга жиддий эътибор билан қараш лозим. Жисмоний тарбия органларнинг турли ҳолатларига қараб, турлича бўлади. Агар органлар жуда мўътадил бўлса, улар учун мўътадил бадан мувофиқ келади. Кучсиз органларни қувватли қилмоқ ва зарур бўлса, ўша органга мувофиқ келадиган ва мақсадга лойиқ бўлган жисмоний тарбия тайинланади. Ибн Синонинг жисмоний тарбия масалалари ҳақидаги чуқур илмий фикларини асрлар оша тарбиячилар учун дастуриламал бўлди. Барча мамлакатларнинг халқлари ўртасида жисмо-ний машқлар, айниқса акробатика катта шуҳрат қозонган эди.

Жисмоний тарбиянинг энг мураккаб машқларидан бўлган югуришда ғоятда чидамли бўлиш ўзбек югурувчи-лари учун характерли бўлган. Бунинг эркин мисоли шуки, қадим замонларда чет элликлар билан бўлган қаттиқ жанглардан кейин тез югурувчи жангчи ғалаба хабарини жанг майдонидан ўз эллатларига тез югуриб етказар эди. Бундан ташқари қадим замонларда жанг бошланишидан хабар топган тез юрар разветкачи ўз хонини хабардор қилишда марафон югуришдан фойдаланиб шаҳар ва водийларни босиб ўтар эди. Шулардан абу Муслимнинг Бодиёлдон Самарқандий исмли хизматкори айниқса мара-фон югуришида машҳур бўлган. Абу Хафс Насафийнинг айтишича, абу Муслим ўлдиргандан кейин Бодиёлдон унинг жасадини душманларнинг қўлига туширмаслик учун Боғдоддан Самарқандгача фақат тунларда марафон югуриб олиб келишга мувоффиқ бўлган.

Сакраш машқларидан узунликка сакраш кўпроққўлланилган. Ҳандақлардан отлар устидан ва бошқа тўсиқ-ликлардан сакраш катта амалий аҳамиятга эга эди. Мусо-бақаларда кўпинчва қўлга қилич ушлаб сакраш кенг ёйилган эди. Сувда сузиш машқлари ҳам ҳар бир Ўрта Осиёлик жангчи учун мажбурий эди. Бу “Ойиннома”, “Сиёсатнома” асарларида қайд қилиб ўтилган. Бобур ҳам “Бобурнома” асарида ўзининг моҳир сузувчи бўлганлигини шундай эслайди, ўша куни мен Ганг даёсини сузиб ўтдим ва унинг у чеккасидан неча қадам эканлигини ҳисоблаб чиқдим. 30 қадам масофа сузиб борган эканман. Шу ондаёқ яна кетимга сузиб ўз жойимга қайтиб келдим. Мен ҳамма дарёларни сузиб ўтган эдим, фақат Ганг дарёси қолган эди.

Чавғон ўйини шу қадар оммабоп ва машҳур бўлганки, бу ўйинга оддий чавандоз-навкарларгина эмас, балки лаш-карбошилар, шохлар ҳам фаол қатнашганлар. “Ғолибларга соврин сифатида танггук ипак кийимлик” берилган. Шарқ-нинг машҳур шоирлари чавғон ўйинидан қаттиқ таъсирлан-ганлар ва илҳомланганлар, улар чавғон ўйинига бағишлаб ғазал ва нафис байтлар битганлар.

 

Сенга жавлон қилиб, майдонда чавғон ўйнамоқ

Манга олдинга бошимни гуй этиб, жон ўйнамоқ

Бош овчулаб энг мақомат бирла қолмон рахшидин

То ишлар гобуксурин кўнгилли чавғон ўйнамоқ

Кўз қорасин ўйнатур ҳар лаҳза ул мардумки кўр

Ҳиндуийдеким зарур ойини қалқон ўйнамоқ

Ўйнай-ўйнай алдадинг куфр ила динимни бадал

Оллоҳ-оллоҳ булмудур, эй номусулмон ўйнамоқ

Жавр тошин ўп нари ўйнаб отай дер эл сари

Воҳки бу девонага етган не имкон ўйнамоқ

Ҳар сари ишқим югурмоқ не ажабким, айб эмас

Тайри уйдин чиққоч-ўқ ёйиларга ҳар ён уйнамоқ

Чарх уюн бирла олур дин наҳдин элдин, вокир ул,

Бу мушаъоид бирла бўлмас аҳли ирфон ўйнамоқ

Ваъда кўп қилдинг Навоийга ва лекин ўйнабон,

Мунча бўлғай эл била, эй аҳди ёлғон ўйнамоқ

 

“Бобурнома”да ҳам чавғон ўйини ҳақида мароқли тавсилотлар берилган. Спортнинг энг оғир ва хатарли турларидан бўлган альпинизм ҳам Ўрта осиёликларга қадимдан маълум. Кишидан умумий ва махсус жисмоний тайергарликни талаб қилувчи альпипинизмнг кўп форма-лари Ўрта Осиёда шаклланнган. ЖумладанЎрта Осиёнинг, Ҳиндистоннинг, Афғонистоннинг, қўллаб паст-баланд тоғларидан ошиб ўтган, тез оқар ва шўх дарёларидан ўз армиясини олиб ўтган Бобурнинг моҳир ва машҳур альпинистбўлганлиги ҳақида унинг “Бобурнома” асаридаги маълумотлар далолат беради. Бобур ва унинг аскарлари Қобулга бориш учун яқин йўл танламоқчи бўлиб, Қосимбек деган одамнинг гапи билан Ҳиндикуш тоғлари орқали юрадилар. Аммо улар йўлдан адашиб ва кўп қийинчилик-ларга учраб, Ҳиндикуш орқали Кутий деган ғорга етиб келишади. Ҳамма, шу жумладан Бобур ҳам, қўлига курак олиб, ўзига бошпана - ғор қазишга киришади. “Қўлимга курак олиб, қор ўзимга бир жойнамоз миқдори ер ясадим, қорни кўксимгача қазидим, ҳануз ерга етмайдур эди. Харна елга паноҳ бўлди, ўша ғорда улдимдир, йигитларим, катта ғорга келинг, деб ҳар неча дедиларким, бормадим. Кўнгулга келди барча кишиларим қорда ва бўронда қолса-ю, мен иссиқ уйда ва истироҳатда ётаманми, далада одамлар ташвиш ва машаққатда юрсалар-у, мен катта ғор ичида уйқу билан фороғатда ётаманми. Бу номардлик бўларди, бу ҳамжиҳатликдан йироқ ишдир. Мен ҳар ташвиш ва машаққат бўлса, кўрайин, ҳар нечук эл тоқат қилиб турса турайин, бир форси мақоли бор, марг боёрон сураёт дўстлар билан бирга ўлсанг – тўйдир. Ўшандоқ бўронда ўзим қазиб ясаган қор чуқурда ўлтирдим.

