FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Kafedra va lavozimi:
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1970-03-25
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Тошкент Давлат педагогика институти, Педагогика ва тарбиявий ишлар методикаси, 1991
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Бошланғич таълим жараёнида ахборот коммуникация технологияларининг ўрни

Ахборотни тезкор суръатда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ахборот коммуникация технологиялари педагогик инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб, таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун тегишли шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шартларидан бири саналади.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 161

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕЪЁРЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШ

Мустақил Ўзбекистон Республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ғоялари фуқароларни Республика Конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. Ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юзага келтириш, ҳуқуқий маданиятини қарор топтириш – фуқаролик (ҳуқуқий) жамиятнинг асосий талаби саналади.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 217

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ УЧУН АҲАМИЯТЛИ БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ МЕЪЁРЛАР

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар билан таништиришда алоҳида ўрин тутади. Муассасада педагогик-психологик, шунингдек, умумий ижтимоий билимларни махсус ўзлаштирган мутахассислар – ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари ўқувчилар томонидан ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар моҳиятини тўғри англаш, уларнинг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий аҳамиятини тушуниш, шунингдек, мазкур меъёрларга кундалик фаолиятда риоя этиш кўникмаларининг изчил ўзлаштирилишини таъминлайди.

Кўриб чиқилди: 209

“ЎҚУВЧИЛАР ҚОИДАСИ” – БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕЪЁРЛАР БИЛАН ТАНИШТИРАДИГАН ҲУЖЖАТ

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг муайян  тартиб-қоидаларга риоя қилишлари талаб этилади. Ўқувчилар учун муҳим аҳамият касб этадиган мазкур тартиб-қоидалар ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар ўзига хос кўринишларидан бири саналади. Таълим муассасада ўқувчилар ҳулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ва таълим жараёни иштирокчилари билан бўладиган муносабатларига қўйиладиган ижтимоий-ҳуқуқий талаблар “Умумий ўрта таълим мактабларининг фаолияти тўғрисида”ги Низом ҳамда “Ўқувчилар қоидаси”да ўз ифодасини топади. Ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги фаолиятлари мазмуни бевосита “Ўқувчилар қоидаси”да ўз ифодасини топади. Мазкур меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда “Умумий ўрта таълим мактабларининг фаолияти тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. Айни вақтда республика умумий ўрта таълим муассасаларида ягона “Ўқувчилар қоидаси” талаблари бўйича фаолият олиб борилмоқда. Шу билан бирга ҳар бир таълим муассасаси ўз эҳтиёжлари, ота-оналар ва ўқувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда “Ўқувчилар қоидаси”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Кўриб чиқилди: 224

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ САЛОМЛАШИШ ЖАРАЁНИДА АМАЛ ҚИЛИНАДИГАН ИЖТИМОИЙ МЕЪЁРЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШ

Саломлашиш кишилар ўртасида ташкил этиладиган ижтимоий муносабатларда муҳим ўрин тутади. Ижтимоий субъектлар ўртасидаги муомала шакли ҳамда ўзаро муносабатлар жараёнининг бошланғич босқичи сифатида намоён бўладиган саломлашиш икки шахс ўртасидаги руҳий ҳолатни ҳам ифодалашга хизмат қилади. Шунингдек, саломалашиш муайян меъёрлар, ахлоқий талаблар асосида ташкил этилиши боис ўзига хос ижтимоий хусусият ҳам касб этади. Ана шу жиҳатига кўра саломлашиш жараёнида шахснинг одоби, маънавияти, дунёқараши ҳамда маданий шаклланганлик даражаси тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш мумкин.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 237

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ СЎЗЛАШИШГА ДОИР ИЖТИМОИЙ МЕЪЁРЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШ

Нутқ инсонларгагина хос бўлган фаолият турларидан бири ҳисобланади. Фаолият тури сифатида аниқ мақсадга йўналтирилган нутқ “кишилик тараққиёти тарихида юзага келган ва ўзаро муомалани ташкил  этиш учун зарур сўзлашув кўникмаларининг ривожланиши натижасида мустаҳкамланган” (Большая психологическая энциклопедия. – Москва: Эксмо, 2007. – С. 396). Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари мавжуд бўлиб, кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жараёнида асосан оғзаки нутқдан фойдаланилади. Инсоний фаолиятнинг ушбу тури “мавҳум-мантиқий фикрлаш ва онгнинг шаклланишига хизмат қилади. Нутқ негизида кечадиган фикрий фаолият жараёнида эса тасаввурнинг шаклланиши  рўй беради... Нутқининг ҳиссий имконияти туфайли инсон у ёки бу воқеа-ҳодисага ўз муносабатини билдиради”  (Большая психологическая энциклопедия. – Москва: Эксмо, 2007. – С. 396).

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 233

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА СЎЗЛАШИШ ЖАРАЁНИНИ ТЎҒРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ

Инсонлар ўртасида ижтимоий муносабатларни йўлга қўйишнинг ўта таъсирчан воситаси бўлган нутқнинг ифодаланишига асрлар давомида катта эътибор қаратиб келинган. Ҳар бир миллатнинг тарихий тараққиёти жараёнида нутқни ифода этиш, у ёрдамида атрофдагилар билан ўзаро алоқа қилиш қоида (талаб, меъёр)лари ишлаб чиқилган. “Кишиларнинг мулоқотга асосланган биргаликдаги фаолиятлари у ёки бу жамият томонидан қабул қилинган ижтимоий меъёрлар асосида акс этувчи ижтимоий назорат мавжуд бўлган шароитда кечади. Ижтимоий субъектларнинг ҳар қандай ҳаётий фаолиятлари каби улар томонидан ташкил этиладиган мулоқот жараёни муайян меъёр ва қоидалар асосида тартибга солинади” (http://www.goup32441.narod.ru/files/ogp/001oporn_konspekt/2010-08-1.html).

