FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Косимова Эъзоза Алижоновна
Kafedra va lavozimi:
Педагогика, психология ва таълим менежменти, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1973-10-12
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Фарғона Давлат Университети, Физика-техника, 1998
Qisqacha ma'lumot:

Халқ таълими аълочиси 2015

Maqolalar:

ЗАМОНАВИЙ ДАРС

Замонавий дарс ва унга бўлган педагогик-услубий талаблар

Жойлаштирди: Косимова Эъзоза Алижоновна
Кўриб чиқилди: 173

Таъмагирлик илдизи

Нима учун фарзандимизни устозларини табриклаймиз? Хурматми ёки иллат?

Жойлаштирди: Косимова Эъзоза Алижоновна
Кўриб чиқилди: 149
Metodik materiyallar:

Фан метод бирлашмалари самарадорлигини ошириш. Методик тавсия

Фан метод бирлашмалари орқали таълим мазмунини ошириш юзасидан

 

МЕТОДИК ТАВСИЯ

 

Ахборот технологиялари воситаларининг кўпайиши ва таълим тизимига кириб бориши дарс самарадорлигини оширишга  хизмат қилиш билан бирга, ўқувчиларни анъанавий дарс усуллари билан мавзуга қизиқтира олмаслик муаммосини келтириб чиқаради. Шундай экан бугун таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчининг ўз устида ишлаши, замонавий дарс усуллари, ахборот коммуникацион-технологияларини билиши ва дарс жараёнида самарали фойдалана олиши лозимлигини даврни ўзи талаб қилмоқда.

Ўқув жараёнининг сифати фақатгина ахборот технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этишнинг ўзида кўринмайди, балки, педагог замонавий ахборот технологияларини амалда  тўғри қўллаганда, дарси давомида тушунарли ва унумли фойдалангандагина кўринади.

         Афсуски, таълим тизимида ишлаётган барча ўқитувчилар ҳам дарсларда  инновацион педагогик технологиялардан  фойдаланяпди деб бўлмайди.  Шундай экан Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда фан метод бирлашмаларининг ролини оширишимиз муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун хар бир фан метод бирлашмаси томонидан таълим сифатига салбий таъсир этувчи омиллар аниқлаб олиниши лозим. Жумладан:

  • Метод бирлашма раҳбари сифатида ким фаолият олиб боряпди? Етарли билим, тажриба, салоҳиятга эгами? Метод бирлашма раҳбари сифатида фандаги ютуқларни инобатга олиб,  рағбатлантириб бориляпдими?
  • Фандаги янгиликлар, инновацион таълим технологияларини қўллаш бўйича метод бирлашма аъзоларига методик ёрдам бериш, ёш ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, устоз-шогирд   анъналарининг бугунги кундаги ҳолати қай даражада?
  • Ўқитувчининг ўзи инновацион педагогик технологияларни қанчалик даражада билади?
  • Метод бирлашмада ўқув йилининг 3та чораги давомида ўқитувчининг педагогик маҳоратини ошириш, услубий ёрдам кўрсатиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

Юқоридаги саволларга жавоб бериш орқали муаммоларни аниқлаб олгач, муаммони бартараф қилишнинг  энг содда ва оптимал усулларини белгилаб олишимиз ва амалга ошириш лозим.

 

ФАН МЕТОД БИРЛАШМАЛАРИ ОРҚАЛИ ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

 

       Метод бирлашмалар томонидан ҳафтада 1маротаба ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятларини оширишга қаратилган методик тадбирларни ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунда метод бирлашманинг хар бир аъзоси тасдиқланган режа асосида методик тадбирни ўтказишга масъул қилиб белгиланади. Айтайлик  метод бирлашма аъзолари сони  7 нафар бўлса, 7 ҳафтада бир маротаба машғулотни ўтказишга масъул қилиб белгиланади. Бунда масъул ўқитувчи томонидан ўқитишнинг замонавий усулларидан бирини қўллаш механизмини ёритиб берилиши лозим. Масалан:

  • Маълум бир инновацион педагогик технологияларни қўллаш;
  • ахборот технологияларидан, мулътимедиа воситаларидан фойдаланиш;
  • ўзининг  ижодий ишлари кўргазмасини ташкил қилиш;
  • Фан хоналарини жиҳозлаш, бурчаклар ташкил қилиш;
  • кўргазма қуроллар, дидактик материаллар, тақдимотлар яратиш ва уни қўллаш усулларини  маҳорат дарси, тренинг-машғулот, мулътимедиали тақдимот, очиқ дарс , педагогик ўқиш, таълимга оид сайтларга жойлаштирилган манбаалардан фойдаланиш каби кўринишда ёритиб бериши лозим.    

