FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Салиева Пердехан Алимбетовна
Kafedra va lavozimi:
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
0000-00-00
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Нукус давлат педагогика институти, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси, 1990
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Таълим сифатини оширишда замонавий дастурлар

Аннотация: Ушбу мақолада таълим сифатини оширишда замонавий дастурларнинг аҳамияти ва мактабда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларининг ривожланишида замонавий дастурларнинг ўрни ҳақида сўз этилади. 

Жойлаштирди: Салиева Пердехан Алимбетовна
Кўриб чиқилди: 129

Соғлом болани шакллантиришда маънавий – маърифий тарбиянинг ўрни

Аннотация: Ушбу мақолада соғлом болани шакллантиришда маънавий – маърифий тарбиянинг ўрни илм-фан, тарбия жадаллик билан ривожланиши таълим тизими ходимларидан  таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришҳақида сўз этилади. 

Жойлаштирди: Салиева Пердехан Алимбетовна
Кўриб чиқилди: 152
Metodik materiyallar:

БОШЛАНГИЧ СИНФ УКИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОРАКАЛПОГИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛК ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ К.УБАЙДУЛЛАЕВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ КАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ «МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЪЛИМ» КАФЕДРАСИ БОШЛАНГИЧ СИНФ УКИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ САЛИЕВА П.А Тузувчи муаллиф` П. А. Салиева К.Убайдуллев номидаги РПК№ТМОИ «Мактабгача ва бошлан2ич таълим» кафедраси катта 73итувчиси. Ушбу методик кулланма бошлангич синф укитувчиларимизнинг дарс утиш жараенида укувчиларни замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш оркали якка холда, жуфтликда ва кичик гурухларда, жамоада ишлаш куникмаларини ва инсоний муносабатларни шакллантиришда ёрдамчи методик хизматни бажариб укитувчиларимизнинг инновацион фаолиятининг такомиллашиб боришига ёрдам беради – деб умид киламиз. Ушбу методик 3улланма К.Убайдуллаев номидаги РПК№ТМОИ w0q0 йил январь ойидаги 1 - сонли илмий кенгашида му8окама 3илинди ва оммалаштиришга тавсия этилди. Бизнинг асосий вазифамиз укув-тарбия жараёни сифатини жахон стандартлари даражасига кутариш, таълим, замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг бутунлай янги усулларини жорий этишдан иборат булмоги лозим. И.А.Каримов Кириш. Дархакикат, эртанги кун бугундан бошланади. Мамлакатимиз келажаги бугун мактабларда таълим- тарбия олаётган фарзандларимизга, уларнинг хар томонлама етук ва баркамол инсонлар булиб етишишларига боглик. Шу боис хам Узбекистон Республикаси Президенти ва хукумати томонидан халк таълими сохасига жуда катта эътибор берилмокда.Мактабларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш, таълим-тарбия жараёнига илгор педагогик технологияларни киритиш, унинг самарадорлигини кескин оширишга каратилган Конун хужжатлари, Президент Фармойиши ва хукумат карорлари хаётга изчиллик билан татбик этилаётганлиги узининг ижобий натижаларини бермокда. Мустакил Республикамизнинг барча халк хужалиги сохалари каби халк таълими хам чукур ислохатларни бошидан кечирмокда.Бунда асосий максад- мактаб фаолиятини демократлаштириш, унинг инсонфарварлик тамойилларини ривожлантириш. Укув-тарбия ишлари жараёнининг мазмунини, шаклини хамда янгилаш эвазига самарадорлигини оширишга эришишдан иборат. УКИТУВЧИЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИ МАХСУЛИ Педагогик технология- бу укитувчи ёки тарбиячи томонидан укитиш ёки тарбиялаш воситалари ёрдамида укувчиларга таъсир курсатиш ва бу фаолият махсули сифатида уларда муайян шахс сифатларини шакллантириш жараёнидир. Укитувчиларнинг инновацион фаолиятини урганиш жараёнида тадкикотчилар билан (В.Сластенина, Л.Подымовой) келишилган холда, биринчи боскичда укитувчини инновацион жараёнга тайёрлаш тартиби куйидагилардан иборат. Биринчи боскич- укитувчининг алохида ижодий хусусиятларини ривожлантириш, уларда педагогик вазифаларни аниклаш, ижодий хал килиш, тахлил килиш ва шакллантириш. Бундан ташкари, ижодий изланишнинг умумий технологияларини ривожлантириш: янги холатга мустакил равишда аввалги узлаштирилган билим ва малакаларни утказиш, таниш холатларда, объектнинг фаолиятида муаммоларни кура олиш, объектнинг усулларини кура олиш,юзага келган муоммаларни аввалги эгалланган усулларни куллаш оркали хал этиш, тафаккурнинг танкидий булиши. Иккинчи боскич- инновацион педагогикага жорий этишда илмий англаш асослари методологияси, педагогик тадкикотларнинг эгалланганлиги. Педагоглар инновацион педагогика, унинг асосий тушунчаларининг ижтимоий ва илмий гоялари билан танишадилар, алтернатив (эркин тартибдаги) мактабларни ривожлантиришнинг асосий окимларини урганадилар, инновацион укув муассасаларининг турли типлари билан танишадилар. Учинчи боскич- инновацион фаолият технологияларини узлаштириш. муаллифлик дастурларини тузиш методикаси (усули) мактабдаги тажриба-синов ишлари билан танишадилар. Муаллифлик дастурларини тузишда иштирок этадидпр, янгиликларни бундан кейинги ривожланиш ва жорий килишдаги кийинчиликларини истикболлайдилар ва тахлил киладилар. Педагогнинг инновацион тайёргарлигининг бош омилм унинг фаолиятининг индивидуал услубини ривожлантиришдан иборат, чунки янгиликларни узлаштириш индивидуал-шахсий даражада амалга ошади. Барчасини куйидаги боскичларга булиш мумкин: . * Янги гояларни излаш узи ичига «Инновацион педагогика асослари» курси оркали ахборот инновацион фанини яратиш, мактаб муаммолари ва талабларини фаоллаштириш, максадларни шакллантиришнинг илк ишлари, гояси, максадларини, келажакдаги мактаб шаклини ташкил этишни жалб килади. * Янгиликларни шакллантириш боскичи - янгиликларни жорий этиш ишининг боришини фаол шакллантириш, танлаб олинган янгиликларни тажрибадан утказиш, янгиликларни мактабга жорий килиш карорларини кабул килишни амалга оширишдан иборат. * Туртинчи боскич – янгиликларни педагогик жараёнга татбик этиш буйича тажриба-синов майдонларида амалий ишлар, коррекциялаш (нуксонларни бартараф этиш) буйича ишларни амалга ошириш, тажриба-синов ишлари натижаларини мукаммалаштириш, узининг касбий фаолиятини мустакил тахлил килиш, Бу боскичда педагогнинг янгиликларга нисбатан муносабатлари тизим сифатида шаклланади. Янгиликларни жорий килиш боскичи – мактабда тажриба-синов ишларини утказиш учун шароит яратишни, тажриба-синов ишларининг бир окимда боришини, янгиликларнинг кириб келишида коррекция ишларининг мазмунини такомиллаштиришни кузда тутади, Янгиликларни мустахкамлаш боскичи – укитувчилар онгида янги куринишдаги мактаб тимсолини мустахкамлаш, педагогларнинг инновацион хулкларини такомиллаштириш буйича психокоррекцион ва услубий ишларни мустахкамлашни уз ичига олади. Турттала боскичнинг бош максади – янгиликни кабул килиш ва кабул килинаётган янгиликка субъектив муносабатда булишни ривожлантиради. Инновацион фаолият таркибининг зарур компоненти рефлекция булиб, у укитувчиларга уз онглари ва фаолиятларини англаш ва тахлил килиш имконини беради. Бугун мамлакатларда педагогик янгиликлар хакидаги фаннинг келиб чикиши юзага келмокда. Янгиликни куллаш характери оммавий равишда усмокда. Нималардир килинган, лекин бир канча муаммолар уз ечимини топмоган, улардан бири – педагогик инноватика хакида яхлит назарий тушинча бериш. Жамиятга ижодий фикр киладиган инсонлар, мутахассислар керак, бу уз навбатида замонавий билимларни узлаштиришни талаб этади. Таълимнинг самарадорлигини таъминловчи янги ёндошувларни излаш лозим, ва у укитувчиларнинг инновацион фаолиятисиз амалга ошмайди. Шунинг учун хам хозир бунга укитувчиларни ургатиш ва педагогик кадрларни тайёрлаш тизимини узгартириш лозим. Инновацион фаолият фикрларни кидириш, «гоялар жанги» оркали амалга оширилишини таъкидлаш мумкин. Баъзида максадни тузиш концепция модели тузилиши, фаолият турлари шартлари хакида аник маълумотларнинг етишмаслиги, янгиликларни жорий этишда хавфларни келтириб чикаради. Укитувчининг максадларини эркин амалга ошириши ва максадга эришишини таъминлаш учун куйидаги шарт-шароитларни яратиш керак булади: - педагог кай даражада максадларини амалга ошириш, уларни кисмларга булиши, демакки, уз харакатлари ва холатини аникрок тасаввур килиши; - хокиш-истакларининг ахамиятини тахлил килиши – инновацияларнинг болалар ва узи учун ахамиятини хис килиш максадга эришиши йулидаги харакатларни тахлил килиш ва бахолашда педагогнинг узига ишонишини, мослашувчанлиги, топкирлиги; - Инновацион максадларни танлашда илгорлиги. Янгиликларнинг кириб келиши билан боглик булган Фан- инноватика – фирмаларнинг янги фикр ва хизматларнинг жорий этилишини ишлаб чикишга булган уткир эхтиёжининг акси сифатида тугилди. 30 йилларда АКШ ида «Фирманинг инновацион сиёсати», «инновацион жараён» каби атамалар тасдикланди. 60-70- йилларда Гарбда фирма ва бошка ташкилотлар томонидан янгиликларни жорий этишнинг улкан тадкикотлари бошланди. « Инновация» сузининг узи- илк бор Х!Х аср маданиятшуносларининг тадкикотларида пайдо булди ва у бир маданиятнинг баъзи элементлерини бошка маданиятга кириб келишини билдирган эди. Педагогик махорат - бу укитувчи ижодкорлигининг олий намунаси. Педагогик махорат укитувчида йиллар давомида шаклланади. Таълим сифатини яхшилаш куп жихатдан укитувчига боглик ва ундан катта маъсулият талаб этади. ?3итувчининг дарсни кайси усулда олиб бориши биринчи навбатда унинг педагогик махоратига (технологиясига) богликдир. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Демократик жамиятда хар бир инсонни эркин фикрлайдиган этиб тарбиялаш керак. Агар болалар эркин фикрлашга урганмаса, берилган таълим самараси паст булиши мукаррар.Албатта билим керак, аммо билим уз йулига,мустакил фикрлаш хам катта бойликдир». Бу вазифани бажариш учун хозирги замон укитувчиси, айникса бошлангич синфларда таълим берувчилардан уз касбий махоратларини доимий тарзда ошириб боришлари, педтехнология методлари мохиятини тулик англашлари ва уни уз дарсларида мохирона фойдаланадиган булишларини такозо этади. Таълим жараёнида илгор педагогик технологияларни фаол куллаш, таълим самарадорлигини ошириш, тахлил килиш ва амалиётга жорий етиш бугунги кун мухим вазифаларидан биридир. Укувчиларнинг фикр доираси, онги, дунёкарашларини устириш, уларни эркин тингловчидан эркин иштирокшига айлантирмок нихоят мухимдир. Укитувчи дарсда бошкарувчи, укувчилар эса, иштирокчига айланмоги лозим. Биз укитувчилар, дарсларда укувчиларни эркин иштирокчига айлантира олсак, янги технологияни куллаган буламиз. Бошлангич синфларда купрок болаларнинг ёшини, билим савиясини хисобга олишни унитмаслигимиз керак. Уларга оддий, осон ва вактни кам оладиган уйин-машкларидан фойдаланиб дарслар утиш яхши самара беради. Укувчиларга дарсларни купрок атроф- мухит билан боглаб утиш, болаларнинг онгини, дунёкарашини ривожлантириб боришга, эркин фикрлаш куникмасини шакллантириб баён этиш кобилиятини кучайттиради, мустакил ишлаш куникмасини ривожлантиради. Масалан: « Ким куп суз топади?» уйин машкини « Кимнинг куёши куп нур сочади? Синф укувчилари таркатмали материаллар ёрдамида бешта гурухга булинади. Хар бир гурухга бир харф берилади ва топширикни бажариш учун 3 дакика вакт берилади. Укувчилар гурухларда машкни бажариш жараёнида ижодий ёндошишлари мумкин. Масалан, сузлар уйлап топиб ёзишлари, расмлар чизишлари, шъерлар ёзишлари, ва вакт тугагаш синф тахтасига илиб куяди. Укувчилар кайси гурухнинг куёши куп нур сочганини узлари куриб бахолайди ва гурухлар бир-бирини бахолайди ва карсаклар билан рагбатлантирилади. Кластер усулида машкларни утказиш жараёнида укувчиларимиз бошкада нарсаларнинг расмларини тасвирлашлари мумкин масалан, мевали дарахт солишлари мумкин. Бунда укувчиларнинг машкни хар хил усуллардан фойдаланиб фикрлаш кобилиятлари шаклланиб Синф укувчилари бир неча гурухга ажратилади. Укитувчи бирон предмет ёки иш куроли расмини укувчиларга курсатади. Masalan:1. Узок умр курувчи дарахт кайси? 2. Кайси дарахт мева беради? 3.Жонли предметни топинг? 4.Кайси хайвон тез чопа олади? Ва шу каби саволлар.берилади. Укувчиларнинг жавоблари карточкалар билан «рагбатлантирилиб»борилади. “Сузнинг урнини топиш”уйини Уйин машкини утказишдан олдин укитувчи ёзув тахтасига ёки карточкага шъерий парчаларни ёзиб таркатади.Карточкада айрим сузлар тушириб колдирилган.Топширик: туширилиб колдирилган сузларнинг урнини топиш. Бундай уйинларни утказиш укувчиларни мантикий фикрлашга ,изланишга ва лугат бойлигини оширишга ёрдам беради. Намуна: Бог яшнайди, Уй яшнайди, ……… билан. …….. билан. Дала яшнар Тог яшнайди, ...........билан. ......... билан. Керакли сузлар: (богбон, дехкон. бола, лола). Масалан, тест усулидан бошлангич синфларда куйидаги турини утказиш мумкин.Бу тестда аввал калит аниклаб олинади, саволлар кетма-кет бериб борилади, саволлар сони ва калит укитувчининг узига боглик.Утилган дарс « Суз туркумлари » мавзусини мустахкамлашга доир Калитлар: Саволлар : 1 О т 1.Мен 2. Сон 2.Гулl 3Олмош 3. гулдон 4Фъел 4. гулсиз 5. Сифат 5. гуллади. 6. икки 7. сарфланди 8. оппок 9.ишчан 10. укимок. С 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Ж 3 1 1 5 4 2 4 5 5 4 Бу тестлар бир хиллик колипдан чикишга ёрдам беради ва дарсда укитувчи ва укувчи вактини тежайди Укитувчи тестни доскага ёки бирор плакатга хам тайёрлаб келиши мумкин.. Укитувчиларимизга дарс утиш эркинлиги берилиши уларни узларида бор технологияларни куллашга йул ошиб берди. Укитувчилар дарсларни сахналаштирилган усулларда ташкил этиб. Уларни жонли тарзда олиб бора бошладилар.Сахналаштирилган дарслар укувчиларни мустакил фикрлашга, хаётда узини тута билишга, айрим укувчилар куриш оркали мавзуни англаб олишга ёрдам беради. 1.«Ким саводхон » уйини . Укувчиларга имлоси кийин сузларни тугри ёзиб бериш топширилади. Масалан: дар __, рос __, Самаркан__, пас__, гуш__, эс__лик, дарах_,мар__ Сузлар гурухларга мана шундай картонга тайёрлаб топширилади.Хар бир гурухга берилган суз бир хил булиши керак.Кайси гурух аъзолари берилган сузни тугри ёзиб курсатса, шу гурух «голиб» хисобланади.Уларнинг олган баллари доскага ёзиб борилади ва уйин шу тарзда давом эттирилади.Уйин ахирида кайси гурух куп балл туплаган булса,шу гурух « Ким саводхон» уйинининг голиби булади. Бир-биримизга ургатамиз» уйин машкида « Ракамлар сузлайди» уйин машкида укувчилар беш кишидан иккита гурухга булинади. Икки гурух аъзолари бир-бирларига караб турадилар ва биринчи гурух аъзоларига саволлар жавоби бор таркатма материаллар таркатиб берилади. 2. Бошлангич синфларда « Суз туркумлари» мавзусини утишда укувчилар уларни айрим вактларда фарклай олмай коладилар Чунки, суз узгартирувчи кучимчаларнинг сузларга кушилиши билан бир суз туркумидан иккинчи суз туркуми хосил булиши каби муоммага душ келишларига сабаб булади. Масалан, предметнинг номини билдирган сузлар от суз туркуми булади деб ургатамиз.Мс: гул-ла. дазмол-ла. Синф укувчилари кичик гурухларга булиниб,уларга таркатма материалда сузлар ёзиб берилади.Масалан: Куёш. иш. гул,стол,дазмол,ручка парта, китоб. уй, кул. Укувчиларга берилган сузларнинг кайси бирлари факат от суз туркумига мисол була оладиган булса 1- устунга, бошка суз туркуми фъел суз була олса 2-устунга ёзишлари суралади.. Масалан: 1-устун 2-устун куёш иш-ла стол гул-ла ручка дазмол-ла партаa уй-ла китоб кул-ла Кайси гурух тугри ажрата олса, шу гурух , уйин голиби хисобланади. Укувчиларни суз бойлигини ошириш хамда сузларни уз урнида ишлата олиш кобилиятларини. Шакллантиришда « Суз уйлаб топинг» лугат уйинларини утказиш. Укувчиларни суз бойлигини ошириш хамда сузларни уз урнида ишлата олиш кобилиятини шакллантиришда «суз уйлаб топинг» лугат уйинларини утказиш катта ахамиятга эга. Масалан укувчиларни гурухларга ажратиб «от» суз туркумига мисол буладиган 3 бугинли сузлар езиш. Вазифани бажариш учун вакт берилади. Кейин такдимот киладилар. укувчиларнинг ичлари бахоланади ва рахбатлантириб борилади. Укувчилар билан « Ким тез топади?» уйин- машки утказилади. Бунда флипчарт когозга булут расми солиниб куйилади ва ниманинг расмини кураётганлиги ва бу хакида уларнинг нималарни билишлари хакида суралади. Демак ёмгир томшилари керак екан. Булутнинг ичида « КИМ?» саволи бор. Демак хар бир укувчи узи чизган ёмгир томчиси ичига « Ким» саволига жавоб буладиган сузларни топиб ёзадилар. Укитувчи - Укувчи Олтин - тилло Кумиш - Чиройли нафис Юз - Афт, башара Ош - Палов Бошлангич синфларда замонавий педагогик. технологияларда тузилган дарс ишланмаларидан намуналар келтирамиз. Мавзу: Вақтни ҳисоблашга доир мисол ва масалалар ечиш. Мақсад: Уқувчиларнинг вақт тушунчаси ҳақидаги билим ва куникмаларини мустаҳкамлаб бориш, Уқувчилар ҳаётига боғлиқ булган масалаларни ечиш куникмасини ривожлантириш. Уқувчиларда хамкорликда ишлаш куникмасини ривожлантириш. Керакли жиҳозлар:Соат макети, мисоллар бажариш учун варақлар, маркерлар,скотч, қайчи, топшириқли тарқатмали материаллар. 12, 30, 7,31, 4, 28, 366, 3, 24, 29,365, 60, 60, 100. рақамлари ёзилган карточкалар, Синф учун топшириқлар: 1-гуруҳ учун топшириқ: Алишернинг бувиси 78 ёшда, сизлар гуруҳингиз билан Алишернинг бувисининг ёшини ойларда ва кунларда ҳисоблаб беринглар? 2-гуруҳ учун топшириқ: 11 ёшли Сайёра қизимиз ҳар куни 3 соат 30 минут вақтини билим олишга сарфлайди.У шу кунгача неча соат вақтини билим олишга сарфлаган? Кунларда ва ҳафтада ҳисоблаб курсатиб беринг? 3-гуруҳ учун топшириқ: Гулшода ҳар куни ойисига 2 саот 30 минут ёрдам беради деб олиб, шу кунгача Гулшода ойисига неча соат ёрдам берганлигини ҳисоблаб чиқинглар? Кунда ва ҳафтада курсатиб беринглар? 4-гуруҳ учун топшириқ: Манзура ҳар куни 9 соат ухлайди.У ҳозир 11 ёшда деб қарайдиган булсак,у шу кунгача неча соат вақт ухлаган? кунларда ва ойларда ҳисоблаб курсатинглар? 5-гуруҳ учун топшириқ: Тахир ҳозир 11 ёшда. Ҳозирги кунгача унинг умрида неча кун якшанба куни булган? ва бу рақамларни соатларда ҳисоблаб курсатинглар? Дарс жараёни: Тайёргарлик даври.(5- минут). 1- қадам: Савол-жавоблар. Вақт нимада улчанади? -- Секунд, минут, соат, сутка, ҳафта, ой, мавсум, йил, аср. 2- қадам: уйин- машқи (5 минут). 12 30 7 31 4 28 366 3 24 29 365 60 60 100 Уйин қоидаси: уқувчилар тахтада ёпиштирилиб қуйилган ушбу рақамлардан биттадан қулларига олиб, бу рақамларнинг нималарни англатиши ҳақида гапириб берадилар. Масалан: 12 рақамини олган уқувчи – менда 12 рақами бор, бу бир йилдаги 12 ой деб жавоб беради. 29 рақамини олган уқувчи – менда 29 рақами бор, бу демак февраль ойидаги 29 кун яъни турт йилда бир марта келадиган кун- деб жавоб беради. (Ва шундай давом этади). 3-қадам: гуруҳларга булиш. 