FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Kafedra va lavozimi:
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим, Кафедра мудири
Tug'ilgan sanasi:
1961-02-13
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
Фан номзоди, Доцент
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Тошкент давлат педагогика институти , Маълумоти бўйича муттахассислиги: бошланғич синф ўқитувчиси, 1991
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Бошланғич  таълим  сифат ва самарадорлигини  оширишда  АКТ  имкониятларидан  фойдаланиш

     Ватанимиз йигит қизларини ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш мақсадида ўқув жараёнига ахборот- коммуникация ва интернет технологияларини кенг жорий қилиш бўйича амалий ишлар “Соғлом бола йили” Давлат дастурида кўрсатиб қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда олиб борилмоқда. Унда қуйидагилар асосий вазифалар сифатида белгилаб қўйилган:

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 2080
Metodik materiyallar:

kuz ne'matlari

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 1283

Prezintatsiya SUV

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 1141

Rangtasvir. Naturtmort janri

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 1112

Yashil tabiat.

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 1121

tabiat.o'simlik.must

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 1162

методик кулланма

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 142

табиатшунослик

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 146

Boshlang`ich sinf o’qish daslarida o’quvchilarning fikrlash qobiliyatlarini rivojlantirish

Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютукларимизни халқаро хамжамият тан олгани — бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.”[1]

         Эртак – болаларнинг жон-дили. Халқ оғзаки поэтик ижодидаги энг бой ва ранг баранг жанрлардан бири эртакдир. Эртак тўқима воқеаларни тасвирлайди ва баъзан фантастик характерга эга бўлади. Эртак барча халқлар оғзаки ижодида энг қадимги ва кенг тарқалган бир жанр бўлиб, у халқ ҳаёти, урф-одати, интилиши ва курашини, орзу-армонларини акс эттиради. Эртакларда халқ хилма-хил образларни яратиб, ўз кураши, орзу-армонларини ижобий тимсоллари қиёфасида, уларнинг фаолиятида мужассамлаштиради.

Маълумки, ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотларшуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан.

Боланинг онги асосан 5—7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди.[2]

         Эртаклар- боланинг илк ёшиданоқ, уни қувончли туйғуларига ошно этади.

Бола эртак қаҳрамонлари билан бирга олис-олисларга «Саёҳат қилади». Эртак унинг ақлини чарҳлайди, тафаккурни бойитади, фараз қилиш қобилиятини ўстиради. Эртакнинг равон образли тил услуби бола нутқини ривожлантиради. Ёрқин, ҳаётий образлар унинг ҳиссиётларга чуқур таъсир кўрсатади.  У ақилли оқкўнгил бўлиб ўсади, ижобий қаҳрамонлар фалоқатга йўлиққанда қайғуради, улар ғалаба қилганида, ёвуз ва ҳасис кишиларни жазолаганида қувонади. қаҳрамонлар тимсолида бола қўрқмас ва ростгўй бўлишга ўрганади. Ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиш, унга эришиш учун ҳаракат қилиш, турли тўсиқларни енгиб ўтиш, дўстларга ёрдам бериш, уларга садоқатли бўлиш каби сифатларни босқичма-босқич эгаллаб боради. Бола  2 ёшиданоқ эртакларни қизиқиш билан тинглайди. Шунингдек, 7-10 ёшли бўлганида ҳам эртакларни яхши кўради.

Халқ эртакларида юмор ва ҳажвия ҳам катта ўрин тутади. Халқ яратган ижобий образлар шоҳлар, хонлар беклар, бойлар ва бошқалар устидан ғолиб чиқади,уларни шарманда-ю шармисор қилади. Ўзбек халқ эртакларида одатда, «Бир бор экан, бир йўқ экан…» деган анъанавий сўзлар билан бошланади ва охири кўтаринки кайфият, яхшилик билан якунланади. 

         Эртакни секин-аста, шошмасдан, ифодали ўқиш, образлар қиёфасини бола кўз олдида гавдалантириш зарур. Фарзанд билан биргаликда ота-она ҳам сюжетли расмларни томоша қилиши, уни шарҳлаб бериши лозим. Болага унчалик мураккаб бўлмаган саволлар бериш, уни эртак ёки расмни қайта сўзлаб беришга ундаш амалий педагогик жиҳатидан жуда фойдалидир. Бу боланинг хотираси ва зеҳнини ўстириб, ўқилган нарсага онгли муносабатда бўлишга ўргатади. Боланинг ҳаётий тажрибаси бу даврда хали жуда оз бўлади. Эртак ва реал олам унинг назарида мутлақо фарқ қилади.

Эртакларнинг бугунги кунда ўқувчиларни тарбиялашдаги маҳамиятини ҳисобга олган ҳолда эртак ўқиш дарсларни қизиқарли ва самали ташкил қилишимиз лозим. Бунда бизга техник воситалар ёрдам берадию Бугунги кун таълим жараёнинитьашкил этишида турли техник воситалар ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш давлат сиёсати даражасга кўтарилган энг долзарб масалалрдан биридир. Чунки дарсларни техник воситалар орқали ташкил этиш таълим самарадорлигини 3-4 баробар ошириш имконини беради. Бунгга ҳукуматимиз томонидан ҳам катта эътибор берилмоқда. Республикамизда олиб боилаётган ишлар бунинг яққол мисолидир.

Ушбу олиб борилаётган ислоҳотлардан кўриниб турибдики биз ҳам таълим бериш жараёнида техник воситалардан фойдаланган ҳолда дарс самарадорлигига эришишимиз ҳамда шу орқали  ҳар томонлама ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдек юксак вазифани адо этишимиз лозим.

Yaxshi odat ham, yomon odat ham bolalikdan boshlanadi. Murg‘ak go‘dak qalbiga singdirilgan barcha yaxshi fazilatlar katta bo‘lgach, uning xulq-atvorida to‘la-to‘kis  amoyon bo‘ladi. [3]Shuning uchun umid bilan o‘stirilayotgan har bir yosh avlod ongiga vataniga  sodiqlik, mehnatga   muhabbat, halollik, mehr-muruvvatli  bo‘lish  kabi fazilatlar bolalikdan singdirib borilsa, kutilgandan ham ortiq samara berishi   hubhasiz. Xarakterning shakllanishi – bu shaxsning aqliy, axloqiy, siyosiy, iqtisodiy, huquqiy, ekologik, estetik, ma’naviy, milliy, badiiy kabi ko‘p qirrali  arkibiy qismlarini yaxlit  jarayon sifatida oshirishni anglatadi.Xarakter - odamning,   illiy xarakter esa u yoki bu xalqning fe’l- atvori, psixik sifati hisoblanadi. Xarakterning kuchli yoki kuchsizligi  odamning yoki millatning qiyinchiliklarga  uch kelganida bilinadi. Kuchli milliy xarakterda iroda, qat’iyatlik, maqsadga qarab  ntilish, sabr-toqat, chidamlilik, o‘zini tuta bilish, tirishqoqlik, hamjihatlik rivojlangan bo‘ladi. Bunda millat o‘zi tanlagan yo‘li, maslagi, g‘oyasidan qaytmaydi. Bu esa millatni beqarorlikdan, to‘g‘ri yo‘ldan adashishdan saqlaydi. U  barcha to‘siqlarni yengib o‘tishga qodir bo‘ladi. Xarakteri kuchsiz, ojiz kishida yoki millatda buning aksini uchratish  mumkin. Farzandlarini mustaqil, mehribon, qo‘rqmas, bir so‘z bilan aytganda, barkamol qilib o‘stirishda   xalqimiz o‘zining   arbiya jarayonida ertaklardan samarali foydalangan. Xalq og‘zaki ijodining eng  oy  va rang-barang janrlaridan biri bo‘lgan ertaklar  bolalar hayotini chetlab o‘tolmagan, hatto turli yoshdagi bolalar uchun ham alohida, maxsus ertaklar qaratilgan. Bunga  «Ur, to‘qmoq»,  «Halollik»,  «Zumrad va Qimmat»,  «Tulki  ilan turna»,  «Botir mergan va chaqimchi», «Donishmand yigit»,  «Barakalla, bo‘tam»,  «Ona mehri» kabilarni misol keltirish mumkin. Ertaklarning tili sodda, ravon bo‘lgani uchun ham har qanday yoshdagi o‘quvchi uni  oson tushuna oladi. Unda ozodlik kurashi o‘zining haqqoniy badiiy ifodasini topgan bo‘lib, kelajakka bo‘lgan ishonch, adolatning  g‘alabasi, ozod va baxtiyor hayotga erishish g‘oyalari yorqin obrazlar orqali tasvirlab berilgan.Ertaklarda milliy xarakterni namoyon  iluvchi, el-yurtni ko‘z qorachig‘iday avaylab-asrovchi qahramonlar sharaflangan,  olalar, ayollar haq-huquqi himoya etilgan, uzoq masofalar yaqin qilingan, kishilar xarakteridagi yaramas odat va illatlar qattiq qoralangan. Mardlik, epchillik, mehnatsevarlik, halollik, vafodorlik, saxiylik kabi fazilatlar ulug‘langan. Xalq  g‘zaki ijodi o‘zining mazmunan rang-barangligi, yuksak g‘oyalar bilan  o‘g‘rilganligi jihatidan e’tiborga loyiq bo‘lganligi uchun ham bolalar tarbiyasida  atta rol o‘ynaydi. Shuni hisobga olib biz ham farzandlarimizni bu merosdan  to‘lig‘icha bahramand qilishimiz kerak. Ular yoshlikdan ertaklarni sevsinlar,ularni  o‘qib mustaqil fikr yuritsinlar, o‘zlarining sevimli qahramonlariga o‘xshashga intilsinlar.Chunki ertaklarni o‘qitish orqali o‘quvchilarda o‘zbek milliy xarakteriga xos  bo‘lgan halollik, rostgo‘ylik, mehnatsevarlik kabi insoniy fazilatlar shakllantiriladi. Shuning uchun o‘zbek milliy xarakterini shakllantirish masalasiga   boshlang‘ich sinflardanoq ustuvor vazifalardan biri sifatida qaralmoq joizdir.

         Xulosa qilib shuni aytish mumkinki, xarakter odamga turli hayotiy vaziyatlarda  ‘zini qanday tutishni belgilab beradi. Shunday ekan, biz, o‘qituvchilar ham bu  asalaga ota- bobolarimiz kabi alohida e’tibor bilan yondoshishimiz o‘rinlidir.

Эртаклар халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий, оммавий ва кенг тарқалган жанрларидан бири. Эртакларда меҳнаткаш халқ оммасининг энг яхши сифатлари, инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстга садоқат, ёрга вафодорлик, шу йўлда қаҳрамонлик, жасорат кўрсатиш каби фазилатлари ҳикоя қилинади, аҳлоқ ва одобнинг юксак намуналари улуғланиб, зулм ва зўрлик қораланади. Эртаклар кишиларда ҳаётга муҳаббат уйғотади, келажакка умид кўзи билан қарашга, энг яхши турмуш, фаровон ҳаёт учун курашишга чақиради, ер юзида адолат ва инсофнинг тантана қилишига ишонч хосил қилади. Халқ эртакларининг ғоявий йўналишида шу эртакни яратган халқнинг орзу умидлари ифода қилиш билан умуминсоний мавзуларни баён этиш муҳим ўрин тутади. Ўзбек халқ эртаклари халқимизнинг узоқ даврлардаги ҳаёти, ижтимоий муносабатлари, урф-одатлари, сиёсий ва аҳлоқий тушунчаларини, дунёқарашларини, ўзбек тилининг хусусиятларини, бойлиги ва ранг-баранглигини яққол намойиш қилади. Эртакларнинг ўзбек халқининг бадиий тарихи, жонли санъати дейиш мумкин. Улар ўтмишнинг белгиларини сақлаган ҳолда, кишиларнинг бугунги ҳаёти билан ҳам ҳамоҳанг бўлади; эстетик лаззат бағишлайди. Шу сабабдан ҳам бундай эртаклар ўлмайди, севиб тингланади.

Эртак сюжетларининг ибтидоий  даврлардаги бошланғич намуналари содда ва қисқа бўлиб, турмушдаги бирор  қизиқроқ воқеани ҳикоя қилиш шаклида ташкил топарди. Эртакларнинг алоҳида жанр сифатида шаклланиши эса синфий жамиятнинг башланғич даврларига тўғри келади.

Эртак термини Маҳмуд Қошғарийнинг XI асрда ёзилган «Девону Луғотит турк» асарида этук шаклида учрайди ва бирор воқеани оғзаки тарзда ҳикоя қилиш маъносини билдиради. Ҳозир фольклористик термин сифатида эртак сўзи қабул этилган бўлса-да, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ўзбеклари орасида матал деб юритилади. Бухоро атрофидаги район ва қишлоқларда, шунингдек, бошқа ердаги икки тилда (ўзбек ва тожик тилларида) сўзлашувчи аҳоли орасида ушук деб аталади. Хоразмда варақаси, Тошкент шаҳар ва унинг атрофида чўпчак термини ҳам ишлатилади. Ўзбеклар орасида эртак, матал, чўпчак терминларидан бошқа яна ҳикоя, афсона, ўтирик, тутал каби атамалар учрайди. Алишер Навоийнинг асарларида афсона, эртак ва масал маъноларида чўрчак сўзи ишлатилганки, у ҳам чўпчак сўзига тўғри келади. Чўпчак кичик ҳикояларни тўплаш, ҳикоя қилиш, топиш, излаш маъносида бўлгани учун баъзан топишмоқ ўрнида ҳам қўлланган.

Демак, ҳаёт хақиқати билан боғлиқ бўлиб, фантастик ҳамда ҳаётий уйдирмалар асосига қурилган, дидактик  ғоя ташувчи оғзаки ҳикоялар эртак деб аталади. Эртаклар образлар талқини, ғоявий мазмуни ва конфликти, сюжет ва композицияси, фантастик уйдирманинг ўрни ва функцияси ҳамда тили ва стилига кўра шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳаётий-маиший эртакларга бўлинади.

Эртаклар халқ ижодининг эпик турига киради. Унинг ўзига хос хусусияти  воқеабандлиги, бирор воқеани мукаммал ҳикоя тарзида баён қилишидир. Эртаклар турмуш воқелигини ажойиб ва ғаройиб, жозибали қилиб, кишиларда бадиий завқ уйғотадиган ҳолда акс эттиради.

Эртак фольклор асари. Шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижодига хос барча сифатлар: коллективнинг ижодий маҳсули бўлиб, кўпчилик томонидан айтилиши, оғзаки йўл билан тарқалиши, анъанавийлик, ижодчисини номаълумлиги  анонимлик, бир сюжетнинг халқ орасида бир қанча ва-риантларда ижро этилиши  эртакларга ҳам хосдир.

Турли даврларда эртаклар ҳам турлича ўзгаришларга учраб келган. Шу сабабдан эртакларнинг ғоявий йўналиши, композицияси, қаҳрамонларнинг вазифалари ўзгариб, янгидан-янги версиялар юзага келиб туради. Бунинг устига ҳар бир эртак айтилганда ижрочининг ижодий қобилияти, дунёқараши, турмуш воқелигининг акс эттира олиши, эртак анъаналарини қай даражада билиши, тажрибаси, психологик ҳолатларга қараб туриб янгидан туғиладики, натижа бир эртакнинг ўзи бир неча вариантларда халқ орасида яшаб юради. Эртакларнинг бадиий формаси ва поэтикаси ўзига хос бўлади.

Эртакларнинг жанр хусусиятларини белгилаганда, улуғ yozyvhi А. М. Горькийнинг назарий қарашларидан, эртак асосини ташкил этган фантастика ҳақидаги фикридан келиб чиқамиз. «Эртакларда ҳаммадан ҳам «уйдирма» ҳодисаларини олдиндан кўра билувчи тафаккуримизни ажойиб хусусияти ибратлидир. Эртакчилар хаёлий «учар гиламлар»ни аэропланлар ихтиро қилинмасдан бир неча асрлар илгари, афсонавий тез ҳарактларни парвоз, газ ва электромоторлар бунёдга келмасдан бирмунча вақт илгари билган эди,

Ertakni o'qish metodikasi. Xalq og'zaki ijodida ertak janrining bolalar tomonidan yaxshi qabul qilinib, qiziqib o'qilishining sabablaridan biri ertak tilining ta'sirchanligi, o'tkirligi, ma'nodorligi va xalq tiliga yaqinligidir. Ertaklarning ko'pchiligida real hayot tasviri sarguzasht elementlar bilan qo'shilib ketadi.

Ertakning o'tkir, maroqli sujeti, voqea rivojidagi favqulodda ajoyib vaziyat bolalarni maftun qiladi, undagi mard, kuchli, topqir, dovyurak, chaqqon qahramonlar, ertakning g'oyaviy yo'nalishi, unda ezgulik kuchining — yaxshilikning doimo g'alaba qilishi bolalarni o'ziga tortadi. Ertakda qabul qilingan hikoya qilish shakli bir xil so'z va iboralarning qayta-qayta takrorlanib turishi, ohangdorligi, tilining ta'sirchanligi, ifoda vositalariningjonliligi, bolalar uchunjuda qiziqarliligidir. Ertakda qatnashuvchilar ko'pincha rahmdil, saxiy, adolatli hamda ularning aksi bo'lgan yovuz, baxil, ochko'z kishilar timsoli boiadi.

Ertakning pedagogik qiymati shundan iboratki, o'quvchilar unda to'g'rilik, halollik g'alaba qilganidan, kambag'al kishilar qiyinchilikdan qutilganidan, ya'ni yaxshilik, ezgulik ro'yobga chiqqanidan va yomonlik, yovuzlik mahkumlikka uchraganidan quvonadilar. Ular hayotda ham doimo shunday bo'lishini istaydilar. Masalan, „Halol­lik" ertagida (3-sinf) asosiy fikr kambag'allarga yordam ko'rsatish, o'z mehnati bilan hayot kechirish bo'lib, bu hatto butun xalq istagi ekanligi g'oyasi ilgari surilgan bo'lsa, ,,Hiylagarning jazosi" ertagida (4-sinf) soddadilning to'g'riligi hiylagarning makri ustidan g'olib kelishi, xiyonat jazosiz qolmasligi g'oyasi ilgari surilgan. Har ikki ertak ham to'g'riso'zlilikning g'alabasi bilan yakunlanadi. Bunday g'alaba maishiy ertaklardan tashqari, sehrli ertaklarda ham ifodalangan.

Ertak bolalarda qahramonlarning xatti-harakatini muhokama qilib, baholash ko'nikmasini o'stirishi bilan birga yaxshilikning doimo g'alaba qozonishiga ishonch uyg'otadi. O'quvchilar ertakiii tahlil qilish jarayonida „ Kishilardagi qanday sifatlar sizga yoqdi? (yoki yoqmadi?)", ,,Nima uchun?", „... nima uchun jazolandi? (yoki rag'batlantirildi?)", ,,Nima uchun ertakdagi ba'zi qahramonlarga hatto tabiat kuchlari ham yordain beradi? (yoki ba'zilaridan yuz o'giradi?)" kabi savollarga javob topish jarayonida mushohada qiladilar, muhokama qilib, xulosaga keladilar.

Boshlang'ich sinflarda hayvonlar haqidagi ertaklar ko'proq o'qitiladi. ,,Bo`rining tabib bo'lgani haqida ertak" (Anvar Obidjon), ,,Ko'zacha bilan tulki" kabi ertaklar aniq hayotiy hikoyalar tarzida o'qitiiadi va tahlil qilinadi.

Ertak matni ustida ishlashda tanlab o'qish, savollarga javob berish, o'quvchilarning o'zlari ertak mazmuniga oid savollar tuzib, javob berishlari, reja tuzish, qayta hikoyalash, ijodiy davom ettirish, ertak aytish, qahramonlarni grafik tasvirlash kabi ish turlaridan foydalaniladi. Bunday ertaklarda hayvoniarning odatlari tahlil qilinadi, ammo ularni kishilar xarakteriga taqqoslash tavsiya qilinmaydi.

Maktab tajribasidan ma'lumki, kichik yoshdagi o'quvchilar ertakdagi hayvonlar gapirmasligini, tulki va turna bir-birinikiga mehmonga bormasligini yaxshi biladilar, ammo ertaklar dunyosini hayotiy hikoya kabi qabul qiladilar. Ertakni o'qib tahlil qilganda, barcha ishlar uning mazmunini yaxshi idrok etishga, sujet rivojini, qatnashuvchi personajlarning xatti-harakati, o'zaro munosabatlarini to'g'ri tasavvur etishga yo'naltiriladi. Bunda tanlab o'qish va qayta hikoyalashning ahamiyati katta. Masalan, ,,Odobli bo'lish osonmi?" (A. Obidjon) ertagining mazmunini o'zlashtirish uchun quyidagi topshiriqlardan foydalanish mumkin:

  1. Sichqonchaning onasi bilan qilgan suhbatini o'qing. Sichqon-
    chaning ,,Odobli bo'lish uchun nimalar qilish kerak?" degan savoliga
    onasi qanday javob qaytarganligini so'zlab bering.
  2. Sichqonchaning Mushuk bilan uchrashgan holati aks ettirilgan
    o'rinni topib o'qing. Nima uchun ,,Shum Baroq" ko'zidagi yovuzlik
    birdaniga so'nadi?
  3. Ecliki nima uchun Sichqonchani ,,Kam bo'lma" deb duo qiladi?
    Shu o'rinni topib o'qing.

Ertakni tahlil qiiishning oxirgi bosqichida ,,Ertakning sizga juda yoqqan joyini topib o'qing", ,,Nima uchun aynan shu joyi yoqqanini ayting", ,,Hayotingizda ertakdagi voqealarga o'xshash voqealar bo'lganmi?" kabi savol-topshiriqlar yordamida o'quvchilarning ertak xulosasini tushunislilariga erishiladi.

Boshlang'ich sinf o'quvchilari hayvonlar haqidagi ertaklardan tashqari, ,,Davlat", ,,Ilm afzal", ,,Hiylagamingjazosi", ,,Hunarsiz kishi o'limga yaqin"kabi maishiy ertaklarni ham o'qiydilar. Bunday ertaklarda xalq o'z hayotini hikoya qiladi, shu sababli o'quvchilar ertakni o'qigach, o'tmishdagi xalq hayotini, o'y-fikrlari va orzu-istaklarini bilib oladilar.

Bunday ertaklarni tahlil qilish badiiy hikoya tarzida uyushtiriladi. Bolalar o'qituvchi rahbarligida ertakda qatnashuvchilarning hulq-atvori, ayrim xatti-harakatlarini baholaydilar, ularning bir-birlariga bo'lgan munosabatlarini aytadilar va shular asosida ayrim obrazlar haqida xulosalar chiqaradilar, ertak rejasini tuzadilar, ertakni rollarga bo'lib o'qiydilar.

,,Davlat" ertagi (4-sinf) oddiy turmushga tegishli hodisalarni tasvirlovchi ertakdir. Ertakni o'qishga tayyorlash uchun ota-bobolarimiz atrofimizdagi tabiatni, borliqni qanday tasavvur etishlari haqida suhbat o'tkaziladi. Bunday suhbat ertakdagi badiiy obrazlarni, ularning o'zaro munosabatlarini, xulq-atvorlari, xarakterlarini to'g'ri tushunishga yordam beradi. „Davlat"ertagi matni ustida ishlash jarayonida o'quvchilar ,,Dehqonning xonadoni qanday hayot kechirar ekan?", ,,Nima uchun Davlat dehqonning xonadonidan ketishni istamaydi?" kabi savollarga javob topish orqali ertak qahramonlarini baholaydilar, ahil va inoq bo'lib, halol mehnat qilish lozim degan xulosaga keladilar.

Ertak ustida ishlashda bolalarni ertakni o'qishgagina emas, balki uni aytib berishga o'rgatish ham muhimdir. Ertak aytish og'zaki nutqni o'stiradi, bolalar nutqini yangi so'z va iboralar bilan boyitadi.

O'quvchilarni 1-sinfdayoq ertak tilidan erkin foydalanishga o'r­gatish uchun ertak bilan birinchi tanishtirishda uni o'qituvchi aytib berishi mumkin.

O'quvchi ertak mazmunini o'zlashtirib olgandan so'ng, lining tili ustida ishlashga alohida ahamiyat qaratilishi zarur. Ertak mazmunini qayta hikoyalashda, qahramonlarga tavsif berishda o'quvchilarning o'z nutqida til vositalaridan o'rinli foydalanish talab qilinadi. Til vositalaridan foydalanish uchun talab va vaziyat, ehtiyoj yaratish zarur.

Ertak tilida shunday so'z va iboralar borki, ular bolaga o'zgacha ta'sir ko'rsatadi. Masalan, ,,Yo'lbars, Tulki va Bo'ri" ertagida ,,Tog' echkisi siz ulug'imizniki bo'lsin", ,,Quyon siz podshohimizning ertalabki nonushtangiz bo'lsin", ,,Kiyik kechqurungi taomingiz, qo'y kunduzgi xo'ragingiz bo'lsin" kabi gaplar tarkibidagi ajratib ko'rsatilgan so'zlarga o'quvchilar diqqati qaratilib, ertakni so'zlab berayotganda ulardan nutqda foydalanishlariga erishish zarur.

Ertaklarda keltirilgan maqol'ar ustida ishlash, ularda ilgari surilayotgan g'oyalarni bolalar ongiga yetkazish, yod oldirish yo'li bilan bog'lanislili nutqni o'stirish, nutqning ta'sirchanligini oshirish lozim. Masalan, ,,Rostgo'y tola" (1-sinf) ertagida bola o'z rostgo'yligi bilan podshoga ma'qul bo'lganligi hikoya qilingan. Ertak g'oyasiga mos xulosa esa ,,Boshingga qilich kelsa ham to'g'ri gapir" maqoli bilan ifodalangan. O'quvchilar ushbu maqol mazmunini tushunib olishsa, o'zlari ham ynqoridagi kabi ertak tuzib, hikoya qilib berishlari mumkin.

So'z ma'nolari ustida ishlashda boshlang'ich sinf o'quvchiiariga mos bo'lgan usullardan biri rasmdan foydalanishdir. Masalan, 2-sinfda ,,Ko'ngilchan o'tinchi" ertagida qayin, eman, shumtol, zarang, zirk, tog'terak, qarag'ay, qayrag'och, chinor kabi daraxt nomlari keltirilgan. Ularni bola ko'z oldiga keltira ohnaydi, Ertakni o'qishdan oldin shu daraxt rasmlarini ko'rsatib, lining o'ziga xos xususiyatlarini izohlash va nomlarini aytish lozim. Shundan so'ng didaktik o'yin o'tkaziladi. Bunda daraxt rasmlari bolalarga bo'lib beriladi. Har bir o'quvchi o'ziga berilgan rasmdagi daraxtning nomini aytishi va ertakdagi shu daraxtning so'zini o'z so'zlari bilan aytib berishi kerak bo'ladi.

Shu ertakni o'qib, mazmuni bilan tanishtirilgach, o'quvchilardan shaylcmib, ro'parasida, sharbat, xayrli ish, xivchin, muhayyo so'zlarining ma'nosi so'raladi. Javoblar to'ldiriladi, umumiashtiriladi.

Ertak matni bilan ishlash jarayonida unda qo'llangan badiiy vositalar: jonlantirish, metafora, mubolag'alar ustida ishlash ham muhim ahamiyat kasb etadi.

Yuqoridagi barcha fikrlarni hisobga olganda, ertakni o'rganish darslarining qurilishi quyidagicha bo'lishi mumkin:

1. Ertak bilan tanishtirish:

a)      o'quvchilarni ertakni idrok etishga tayyorlash;

b)      o'qituvchining ertakni ifodali o'qishi, yod aytib berishi va
hokazo.

  1. Ertakni o'quvchilar qay darajada idrok etganiiklarini aniqiash
    maqsadida qisqacha suhbat o'tkazish;
  2. Ertakni qismlarga bo'lib o'qish va tahlil qilish; undagi ayrim
    tasviriy vositalar, ma'nodosh so'zlarni topish, lug'at ishi (ayrim so'zlar
    ma' nosini tushuntirish);
  3. Ertakni aytib berishga tayyorlanish (ichda o'qish);
  4. Ertakni so'zlab berish;
  5. Umumlashtiruvchi suhbat (ertak g'oyasini ochish);
  6. Ma'lum topshiriq asosida ertakni qayta o'qish (ijodiy va mustaqil
    ishlar);
  7. Vazifani tekshirish va yakunlash;
  8. Uyda ertakni o'qib (yoki aytib) berishga tayyorlanish.      

     Бугунги кун таълимида ўзгаришларига эътибор берадиган бўлсак, ўқувчиларни таълим жараёнида ижодий муносабатни шакллантириш, таълим самарадорлигини оширишга ўкувчиларда ижодий фирклаш малакаларини ривожлантиришга алоҳида  эътибор берилмоқда барча изланишлар ва илмий тадқиқот ишлари хам айнан шу масалага  қаратилмоқда .Шу билан бирга бошқа мамлакатлардаги таълим техналогияларини ва уларни нг тажрибаларини ўрганиш ва мос томонларини тадбиқ этиш жараёни хам жадал ривожланиб бормоқда.

   Хозирги кунда таълим сохасида эришилган ютуқлар сақлаган  холали бир хилликдан бир қолипга тушиб  билимлар тайёр холда бериш каби холатлардан қутилиш зарурияти юзага келмокда. Таълимнинг киши хотирасиниривожлантирувчи туридан инсон тафаккурини хар томонлама  ривожлантириб ўқувчилар эгалаган билимларини амалиётда қуллаб олиш. Уларда амалий куникма ва малакаларни хосил қилишга қаратилган турига ўтишга харакат қилиш бугунги кун таълимига куйилган асосий талаблардан бири бшлиб. Қолмоқда.Юқоридаги талаблар даражасида ташкил этилган таълимгагина ватанимиз келажаги бўлган ёш авлод олдида қуйилган вазифаларни окилона хал этиши мумкин.

   Ушбу талабларга жавоб бера оладиган таълим жараёнини ташкил килишни таълимнинг асосий пойдевор қисми хисобланган бошланғич таълимдан бошламоқ зарур.

Бошланғич синфларнинг ўқиш дарслари ўз моҳияти, мақсад ва вазифаларига кўра таълим тизимида алоҳида ўрин тутади. Негаки унинг заминида саводхонлик ва ахлоқий-таълимий тарбия асослари туради. Шунинг учун ҳам бошқа предметлар таълимини ўқиш таълимисиз тасаввур қилиб бўлмайди. ўқувчи матнни тўғри, тез, тушуниб ўқиш, мазмунини ўзлаштириш билан илк бор ўқиш дарсларида юзлашади.

Ўқиш дарслари орқали ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартлари (ДТС) талаблари бўйича ўзлаштиришлари кўзда тутилган ўқув-билув кўникма-малакалари ҳамда билимларни эгаллашларига йўл очилади. Айнан ўқиш таълимида инсоннинг, аввало, ўзлигини, қолаверса оламни англашга бўлган интилишларига туртки берилади.[4]Шу мақсадда «Ўқиш китоби» дарсликларига она табиат, атрофимизни ўраб турган олам, Ватанимиз тарихи ва бугунги қиёфаси, катталар ва болалар ҳаёти, меҳнатсеварлик, истиқлол ва миллий-маънавий қадриятлар, халқлар дўстлиги ва тинчлик каби турли мавзулар бўйича атрофлича тушунчалар беришга мўлжалланган бадиий, ахлоқий-таълимий, илмий-оммабоп асарлар киритилади.Ўқиш дарслари савод ўргатиш даврида ўқувчиларни бўғин, сўз ва гаплар билан таништириш ва уларни ўқиш, расмлар асосида ҳикоя қилиш тарзида уюштирилса, ўқиш техникаси эгаллангандан сўнг ўқиш муайян мавзулар бўйича танланган бадиий, илмий-оммабоп матнлар юзасидан олиб борилади.

Ўқиш дарслари учун танланган мавзулар ўқувчиларга кундалик ҳаёт, мустақилликни мустаҳкамлаш ва инсоний муносабатлар бўйича ҳам билим ва тарбия беришни кўзда тутади. Булар ичида истиқлол, ватан, маънавият ва табиат ҳақидаги мавзулар алоҳида ажралиб туради. Улардан кўзланган мақсад ўзликни англаш, истиқлол, ватан ва табиат билан боғлиқ туйғуларини уйғотишдир.

Табиатга оид мавзулар ёрдамида ўқувчилар табиатдаги ўзгаришлар, йил фаслларининг алмашинуви, ҳайвонот оламига доир билимларни эгаллайдилар. Улар ўқувчиларни кузатувчанликка, табиатни севишга, унга нисбатан тўғри муносабатда бўлишга ўргатади.

«Ўқиш китоби» дарсликларидаги материаллар синфдан синфга ўтган сари мавзу жиҳатидан ҳам, мазмун жиҳатидан ҳам кенгая бориши ҳисобга олинган.

1-синфда ўргатиладиган «Аждодларимиз-фахримиз», «Илм-ақл чироғи», «Зумрад баҳор», «Кумуш қиш» каби мавзулар 2-4 синфларда ҳам давом эттирилади. Натижада ўқувчиларнинг олдинги билимлари тўлдирилади ва бойитилади.

Дарсликлардаги ҳар бир мавзу учун танланган матнларнинг жанрий ранг-баранглигига, поэтик мукаммаллигига, ўқувчиларнинг билим даражаси ва ёш хусусиятларига мос келишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ижтимоий-тарихий мазмундаги мавзулар Ватанимиз ўтмиши, халқимиз ҳаёти, мардонавор кураши, улуғ сиймолар томонидан амалга оширилган ишлар, тарихий саналар тўғрисида муайян тасаввур беради. Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа аждодларимиз ҳақидаги матнлар шулар жумласидандир.

Бу хилдаги асарлар ўқувчиларни фақат ўтмишимиз билан таништириб қолмасдан, Ватан олдидаги фарзандлик бурчи ва масъулиятини теран англашга ҳам ёрдам беради. Уларда Ватанга муҳаббат туйғуси шу тариқа шаклланади.

Бадиий асарлар матни устида ишлаш жараёнида уларнинг жанрий ҳусусиятларидан ташқари, мавзуси ҳам назарда тутилади. Масалан, табиат тасвирига оид матнлар устида ишлашда табиат бағрига саёҳат уюштирилиб, болалар кузатувчанликка ўргатилса, ватанпарварликка оид асарлар таҳлили ватаннинг донгдор кишилари билан учрашувлар ёки мавзуга дахлдор кинофильмлар намойиши воситасида амалга оширилса, дарс самарадорлиги янада ортади.

Умуман «Ўқиш китоби» дарсликларидаги барча мавзулар ўқувчиларга таълим-тарбия бериш билан бирга, уларнинг луғатини бойитишга, оғзаки ва ёзма нутқини тўғри шакллантириш, нутқ маданиятини ўстиришга ҳам қаратилади.

Ўқувчилар дарсликлар ёрдамида ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакаларининг келажак ҳаётда зарур бўлишини тушуниб етишларига эришиш ўқитувчилар олдидаги муҳим вазифалардандир.

Ўқиш дарслари олдига қўйиладиган дидактик вазифалар қуйидагилардан иборат:

1. Ўқувчиларда яхши ўқиш сифатлари: тўғри, тез, онгли, ифодали ўқиш малакаларини шакллантириш.

2. Ўқувчиларни китобдан фойдаланишга, ундан керакли билимларни олишга ўргатиш, китобга муҳаббат уйғотиш; уларни оддий китобхондан чуқур мулоҳаза юритувчи, ижодкор китобхон даражасига кўтариш.

3. Ўқувчиларнинг атроф-муҳит ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва бойитиш ҳамда илмий дунёқарашларини шакллантириш.

4. Ўқувчиларни ахлоқий, эстетик жиҳатдан етук ва меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялаш.

5. Ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ва адабий эстетик тафаккурини ўстириш.

6. Ўқувчиларнинг хаёлот оламини бойитиш.

7. Адабий тасаввур элементларини шакллантириш.

Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир таълимий вазифани бажаришнинг аниқ ва илмий методик усуллари мавжуд бўлиб, улар замонавий ўқитиш усуллари билан бойитиб борилмоқда. Бу вазифалар бошқалари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ва синфдан ташқари ўқиш машғулотлари жараёнида ҳал қилинади.

    Хозирги замон таълим бериш тизимиюкори дажарада хам асосларини ўрнатишга тафаккурини.ривожланган одамни бир бутунликда англашга теварак атрофда содир бўлаётган ходисаларни тўғри бахо беришга уларни. Мохиятини англаб оладиган ёшларни тарбиялашга йуналган. "O'qish kitobi"da o'qishning barcha bosqichlariga oid mavzu­lar berildi. Uning o'ziga xos xususiyati o'quvchilarni badiiy adabi-yotning sehrli olamiga olib kirish, dunyoqarashlarini milliy istiqlol mafkurasi asosida to'g'ri shakllantirishga qaratilishi bilan belgilana-di. Tanlangan mavzular o'quvchilarga kundalik hayot, mustaqillikni mustahkamlash va insoniy munosabatlar bo'yicha bilim va tarbiya berishni ta'minlaydi. Ularning ichida istiqlol, vatan, ma'naviyat va tabiat haqidagi mavzular alohida ajralib turadi. Ulardan ko'zlangan maqsad o'quvchilarning o'zlikni anglash, istiqlol, vatan va tabiat bilan bog'liq tuyg'ularini uyg'otishdir.

Tabiatgaoidmavzularyordamidao'quvchilartabiatdagio'zgarishlar, yil fasllarining almashinuvi, hayvonot olamiga doir bilimlarni egal-laydilar. Ular o'quvchilarni kuzatuvchanlikka, tabiatni sevishga, unga nisbatan to'g'ri munosabatda bo'lishga o'rgatadi.

Ijtimoiy-tarixiy mazmundagi mavzularVatanimizo'tmishi, xalq-imiz hayoti, mardonavor kurashi, ulug' siymolar amalga oshirgan ishlar, tarixiy sanalar to'g'risida muayyan tasawur beradi. Beruniy, Amir Temur, Alisher Navoiy, Bobur va boshqa ajdodlarimiz haqi-dagi matnlar shular jumlasidandir. Bu xildagi asarlar o'quvchilarni faqat o'tmishimiz bilan tanishtirib qolmasdan. Vatan oldidagi far-zandlik burchi va mas'uliyatini teran anglashga ham yordam beradi. Ularda Vatanga muhabbat tuyg'usi shu tariqa shakllanadi. Vatanimiz o'tmishi haqida hikoya qilingan asarlar bilan tanish-ish va ularni tahlil qilish jarayonida o'quvchilar o'tmish bilan bugungi kunni taqqoslash imkoniga ega bo'ladilar. Jamiyat taraqqiyoti xususida qisqacha bo'lsa-da. tushuncha hosil qiladilar. Bu borada. ayniqsa. mil-liy istiqlol bilan bog'liq mavzudagi asarlar yordam beradi.

Boshlang’ich sinf o’qish darslarida ertak  janridagi asarlarni  o’rgatish      orqali o’quvchilar fikrlash qobiliyatlarini rivojlantirish

Badiiy asarlar matni ustida ishlash jarayonida ularning janriy xususiyatlaridan tashqari, mavzusi ham nazarda tutilgan holda metodik isnlar tasnkil qilinadi. Masalan, tabiat tasviriga old matnlar ustida ishlashda tabiat bag'riga sayohat uyushtirilib, bolalar kuzatu-vchanlikka o'rgatilsa, vatanparvarlikka oid asarlar tahlili vatanning dongdor kishilari bilan uchrashuvlar yoki mavzuga daxldor kino-filrnlar namoyishi vositasida amalga oshirilsa, dars samaradorligi yanada ortadi.

Umuman "O'qish kitobi1' darsligidagi barcha mavzular o'quvchilarga ta'lim-tarbiya berish bilan birga, ularning og'zaki va yozma nutqini to'g'ri shakllantirishga yordam berishga. nutq madaniyatini tarbiyalashga qaratilgan.

O'quvchilarning darslik yordamida o'/lashtiriladigan bilim, ko'nikma va malakalarining kelajak hayotda zarur bo'lishini tush-unib yetishlari nazarda tutilgan.

Darslikda o'qish darslari oldiga qo'yiladigan quyidagi didaktik vazifalar alohida inobatga olingan:

1. O'quvchilarda yaxshi o'qish sifatlari: to'g'ri, tez. ongli, ifodali o'qish malakalarini shakllantirish.

2. O'quvchilarni kitobdan foydalanishga, undan kerakli bilimlarni olishga o'rgatish, kitobga muhabbat uyg'otish, ularni oddiy kitobxondan chuqur mulohaza yurituvchi, ijodkor kitobxon darajasiga ko'tarish.

3. O'quvchilarning atrof-muhit haqidagi bilimlarini kengaytirish va boyitish hamda ilmiy dunyoqarashlarini shakllantirish.

4. O'quvchilarni axloqiy, cstetik jihatdan yetuk kishilar qilib va mehnatga muhabbat ruhida tarbiyalash.

5. O'quvchilarning bog'lanishli nutqini va adabiy estetik tafak-kurini o'stirish.

6. O'quvchilarning xayolot olamini boyitish.

Shuni unutmaslik kerakki, har bir vazifani bajarishning aniq metodik usullari mavjud. Ammo ular boshqalari bilan o'zaro bog'liq holda o'qish darslari va sinfdan tashqari o'qish mashg'ulotlari jaray­onida hal qilinadi.

Yaxshi o'qish sifatlarini egallash maktabda o'qitiladigan barcha predmetlarni muvaffaqiyatli o'zlashtirishni ta'minlaydi.

O'qish metodikasi ilmida o'qish malakasini shakllantirish so'zlarni bo'g'inlab o'qish malakasini shakllantirishdan boshlanishi qayd etiladi. So'ngra so'zlar sidirg'a o'qitiladi. Ma'lumki, so'zlar ko'rish orqali idrok qilinadi. So'zlarning ma'nosini to'g'ri talaffuz qilish orqaligina aniqlash mumkin.

To'g'ri o'qish matndagi so'zlarni tovush jihatidan xatosiz va bir maromda ravon o'qishdir. Adabiy talaffuz me'yorlariga qo'yiladigan barcha talablar o'quvchilarning to'g'ri o'qish ko'nikmalarini shak­llantirishga ham taalluqlidir. O'qiganda tovush va so'zlarni tush-urib qoldirmay, o'rnini almashtirmay, yangi tovush qo'shmay, so'z urg'ulariga rioya qilgan holda o'qish to'g'ri o'qish sanaladi.

O'qituvchi o'quvchilarning so'zlarni to'g'ri talaffuz qilislariga hamda ma'nosini anglashlariga alohida e'tibor qaratishi lozim.

Ko'p bo'g'inli, tuzilishi jihatidan murakkab hamda oldin eshitil-magan va ma'nosi tushunarsiz so'zlarni izohlash talab etiladi.

Matndan o'qilishi qiyin, tuzilishi murakkab bo'lgan so'zlarni, birik-ma va gaplarni aniqlash. matnning yaxshi, o'rta va yomon o'qiydigan o'quvchilarga o'qitiladigan qismini oldindan belgilab chiqish zarur.

Urg'uni noto'g'ri qo'yib o'qish so'zlarning ma'nosini tushun-ishga xalal beradi.

4-sinfda o'quv materiali hajmi nisbatan katta. Shuning uchun o quvchilarni to'g'ri va ravon, tez va ifodali o'qishga o'rgatishda, asar voqealari o'nasidagi bog'liqlikni aniqlashda turli topshiriqlar asosida tanlab o'qishga katta e'tibor beriladi. Badiiy matnlar mazni asosida reja tuziladi, to'liq va qisqanirib, shaxsini o'zganirib hikoyalatiladi.

         Lug'at ustida ishlash. Ma'lumki, so'z predmet, belgi, harakat va miqdorga nom bo'Iishi bilan birga atrofimizdagi narsa va hodisalar, harakat-ho-latlarning ham nomi sifatida vujudga keladi. O'quvchi maktabga kelgan kunidan boshlab, turli darslar vositasida lug'atini boyitib boradi. O'quvchi lug'atining boyishiga, birinchi navbatda, uni o'rab olgan muhit, tabiat, kishilarning hayoti, o'qish faoliyati, kattalar va tengdoshlari bilan bo'lgan muloqatlari asosiy manba vazifasini bajaradi. Bola tabiat va insonlar bilan munosabatda bo'lishi natijasida so'z, ibora tasviriy ifoda, maqol, hikmatli so'zlarni o'rganadi, ularni o'z so'zlariga aylantiradi. Badiiy asarlar o'quvchilar lug'atini va nutqini boyitishda eng ishonarli manba hisoblanadi. O'qish darslarida badiiy asarlar bilan tanishish, tahlil qilish jarayonida o'quvchilar lug'ati ma'lum mav-zular bo'yicha ham boyib boradi.

Masalan, yil fasllariga oid mavzuiar bilan tanishish jarayonida tabiatdagi o'zgarishlar, qushlar, jonivorlar, hayvonot olami, dov-daraxtlar, maysa-giyohlar bilan bog'liq tushunchalari shakllantiril-sa, ma'naviyat, yaxshilik va yomonlik, do'stlik mavzularidagi asar-larni o'rganish orqali insoniy munosabatlar, ahloq-odob yuzasidan muayyan xulosalarga keladi.

         Matnni o'qish jarayonida so'zning ma'nosi tushuntirilmaydi. Agar unga zarurat sezilsa, o'quvchilar diqqati matn mazmunidan chalg'itilmay, qisqa izoh berib o'tib ketiladi. Ko'chma ma'noda ishlatilgan so'zlar matn o'qilgandan keyin tushuntiriladi. Chunki ularning ma'nosi matn mazmunidan yaxshi tushuniladi.

Bundan ko'rinib turibdiki, o'quvchilarning o'rganishi ko'zda tutilgan bilimlarni egallashlarida, ularni amaliyotda qo'llashiaiida tilning lug'at boyligini o'zlashtirishlari va uni o'z mulklariga aylantirishlari muhimdir. Boshlang'ich ta'limda lug'at ustida ishlashning umumiy yo'l-yo'riqlari, yo'nalishlari, manbalari haqida metodik tavsiyalar ishlab chiqilgan bo'lsa-da, ularni hali qoniqarli ahvolda deb bo'lmaydi.

         Lug'at ustida ishlash uchun maxsus dars ajratilmaydi. U barcha predmetlarni o'rganishda, asosan, ona tili va o'qish darslarida dars-lik materiallarini o'rgatish bilan bog'liq holda olib boriladi. Ona tili darslarida lug'at ustida ishlash o'quvchilar nutqini o'stirishga, savodxonligini shakllantirishga, so'z boyligini boyit-ishga, nutq madaniyatini yuksaltirishga qaratilganligi sababli bu ish maktablarda 1-sinfdan boshlanadi va butun o'quv jarayonida davom ettiriladi. Lug'at ustida ishlash onat tili darslarida ham, o'qish darslarida ham reja asosida izchil olib borilishi lozim. Boshlang'ich sinflar uchun izohli, imlo lug'atlarining yaratil-maganligi lug'at ustida olib boriladigan ishlarni to'g'ri uyushtirishda ba'zi qiyinchiliklarni keltirib chiqarmoqda. Agar lugat ishi qat'iy reja asosida izchil amalga oshirilsa, o'quvchilardan ortiqcha mehnat talab qilmaydi. Bunga erishish uchun qunt, e'tibor, qat'iyatlik va sabot bilan ishlash zarur.

3-синф «Ўқишкитоби»даасосанҳаётий-маишийтаснифгуруҳигатаалуқлиэртакларберилган. Улар «Халқоғзакиижоди» бўлимидакелтирилган. Мазкурбўлимдагиэртакларниўқитишжараёнидабизасосанўқувчилардаэртакларниифодаливаперсонажларномларидаўқишмалакаларинишакллантиришгаалоҳидаэътиборқаратдик. Чункиифодалиўқишнингмоҳиятиоғзакибадийифодалаш, ёзувчинингмақсади, асарғоясиваундагиобразларбиланяхшитанишишганҳолдавоқеликвахолатнингтингловчиларгажонлиқилибетказишданиборатдир.

«Ифодалиўқишсўзларнитўғриталаффузқилиб, асармазмунинитушуниб, асардаифодаэтилганқаҳрамонларнингичкикечинмалари, руҳийкайфиятларинианглабўқишдемакдир».

Асармазмунинитингловчигаетказишучунўқиётганкишинингўзиасарнитўлақонлиҳисэтабилиши, ўзитаъсирланибваҳаяжонбиланўқиш, тингловчиниҳамҳаяжонлантираолишикерак.

Ифодалиўқишнингасосийвазифасиасармазмунинитингловчигаетказишданиборатдир.

Асарниифодалиўқишучунунингғоясиничуқуранглашкерак. Тингловчиларга нимани ва қандай қилиб етказишни билиш зарур. Ўқиш орқали ўқувчилар асар мазмунига тушунибгина қолмай, ундаги воқеа-ҳодисаларни ўз бошларидан кечираётгандай тасаввур қилсинлар, ундаги ижобий ҳолат билан қувониб, салбий ҳолатлар билан ҳаяжонлансинлар.

Эртак мазмунини аниқ тушуниб етган ўқувчи ундаги воқеа-ҳодисалар гувоҳига айланади. Натижада тингловчи худди кўргандай, ана шу воқеалар ичида бўлгандай етказишга ҳаракат қилади.

Эртакларни ифодали ўқишда мантиқий урғу ва паузалар катта аҳамиятга эга. Урғу ва паузалар гап мазмунини аниқ ва тўғри тушунишга ёрдам беради. Мантиқий паузаларга эътибор берилмаса, асар мазмуни бузилади ёки оддий сўзлар йиғиндиси бўлиб қолади. Паузанинг ўринсиз узун ёки қисқалиги ҳам фикрни бузади. Ифодали ўқишда фикрни тўғри ифодалаш учун мантиқий паузадан ташқари психологик пауза, айниқса, эртак ўқишда муҳим ўрин тутади. Бу пауза ўқувчининг ҳис-ҳаяжони орқали ифодаланади.

 Шу билан бирга 3-синфларда ўзбек халқ эртакларини, хусусан ўзбек халқ эртагиларини ўтишда биз таълимнинг интерфаол усулларидан кенг фойдаландик.

Ўқув-билув қизиқишни вужудга келтириш муҳим воситаларидан бири – бу таълим жараёнида ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланишдир.

Ўқитишнинг интерактив усули ёрдамида ўқув жараёни шундай ташкил этиладики, бунда барча таълим олувчилар ўқув-билув жараёнига тўла жалб этилади, улар ўзлари ўйлаган ва билган барча нарсалари тўғрисида эркин фикр юритиш имкониятига эга бўладилар. Янги ўқув материалини идрок этишва ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида ҳар бир ўқувчи таълим жараёнига ўзининг алоҳида (шахсий) ҳиссасини қўшади, ўқувчилар ўз фикрлари, билим ва фаолияти усуллари билан ўзаро ўртоқлашадилар. Энг муҳими, бу жараён ўзаро ҳайриҳоҳлик ва бир-бирини қўллаб қувватлаш муҳитида амалга ошади. Таълим жараёнида қўлланиладиган интерактив фаолият тўрт асосий элементни ўзида мужассамлаштиради: ўзаро ҳайрихоҳлик, шахсий масъулият, биргаликда ҳамда гуруҳларда ишлаш кўникмалари. Интерактив методлар ғояларнинг устунлиги ва ягоналигини инкор этади. Ўзаро мулоқот жараёнида ўқувчилар танқидий фикрлашни ўрганадилар, мураккаб муаммоларнинг мавжуд ҳолатини ҳамда мос ахборотларни таҳлил этиш асосида ҳал этадилар.  Шунингдек, альтернатив фикрларни тарозига солиб кўриш, ўйлаб хулоса чиқариш, бахс-мунозарада иштирок этишва мулоқот қилишни ўрганадилар. Бунинг учун дарсда якка, жуфтга ва гуруҳли ишлар ташкил этилади. Ролли ўйинлар, турли ахборот манбалари, ижодий ишлардан фойдаланилади.

 Интерактив усуллардан фойдаланиш учун  ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам, ўтказиш жойи ҳам махсус тайёрланиш керак. Энг яхши усул – бу ўқувчи ва ўқитувчиларга ўргатилгани эмас, балки уларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида эҳтиёж кўпроқ сезиладиган усулдир. Шунинг учун ўқитувчи интерактив усуллардан бошланғич синфларда фойдаланган қуйидаги қоидаларга амал қилиши лозим.

Биринчи қоида. Хонани ишлаш учун тайёрлашга эътибор бериш, яъни синф ўқувчиларининг кичик ва катта гуруҳларда ишлашлари, ўрин алмашишлари учун қулай қилиб тайёрланган бўлиши керак. Ижодий ишлар учун керакли материаллар олдиндан тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Иккинчи қоида. Вақт регламенти масалаларига эътиборли бўлиш. Ишни бошлашдан олдин бу ҳақда келишиб олиб, уни бузмасликка ҳаракат қилиш. Масалан, ўқувчиларга ҳар бир кишининг фикрини сабр билан тинглаш, бошқаларнинг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилишни тушунтириш.

Учинчи қоида. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлишга эътибор бериш. Аввалига гуруҳларни ўқувчилар ихтиёрига кўра ташкил этиш, кейин эса тасодифий танлов принципларига амал қилиш.

Тўртинчи қоида. Ишга барча ўқувчилар у ёки бу даражада жалб этилиши лозим.

Бешинчи қоида. Ўқувчиларнинг психологик тайёргарлигига эътибор бериш керак. Гап шундаки, дарсга келганда ўқувчилар бирданига ишга киришишга тайёр бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам уларни тез-тез рағбатлантириб туриш керак.

Олтинчи қоида. Бошланғич синфларда бундай усуллардан фойдаланишнинг ўзига хослиги шундаки, деярли барча предметлар бир ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади. Шунинг учун ҳам синф шароити, материаллар ва усулларни шундай танлаш керакки, бир дарсдан иккинчисига ўтиш осон ва қулай бўлсин. Масалан, бир хил методдан барча дарслардан фойдаланиш мумкин бўлсин.

Бугунги кунда таълим жараёнида интерактив усулларнинг 40 дан ортиқ кўринишлари синаб кўрилган бўлса-да, уларнинг фақат айримларигина бошланғич синфларда қўллаш мумкин.

Бошланғич синфларда интерактив усуллардан «Ақлий ҳужум», «Шохчалар усули»,  кабилардан фойдаланиш мумкин.

1. «Ақлий ҳужум» усули- бу танланган мавзуга оид кўпгина  ғояларни ортиқча изоҳ бермай, танқидсиз тўплаш. «Ақлий ҳужум» усулининг вазифаси асосий ғоялар базасини яратиш учун кичик гуруҳлар кучидан фойдаланишдир. Ушбу усулнинг мувофақиятли кечиши учун ишни қуйидаги тартибда ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

1. Ўқувчиларни ишлаш учун қулай қилиб жойлаштиринг.

2. Ғояларни ёзиб бориш учун доска ёки қоғозни тайёрланг.

3. Муаммони ўқувчилар онгига етказинг.

4. «Ақлий ҳужум» усулининг қоидаларини билиб олинг.

а) ғоялар айтилаётганда уларнинг изоҳлаш ёки баҳолаш қатъиян манн этилади;

б) эркин фикрлаш таъминланади.

в) ғоялар қанча кўп бўлса, шунча яхши;

г) бошқаларнинг фикрларини илғаб олинг ва уларни ривожлантиринг.

5. Фикрларни сўранг ва улар айтилиши билан тезгина ёзиб олинг.

6. Ғояларни ёзилган қоғозлар тўлса, уни деворга илиб қўйинг.

7. Ўз фикрларингизни билдириб, янги ғояларни туғилишига туртки беринг.

8. Бировнинг фикрларидан истеҳзоли кулиш ёки пичинг қилишга йўл қўйманг.

9. Ғоялар тугамагунча ишни тўхтатманг.

«Ақлий ҳужум» жуфтликлар асосида  ташкил этилганда ўқувчиларга муайян мавзу бўйича билганларни ёки ўз фикрларини алоҳида қоғозга мустақил ёзишни айтилади. Икки дақиқадан сўнг ёнма-ён ўтирган ўқувчилар бир-бирларига ўгирилиб, ёзилганларни ўртоқлашадилар ва ўз рўйхатларини бирлаштирадилар. Бунда ўқувчиларнинг умумий сони 10-15 тадан ошмагани маъқул.

Умуман, «Ақлий ҳужум» усули дарс жараёнида ўқувчиларни фаоллаштиради, чарчоқни олади, ҳаммани ишлашга, фикрлашга мажбур қилади. Бу ўз-ўзидан таълим жараёнининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

Адабиётлар 

 1. И.А.Каримов . “Юксак маънавият-енгилмас куч”., Тошкент., 2008 йил., 2-саҳифа.

 2. Z.Qorayev, Ertaklarda milliy  xarakter Boshlang`ich ta`lim 5/200710-bet

 

[4] 1Uzviylashtirilgan Davlat ta’lim standarti ( 1-4sinflar)Т. 2010 uil.  “Yan

Жойлаштирди: Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
Кўриб чиқилди: 837
Video darsliklar:

KAFEDRA INTERVYU

Мирзахматова Шахриниса Мирзакаримовна
143