Машғулотларни ташкил этиш учун муассасада шароит яратиб бериш, назорат қилиш, натижавийлигини таҳлил қилиб боришга ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари  масъул қилиб  белгиланади. 
                                   КУТИЛАЁТГАН  НАТИЖА

  • Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш орқали замонавий педагогик технологияларга асосланган дарсларни ташкил этиш;
  • Тажрибали ўқитувчилар томонидан ёш, методик ёрдамга муҳтож ўқитувчиларга методик ёрдам бериш;
  • Очиқ дарс машғулоти, тақдимотлар  орқали  ўзаро тажриба алмашиш, педагогик маҳоратларини намойиш қилиш,  илғор иш тажрибаларини оммалаштириш билан бирга методик муаммоларни хал қилиш усулларини кўрсатиб бериш;
  • Ўқитишнинг янги методларини излаш, амалда қўллаш орқали таълим-тарбия мазмунини оширишга эришиш, ўқувчиларни фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш;

 

Умумтаълим мактабларида 2010-2013 ўқув йилларида тажриба-тадқиқот ишларининг мослашув ва фаол босқичида аппробациядан ўтган ва қўллаш учун тавсия қилинган интерфаол  усуллар ҳамда илғор педагогик технологиялар

 

Кластер (“Тармоқлар”) услуби - фикрларнинг тармоқланиши-педагогик стратегия бўлиб, у талаба(ёки ўқувчи)ларнинг бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, уларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки аниқ фикрларни эркин ва очиқ узвий боғлаган кетма-кетликда тармоқлашни ўргатади.

     Мазкур метод турли ғоялар ўртасидаги алоқалар тўғрисида фикрлаш имкониятини берувчи тузилмани аниқлашни талаб этади.  ”Кластер” методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли саналади.Ундан фойдаланиш инсон мия фаолиятининг ишлаш тамойили билан боғлиқ равишда амалга ошади.Ушбу метод муайян мавзунинг ўқувчилар томонидан чуқур ҳамда пухта ўзлаштирилгунига қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

   Бу метод пухта ўйланган стратегия  бўлиб,ундан ўқувчилар билан якка тартибда ёки гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотлар жараёнида фойдаланиш мумкин. Метод гуруҳ асосида ташкил этилаётган машғулотларда ўқувчилар томонидан билдирилаётган ғояларни умумлаштириш ва улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади.

    Синквейн методи - берилган мавзу бўйича бир неча сўз орқали ўқув матнини баён қилиш методи. Мазкур методдан кўзланган мақсад бу мавзуни ўрганиш самарадорлигини оширишдан иборатдир. Бу метод- мавзуга оид бирор бир тушунчани беш қатордан иборат қофиясиз шеър орқали тасвирлаш бўлиб, биринчи қатор мавзуга оид битта жисм, атаманинг номидан иборат бўлади.Иккинчи қатор, икки сўздан иборат бўлиб, унда биринчи қатордаги жисм ёки атаманинг сифати ифодаланиши лозим.Учинчи қатор учта сўздан иборат бўлиб, унда биринчи қатордаги сўз билан боғлиқ ҳаракат акс этиши лозим.Тўртинчи қаторда мавзуга муносабатни билдирувчи 4 сўзли мисра ҳосил қилинади.Бешинчи қаторда биринчи сўзнинг синоними ёки биринчи сўзни изоҳловчи таъриф берилади. Мазкур методдан мавзуни мустаҳкамлаш босқичида  фойдаланиш мумкин.