5минут. Соат»,Сутка»Ҳафта»Ой»,«йил» ёзувлари ёзилган таркатма материаллар столларнинг устига куйилиб чикиладилар) Ҳар бир гуруҳ уқувчилари мисоллар ёзилган тарқатма материаллар олади ва бу тарқатма материалларда жавоби 60, 24, 7, 12, ва 100 чиқадиган мисоллар ёзилган булади. Уқувчилар дафтарларига ёзган мисолларининг жавобларини дафтарларига ечиб булиб, шу рақам жавоб буладиган жойга бориб утирадилар. Масалан: Менда 100-76 жавоби 24 булади. Демак, Мен “ Сутка” сузи ёзилган гуруҳга бориб утираман. (Мана шундай қилиб гуруҳлар ташкил топади.) 4-қадам: 1-топшириқ: Ҳар бир иштирокчи узларининг туғилган кунларини бугунги кунгача булган вақтини ойларда ва кунларда ҳисоблаб чиқадилар? Топшириқни бажариш учун: 5 минут. Тақдимот учун: 5 минут. (баҳолаш учун рағбат карточкалари берилади). 5-қадам: Гуруҳларда ишлаш : 7 минут. 6- қадам: Қоғозларда ишлаган ишларини тақдимот қилади. .(Расмли, схемали,ва таблицали усулларда курсатишимиз мумкин. Баҳолаш жараёнида уқувчиларнинг гуруҳларда ишлаган ишлари, амалларнинг туғри бажарилиши ва масалаларнинг туғри ечимини топишига қараб рейтинг усулида гуруҳ аъзолари баҳоланади. 6-кадам: « Сонли ребусни ечинглар» уйин- машки. 10 минут (СХЕМА) ОНА, КИТОБ, ВАТАН, ДУСТЛИК, МЕХНАТ, Кишик гурухларда ишлаш методи .Фикрлар туплаш «Булар хакида биз нималарни биламиз?» флипчарт когозда ёзадилар. Такдимот: хар бир гурух учун: 1 минут= 5 минут. Гурухлар ишлари бахоланади.(Синфдошлар томонидан бахолаш) Уйга вазифа: Хар бир укувчи узлари яхши курган бир шъер номини «Сонли ребус» машки шаклида бажариб келади. Хулоса Хар кандай педагогик янгилик заминида бирон бир гоя ётади. Бошлангич синф укитувчиларимизнинг инновацион фаолиятини кандай килиб, кандай усуллар билан укитилса, натижа самарали булади Инновацион технологиянинг бошкарувчанлиги шундан иборатки, бунда таълим жараёнини режалаштириш, ташхис этиш, тузатиш ва узгартиришлар киритиш имкониятлари мавжуд. Дарс жараёнига янгича ёндашиб, ижодкорлик, бунёдкорлик татбик этилсагина, таълим самараси янгича боскичга кутарилади. Укувчиларимизнинг дарс жараёнига фаол иштироки.дарсга кизикиши ортади, билимларни мустахил эгаллаш малакалари шаклланади, уз билимини узи бойитишга ишонч пайдо булади ва укув мехнатига маъсулияти, жавобгарлиги ошади..Дaрсларимизнинг канчалик самарадорли булиши, албатта биринчи навбатда биз педагогларга, укитувчиларга богликдир. Демак, биз бугун илгор педагогик технологиялардан фойдаланиб сифатли таълим берадиган дарслар утишимиз зарурдир. Илгор педагогик технология методларини дарсларимизда куллаб борсак синфларимизда холак, узлаштирмайдиган укувчи колмайди. Деярли, барча укувчилар дарс жараёнига жалб этилиб укувчиларнинг дарсга кизикишлари ортади. Укувчиларнинг келгусида мустакил билим олишларига, хунар урганишларига имкон яратилади. Фойдаланилган адабиётлар Каримов И.А. «Баркамол авлод орзуси» Тошкент-1997. Йулдошев Ж.Г. С.Усмонов « Педагогик технология асослари» - Тошкент, 2004й Йулдошев Ж.Г. «Таълим янгиланиш йулида» Т-2000 Б.Зиёмухамедов` «Комилликка элтувчи китоб» Миржалилова С.С. « Таълимда инновация» методик кулланма. 2008й. Ахмедов, Мирзоахмедовлар: Математикани укитишда укитувчиларга методик ёрдам. Т-2007 Бошлангич таълим журнали - 2007й.
Жойлаштирди: Салиева Пердехан Алимбетовна
Кўриб чиқилди: 908
Video darsliklar:

Video darsliklari qo'shilmagan