 

Қадимий Сўғдиёна маркази бўлган Самарқандда наврўз байрами ҳар доим халқ томошалари билан ўтарди. Буларда халқ, санъат вакиллари, бахшилар, хонандалар, ҳофизлар, дорбозлар, раққослар ўз санъатини намоён қилишарди. Бу байрамларда халқ дорбозларининг чиқиши ва, айникса, пойгани зўр қизиқиш билан томоша қиларди. Лекин ҳар бир байрам ўзбекча миллий курашсиз ўтмас эди. Байрамларда у обрўли жойда ўтирар ва кураш тушишни истаган ҳар кишини беллашувга чақирар эди. Одатда талабгорлар кўп бўлар эди. Баъзи вақтларда асосий полвон ва кучига кўра унга муносиб рақиблар ўртасидаги кураш ҳатто бир неча кун давом этар эди. Курашда ўз рақибини енгган полвон келгуси йил ғолиби ҳисобланар эди. “Майдондаги бир киши ҳам жангчи” дейишади. Бу афоризмни тушуниш учун тарихга назар ташлаш керак. Чунки қадимда давлатлар ва қабилалар ўртасидаги можаро-лар уларнинг вакиллари олишувида ҳал қилинар эди. Ҳалок бўлган жангчи кўплаб қон тўкилишининг олдини оларди. Қабила ва давлатлар ўртасидаги можаролар вақтида ҳар бир томон ўз қўшинлари орасидаги энг кучли полвонни майдон-га чиқарар ва улар ўртасида жанг бўлар эди. Улар қилич ёки найза, ёй ёки камон ўқи билан уришишлари мумкин эди. Агар жангда бирор томон ҳалок бўлмай, барча жанг қурол-лари яроқсиз ҳолга келса, қўл билан уришиш бошланарди. Бу жанг вақтида рақиблардан бири иккинчисини отдан тортиб тушириши ва ерга йиқилганни янчиб ташлаши керак эди. Енгилган полвон қайси қўшиннинг вакили бўлса, шу қўшин ўзини мағлуб деб ҳисоблар эди. От мусобақаларида фойдалани-ладиган ағдариш отдан тортиб тушириш усули ана шу қадимий урф-одатнинг оқибатидир. Агар отдан тортиб туширган вақтда рақиби ҳалок бўлмаса, жанг кўпчиликни синаш мусобақаси тарзида давом этар эди. Ўз рақибини ўлдирган киши ғолиб деб тан олинар, бинобарин у ўз қўшинига ғалаба келтирар эди.

Квинт Курций Руф грек тарихчиси Александр Маке-донскийнинг қўшини Ўрта Осиёни забт қилиш вақтида 30 баҳодирни асир қилиб олганини ёзади. Баҳодирларнинг ўлдирилиши аниқ эди. Улар буни билганлари ҳолда ўзла-рини мардонавор тутдилар, қўшиқ айтдилар, рақсга тушдилар. Бу билан ўзларини ўлимни писанд қилмаслик-ларини ифодаладилар. Александр Македонский уларнинг қатъийлиги ва мардлигини баҳолаб, ҳаётларини сақлаб қолди. Тарихий асосга эга бўлган ривоят сақланиб қолган. Араблар Ўрта Осиёга бостириб кириб 7-8 асрлар, Самар-қандга яқинлашиб келдилар, аммо шаҳарга кира олмадилар. Шунда улар шаҳар деворини тешишди. Шаҳарга йўл очилди. Лекин шаҳар девори тешигида бир баҳодир пайдо бўлиб, йўлни тўсди ва узоқ вақт шаҳарга кириш учун душманга имкон бермади – қиличи билан кўп душманни ер тишлатди. Шунда араб халифаси Қутайба полвоннинг бошини келтирган кишига 10000 дирхам инъом қилишни эълон қилади. Шундан сўнг душманлар деворга чигиртгадек ёпириладилар ва бу тенгсиз жангда полвон йигит мардларча жанг қилиб ҳалок бўлади. Афсуски, бу мард баҳодирнинг номи тарихда сақланмаган. Шундай бўлишига қарамай унинг қаҳрамонлиги ҳақидаги хотира ҳозирга қадар халқ орасида сақланиб келган. Кўриниб турибдики, халқ баҳо-дирлари, паҳлавонлари қ

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 254

ҚЎЛ ТЎПИ СПОРТ ТУРИНИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЯТИ

 

ЎзбЕкистон Республикасихалқ таълими вазирлиги

 

Самарқанд вилоятИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОдИМЛАРНИ қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚЎЛ ТЎПИ СПОРТ ТУРИНИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЯТИ

 

Умум таълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари учун услубий кўрсатма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд ВХТХҚТМОИ Илмий кенгашининг 2015-йил ..........да бўлиб ўтган йиғилишида муҳокама этилган ва ..........-сонли қарори билан нашр этишга тавсия этилади.

 

 

 

 

 

Самарқанд – 2015

             Халматова Насиба. Қўл тўпи спорт турини ўргатиш услубияти Умум ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари учун мулжалланган. Самарқанд, 2015, йил 28 бет

 

 

Масъул муҳаррир:             С. Юлдошова  Тил  ва адабиёт            

                                              кафедраси доценти.

 

Тақризчилар:            Б.И.Муранов СамДУ   мусиқа, 

                                   бадиий график   ва меҳнат  таълими

                                  факулътети    доценти,  педагогика           

                                  фанлари  номзоди

 

                                            Д Ибрагимова Самарқанд

      ВХТХҚТМОИ Амалий фанлар

      ва мактабдан ташқари таълим

      кафедраси катта ўқитувчиси

 

 

 

 

 

             Ушбу услубий кўрсатмада қўл тўпи спорт турининг тарихи,қўл тўпи ўйинини ўқитиш усуллари , қўл тўпи ўйин техникаси ва тактикаси, мактабда  қўл тўпини  ўргатиш хусусиятилари ҳақида керакли маълумотлар шакллантирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Кириш

Ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1999 йил 21 майда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сонли қарорига биноан мамлакатда кадрлар тайёрлаш миллий моделига асосланган ва унинг талабларига уйғунлашган узлуксиз таълимнинг оммавий спорт тизими яратилиб, амалга оширила бошланди. Жамиятимиз ривожланишининг ҳозирги замон босқичида юқори малакали ўқитувчи-мураббийларни  тайёрлаш масаласи давлат аҳамиятига  эга бўлган вазифалардан  бири ҳисобланади. “Таълим тўғрисида” ги қонун  ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг қабул қилиниши  жисмоний тарбия ва cпорт соҳасида фаолият кўрсатаётган  педагогларимиз зиммасига  ёш авлодни тарбиялаш, соғлигини мустаҳкамлаш, меҳнат ва Ватан мудофаасига тайёрлашдек маъсулиятли вазифаларни  юклайди.

         Замонавий қўл тўпи ўйининда ўзаро рақобатнинг кескинлашуви ва натижаларнинг узлуксиз ўсиб бориши катта имкониятларга эга бўлган ёш истеъдодли ҳамда рақобатбардош қўл тўпи ўйинчиларини тайёрлаш муаммоси муқобил ва самарали педагогик технологияларни ишлаб чиқиш заруриятини  кучайтирмоқда. Бу қўл тўпи спорт тури бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига алоҳида эътибор қаратишни ҳамда шу тизимлар механизмини қайта кўриб чиқиш ва замон талаблари асосида шакллантириш кераклигини талаб этади. Бу ҳолат шу соҳада фаолият кўрсатаётган педагог- мураббийлар зиммасига жуда катта маъсулиятли ишларни юклайдики, улар қўл тўпи спорти бўйича ўйинчиларни тайёрлаш жараёнида уларнинг техник ва тактик тайёргарликларига алоҳида эътибор беришлари зарур.

Жисмоний тарбия ва спортнинг моҳиятини бундай тушунтириш, уларни тарғибот қилиш, барча спорт турлари тарихи, халқ миллий ўйинлари тарихи билан таништириш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу йўлда аждодларимиздан ҳозиргача етиб келган маданий-тарбиявий ва илмий мерослар мазмунидаги жисмоний тарбия  тарихий ютуқлари асосида таълим-тарбия беришни давр тақозо этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Қўл тўпи ўйини тарихи

1898 йил - қўл тўпига асос солинган  йил хисобланади. Даниянинг Ордрупе шаҳридаги гимназиялардан бирининг ўқитувчиси Х.Нильсон футболдан фарқ қиладиган, қизлар учун ҳам мос келадиган, ёғинли ҳавода залда ўйнаса бўладиган янги спорт ўйинини яратишга қарор қилади. У дарвозабонларни қолдириб, жамоа сонини қисқартириб, тўпни узатиш ва отиш фақат қўл билан бажарилишини таклиф қилади. Шу тариқа оламда «Хандбол» юзага келади ва кейинчалик тезгина бутун жаҳонга тарқаб кетади.

1904 йили биринчи бўлиб Дания қўл тўпи федерацияси ташкил топди. 1906 йили Копенгаген шаҳрида  қўл тўпи ўйинининг дастлабки қоидалари нашр этилди. Ушбу қоидаларнинг муаллифи ҳам Хольгер Нильсондир.

Собиқ Иттифоқда қўл тўпи бўйича биринчи йирик мусобақа 1928 йили I Бутуниттифоқ спартакиадаси доирасида ўтказилган. 1955 йилда Бутуниттифоқ қўл тўпи федерацияси ташкил топган. 1962 йилдан бошлаб эркаклар ва аёллар ўртасида мунтазам Иттифоқ чемпионатлари ўтказилиб турган.

Ҳозирги кунда Халқаро гандбол федерациясига дунёнинг 123 давлати аъзо бўлиб, жами 7 миллион киши гандбол билан шуғулланмоқда. Шу жумладан, 1,4 миллион шуғулланувчи собиқ иттифоқ мамлакатлари гандболчиларидир. Қўл тўпи Олимпия ўйинлари дастурига 1972 йилдан (Мюнхен) киритилган.

Республикамизда қўл тўпи ўйинининг ривожланиши

1938 йилда Республикамизда гандбол бўйича биринчи чемпионат ўтказилди. 1960 йилгача Ўзбекистонда Тошкент Олий Ҳарбий билим юртида таьлим олувчи курсантлар орасида 11х11 қўл тўпи мусобақалари ўтказилган. 1960 йили Харьков шаҳрида ёшлар орасида қўл тўпи бўйича Бутуниттифоқ мусобақалари ўтказилди ва шундан сўнг спортнинг бу тури мамлакатда тез ривожлана бошлади. 1960 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида илк бор қўл тўпи мутахассислиги бўлими очилди. 1960 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар биринчиликларида 16-20 жамоа қатнаша бошлади ва Ўзбекистон гандболчиларининг бутуниттифоқ мусобақаларида қатнаша бошлаган йили деб қайд этилди. 1962 йили Тбилиси ва Свердлов шаҳарларида ўтказилган иккинчи собиқ Иттифоқ чемпионатида эркаклар орасида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, олий лигага йўлланма олди.

Ўзбекистон терма жамоасини ташкил этган Ф.Абдураҳмонов, М.Жуков, Б.Пикин, В.Огиренко, М.Сиротенко, М.Магдуллин, А.Олейников, Н.Раҳматов, А.Пантасенко ва А.Содиқов ЎзДЖТИ ва Тошкент Ирригация институти жамоалари вакиллари эди. Собиқ Иттифоқ чемпионатларида жамоага В.Севастьянов ва В.Лемешковлар раҳбарлик қилган.

Ўзбекистон гандболчилари 1972-1973 йилларда юқори натижаларга эришдилар. Улар собиқ Иттифоқда олий лига жамоалари орасида ўтказилган чемпионатда олтинчи ўринни эгалладилар. ЎзДЖТИ жамоаси Бутуниттифоқ талабалар ўртасидаги мусобақаларда уч карра ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси 1975 ва 1983 йилларда собиқ Иттифоқ халқлари Спартакиадасида фахрли олтинчи ўринни эгаллади. 20 дан ортиқ қизларимиз спорт устаси талабларини бажардилар. Шулар жумласидан ўзбек қизи Марғуба Артиқбоева Ўзбекистонда биринчи бўлиб шу унвонга эга бўлди.

Тошкентда дастлабки ёшлар ва ўсмирлар спорт мактаблари 60-йилларда очилди ва собиқ Иттифоқ мактаб ўқувчилари спартакиадаларида мунтазам иштирок этиб, 1975 йили қизлар 3- ўринга, ўсмирлар эса 1979 йили олтинчи ўринга сазовор бўлишди. Кейинчалик ушбу спорт мактабларида шуғулланган жаҳон ва Олимпия чемпионлари Виктор Махорин, Михаил Васильев, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлари С. Землянова  ва О.Зубарева, собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибига қабул қилинган С.Орлов, В.Антонов, С.Калмиков, Г.Травкин, И.Ахмадиев, Б.Прохоровлар «Ҳалқаро спорт устаси» унвонига сазовор бўлганлар.

         Ўзбек қўл тўпичиларини тайёрлашдаги фаол меҳнатлари учун Ф.Абдураҳмонов, В.Каплинский, В.Огиренко, Е.Головченко, В.Конаплев, В.Изааклар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвони билан тақдирландилар.

         Мустақил Ўзбекистонда 1992 йили қўл тўпи федерацияси ташкил этилиб, 1993 йили Ҳалқаро ва Осиё федерацияларига қабул қилинди.

         1992 йилдан Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасида чемпионатлар ўтказилиб келинмоқда.

1994-1996 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари клублари ўртасида ўтказилган чемпионатда «Д-клуб» (ЎзДЖТИ)  гандболчи қизлари ғалабага эришдилар. Ф.Абдурахманов ва Ш.Павловлар раҳбарлигида ЎзДЖТИ талаба қизлари асосида таркиб топган Республика терма жамоаси 1997 йили Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида қатнашиб, Ўзбекистон жамоалари орасида  спорт ўйинлари бўйича биринчи марта жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. 1997 йилнинг декабр ойида Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Хитой, Бразилия ва Уругвай жамоаларини ортда қолдириб, Ўзбекистонни қўл тўпи дунёга танитди.

 

 

Қўл тўпи ўйинини ўқитиш усуллари

Ҳаракатларга мақсадли ўргатиш ўқитувчидан ўқитиш усуллари тавсифларини билишни талаб этади. Ҳамма усуллар шартли равишда учта асосий гуруҳга бўлинади: сўздан фойдаланиш (сўз) усуллари, кўргазмали қабул қилиш усуллари (кўргазмали) ва амалий усуллар. Ўз навбатида, учта гуруҳнинг ҳар бири бир нечта усуллардан ташкил топган.

Сўздан фойдаланиш усуллари

Кўргазмали қабул қилиш усуллари

Амалий усуллар.

Ҳикоя, таъриф, суҳбат, тушунтириш, таҳлил қилиш, кўрсатма бериш.

Плакатлар, кинограммалар, видеоёзувларни кўрсатиш, намойиш қилиш

Қатъий тартиб-лаштирилган машқлар услуб-лари. Қисмларга бўлиб ўрганиш. Бутунлигича комбинацияни ўрганиш.

Қисман тартиб-лаштирилган машқлар услуб-лари. Ўйин, му-собақада ком-бинацияларни қўллаш.

Ўқитувчи томонидан қўлланиладиган сўздан фойдаланиш усуллари бутун ўқув жараёнини фаоллаштиради, ҳаракатланишлар тўғрисида янада тўлиқ ҳамда аниқ тасаввурларни шакллантиришга ёрдам беради. Ушбу услублар ёрдамида ўқитувчи ўқув материалининг ўзлаштирилишини тахлил қилади ва баҳолайди.

Кўргазмали қабул қилиш усуллари ўрганилаётган ҳаракатларнинг кўз билан кўриш ва эшитиш орқали қабул қилинишини таъминлайди.

Кўргазмали қабул қилиш ҳаракатларни янада тез, чуқур ва мустаҳкам эгаллаб олишга ёрдам беради, ўрганилаётган ҳаракатларга қизиқиш уйғотади.

Амалий усуллар шуғулланувчиларнинг фаол ҳаракат фаолиятига асосланган. Улар шартли равишда иккита гуруҳга бўлинади: қатьий ва қисман тартиблаштирилган машқлар усуллари. Ҳаракат шакллари, нагрузка ўлчамлари, унинг ўсиб бориши, дам олиш билан алмашиниб турилиши ва бошқаларни қатьий тартиблаштирилган ҳолда ҳаракатларни кўп марта такрорлаш билан тавсифланади. Бунинг натижасида керакли ҳаракатларни аста-секин шакллантириб, алоҳида ҳаракатларни танлаб ўзлаштириш имконияти туғилади.

Қисмларга бўлиб ўрганиш усули дастлаб ҳаракатнинг алоҳида қисмларини ўрганишни, кейинчалик эса керакли даражада  бутун ҳолига бирлаштиришни назарда тутади.

Бутунлигича ўрганиш усули  якуний мақсадга қараб, ҳаракат қандай кўринишда бўлса, уни шундайлигича ўрганишни кўзда тутади.

Қисман тартиблаштирилган машқлар услуби ўқувчилар олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳаракатларни нисбатан эркин танлашга рухсат беради.

Ўйин усули ҳаракатларнинг қатьий тартиблаштирилганлиги, уларни бажаришдаги мумкин бўлган шартларнинг йўқлиги билан тавсифланади; у ижодий қобилиятларни мустақил намоён қилиш учун кенг имкониятлар яратади, машғулотларнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлайди.

Мусобақа усули махсус ташкил қилинган мусобақа фаолиятини назарда тутади. Бундай фаолият ушбу ҳолда ўқув машғулотлари самарадорлигини ошириш усули сифатида қатнашади.

Шундай қилиб, ўқув-машғулот машғулотларида ҳамма санаб ўтилган усуллар турлича бириккан ҳолда, андозали шаклларда эмас, балки спорт тайёргарлигининг муайян талабларини ҳисобга олиб, ўзгартирилган шаклларда қўлланилади. Усулларни танлашда шу нарсага эътибор бериш лозимки, улар олдинга қўйилган вазифалар, умумий дидактик тамойиллар, шунингдек, спорт машғулотсининг махсус тамойиллари, шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятлари, уларнинг малакаси, жинси ҳамда тайёргарлик даражасига қатъий мувофиқ бўлиши шарт.

Қўл тўпи билан мунтазам шуғулланишни 9-10 ёшдан бошлаш мумкин. 11 ёшдан бошлаб икки босқичда: 5-7-ва 8-9-синф ўқувчилари учун «Умид нихоллари» Республика миқёсидаги мусобақаларда куч синашларига кенг йўл очиб берилган.

Техник усулларни тегишли тактик ҳаракатлар билан тўғри ва  самарали қўша билиш ўргатиш усулиятининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ўргатиш жараёни икки босқичга ажратилади:

1)                асосий эътибор техник тайёргарликка қаратилади. Техник тайёргарлик тактик тайёргарликдан олдинроқ амалга оширилади. Лекин тактиканинг асоси-шахсий ҳаракатлар ўйин техникасининг дастлабки такомиллаштириш жараёнида ўрганилади.

2)                Тактик тайёргарлик негизида техник усулларни такомиллаштиришга эътибор берилади.

Усулларни янада самаралироқ такомиллаштириш мақсадида ҳар бир гандболчи учун тактик ҳаракатларнинг энг қулай турлари қўлланилади. Техника ва тактикани такомиллаштириш босқичидаги кўп қиррали усулдан ташқари, қисмларга бўлиш усули ҳам (янги усулларни ўзлаштиришда хатоларни тузатиш, усулларни бажариш тезкорлигини ва аниқлигини янада ошириш учун) ишлатилади.

Ҳар бир усулни ўрганишда уларнинг босқичларини кўриб чиқиш муҳимдир. Чунки асосий аҳамиятни олдин асосий босқичга кетиш эса бошқа бўлаклар ва спортчининг ҳар хил тайёргарлигига қаратилади. Ҳар қандай усулни ўргатишда техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш кетма-кетлигига риоя қилиш лозим:

   1) усул билан таништириш;

2)  соддалаштириб усулни ўргатиш;

3)  усулларни ўйин ҳолатига яқинлаштириб такомиллаштириш,

4)  ўрганилган усулларни ўйинда қўллаш.

Ўргатилган усул ва ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни кўргазмали қуроллардан  фойдаланилиб, шуғулланувчиларда ушбу усуллар тўғрисида таассурот қолдириш зарур.  Кўргазмали қуроллардан қайта фойдаланилганда (кинограмма, расмлар, жадвал, тасмалар), ўрганилаётган усул ва ҳаракатларнинг анча муҳим бўлакларига аҳамият берилади.

Қўл тўпи машғулотининг асоси-бу ўйин. Ўйиндан ташқарида ўргатиладиган ва такомиллаштириладиган ҳар бир техник усулга жуда кўп вақт сарфланади. Шунинг учун гандболчилар усулларни соддалаштирган ҳолда ўйин вақтида ўрганадилар ва такомиллаштирадилар. Ҳар бир машғулотда икки-учдан ортиқ усулларни ўргатиш тавсия этилмайди.

 

Қўл тўпи ўйин техникаси ва тактикаси

Майдонда ҳаракат қилиш - техникасини ўргатишда аввал ҳар бир усул алоҳида ўргатилиб (югуриш, сакраш, тўхташлар), кейинчалик улар қўшиб ўргатилади. Маълум бир усулни узоқ вақт ўргатиш мумкин эмас. Бир усулнинг тузилмаси ўргатилгандан сўнг, дарҳол бошқа усулни ўргатишга киришилади ва ўрганилган усуллар бир-бирига боғланиб, ҳар хил «комбинация»ларда қўлланилади.

Югуриш - қуйидаги кўрсатилган тартибда: оддий, тезликни ўзгартириб, йўналишни ўзгартириб, қадамларни чалиштириб, ҳар хил сапчишлар ёрдамида ўргатилади.

Тўхташлар - тез юриб, секин югуриб, тезланишда аввало бир оёқда, сўнг икки оёқда тўхташлар ўргатилади. Шуғулланувчининг икки оёқда юриб, тўхтагандан сўнг мувозанат сақлаш учун тана вазнини тўғри тақсимлаши ўргатувчи томонидан назорат қилинади. Тўхтагандан  сўнг яна ҳар хил йўналишда ҳаракат қилишга  киришилади.

Сакраш - жойдан ва югуриб келиб аввал икки оёқда, кейин бир оёқда сакраш ўргатилади. Шу ҳолда оёқларни тўғри қўйиш, баландга ёки узунликка сакраганда оёқларни букиш ва ерга тушиш тўғри бажарилишига диққатни жалб этиш зарур.

Ўқувчи барча ҳаракат усулларини ўйинда қўллайди. Майдонда ҳаракат қилиш техникасини такомиллаштириш учун қуйидаги машқлардан фойдаланиш тавсия этилади.

  1. Белгиланган аниқ мўлжалга тезланиб югуриш ва дастлабки ҳолатга қайтиш.
  2. Ўтириб, ётиб ва бошқа ҳар хил дастлабки ҳолатдан тез югуриш.
  3. Бир ва икки оёқлаб тўсиқлардан сакраб югуриш.
  4. Югуриш билан сакрашларни галма-гал бажариш.
  5. Бир неча мўлжалланган белгиларда бирин-кетин тўхтаб югуриш.
  6. Тўсиқларни айланиб ўтиб югуриш.
  7. Ҳар хил жисмларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб югуриш.

Ушбу машқларни эстафета тариқасида ўтказиш мумкин.

Тўпни эгаллаш техникасига ўргатиш

Тўпни илишғ- шериклардан тўпни илишга киришишдан олдин тўпнинг вазнига, шаклига, қаттиқ ёки юмшоқлигига кўникма ҳосил қилувчи қуйидаги машқлардан фойдаланиш мумкин.

  1. Олдинга тўпни ташлаб, уни ерга туширмасдан илиб олиш.
  2. Тўпни олдинга ташлаб, уни ердан сапчигандан сўнг илиб олиш.
  3. Тўпни ўнг қўлда ташлаб, чап қўл билан илиб олиш.
  4. Тўпни бошдан, елкадан, оёқ орасидан ташлаб, уни илиб олиш.
  5. Бараварига икки тўпни ташлаш ва уларни илиб олиш.

Шуғулланувчи ёрдамчи машқларни бажаришда тўпни ўзига қулай усуллар билан илиши мумкин. Унинг олдига қўйиладиган вазифа-тўпни илиб-олгандан сўнг, бошқа ўйин ҳаракатларини бажаришга тайёр туришидир. Шундан сўнг тўпни илиш усулини ўргатишга киришилади. Шериклардан бири тўпни узатади, иккинчиси эса уни аниқ бир усулда (юқоридан, ёндан, пастдан) илишга интилади. Бунинг учун тўп ҳар хил траекторияда узатилиши лозим. Аввал жойдан туриб, сўнг юриш ҳолатида ва югуриш ҳолатида икки қўллаб ва охири бир қўллаб илиш ўргатилади.

Тўпни илиш узатиш билан бирга ўргатилса самарали бўлади. Машқларни танлашда илиш шароитини мунтазам қийинлаштириб бориш лозим.

Тўпни узатиш- тўпни узатишни ўргатишдан аввал уни тўғри ушлашга ўргатиш керак. Бунинг учун тўп вазни ва ҳажми шуғулланувчилар ёши ва жинси билан ўзаро мос бўлмоғи керак.

Тўпни ушлашда кафтлар бўш ҳолатда, бармоқлар эркин «оптимал» ҳаракатда бўлиши лозим. Бундай малакани ҳосил қилиш учун қуйидаги машқлардан фойдаланилади:

  1. Қўлларни олдинда тутиб, бир қўлдан иккинчи қўлга бармоқлар ёрдамида тўп узатиш.
  2. Жойда туриб юрган ва югурган ҳолда бир қўлдан иккинчи қўлга гавда атрофидан тўп узатиш.
  3. Тўпни бир ва икки қўлда тутиб ҳар хил томонларга: олдинга, ёнга ҳамла қилиш.
  4. Жойда туриб, юрган ва югурган ҳолатда тўпни узатиш ва отишни «имитация» қилиш.

Ўргатишни юқоридан қўлни силтаб тўп узатишдан бошлаш керак. Деворда белгиланган нишондан 3-4 метр масофада қўллар юқорига кўтарилиб, ҳар хил оёқлар олдинга қўйилиб ва 3 қадамдан сўнг тўп узатилади. Кейинчалик шериклар бир-бирига қарама-қарши туриб тўп узатишларни бажаради.Бир қадамдан сўнг, майдондан сапчитиб, камалаксимон «траектория»да тўп узатишлар. У ёки бу усулдаги тўп узатишларни ўргатишда шуғулланувчиларга тушунтирилгандан сўнг, улар машқларни мустақил бажаришга киришади. Ўқитувчи шуғулланувчиларнинг дастлабки ҳолатини, қўл ва оёқ, гавда ҳолатининг тўғрилигини назорат қилади ва хатоларини тўғрилайди.

Тўп узатишни узоқ вақт бир жойда туриб такомиллаштириш мумкин эмас. Асосий ҳолат ўзлаштирилгандан сўнг, дарҳол ҳаракатда тўп узатишга ўтмоқ лозим. Аввал бир ўйинчи тўп узатишни жойида машқ қилса, иккинчиси ҳаракатда бажаради. Шундан сўнг ҳар иккала ўйинчи ҳаракатда тўп узатишни ўзлаштиради.

Асосан, ўргатиш жараёнида машқ ва усулларни соддалаштириб,  уларни кейинчалик мураккаблаштиришга амал қилмоқ керак.

Машқларни ташкил этишда ҳар хил сафлардан: қарама-қарши қаторлардан, шеренгалардан, айланмалардан, уч бурчаклардан, квадратлардан ва ҳоказолардан фойдаланилади. Сафлар тузилиши шуғулланувчилар сони ва бериладиган машқлар хусусиятига боғлиқ бўлади. Шуғулланувчилар машқларни аввал бир жойда туриб, сўнг ҳар хил йўналишда ҳаракатда бажаради.

Намунавий машқлар

  1. Ўйинчилар 6-10 м оралиқ масофада бир-бирига қарама-қарши икки қатор бўлиб жойлашади. Биринчи ёки иккинчи қаторда жойлашган ўйинчиларнинг ҳар бирига тўп берилади ва ўргатувчи ишораси ёки ҳуштагидан сўнг улар бир-бирига тўп узатишни амалга оширади.
  2. Икки ўйинчи тўплар билан бир-бирига қарама-қарши 5-10м оралиқ масофада жойлашади. Учинчи ўйинчи уларнинг ўртасида туриб, олдиндан келишилган усулда ўйинчилар билан галма-гал жой алмашиб, тўп узатишни бажаради.
  3. Икки ўйинчи тўплар билан бир-бирига қарама-қарши 10-20м оралиқ масофада жойлашади. Уларнинг орасида яна икки ўйинчи бир-бирига орқа ўгириб туради. Ўргатувчи ишораси билан чет тарафда турган ўйинчилар ўзига қараб турган ўйинчиларга тўп узатади, ўртадаги ўйинчилар тўпни қайтариб бир-бири билан жой алмашади.
  4. Ўйинчилар диаметри 10-20мли доирани ҳосил қилиб туради. Улар тўпни маълум бир тартибсиз шерикларига узатадилар ва кимга тўп узатган бўлсалар, унинг жойини ўзлари эгаллайди.
  5. Белгиланган уч бурчакда қатор ташкил этилади. Ўйинчилар қўшни қаторга тўп узатади ва тўп  узатилган томон ҳаракат қилиб, қатор орқасига жойлашади.
  6. Орқадан 6-8м оралиқда югуриб келаётган шеригига сакраб орқага ўгирилиб тўп узатиш.
  7. Ўйинчилар бир-бирига қарама-қарши икки гуруҳга бўлиниб, қаторларда жойлашади. Ўргатувчи ишораси билан ўйинчи ўзи томон югуриб келаётган шеригига тўп узатади, ўзи қўшни қатор орқасидан жой олади.
  8. Ўйинчилар икки айланага жойлашиб бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қилиб, ўзаро тўп узатишадилар.
  9. Икки ўйинчи 3-4м оралиқда паралел ҳаракат қилиб тўп узатишади. Ҳаракат тезлиги аста-секин оширилади. (ушбу машқни 3-4 та бўлиб бажариш мумкин).
  10. Икки ўйинчи жойларини алмаштириб тўп узатишади.
  11. «Тўп учун кураш» ўйини. Ўйинда шуғулланувчилар сони  майдоннинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлиб икки жамоага  бўлинади. Бир жамоа ўйинчилари бир-бирига тўп узатади, иккинчи жамоа эса улардан тўпни олиб қўйиш учун ҳаракат қилади. Ўйин қоидасини ўқитувчи қўйилган мақсад ва шуғулланувчилар тайёргарлигини ҳисобга олиб белгилайди.

Тўпни ерга уриб юриш -тўпни ерга уриб юриш техникасини тўғри тасаввур қилишга оид тушунтириш ва кўрсатишдан сўнг шуғулланувчилар бир жойда турганларича тўпни юқорига сапчитиб, ерга уриб ўйнайдилар. Бунда панжанинг тўп устида тўғри жойлашишига, қўлнинг ҳаракатига, тўпнинг майдонга тегадиган жойига катта эътибор берилади. Шундан сўнг қўлларнинг ҳаракатлари оёқларнинг ҳаракатлари билан  уйғунлаштирилади.

Бу усуллар юриш ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳар хил тезликда югуриш пайтида бажарилади. Бунда гандболчининг ўз туриш ҳолатини қандай сақлай олишига ва ҳаракат тезлигига қараб тўпнинг ердан сапчиш бурчагини ўзгартира олишига катта эътибор берилади. Ёйсимон доира чизиқлар бўйлаб ва йўналишни ўзгартириб, тўпни ерга уриб юриш машқларини қўллаш яхши натижа беради. Бу машқлар шуғулланувчиларда тўпни бошқариш қобилиятини ўстиради.

Дастлабки кунларданоқ тўпга қарамасдан уни ерга уриб юришга аҳамият бериш керак. Бунинг учун кўпчилик машқларнинг бажарилишида шуғулланувчини ўқитувчининг, ўз шеригининг, рақибининг сигналини ёки майдондаги вазиятнинг ўзгаришини кузатишга мажбур қиладиган шароитлар яратилади.

Тўпни паст сапчитиб ерга уриб юриш, тўпни ерга уриб юришга ўтилганда уни рақибдан пана қилиш, бир қўлдан иккинчисига орқадан ўтказиш, юқори тезликда суръатни ва ердан сапчиш баландлигини ўзгартириш, бурилишлар ҳамда орқа билан ҳаракат  қилиб тўпни ерга уриб юришлар кейинроқ ўрганилади.

Тўпни панжа билан бошқаришга, оёқларнинг эркин ишлашига ва усулларнинг ўйин вазиятига мос бўлишига катта эътибор берилади.

Намунавий машқлар

  1. Олдинга, ён томонга, орқа билан олдинга тўпни ерга уриб ҳаракат қилиш.
  2. Шуларнинг хаммасини югурган ҳолатда, бажариш.
  3. Илонизисимон йўналишда ҳар хил тўсиқларни айланиб тўпни ерга уриб юриш.
  4. Ҳар хил тўсиқлардан хатлаб тўпни ерга уриб олиб юриш.
  5. Ҳар хил тезликда югуриб, тўхтаб ва яна тезланиб тўпни ерга уриб олиб юриш.
  6. Йўналишларни ўзгартириб (90°, 180°, 360°) тўпни ерга уриб олиб юриш.
  7. 6-9 метрли чизиқларга тўғри теккизиб чизиқ бўйлаб тўпни ерга уриб олиб юриш.
  8. Ўнг ва чап қўлларда галма-гал тўпни ерга уриб олиб юриш.
  9. Бир вақтда икки тўпни ерга уриб олиб юриш.
  10. Тўпни ерга уриб олиб юриб ҳар хил эстафеталарни бажариш.
  11. Бир ўйинчи тўпни ерга уриб олиб юради, иккинчи ўйинчи тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилади.
  12. Икки ўйинчи биттадан тўпни ерга уриб олиб юради, учинчи тўпни оёқлари билан бир-бирига узатади.

Тўпни отишга ўргатиш -ҳар хил усуллар билан тўпни дарвозага отишга ўргатиш жараёнида шуғулланувчиларни дастлаб тўпнинг йўналиш траекторияси ва дарвозани мўлжалга олиш усуллари билан таништириш лозим. Дарвозага тўп отишнинг айрим усуллари ўрганилаётганда, биринчи навбатда, унинг тузилиши, сўнг ҳаракатнинг мазмуни ўзлаштирилади ва тўп отиш масофаси аста-секин узайтирилади.

Тўпни отишга ўргатиш учун отишга ёндош машқлардан фойдаланмоқ керак: теннис тўпи, резинадан ишланган ёш болалар тўпи, хоккей тўпи, ҳар хил узунликдаги таёқчалар, шунингдек, гантеллар билан тўп отишни «имитация» қилиш. Қўл мушакларини мустаҳкамлаш учун ҳар хил вазн ва шаклдаги тўпларни бир ва икки қўллаб узатиш. Гавда мушакларини мустаҳкамлаш учун гимнастика ўриндиқларида ўтириб ҳар хил ҳолатларда тўп узатишларни қўллаш мумкин.

Таяниб тўп отиш -таяниб тўп отиш ҳаракатини ўргатишни унинг асосий босқичи - тўпнинг тезланишидан бошламоқ керак. Тўпни юқоридан тезлатиш учун силташ усули ўргатилади. Дастлабки ҳолат - ўнг оёқда туриб, чап оёқ олдинга қўйилади, ўнг қўл тўп билан юқорида, гавда сал бурилган. Чап оёқни олдинга қўйиб, деворга тўп отилади. Дастлаб диққат ҳаракатнинг кетма-кетлигига қаратилиши лозим.Чап оёқ ерга қўйилганда, тўпнинг дастлабки ҳолатда қолиши муҳимдир.Тўп отиш аввал вазифасиз амалга оширилади, сўнг аниқ белгиланган мўлжалга тўп теккизиш вазифаси қўйилади. Югуриб келиб тўп отишни ўргатиш учун аввал югуриб келиш усулида қадамлар ритмини ўзлаштирмоқ керак. Бундай ҳаракат ўргатувчи бажарганини қайтариш усули билан ўрганилади. Қадамлар ритми ўзлаштирилгандан сўнг, тезланишда қадамлар орасидаги узунликни аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун энг қулай йўл қадамлар тушадиган жойни белгилаб қўйишдир.

Тўп отиш техникаси ўзлаштирилгандан сўнг, отишнинг тайёрлов босқичи вариантларига киришилади:

1) Тўпни ерга уриб келгандан сўнг тезланиб тўп отиш;

2)Тўпни илиб олгандан сўнг отиш;

3)Тўпни илиб 1,2,3 қадамдан сўнг отиш;

4)Ҳар хил тезланишлардан сўнг тўп отиш.

Шундан сўнг тўп отиш шароитлари мураккаблаштирилиб бажарилади. Гандболчиларга у ёки бу усулларни танлаб тўп отиш машқлари берилади:

  1. Дарвозабон химоя қилган дарвозага тўп отиш.
  2. Суст ва фаол тўсиқ қўювчи химоячиларга қарши тўп отиш.
  3. Икки ўйинчи тўп узатиб келгандан сўнг тўп отиш.
  4. Белгини мўлжалга, дарвозабонни алдаб тўп отиш.
  5. Ўзлаштирилган усулларни ўйинда қўллаш.

Сакраб тўп отиш - сакраб тўп отишнинг барча ҳаракатларини ўргатишни жойида туриб бошлаш керак.

Дастлабки ҳолат – тўп икки қўллаб олдинда ушланади. Тўп ушлаган қўл юқори кўтарилиб орқага узатилади. Энг муҳими, барча ҳаракатларнинг «синхрон»лигига эришишдир. Шундан сўнг бир оёқда депсиниш ва депсинган оёқ билан яна ерга тушиш ўргатилади. Бунинг учун майдонга қўйилган белги ва сакраб ўтиш учун қўйилган тўсиқлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу машқлар тўп билан «имитация»  тариқасида бажарилади.

Ўрганилган ҳаракат малакаларини мустаҳкамлаш учун  гимнастик скамейкаларда бажариладиган қуйидаги тайёрлов машқларидан фойдаланиш мумкин:

  1. Югуриб келиб скамейка устидан депсиниб тўп отишни бажариш. Жароҳатлардан сақланиш учун тушиш жойига гимнастик тўшаклар солинади.
  2. Югуриб келиб ердан (полдан) депсиниб тўп отилади ва скамейка устига тушилади. Бу гандболчига сакрашнинг энг баланд нуқтасида тез тўп отиш имконини яратади.
  3. Ҳар хил баландликдаги тўсиқлар устидан тўп отиш отиш техникасини яхши ўзлаштиришга имконият беради.

Тўп отиш техникаси ўзлаштирилгандан сўнг, дарвозага тўп отишни ўзлаштириришга ёрдам берадиган ҳар хил вариантдаги қуйидаги машқларни бажаришга киришилади:

Тўғри югуриб келиб, ҳар хил бурчакдан тўп отиш;

Ҳар хил масофада;

Баравар икки оёқда ва ҳар хил оёқларда алоҳида депсиниб;

Суст, ундан сўнг фаол ҳимоя қаршилигида;

Ўйин машқларида;

Ўйинда.

Йиқилиб тўп отиш - йиқилиб тўп отишни ўргатиш учун юмшоқ тўшак ёки қум билан тўлдирилган чуқурчалардан фойдаланиш зарур. Ўргатишни тўп отишнинг якуний босқичи- ерга тушишдан бошлаган маъқул. Аввал дастлабки ҳолатдаги икки қўлга, қўл билан оёққа ва ёнбошга тушиш ўзлаштирилади. Сўнг машқлар тўп билан бажарилади:

  1. Тўшак устида тиззаларда турган дастлабки ҳолатда қўлларга йиқилиб тўп отиш.
  2. Чап тиззада туриб, ўнг оёқни ён томонга чўзган ҳолатда тўп отилиб сўнг қўлларга тушилади.
  3. Сакраб тўпни отиб, дарвозабон майдонига тушилади ва елкадан ўмбалоқ ошиб турилади.

Малакани эгаллашда ҳаракатлар дастлаб қаршиликсиз бажарилиши лозим. Такомиллаштиришда эса, албатта, мунтазам ҳимоячилар қаршилигида бажарилса мақсадга мувофиқ булади.

Чалғитишга ўргатиш -чалғитишларнинг турлари мураккаббўлганлиги туфайли шуғулланувчилар уларга оид усулларни тўлиқ эгаллагандан сўнг киришадилар. Бунда биринчи эътибор чалғитиш учун ва асосий ҳаракат учун ишлатиладиган ҳар хил усулларнинг бирга ҳар хил тезкорликда бажарилишига ва ҳимоячини чалғитиш учун унинг қарши ҳаракатларидан тўғри фойдалана олишга қаратилади. Шуғулланувчилар энг аввал ҳар бир чалғитишнинг техникасини ўрганадилар. Машқларда ҳар хил усуллар бирга қўшилади. Чалғитишлар ва ундан кейинги ҳаракатлар аввал секин, сўнгра ҳар хил тезкорлик билан бажарилади.

Чалғитишларни такомиллаштириш жараёнида ўйин вазиятидан мақсадга мувофиқ фойдалана билишга ўргатиш биринчи вазифа  ҳисобланади. Бунинг учун ҳимоячиларнинг ҳар хил ҳаракатлари намуналаридан иборат машқлар ва энг қулай қарши усуллар қўлланилади.

Чалғитишларга ўргатишнинг дастлабки машқларида ҳимоячининг суст ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Кейинчалик ҳимоячи фаол ҳаракат қилади; аввал тўпсиз чалғитишлар, тўпни илиш «имитация»си, сўнг майдондаги ҳаракатлар ва бурилишлар ўрганилади. Тўп билан бажариладиган чалғитишлар аввал бир жойда турганда бажарилади. Узатиш «имитация»си билан бажариладиган чалғитишлар олдинроқ ўрганилади. Дарвозага тўп отиш «имитация»си билан бажариладиган чалғитишларни ўрганиш учун кўпроқ вақт ажратилади. Бунда оёқлар билан тўғри ҳаракатлар қилиш катта қийинчиликлар туғдиради. Гандболчи гавдасининг асосий оғирлигини таянч оёқда  сақлаб, силкинадиган оёқ билан эркин ҳаракат қилишни ўрганиши керак. Кейинги босқичда ҳаракат пайтида чалғитишларни қўллаш ўргатилади. Чалғитишларни эркин, тезкорликни пасайтирмасдан бажаришга эришиш лозим.

Бир жойда турганда ва ҳаракат пайтида бир йўл билан бажариладиган чалғитишлардан сўнг уларнинг ҳар хил қўшилмалари ва таянчсиз ҳолатда бажариладиган чалғитишлар ўргатилади.

Чалғитишларни такомиллаштиришда ҳар хил ҳаракатли ўйинлар, иккитадан ва учтадан бўлиб чалғитишларни қўллашни талаб қиладиган «қувлашмачоқ» ўйнаш, ҳимоячидан қутулиш, тўпни илиш ва узатиш, тўпни ерга уриб юришга ўтиш, маълум чалғитишлар қўлланилгандан сўнг дарвозага тўп отишлар билан бажариладиган машқларни қўллаш; олдиндан келишилган чалғитишларни ёки уларни ҳимоячи яратаётган вазиятга қараб танлаб, «бирга-бир» ўйиннинг ҳар хил турларини кенг ишлатиш ўргатишнинг асосий воситаларидан ҳисобланади.

       Ҳимоя ўйин техникасини ўргатиш - ҳимояда ҳаракат ўргатилаётганда, орқа билан юришга, югуришга, ён томон билан қадамлаб, ҳар хил йўналишларда қўллар билан тўсишнинг ёки тўпни олиб қўйишнинг «имитация»ларини бажариб юришга кўпроқ эътибор берилади. Дарвозабон майдони чизиғи бўйлаб ён томон билан қадамлаб ҳаракат қилишда қадамлар юмшоқ қўйилади, юқорига сакрамаслик, оёқлар тиззаларида тўғриланмаслиги керак. Орқа билан ҳаракат қилинганда, гавда орқага энгашмасдан тўғри тушилади, оёқлар букилиб, катта қадам ташланади.

Майдонда қилинаётган ҳаракат вақтида тўпнинг ҳолатига қараб жойлашиш ҳам ўргатилади. Кейинчалик ўз ҳужумчисига нисбатан керакли масофани сақлаш ва вазиятга қараб уни ўзгартириш ўрганилади.

Ҳимояда ҳаракат қилишни ўрганиш учун қуйидаги машқлардан фойдаланиш мумкин;

  1. Ҳимояда туришнинг дастлабки ҳолатида ўнгга, чапга, олдинга ва орқага юриш ва югуриш.
  2. Орқа билан олд тарафга мокисимон илонизисимон ҳаракатларни бажариш.
  3. Бир-бирига юзма-юз турган ҳолатда «қувлашмачоқ» ўйнаш.
  4. Шерик билан бажариладиган машқлар. Ўйинчи  йўналишини кескин ўзгартириб, чапга, ўнгга, олдинга ва орқага ҳаракат қилади.
  5. Кенглиги 3-5 метрни ташкил қилган «йўлак»дан икки ҳужумчининг бир ҳимоячи ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлиб ҳаракат қилиши.
  6. Ҳужумчилар 9 метрли чизиқ ташқарисида дарвозага юзма-юз бўлиб оралиғи 3-5 метрли масофада икки қаторни ташкил қилади.

Ўйинчи ёнидаги колоннага тўп узатгандан сўнг ўз колоннасининг орқасига жойлашади, 6 метрли чизиқда ҳимояда турган уч ҳимоячи тўп билан ҳаракат қилувчи ҳужумчига галма-гал чиқиб, ҳужумчини тўхтатишга ҳаракат қилади ва дастлабки холатига қайтади.

Тўпни тўсишқўлларнитез ҳаракат қилдиришга ўргатишдан,  яъни чаққон қўлларни юқори кўтариб тўғрилашдан бошланади. Дарвоза майдончаси бўйлаб жойлашган ҳимоячилар ўқитувчи  ишораси билан  дарҳол қўлларини (икки қўл бармоқларини бир-бирига теккизган ҳолатда) юқорига кўтариб тўғрилайдилар, сўнг қуйидаги машқларни тўп билан бажарадилар:

  1. Ҳужумчи ҳимоячига юзма-юз туриб, ҳар хил ҳолатда дарвозага тўп отишни бажаради, ҳимоячи эса тўп йўналишини тўсиш учун ҳаракат қилади.
  2. Аввалдан келишилган томонга отиш кучини аста секин кўпайтириб тўп отилади, химоячилар тўп йўналишини тўсиш учун қўлларини қўйишади.
  3. Аввалдан келишилган икки усулда дарвозага отилган тўп тўсилади.
  4. Ўйин вазиятида дарвозага отилган тўпларни тўсиш.
  5. Бирин-кетин  дарвозага отилган бир неча тўпни тўсиш.
  6. Ҳужумчининг юқоридан дарвозага отган тўпини икки ҳимоячи бўлиб тўсиш.
  7. 6-8 м. диаметрли айланада жойлашиб, бир-бирига  юқоридан ва ерга уриб сапчитиб узатилган тўпни ўртада туриб тўсишга ҳаракат қилиш.

Тўпни олиб қўйиш- ўргатилаётганда ҳаракат бошланишидан олдин ҳолатни тўғри танлаш, тўпга ўз вақтида чиқиш ва тўпга қараб тезкорлик билан ҳаракат қилиш катта аҳамиятига эга. Бу машқда дастлаб олдинга чиқиб узатилаётган тўпни олиб қўйиш ўрганилади. Сўнг ҳужумчининг орқасидан чиқиб тўпни олиб қўйишлар ўрганилади ва такомиллаштирилади. Бу усулларни эгаллаш учун девор томонга узатилган тўпларни олиб қўйиш машқлари қўлланилади. Кейинчалик икки ўйинчи орасида суст ва фаол тўп узатилиши пайтида уни олиб қўйиш машқи ўргатилади.

Тўпни уриб чиқариш - энг аввал бир жойда турганда рақибнинг қўлидаги тўпни уриб чиқариш ўрганилади. Бунда панжанинг қаттиқ тутилиши, қўлнинг қисқа ҳаракат қилиши, тўпнинг қандай тутиб турганлигига қараб уни юқоридан ёки пастдан уришни мўлжаллаш муҳимдир. Шундан сўнг тўпни ҳаракат пайтида уриб чиқариш ўр

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 141

китоб

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 39

Жисмоний сифатлар

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 36

Гигиена

Жойлаштирди: Халматова Насиба Бозорбоева
Кўриб чиқилди: 33
Video darsliklar:

БАСКЕТБОЛ

Халматова Насиба Бозорбоева
47