Гуруҳларда ишлаш- бу технология  ўтилган ёки ўтиш лозим бўлган мавзуни якка, кичик гуруҳларга бўлиб фикрлашга, ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрни умумлаштириб олишга, уларни ёзма, расм, чизма кўринишда ифодалай олишга ўргатади. Бу технология тақдимот усуслида амалга оширилади. Бу усул  ўқувчиларни эркин мустақил фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга , изланишга, фикрни жамлаб, кераклигини ажратиб олишга ўргатади.

Баҳслашув технологияси- бу усулда гуруҳ аъзолари бирор муаммони ечиш (ёки билимларини ошириш, ёки мавзуни тушуниш) мақсадида ўз ғояларини оғзаки таклиф этадилар.Усулдан самарали фойдаланиш учун иштирокчилар муҳокама предметига оид етарли билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим.

 Блиц-сўров- усули ўқувчиарни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида хилма-хил фикрлар, маълумотлар ичидан кераклигини танлаб олишни, шу билан бир қаторда, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш ҳамда ўз фаолияти, кунини  режалаштира олишни ўргатишга қаратилган.

Резюме технологияcи -  мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган.Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади.Айни пайтда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади.Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.

Мазкур технологиядан маъруза дарсларида(имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида якка(ёки кичик гуруҳлар ажаратилган) тартибда ўтказиш, шунингдек, уйга вазифа беришда ҳам қўллаш мумкин.

Келинг, танишайлик(“танишув”) технологияси-ўқув жамоаси иштирокчиларини бир-бирлари билан таништириш, самимий дўстона муносабат ва ижодий муҳитни юзага келтириш, талаба ёки ўқувчиларнинг ижодий имконияти ва шахсий сифатларини очиш, аудитория ва ўқув хонасининг ишлаши учун қулай шароитни вужудга келтиришдан иборат.
       “Тушунчалар таҳлили”-ушбу услуб ўтилган(чорак, семестер ёки ўқув йилида тугаган)ўқув предмети ёки бўлим барча мавзуларни талаба ёки ўқувчилар томонидан ёдга олиш, бирон бир мавзу бўйича ўқитувчи томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қисқа вақт ичида барча талаба ёки ўқувчиларни баҳолай олишга йўналтирилган.Мазкур методдан ўқув машғулотларининг барча турларида (дарс бошланиши ёки дарс охирида, ёки ўқув предметининг бирон-бир бўлими тугалланганда) ўтилган мавзуни ўзлаштирганлик даржасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин талаба ёки ўқувчиларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган.Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин.Ушбу услубдан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса  бўлади.

“Зинама-зина” технологияси-ушбу машғулот талаба ёки ўқувчиларни ўтилган ёки ўтилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда хотирлаш, ўзлаштириладиган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида ифодалай олишга ўргатади.Бу технология талаба ёки ўқувчилар билан бир гуруҳ ичида якка ҳолда ёки гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзма  равишда ўтказилади ва тақдимот қлинади. Мазкур технологиядан маъруза(имконият ва шароит бўлса), семинар амалий ва лаборатория машғулотларида якка тартибда ёки кичик гуруҳларда ўтказиш ҳамда назорат дарсларида қўлланилиши мумкин.

        Ёзма-баҳс (дебат)лар услуби - Бунда  ўқувчиларга ўқув хонасидаги тенгдошлари билан биргаликда шу оила жамоатчилик фикрини тўлқинлантираётган мавзуларда мулоқатлар режалаштириш имконини бериш, берилагн мавзу соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш шароитини яратиш, мунозара маданиятини ўргатиш ва ўз фикрини асослаш қобилиятини ривожлантиришни кўзда тутади. Бу услубдан фойдаланишда ўқитувчи талаба ёки ўқувчиларни баҳолаш учун асос хизматини ўтовчи ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма баҳслар услубиёти бундай мулоқатларни ўқув хонасидаги барча талаба ёки ўқувчилар иштирокида ёзма шаклда ўтказиш имконини беради.