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 244

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕЪЁРЛАРГА ҲУРМАТ ҲИССИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Бошланғич синфларда педагоглар ҳам фан ўқитувчиси, ҳамда синф раҳбари сифатида ҳам ўқувчиларни ижтимоий ва ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссасаларини қўшадилар. Ўқитувчининг муайян синф жамоасига раҳбарлик қилиши нафақат таълим жараёнида, шу билан бирга маънавий-маърифий ишлар чоғида ҳам ижтимоий ҳамда ҳуқуқий меъёрлар тарғиботига доир тадбирларни изчил  ташкил этиш имкониятини яратади. Одатда, маънавий-маърифий ишлар режасига мувофиқ олиб борилади. Шу сабабли маънавий-маърифий ишлар режасида ижтимоий ва ҳуқуқий меъёрлар тарғиботига оид тадбирларнинг ўрин олиши педагогик фаолиятни самарадорлигини оширади. Маънавий-маърифий ишлар режасига “Ўқувчилар қоидаси”, саломлашиш одоби, тўғри овқатланиш тартиби,  кийиниш маданияти, шахснинг жамоа жойларида ўзини тутишига оид қоидалар, ҳаракат хавфсизлиги қоидалари, жамоа транспортидан фойдаланиш қоидалари, маданий дам олишни ташкиллаштирувчи муассасалар – кинотеатр, музей ва истироҳат боғларига ташриф буюриш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда электротехника воситаларидан фойдаланиш қоидалари билан ўқувчиларни таништиришга доир тадбирларнинг киритилиши мақсадга мувофиқдир.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 224

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕЪЁРЛАРГА ҲУРМАТ ҲИССИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Шахс ҳаёти бевосита жамиятда, унда истиқомат қиладиган кишилар орасида кечади. Жамият аъзолари ўртасидаги шахслараро алоқаларнинг самарали кечиши бевосита шахснинг ижтимоий муносабатлар мазмунига боғлиқ. Ижтимоий муносабатлар мазмуни эса ўз навбатида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларнинг аниқланганлиги, жамият томонидан  қай даражада тан олинганлиги ҳамда амалий фаолиятда уларга риоя этилаётганлиги билан белгиланади.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 201

Бошланғич таълим жараёнида ахборот коммуникация технологияларининг ўрни

Ахборотни тезкор суръатда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ахборот коммуникация технологиялари педагогик инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб, таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун тегишли шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шартларидан бири саналади.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 141

Бошланғич синфларда, оилада мактаб ҳамкорлиги масалалари

Бугунги кунда оила-мактаб  ҳамкорлиги масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг  асосий масалаларидан бирига айланиб боришининг ўзи келажак авлодга берилаётган  эътиборнинг кўзгусидир. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ у масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмокда. Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг ҳар бир нутқида, маърузаларида, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта-қайта таъкидланмокда. «Зеро,-деб уқтиради И.Каримов,- биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина  иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва  инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгига нечоғлик чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз»

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 118

Кўриб чиқилди: 193

Кўриб чиқилди: 202

Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари

         Таълим жараёнидан фарқли тарбия жараёнинни технологиялаштиришда бу жараённингсамарасини қисқа муддат оралиғида кўра олиш имконияти йўқ. Тарбия жараёнининг ўзига хос  хусусиятлари, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келиш эҳтимоли бўлган зиддиятлар тарбиявий жараённи технологиялаштиришга нисбатан ижодий ва маъсулиятли ёндашиш зарурлигини    тақозо этади.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 231

Замонавий ўқитувчининг педагогик маҳорати сифатлари

Педагогик фаолият-таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ҳолда махсус ташкил этилувчи ва ўқитувчи ҳамда ўқувчининг ўзаро муносабатларига асосланувчи ижтимоий фаолият туридир. Педагогик фаолият самарадорлигининг шартларидан бир мутахассиснинг касбий-педагогик компетенцияси ҳисобланади. Узлуксиз таълим-тарбия  тизимида ўқитувчининг касбий тайёргарлиги муаммоси замонавий талаблар асосида бугунги кун  ўқитувчисининг касбий, шахсий тайёргарлигига нисбатан қатор талаблар тизими шакллантирилган.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 233

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ДУНЁКАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

        Бугунгикундадавлатимизсиёсатинингустиворйўналишлариданбирибўлганбаркамолавлоднитарбиялабвоягаетказиштаълиммуассасаларибиланбирқаторда, ҳарбирфукаронингмукаддасбурчи, инсониймасъулиятидир.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 235

миллий қадриятлар

         Мустақиллик шарофати билан ўзбек диёрида ҳам янгиланиш, ривожланиш даври бошланиб, ижтимоий ҳаёт умумжаҳон андозаларига мос тараққиёт йўналишларига жадал суръатлар  билан кириб бормоқда. Барча  соҳалар,  шу жумладан, таълим ва тарбия соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 190

O’quvchi tarbiyasi

Oila  va  oilaviy  munosabatlar,  ayniqsa,  ota-ona  va  farzandlarning  o’zaro  aloqalari,  jamiyat yuzaga  kalgan  ilk  davrlardan  buyon  eng  muhim  muammolardan  biri  bo’lib  kelgan.  Jamiyat  rivojlanib brogan  sayin  bu  muammoning  ahamiyati  anada  ortib  boraveradi.  Chunki  insoniyat  tomonidan  erishilgan yutuqlar  aynan  oila  muhitida  ota- ona    va  farzandlar  munosabatlari  tizimida    boshqa  har  qanday  ijtimoiy  institutlar  orasidagi  uzviylik  sifatida  olib  qaralganda  ko’proq  darajada  o’zlashtiradi  va  an’ana  ma’naviy  meros  tarzida  avloddan  avlodga  o’tadi.  Sunday  ekan  u  yoki  bu  jamiyat  xalq  va  millatning istiqboli  ko’p  jihatdan  shu  munosabatlarning  holatiga  bog’liq.  Buning  uchun  esa  oiladagi  ichki  muhitning  har  tomonlama  sog’lom,  ma’naviy  mustahkam  bo’lishiga  erishish  lozim.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 225
Metodik materiyallar:

dars ishlanma

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 76

dars ishlanma

Sana:

Sinf:2

Fan: matematika

Mavzu: 3ni ko’paytirish va 3 ga bo’lish jadvali

Maqsad:

Dars turi: noan’anaviy

Dars uslubi: savol- javob,klaster,muammoli vaziyat,

krossvord,suhbat,tushuntirish,ko’rsatish.

Dars jihozi: tarqatma materiallar,ko’rgazmali qurollar, kompyuter,DVD moslamasi,televizor,darslik.

Darsning borishi:

t/r

Dars bosqichlari

Ajratilgan vaqt

1

Tashkiliy qism

3

2

Uy vazifani so’rash va baholash

12

3

Yangi mavzu bayoni

20

4

Mustahkamlash

7

5

Uyga vazifa berish va baholash

3

1.Tashkiliy qism:

a) salomlashish

b) davomatni aniqlash

d) ma’naviyat daqiqasi

O’qituvchi milliyligimiz haqida, Navro’z hamda bahor fasli olib boriladigan ishlar haqida suhbatlashiladi.

s) o’quvchilarni darsga hozirlash

2. Uy vazifani so’rash va baholash:

O’quvchilardan uy vazifani so’rash uchun ularning daftarlarida tayyorlab kelgan topshiriqlar tekshiriladi. So’ngra ular o’rtasida “Qaynoq kartoshka” mashqi o’tkaziladi. Bunda o’quvchilarning 2 ga ko’paytirish va 2 ga bo’lish jadvalini o’zlashtirganligi tekshiriladi. Bunda o’qituvchi o’quvchilarga tomon qaynoq kartoshkalarni uzatadi. O’quvchilar esa darrov ushlab javobini qaytaradi. Javob berolmagan o’quvchi kuyib qolib yutqazadi. Bu o’yinni kichik guruhlarda ingliz tilida ham o’tkazsa bo’ladi.

Masalan:- Two multiply two is?

-      Four

-      Two multiply five is?

-      Ten

Yakunda guruhlar to’plagan ballar hisoblanadi. G’olib guruhga rag’bat sifatida beshyulduz beriladi.

3. Yangi mavzu bayoni:

Mavzu doskaga yoziladi. Bugungi dars bayoni misol va masalalar kompyuter moslamasi orqali slaydda namoish etiladi.

9

6

21

*3

yulduzchalardan                           mosini oymomoga joylang!

2-misol sabzavotlar ortiga yozilgan bo’lib o’quvchilar ularni o’z savatlariga joylaydilar.

3- masala slayd orqali ko’rgazmalar bilan namoish etiladi. O’quvchilar ularni bajaradilar

       27:3=9

O’quvchilar vazifani bajarguncha o’qituvchi guruhlarga topshiriqlar beradi. Ushbu topshiriqlarni bajarishda ular krossvorddan foydalanib “Assalom Navro’z” so’zini hosil qiladilar.

4. Mustahkamlash:

O’quvchilarning fikri umumlashtirilib, ularning amal hadlarining nomini qanchalik bilishlari tahlildan o’tkaziladi.

O’quvchilar “Tezda to’ldir” mashqidan foydalanib jadvalni to’ldiradilar.

Ko’paytuvchi

3

3

3

3

3

3

3

Ko’paytuvchi

3

4

5

6

7

8

9

Ko’paytma

5. Uyga vazifa berish va baholash:

O’quvchilarning darsga bo’lgan faolligi hamda mustaqil fikrlari inobatga olinib, rag’batlantiriladi. O’quvchilar bilimi baholanadi. O’quvchilarga uyga vazifa 5-6-misollarni yechib kelash topshirig’I beriladi.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 280

Dars ishlanmna

Sinf: 4

Fan: Tabiatshunoslik

Mavzu: O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING TABIIY XARITASI

Darsning ta’limiy maqsadi:                     Quruqlikning asosiy shakllaridan tekisliklar, pasttekisliklar, materiklar hamda okean botiqliklari haqida bilimlar berish.

Darsning tarbiyaviy maqsadi:       O‘zbekiston Resbublikasining yer sathini tabiiy xaritadan tushuntirish orqali Vatanimizning tabiati go‘zalligini anglatish.

Darsning rivojlantiruvchi

maqsadi:                                          O‘zbekiston Respublika­sidagi tog‘ va tekisliklar bilan tanishtirish.

Darsning turi:                                 noan’anaviy.

Darsda qo‘llaniladigan metod:      bahs-munozara, «Klaster» interfaol metod, kichik guruhlarda ishlash

Darsning jihozlari:                                   rangli rasmlar, maket, xaritalar, rangli maketlar, tayyorlangan slaydlar, kompyuter,proyektor, ekran, vatmen qog‘ozlar.

Darsning borishi

  1. Tashkiliy qism.Davomat aniqlanadi. Sinf o‘quvchilari 4 guruhga bo‘linib, har biri nomlanadi:

1-    guruh — “Kamol”,

2-    guruh — “Humoxon”,

3-    guruh — “Kamolot”,

4-    guruh —  “Kamalak”.

Har bir guruh a’zolari o‘z guruhlarining sardori va o‘rinbosarlarini saylashadi.

II. Uy vazifalarini tekshirish. Quyidagi savollar bo‘yicha savol-javob o‘tkaziladi:

1.      Yer yuzida qanday materiklar bor?

2.      Yer yuzidagi quruqliklar qanday asosiy shakllarga ega?

  1.      Tog‘ tizmalari deb nimaga aytiladi?
  2.      Tog‘lar tabiiy xaritada qanday tasvirlanadi?
  3.      Yer yuzida eng baland cho‘qqi haqida nimalarni bilasiz?
  4.                Tekisliklar balandligiga ko‘ra qanday turlarga bo‘linadi? Ular tabiiy xaritada qanday tasvirlanadi?

7.      Yer yuzidagi okeanlar qanday nomlanadi?

  1.       Okean botiqlari haqida nimalarni bilasiz?

Har bir savolga tez, aniq, qisqa va londa javob kerakligi uqtiriladi. Har bir guruh sardori va o‘rinbosarlariguruh tayyorlagan javoblarini doskaga chiqib izohlab beradilar.

Amaliy topshiriqning qanday bajarilganligi tekshiriladi.

Bilimlar va topshiriqning bajarilishi baholanadi.

  1. Yangi mavzuning bayoni. Yangi mavzu e’lon qilinadi:       

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING TABIIY XARITASI.

1-guruh“Kamol”ga savol: Pasttekislik nima? O‘zbekistonda qanday pasttekislik bor?

Guruh javobi: Yarimsharlar tabiiy xaritasida butun Yer yuzining tuzilishi tasvirlangan bo‘ladi. Bunday xaritadan tashqari, alohida davlatlarning ham o‘z tabiiy xaritasi bo‘ladi. Shu singari O‘zbekiston Respublikasining tabiiy xaritasi ham mavjud (darslikdan 30- rasm). O‘lkamizning tabiiy xaritasini ko‘rib chiqaylik. Mamlakatimiz hududining g‘arbiy qismi xaritada asosan yashil va och yashil rangda tasvirlangan. Xaritaning pastki o‘ng ckekkasida berilgan shartli belgidan aniqlash mumkinki, yashil rangda tasvirlangan joylar balandligi 200 m gacha bo‘lgan pasttekisliklardir. Yurtimiz hududining g‘arb qismidagi katta maydonni egallagan pasttekislik Turon pasttekisligi deb ataladi. Xaritadan ko‘rish mumkinki, O‘zbekiston hududining yer sathi g‘arbdan sharqqa tomon ko‘tarilib boradi. Turon pasttekisligini sharq tomondan och sariq rangda tasvirlangan qirlar o‘rab turadi.

 2-guruh — “Humoxon”ga savol: Yassi tog‘lar nima? Tog‘ deb nimaga aytiladi? Qaysi yassi tog‘larni bilasiz,  bular qayerlarda joylashgan?

Guruh javobi: Sharq tomonga borilgan sari yer sathi ko‘tarilib borib, och sariq rangdagi qirlar och jigarrangda tasvirlangan yassi tog‘larga tutashadi. Yassi tog‘lar qirlarning o‘rta qismlarida ham uchraydi. Qir va yassi tog‘ deganda faqat tepalik, past-baland joylardan iborat bo‘lgan joylarni tasavvur qilish kerak emas.  Qirlar va yassi tog‘larning asosiy qismini tekis katta maydonlar egallagan.  Qir va yassi tog‘lar pasttekislik kabi tekislikka mansub ekanligini unutmasligimiz shartdir. Pasttekislik, qir va yassi tog‘  bir-biridan dengiz sathidan qanchalik balandligi bilangina farq qiladi. O‘lkamiz hududidagi pasttekisliklar, qirlar va yassi tog‘larning asosiy qismini cho‘l va dashtlar egallagan.

3-guruh — “Kamolot”ga savol: Tog‘lar orasida och sariq va och jigarrangda tasvirlangan qir va yassi tog‘lar mavjud. Nima uchun shunday? Zarafshon, Turkiston, Hisor, Boysuntov, Ko‘hitangtov, Bobotog‘, Nurota, Qurama, Piskom, Chotqol bu sozlar nimani anglatadi?

Guruh javobi: O‘zbekiston hududining sharqiy qismi xaritada ko‘proq jigarrangda tasvirlangan. Bu joylarning katta qismini turli balandlikdagi tog‘lar egallagan. O‘lkamiz hududida Zarafshon, Turkiston, Hisor, Boysuntog‘, Ko‘hi­tangtog‘, Bobotog‘, Nurota, Qurama, Piskom, Chotqol nomli tog‘ tizmalari mavjud. Tog‘lar orasida och sariq va och jigarrangda tasvirlangan qir va yassi tog‘lar mavjuddir. O‘zbekiston aholisi yashaydigan shahar, qishloqlarning katta qismi ham ana shu qir va yassa tog‘larga to‘g‘ri keladi. Bu yerlarda ekin ekiladigan dalalar, mevali bog‘lar katta maydonlarni tashkil etadi.

4- guruh — “Kamalak”ga savol: Tog‘ nima? Tog‘ cho‘qqisi nima? Tog‘ yon bag‘ri nima? Tog‘ etagi nima? Tog‘ vodiysi nima?

Guruh javobi: Har bir materikda tekis joylar — tekisliklar va baland ko‘tarilgan joylar — tog‘lar mavjud bo‘lib, tog‘ning eng baland bo‘lgan tepa qismi tog‘ cho‘qqisidir. Har bir tog‘ning yonlari bo‘lib uni tog‘ yonbag‘ri deymiz. Shu tog‘ yonbag‘irlarining pastki qisimlarini esa tog‘ etaklari deyiladi. Bu tog‘larning balandligi 1000 m dan oshadi. O‘lkamizdagi eng baland tog‘ cho‘qqisi Hisor tog‘ tizmasidagi Hazrati Sulton cho‘qqisi bo‘lib, uning balandligi 4688 metrga teng. Tog‘lar orasida och sariq va och jigarrangda tasvirlangan qir va yassi tog‘lar mavjud.  Tog‘ tizmalari o‘ralig‘idagi pastlik tog‘ vodiysi deb ataladi. O‘lkamizdagi Farg‘ona vodiysi ana shunday tog‘ vodiysidir. Farg‘ona vodiysi Qurama, Chotqol, Farg‘ona, Oloy  tog‘  tizmalari oralig‘ida joylashgan. Farg‘ona vodiysi asosan qir va yassi tog‘lardan iborat.

IV. Yangi mavzuni mustahkamlash. Quyidagi savollar bo‘yicha savol-javob mashqi o‘tkaziladi:

  1.      Mamlakatimiz hududining g‘arbiy qismi yer sathi tuzilishi qanday?
  2.      Turon pasttekisligi qayerda joylashgan? Uni xaritadan ko‘rsatibbering.
  3.      Qirlar va yassi tog‘lar o‘lkamiz hududining qayerlarida joylashgan?
  4.      Tog‘lar o‘lkamiz hududining qaysi qismida joylasggan?
  5.      O‘lkamiz hududida qanday tog‘ tizmalari mavjud?
  6.                O‘zbekistonda eng baland tog‘ cho‘qqisi qayerda joylashgan va uning balandligi qancha?
  7.      Tog‘ vodiysi deb nimaga aytiladi?
  8.      Farg‘ona vodiysini qaysi tog‘ tizmalari o‘rab turadi?

«O‘lkamizdagi tog‘ tizmalari» ga bag‘ishlangan “Klaster” inter­faol metodidan foydalanib, o‘yin mashqi o‘tkaziladi.

   O‘quvchilar savollarga bergan javoblarini dars boshidan boshlab bergan javoblarini va ularning faoolligini hisobga olib bilimlari ballar bilan baholanadi.

  1. Uy vazifalari:  
  2. Darslikdagi mavzu oxiridagi savollarga javob topish va amaliy topshiriqni bajarish.
  3. Darslikdagi 30- rasmda tasvirlangan O‘zbekiston Respublikasi tabiiy xaritasidan foydalanib, o‘lkamiz hududining yer sathi tuzilishini tahlil qilishni o‘rganib kelish.

Sana:

Fan:          Tabiatshunoslik

Mavzu:     Yer shari. Globus.

Maqsad:   O’quvchilarga yer shari , globus haqida ma’lumot    berish;

              Biz uchun aziz bo’lgan ona tuproqning qadriga yetishni, uni har bir qarichidan unumli foydalanishni, yer shari bo’ylab, joylashgan xalqlar               madaniyatini hurmat qilish, do’stona aloqalar o’rnatishni tarbiyalash;         tabiatshunoslik fani bo’yicha o’rgangan  ma’lumotlarini hayotga tadbiq eta olish ko’nikma, malakalarini rivojlantirish; birgalikda ishlash              ko’nikmalarini shakllantirish;

Dars turi: aralashgan

Dars tipi: noan’anaviy

Dars uslubi:       tushuntirish, ko’rgazmalilik, aqliy xujum, tarmoqlash, “topshiriqlar jamlanmasi” mashqi.

Dars jihozi:        mavzuga oid ma’lumotlar, ko’rgazmali qurollar, yer sharining turli ko’rinishlari, globus, tarqatmalar, o’quvchilar uchun qog’oz va markerlar, slayd va electron darslik, kompyuter, ekran, atlas, yozuvsiz xarita.

Darsning borishi:

t/r

Dars bosqichlari

vaqti

1

Tashkiliy qism

2

2

O’tilgan mavzuni  mustahkamlah

10

3

Yangi mavzu bayoni

18

4

Topshiriqlar jamlanmasi mashqi

6

5

Yangi mavzuni mustahkamlash

6

6

Uyga vazifa berish va baholash

3

  1. Tashkiliy qism:

a)     Salomlashish

b)    Davomatni aniqlash

c)     O’quvchilarni darsga hozirlash

d)    “Dunyo bo’ylab” axborot daqiqasini o’tkazish

  1. O’tgan darsni mustahkamlash:

O’qituvchi uyga berilgan “oy- yerning tabiiy yo’ldoshi” mavzusida suhbatlashiladi. O’quvchilarga “Aqliy xujum” savollari beriladi.

  • Oy aslida nima o’zi?
  • Oy haqida nimalarni bilib oldingiz?
  • Oyning tabiiy yo’ldoshi  nima?
  • Oyda yashash mumkinmi?
  • Oyda joylashgan dog’lar qanday hosil bo’ladi?
  • Oyda yashash mumkinmi?
  • Oy haqida ertak yoki she’rlar bilasizmi?

Shu kabi topshiriqlar berilib o’quvchilar bilimi baholanadi. “Oy yerning tabiiy yo’ldoshi” mavzusida olgan bilimlari mustahkamlanadi. Shundan so’ng o’quvchilar guruhlarlarga bo’linib oladilar.

I guruh-     Oymomolar      

II guruh-   Quyoshjonlar

III guruh- Yulduzchalar

   Guruhlar bajaradigan ishlar, oltin qoidalar eslatib o’tiladi. Faollik va tartib oltin qoidaning asosini tashkil etilishi eslatib o’tiladi.

  1. Yangi mavzu bayoni:

O’quvchilarga atofimizda joylashgan yer yuzasining tuzilishi va bu boshqa davlatlarda qanday ekanligi, vaqtda qanday farq bo’lishi, ob- havodagi o’zgarishlar, farqlar haqida bahs- munozara tashkil etiladi. O’quvchilar bilgan ma’lumotlar umumlashtirilib, o’quvchilarga yangi mavzu bayon etiladi.

O’qituvchi hikoyasi:

-         Yer shari turli ko’rinishda bo’ladi. Shunga ko’ra joylarda iqlim, yer yuzasi tuzilishida farqlar mavjud bo’ladi. Biz avvalo yer shari qanday shaklda ekanligini bilib olishimiz kerak. Bu haqida oddiy xalqdan tortib, olimlar ham bahs yuritishgan. Uni dastlab turli ko’nishda bo’lgan deb tasavvur  qilishgan. Siz bu haqida 3- sinf darsligingizdan ma’lumotga egasiz. Yer sharini- koptokka, sharga o’xshatish mumkin, ya’ni u dumaloq shaklda bo’ladi. Yer shari haqida dastlabki ma’lumotlarni, qarashlarni olimlar aytishgan. Bobomiz Abu Rayhon Beruniy “ Yer dumaloq shaklda ekanligini, cheksiz ummon ortida davlat borligini” aytib o’tganlar. Yer shari globus shaklini yasagan.unda suv va quruqlikni aniq belgilab berganlar. Shunga ko’ra Yer shari- globus- yerning kichraytirilgan shaklidir. ( bu ma’lumotlar- electron darslik yordamida, slayd namoishi bilan to’ldiriladi) yer belbog’I, ekvator, yer o’qi, dunyo tomonlari haqida ham ma’lumotlar beriladi.

                                  bizni boqadi

Unda yashash mumkin

         U globus                                                   U sharga o’xshash

Koptokka o’xshaydi

IV.Topshiriqlar jamlanmasi:

1- topshiriq

Guruhlar uchun globus beriladi. Ular globusdan foydalanib, yer yuzasida joylashgan davlatlar, quruqlik, suvlar qayerlarda joylashganlarini qo’g’ozga makerlar yordamida joylashtiriladi.

2- topshiriq:

O’quvchilar endi yerning belbog’I ekvatorda joylashgan davlatlarni yozadilar. Bunda tezlik  va ahillik muhim o’rin tutadi. Topshiriqlar bajarib bo’lgach, guruhlar taqdimot o’tkazadilar. O’qituvchi guruhlar bajargan ishlarini umumlashtirib, bergan ma’lumotlarini to’ldirib, o’quvchilar ishi baholanadi, g’olib guruh aniqlanadi.

  1. Yangi mavzuni mustahkamlash:

O’quvchilarga tarqatmalar globus ortiga yozilgan savollar beriladi.

-      yer shari qay shaklda?

-      Yer yuzasini ko’proq nima tashkil etadi?

-      Yer o’z o’qi atrofini qanday muddatda aylanib chiqadi.

-      Yil fasllari qanday hosil bo’ladi. Tun va kun qanday hosil bo’ladi?

-      Ekvator soda qilib qanday nomlanadi?

-      Globus nimaga aytiladi?

-      Bobomiz bu haqida nimalar deganlar.

Shu kabi savollar berilib, o’quvchilar bilimlari mustahkamlanadi.

  1. Dars yakuni va o’quvchilar bilimini baholash:

Darsda faol fikrlari bilan guruhlar ishida o’zining mustaqil fikrlarini aytaolgan o’quvchilar baholanib,rag’batlantiriladi.

O’zgalar fikrini tilayolgan, kelishib, hamkorlikda ishlaghan faol guruh ham rag’batlantiriladi.

Uyga vazifa: Darslikda berilgan topshiriqlarni bajararish va savollarga javob yozish, mavzuni o’qib gapirishga tayyorlanish. Atlas va yozuvsiz xaritadagi yer shari bilan ishlash. Joylarni aniq va to’g’ri belgilab kelish.

Sana:

Sinf: 4

Fan: Tabiatshunoslik

Mavzu: Cho’llar

Maqsad:  Cho’l zonasi va  tabiati haqida ma’lumot berish;

                 O’zaro kelishib, faollikda harakat qilish hislatlarini

                 shakllantirish, tabiatimizni sevishga o’rgatish;

                 Darslik bilan ishlash ko’nikmasini shakllantirish;

Dars turi: Noan’anaviy

Dars uslubi:   aqliy   xujum,    fikrlar   yig’indisi,    suhbat,

                      ko’rgazmalilik.

Dars jihozi: fikrlar yozilgan tarqatmalar, ko’rgazmali qurollar,

taqdimot uchun jihozlar.

Darsning borishi:

Darsning bosqichlari

Belgilangan vaqt

1

Tashkiliy qism

2

2

O’tilgan mavzuni so’rash va mustahkamlash

12

3

Yangi mavzu bayoni

20

4

Yangi mavzuni mustahkamlash

9

5

Uyga vazifa berish va o’quvchilarni baholash

2

  1. Tashkiliy qism:

a)   Salomlashish

b)   Davomatni aniqlash

c)    Jurnal bilan ishlash

d)  O’lkamiz tabiati haqida suhbatlashish

  1. O’tilgan mavzuni so’rash va mustahkamlash:

O’tilgan mavzu savol- javob orqali mustahkamlanadi.

  • O’rmon’ tabiati haqida so’zlab bering?
  • O’rmon zonasida qanday hayvonlar o’sadi?
  • O’rmonda qanday o’simliklar o’sadi?
  • O’rmon zonasida o’sadigan  daraxt va o’simliklardan insonlar nima maqsadda foydalanishadi?
  • O’rmon turlarini sanab bering?
  • Asalarichilik bilan o’rmonda kimlar shug’ullanadi?
  • O’rmonni nima uchun yashil dorixona deb atashadi?

O’quvchilar javoblarini umumlashtirilib, o’tilgan mavzu bo’yicha bilimlar mustahkamlanadi.

  1.   Yangi mavzu bayoni:

Yangi mavzu va dars maqsadi e’lon qilinadi.

O’quvchilarni guruhlarga bo’linadi. O’quvchilar topshiriqlarni bajaradilar, bajarish davomida o’zaro kelishib, hamjihatlikda ishlaydilar.O’qituvchi mavzuni so’zlab beradilar.

Tekisliklarda cho’l, dasht va o’rmonlar bo’ladi. O’t o’simliklari cho’lda siyrak bo’lsa, dashtda qalin bo’lib o’sadi. O’rmonda esa qalin o’tlardan tashqari, daraxtlar ham ko’p bo’ladi.yer yuzining aholi yashaydigan joylarida yillik yog’in miqdori 500-1000 mm atrofida bo’ladi. Ayrim joylarda juda kam yog’in yog’adi, yillik yog’in miqdori 200mm dan oshmaydi,oqar suvlar ham yo’q. bunday joylar qurg’oqchil bo’lib, o’simliklar yaxshi rivojlanmaydi.

O’simliklar yaxshi rivojlana olmaydigan qurg’oqchil yerlar –CHO”L deb ataladi.

Cho’l qumli,gilli yoki toshli bo’ladi. Qumli cho’lda shamol qumlarni suradi, do’nglik hosil qiladi. Bunday do’nglik barxan deb ataladi. Gilli cho’llarda qotgan va yorilib ketgan zarang tuproq- taqir yerlar mavjud.cho’l issiq va qurg’oqchil bo’lganligi sababli o’t-o’simliklar kam uchraydi.saksovul,yantoq kabi o’simliklar mavjud bo’lib, ildizi juda uzun bo’lib,yer osti suvlaridan bahramand bo’ladi.

 O’lkamiz hududida yuqorida kabi cho’llar mavjud.Cho’llarda yoz mavsumi 5-6 oy davom etib, havo harorati soya joyda +50 0C gacha ko’tariladi, qum esa +800C gacha qiziydi. Bu davrda yog’in yog’maydi. Keng cho’llar ustida issiq shamol esib, o’zi bilan qum va changlarni olib keladi. Bunday sharoit o’simlik va hayvonlar uchun halokatlidir. O’lkamiz cho’llarida bahor boshlarida va kuz oxirida oz miqdorda yomg’ir yog’adi. Qishda ob- havo harorati -200C sovuq bo’lib qor yog’adi. Cho’l tabiati haqida hayvonot olami, o’zlashtirilgan yerlar haqida taqdimot orqali tushuntiriladi.  (Atlas bilan ishlash)

Mavzuni to’liq o’zlashtirishlari uchun topshiriq beriladi.

Topshiriq-1

Har bir guruhga izohli fikr berilgan tarqatmalar berilgan. Ushbu fikrlarni muhokama qilib, kelishilgan holda to’g’ri deb topgan bo’lsa, fikr yozilgan kartochkaga rost yoki yolg’on deb yozib qo’yadilar.

Tarqatmalardan namunalar:

  • Cho’l zonasida barxan va taqir yerlar bo’ladi.
  • Cho’lda yoz issiq bo’lib, yog’ingarchilik kam bo’ladi.
  • Cho’lda bo’g’ma ilon,kapchabosh ilon,qora cho’l iloni,qalqonsimon ilon ko’p uchraydi.
  • Cho’lda yoz 9 oy davom etadi.
  • O’t o’simliklari ko’p o’sadigan joy adir deb ataladi.
  • Cho’lda olma, anor kabi mevali daraxtlar ko’p uchraydi.
  • Cho’lda tulki, bo’ri, toshbaqa, yumronqoziq, jayra, bo’rsiq, tipratikanni ham uchratish mumkin.
  • Cho’llarda umuman qushlar uchramaydi.

Javoblar umumlashtiriladi. O’quvchilarning javoblari tekshriladi. Javoblar guruhlar orasida almashtirilib, + yoki – belgisini qo’yib, kamchiliklar aniqlanadi. O’qituvchi qaysi o’rinlarda ko’proq o’qib, o’rganishlari kerakligi aytib o’tiladi.

  1. Yangi mavzuni mustahkamlash:

Mavzuni o’zlashtirganlik darajasi savollar yordamida tekshiriladi.

  • Berilgan savollarga javoblarni belgilashingizda qanday qiyinchiliklarga duch keldingiz?
  • Qaysi savol yuzasidan kelishish qiyin bo’ldi?
  • Guruh a’zolari qanday kelishib, javoblarni belgiladingiz?
  • Nechta noto’g’ri ma’lumotga ega ekansiz?
  • Qaysi tasdiqning to’g’ri yoki noto’g’ri ekanligi aniqlay olmadingiz?
  • Ko’proq ma’lumotga ega bo’lish uchun nimalar qilish kerak bo’ladi?

O’quvchilar javoblariga o’qituvchi o’z fikrlari bilan to’ldirib borib, bilimlar mustahkamlanadi.

  1. Uyga vazifa berish va o’quvchilarni baholash:

Cho’lda o’sadigan o’simliklar va cho’lda yashaydigan hayvonlar rasmini chizib kelish. O’quvchilarning savollarga bergan javoblari, guruhlarda o’zgalar fikrini tinglab, kelishib javob berganlari hisobga olinib, baholanadi. Yozuvsiz xaritada o’lkamiz hududidagi qumli cho’’larni sariq rangga bo’yab kelish

Sinf:4

Mavzu: Tabiatga g’amxo’r bo’ling!

Vaqt:45 daqiqa

Dars nomi: Tabiatni asrash burchimiz!

Maqsad: Ta’limiy: tabiat va inson uzviy aloqada bo’lishi haqiqagi  

               tushunchalarini shakllantirish;

               Tarbiayaviy:ijodiy fikrlash qobiliyatini rivojlantirish;

               Rivojlantiruvchi: tabiatni asrash va tabiatga g’amxo’rlik qilish

               muhimligini,o’z hissasini qo’shish kerakligi haqiqagi fikrlarini,

               ko’nikma,malakalarini rivojlantirish;

Dars turi: Noan’anaviy

Dars tipi: Aralashgan

Dars uslubi: tushuntirish, aqliy hujum,ko’rgazmalilik,murojjatnoma mashqi,xaritalar mashqi

Dars jihozi: Har bir o’quvchi uchun A-4 qog’ozlar,markerlar,rangli qalamlar, so’zlar yozilgan tarqatmalar,mavzuga oid rasmlar, slaydda mavzuga mos ma’lumotlar bazasi, kompyuter,proyektor,xarita

                                             Dars jarayoni:

  1. Tashkiliy qism:    (3 daqiqa)

a)    Salomlashish

b)    Davomatni aniqlash

c)     Jurnal bilan ishlash

d)    Salomatlik daqiqasi( Mavzuga moslab)

  1. O’tgan darsni takrorlash;     ( 5 daqiqa)

O’tgan darsda o’tilgan “Xorazm viloyati va Qoraqalpog’iston respublikasi chegaralarini  haqida so’rab, o’quvchilar bilan xarita bilan ishlanadi. So’ngra o’quvchilarga quyidagi savollar bilan murojaat qilinadi.

  • O’zbekiston ma’muriy xaritasidan Xorazm viloyati va Qoralpog’iston Respublikasi chegaralarini ko’rsating
  • Bu o’lkalar iqlimini tasvirlab bering
  • Bu o’lkalarda qanday o’simliklar o’sadi
  • Bu o’lkalarning hayvonot olamini gapirib bering
  • O’qituvchi o’quvchilr javobini umumlashtirib, faol o’quvchilarni rag’batlantirib, o’tgan mavzuni yakunlaydi.
  1. Yangi mavzu bayoni: 10 daqiqa

Yangi mavzuni e’lon qilish bilan birga o’qituvchi, darsning maqsadini ham e’lon qilib o’tadi. O’quvchilarga bittadan A-4 qog’ozlari tarqatiladi.

Topshiriq-1 ( murojaatnoma mashqi)

Bunda har bir o’quvchi murojaatnoma yozadilar. O’qituvchi har bir o’quvchigakartochkalar tarqatiladi.bu kartochkalarda tabiatning qaysi valkili yozilgan bo’lsa, shuning nomidan “Insonlarga murojaatnoma” yozish kerakligi tushuntiriladi. O’qituvchi o’quvchilarga  hozirgi kunda inson tomonidan tabiatga ko’p zarar yetkazilayotganligi va murojaatnomani yozayotganda shularni e’tiborga olish kerakligini, tabiat vakili nomidan yozilgan murojaatnoma insonlarga tabiatni avaylash haqida chaqiruv bo’lishi kerakligini, murojaatnomani rasm bilan ham bezatish mumkinligini aytib o’tadi.

Topshiriq-2 10 daqiqa

O’quvchilar o’zlari yozib bo’lgan murojaatnomani devor bo’ylab ketma-ket ilib chiqadilar. Hamma o’quvchilar o’rinlaridan turib devorga ilingan murojaatnomalarni o’qib,V belgisini eng zarur va bugungi kunda dolzarb deb o’ylagan 3 ta murojaatmonaga qo’yadilar.

O’qituvchi tomonidan 3-4 ta eng ko’p belgi olgan murojaatnomalar o’qib eshittirilib, topshiriqqa yakun yasaladi.( 3daqiqa)

  1. Yangi mavzuni mustahkamlash:  12 daqiqa

O’qituvchi o’quvchilariga tezkor aqliy hujum savollarini beradi.

  • Bu murojaatnoma sizga nimasi bilan ko’proq ta’sir qildi?
  • Murojaatnomani yozayotganingizda nimalarni his qildingiz?
  • Nima uchun daraxt shoxlarini sindirmaslik kerak?
  • Tabiat va insono’rtasida qanday bog’liqlik bor?
  • Suvdan oqilona foydalanish nimalarga olib kelish mumkin? Bu darsdan qanday xulosaga keldingiz?

O’qituvchi shu o’rinda mavzuga mos tarzda tayyorlangan slaydlarni namoyish etadi. O’quvchilar ko’rganganlarini bilganlari bilan boyitib, darsni mustahkamlaydilar.

  1. Uyga vazifa berish va o’quvchilar bilimini baholash: 2 daqiqa

O’quvchilarning berilgan savollarga ilmiy javoblari,yozgan murojaatnomasi hisobga olinib baholanadi,faol o’quvchilar ham rag’batlantiriladi. Uyga vazifa:”Tabiatni asrang!” mavzusida rasm ishlab kelish, darslikdagi matni o’qish, savollarga javob topish, yana qanday narsalarga, tabiat in’omlariga murojjatnoma yozish kerakligini bilib kelish.

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 188

Кўриб чиқилди: 139

Tarbiyaviy ishlar metodikasi

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 132

ОДОБНОМА

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 85

Алишер Навоий

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 79

Mehnat

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 105

ODOBLI BO'LISH OSONMI

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 134

O'qish

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 92

So`z turkumlari

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 89

Маtемаtikа olamiga sayohat

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 94

Mахорат мактаби

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 91

ОДОБНОМА-СЛАЙД

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 110

ЎҚИШ Д.ДА НУТК УСТИРИШ

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 311

фан ўқит пед тех мои

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 100

ЭРТАК

Жойлаштирди: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
Кўриб чиқилди: 94
Video darsliklar:

OCHUN ZEBUNISO

Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна
119