“Чархпалак” технологияси- Ушбу технология ўқувчиларнинг ўтилган мавзуларни  ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволлларга мустақил равшда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини баҳолашга қаратилган.
          Бумеранг – ушбу технология талаба(ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча талаба ёки ўқувчиларни баҳолай олишга қаратилган. Мазкур технологиядан амалий машғулотлар, семинар ёки лаборатория машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда якка тартибда, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида фойдаланилиши мумкин.
        Муносабат технологияси – Машғулот бошида ўқитувчи ўқувчиларни машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва унга қўйилган талаблар билан таништиради . Ўқув жараёнида ушбу технологиядан фойдаланиб, ўрганилаётган фанда турли муаммоларни ҳал этишга, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўлларини топишга, ўқувчиларни эса мустақил изланишга, фикрлашга, ўз фикрларини исботлаш ҳамда турли вазиятлардан чиқишга ўргатишда “Муаммо вазият” шаклини қўллаш мумкин. Мазкур шаклда “Вазият тури”, “Вазиятнинг сабабалари”, “Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари”  юзасидан ўз фикрларини таклиф этадилар.  

         Блиц-сўров–Ушбу усул талаба(ёки ўқувчи)ларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида хилма-хил фикрлар, маълумотлар ичидан кераклигини танлаб олишни, шу билан бир қаторда, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш ҳамда ўз фаолияти, кунини  режалаштира олишни ўргатишга қаратилган.

         Ақлий ҳужум-мазкур метод муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган метод саналиб, у машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш ҳамда ўз тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма  ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради.Бу метод ёрдамида ташкил этилган машғулотлар жараёнида ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оригинал ечимларни топиш имконияти туғилади. ”Ақлий ҳужум” методи танлаб олинган мавзулар доирасида маълум қадриятларни аниқлаш ва уларга муқобил бўлган ғояларни танлаш учун шароит яратади.

Венн диаграммаси – ушбу метод ўқувчиларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш(синтезлаш) кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилади.Стратегия(метод) кичик гуруҳларни шакллантириш асосида схема бўйича амалга оширилади. Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўрт бўлакка ажратилади ва ҳар бир бўлакка схема чизилади.Стратегия ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билимлар, маълумотлар ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради.Ушбу стратегиядан маълум бўлим ёки боблар бўйича якуний дарсларни ташкил этишда фойдаланиш янада самаралидир.

         Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим. Ушбу метод ўқувчиларга муайян мавзулар бўйича билимлари даражасини баҳолай олиш имконини беради. Методни қўллаш жараёнида ўқувчилар билан гуруҳли ёки оммавий ишлаш мумкин. Гуруҳ шаклида ишлашда машғулот якунида ҳар бир гуруҳ томонидан бажарилган фаолият таҳлил этилади.

“Муаммо” технологияси-Талаба ёки ўқувчиларга ўқув предметининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг тўғри топишларига ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш. Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида талаба ёки ўқувчилар қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва  усулларни танлаши ҳамда ўз ҳаракатларини аниқ белгилаб  олишлари кераклигини  билиб оладилар.

 

          “Бинго”-бу технология  воқеа-ҳодисалар содир бўлган  муҳим саналар ёки мавзуга оид тарихий  атамаларни ўрганишга, эслаб қолишга қаратилган. Ушбу усулда сана ёки атамалар сонига қараб,9,12,15 та катакдан иборат жадвал тайёрланади ва тартиб рақами билан йиллар ва атамалар изоҳи ёзиб чиқилади.

   Ўқувчилардан катакдаги йил ва атама белгилаанган рақам сони тегишли катакка қўйиб чиқиши сўралади. Бу технологиядан тарих дарсларида мустаҳкамлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

 

Фан ўқитувчиларига фойдаланиш учун тавсия этиладиган фойдали манбалар

 

/rtm.uz/http://uzedu.uz/http://multimedia.uz/http://ziyonet.uz/http://eduportal.uz/ kitob.uz

 

 

 

 

Жойлаштирди: Косимова Эъзоза Алижоновна
Кўриб чиқилди: 109
Video darsliklar: