FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1985-08-14
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Ўзбекистон Миллий университети (магистр) , Тарих,архиология, 2014
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

А.ТЕМУРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИНСОНПАРВАР ҒОЯЛАРИ

Амир Темур иқтисодий ғояларинннг ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар хаёлий эмас, балки реал ҳаётдан келиб чиқкан.Шунинг учун ҳам бу ғоялар илгари сурилганига, мана 680 йилдан ошаётганига карамай, ўзининг амалий ҳаётий аҳамиятини йўқотмай келаётир.

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 249

ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИ ТАЪЛИМ – ТАРБИЯСИ ПЕДАГОГ-ЎҚИТУВЧИЛАР МАСЪУЛИЯТИ

Мустақиллик йиллари Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган янгиланишлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган улкан натижалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида заҳматкаш халқимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига қўлга киритилмоқда. Ана шу янгиланишлар, ислоҳотлар ва туб ўзгаришларнинг замирида шубҳасиз халқимизнинг дунёқарашини ўсганлиги асосий омиллардан биридеб айтиш мумкин. Дунёқараш эса ўз-ўзидан шаклланмайди, ўсмайди. Унинг шаклланишида таълим-тарбия соҳасининг жонкуяр фидоийлари муаллиму-мураббийларнинг масъулиятли, машаққатли меҳнати ҳам бор. Уларнинг зиммасига миллат болаларига таълим бериш ва тарбиялашдек масъулиятли,залворли вазифа юклатилган. Айниқса, биз яшаётган ҳозирги глобаллашув даврида муаллиму-мураббийнинг ишига икки баробар кўпроқ талаб ва масъулият юклангани ҳам рост. Ҳақиқатан ҳам инсоният яшаган барча даврларга нисбатан ҳозирги таҳликали давр муаллиму-мураббийларнинг тарбия соҳасидаги ишига жиддий зарар етказмоқда. Ахир,  биргина Интернет глобал тармоқларида  юз минглаб урушлар ва диний экстремистик ғояларнинг,минглаб “оммавий маданият” унсурларининг ҳамда ахлоқсизлик ва тубанлик сингари иллатларнинг кўплаб тарқатилаётганлигининг ўзиёқ муаллим глобаллашув даври боласига қандай таълим бериб, қандай тарбия бериш керак эканлигини тубдан қайта кўриб чиқишни тақоза этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли китобларидаги ману бу фикр ҳам ҳозирги кунда қандай таҳликали замонда яшаётганлигимиздан далолатдир. “Агарки биз XXI асрда, тобора авж олаётган глобаллашув жараёнлари, Интернет ва интеллектуал тараққиёт ҳал қилувчи роль ўйнаётган бир даврда яшаётганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳаётимиз нақадар шиддатли суръатлар билан ўзгариб бораётганини, айниқса, чуқур ҳис қиламиз”[1]Дунёда Интернетдан бошқа воситалар, хусусан,  оммавий ахборот воситаларида, яъни,  минглаб телерадиоканаллар, ўн минглаб газета ва журналлар саҳифаларида ҳам ҳар куни одамлар ва айниқса, ўқувчи-ёшларнинг маънавиятига умуман тескари тушунча ва ахборотлар тарғибу-ташвиқ этилмоқда. Бундан ташқари дунё олимларининг эътирофига кўра, барча инсонлар ва ота-оналар беозоргина деб ўйлашаётган глобал тармоқлар ва компьютерларда жойлаштирилган ҳамма ўйинларнинг қарийиб ярми шафқатсизлик ва зўравонлик ғояларини тарғиб этмоқда. Интернет глобал тармоқларида юз мингга яқин турли диний экстремистик сайтлар,  тўққиз  мингдан ортиқ кишини ўзини – ўзи ҳалок этишга даъват этадиган сайтлар, тўрт  мингга яқин фаҳш, порнография сайтларининг мавжудлиги бугунги давр қандай таҳликали давр эканлигидан далолатдир. Интернет тармоқларидан бугунги кунда дунёда қарийиб 1,5 миллиард одамлар узлуксиз фойдаланишмоқда. Ўзбекистонликлар ҳам бу жараёнлардан четда қолаётгани йўқ. Мамлакатимизда ўн миллион аҳоли бевосита Интернетдан фойдаланишмоқда. Шу ўн миллион аҳолининг саккиз миллиони ёшлар, шу ёшларнинг аксарият кўпчиллиги “Одноклассники” сайтларидан фойдаланишмоқда. Минг афсуски, “Одноклассники” ҳам шаффоф ёки беғуборгина эмас, унинг тармоқларида ҳам одамлар ва айниқса ўқувчи- ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган диний экстремизм, терроризм, ахлоқсизлик, гиёҳвандлик сингари ғояларни тарғиб этаётган минглаб таҳдидлар бор. Яна бир бор муҳтарам Юртбошимизнинг қуйидаги фикрларига мурожаат қиламиз:“Ҳозирги кунда бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай кескин кураш бораётгани, бизнинг ҳаёт тарзимизга, маънавиятимизга, динимизга мутлақо зид бўлган зарарли фикр ва ғояларни тарқатиш орқали ҳали дунёқараши мустаҳкам шаклланиб улгурмаган фарзандларимизни ўзининг қабиҳ тузоғига илинтириш учун турли марказлар томонидан қанча-қанча куч ва маблағлар сарфланаётгани сизларга яхши маълум”[2]

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 227

ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШДА ОИЛА ВА ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ РОЛИ

Республикамизда 1998 йил «Оила йили» ва 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши, барча давлат ва нодавлат ташкилотларининг оиланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга жалб этди.

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 244

ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ИНСОН БАХТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА

2014 йилда халқаро экспертлар томонидан 120 мамлакатнинг ҳар бирида мингга яқин кишилардан олинган сўров натижасида кишиларнинг бахтлилик даражаси ва бахтлилик даражасига таъсир этувчи омиллар ўрганилиб чиқилиб уларнинг рейтинги тузилди[1]. Унда:

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 207
Metodik materiyallar:

Хуқуқ Услубий қўлланма

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1110

2-мавзуига хукук

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1132

bola huquqlar slayd

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1178

Huquq 3 mavzu

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1138

Huquq-1mavzu

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1120

КОНЦЕПЦИЯ

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 1112

BOLA HUQUQLARI KAFOLATLARI QONUNLARI

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 90

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 123

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВНИНГ “МАМЛАКАТИМИЗДА ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ”НИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА МАЪРУЗА МАТНИ

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 110

ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ИНСОН БАХТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА

2014 йилда халқаро экспертлар томонидан 120 мамлакатнинг ҳар бирида мингга яқин кишилардан олинган сўров натижасида кишиларнинг бахтлилик даражаси ва бахтлилик даражасига таъсир этувчи омиллар ўрганилиб чиқилиб уларнинг рейтинги тузилди[1]. Унда:

-         Кишиларнинг соғлиги ҳамда малакали тиббий хизматдан фойдаланишнинг имкониятлариини мавжудлигини;

-         Фуқароларнинг саводхонлик даражаси ва уларда таълим олиш ҳуқуқининг мавжудлиги;

-         Мулкдор бўлиши ва унга давлат томонидан имкониятларнинг яратилганлик даражалари кабилар асосий мезон қилиб олинди.

Мазкур омиллар асосида фуқароларининг бахтлилик даражаси юқори мамлакатлар сифатида:

-     Биринчи ўринда Янги Зеландия (94%);

-     Иккинчи ўринда Австралия, Швеция (93 фоиз);

-     Учинчи ўринда Бирлашган Араб Амирлиги, Австрия, Нидерландия ва Ўзбекистон (92 фоиз);

-     Тўртинчи ўринда Канада, Испания, Финляндия ва Дания (91 фоиз); натижа кўрсатган.

-     Жахоннинг ривожланган давлати хисобланган АҚШ айнан юқоридаги ўлчовлар бўйича 2006 йилда 91 фоиз аҳоли ўз эрк ва имкониятларидан мамнун бўлган бўлса, бугунга келиб ушбу кўрсаткич 79 фоизгача тушиб кетган (бу жаҳон бўйича 36-ўрин деганидир).

-     Юқоридаги мезонлар бўйича ҳаётдан норози фуқаролар сони бўйича эса Миср етакчилик қилган (34%). Ундан кейинги ўринларни Греция (30%), Италия (24%), Венесуэла (20%), Кипр (17%) ва бошқалар эгаллаб турибди.

Эътибор қаратган бўлсангиз мамлакатимиз халқаро экспертлар томонидан кишиларнинг бахтлилик даражаси бўйича ўтказилган татқиқотда Бирлашган Араб Амирлиги, Австрия, Нидерландия каби давлатлар билан бир қаторда яъни 120 мамлакат ичида учинчи ўринда турибди.

Дарҳақиқат, халқаро экспертлар эътирофига кўра кишиларнинг бахтлилик даражаси белгиловчи омиллар қаторида фуқароларнинг саводхонлик даражаси ва уларда таълим олиш ҳуқуқининг мавжудлиги ҳам эътиборга олинган экан, бу масала бизнинг мамлакатимизда анча олдинроқ яъни,  мустақилликнинг даслабки йилллариданоқ англанган ва унга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланган. Жумладан, давлатимизнинг таълим соҳасидаги сиёсати энг аввало Конститутциямизда белгиланиб қўйилган бўлиб, унинг 41-моддасида шундай дейилади: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир».

Таъкидлаш лозимки, таълим олиш ҳуқуқи халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам эътироф этиб қўйилган шахснинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Таълим олиш ҳуқуқига тегишли халқаро ҳужжатлар ҳақида гап борганда 1948 йилда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»ни ва 1960 йил декабрда қабул қилинган «Таълим соҳасидаги камситишларга қарши кураш тўғрисидаги конвенция»ни эътироф этиш зарур. Мазкур халқаро ҳуқуқ норамаларида:

-     бошланғич таълимни мажбурий ва бепул қилиш;

-     ўрта таълимни унинг барча турларида умум эришадиган қилишни ва ундан ҳамманинг фойдаланишини таъминлаш;

-     олий таълимни тўла тенглик асосида ва ҳар бир кишининг қобилиятидан келиб барча эриша оладиган қилиш;

-     қонунда белгиланган ўқишнинг мажбурийлиги таъминланиш тавсия этилган.

Хозирда Ўзбекистон Республикаси юқоридаги декларация ва конвенцияларга қўшилган ҳолда ўзи олган мажбуриятларга амал қилиб узлуксиз таълимнинг барқарор тизимини яратган ҳолда шахснинг таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш механизмини мустаҳкамлаб қўйди.

Таълим шакли ва босқичларининг кўп хиллилигининг мавжудлиги шахснинг эҳтиёжлари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда унинг таълим олиш ҳуқуқини иложи борича тўлароқ амалга оширишга имкон беради.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига кўра мамлакатимизда келиб чиқиши, жинси, тили, ёши, ирқий, миллий тааллуқлилиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи, республика ҳудудида яшаётган даврининг муддатидан қатъи назар, таълим олишдаги тенг ҳуқуқлар таъминланади.Таълим олиш ҳуқуқининг мазмуни шундан иборатки, у Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун таълим-тарбиянинг барча шаклларидан тенг фойдаланиш имкониятини беради.

Таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш қуйидагилар орқали таъминланади:

  • таълим олиш учун зарур ижтимоий-иқтисодий шароитларни яратиш;
  • давлат ва нодавлат таълим бериш муассасаларининг тармоғини яратиш;
  • давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун имкониятларнинг мавжудлиги;
  • давлат таълим муассасаларидаги таълимнинг бепуллиги;
  • таянч маълумот олишнинг мажбурийлиги;
  • таълимнинг турли шаклларини қўллаш;
  • таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатларга қарам эмаслиги.

Хозирда мамлакатимизда фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш учун қудратли моддий техник база яратилаган. Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус таълимнинг бепулллиги ҳамда мажбурийлиги таъминланган. Шунинг учун ҳам дунё бўйича мамлакатимиз ахолисининг саводхонлик даражаси юқори бўлиб, ҳозирда бу кўрсатгич 98,7 фоизни ташкил қилади. Бунда саводсизларнинг асосий қисми кекса ёшдагилар, яъни етмиш ва ундан катта ёшдаги кишилар ҳисобига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида асосий мақсад қилиб қўйилганидек фуқаролик жамияти барпо этиш ҳар томонлама ривожланган шахсларни камол топтириш билан бевосита боғлиқ жараёндир. Шунинг учун давлатимиз таълим соҳасидаги сиёсати шахснинг қобилиятини ривожлантириш ва уни жамият фаровонлигини юксалтиришга жалб этишга қаратилган.

Фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳар бир шахснинг юқори даражада маълумотга эга бўлишини назарда тутади. Маълумотга эгалик инсон маданиятининг таркибий қисмларидан бири бўлиши билан бирга, шахс имкониятларини рўёбга чиқаришнинг муҳим шарти ҳамдир. Шунинг учун ҳам давлатимизнинг ахолимизни айниқса, ёш авлодни таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга бўлган интилиши алоҳида аҳамиятга эга. Таъкидлаш керакки, давлатимиз жамиятда фақат таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун шароитлар яратибгина қолмай, мамлакатдаги мактаб ишларини назорат ҳам қилиб туради. Жумладан, давлат таълим соҳасида тасдиқланган муайян стандарт (ДТС) асосида мактаблар ва бошқа ўқув юртларини битирувчиларнинг билим даражасига мос келадиган муайян ўлчовларни  ўрнатади.

Таълим ҳуқуқини таъминлаш механизмида иқтидорли ўқувчилар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш, уларнинг ижодий таълим фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган давлат чоралари муҳим ўрин тутади. Ҳозирда бунинг учун турли жамғармалар, болалар ижод уйлари ва стипендиялар таъсис қилинган.

Хулоса сифатида мақола бошида айтиб ўтилган халқаро экспертларнинг хулосасига тўхталишни жоиз топдик. Дарҳақиқат, ушбу экспертлар хулосасида Ўзбекистон фуқаролари бахтлилик даражаси бўйича дунё миқёсида учинчи ўринни эгаллаган. Бу албатта бежиз эмас. Бу ютуқлар аввало мамлакатимизнинг асосий қомуси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини тўғри, хаётий ва менталитетимизга мос ҳолда ишлаб чиқилганлиги бўлса, иккинчидан, бутун Ўзбекистон бўйича Президентимиздан бошлаб таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчи ва мураббийларнинг бу соҳадаги жонкуярлиги ва фидоийлигининг натижасидир.

Таъкидлаш лозимки, Конститутциямизнинг 41-моддаси яъни, «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир» - мазмунидаги модда моҳиятан ўқитувчи ва мураббийларга тегишли моддадир. Соддароқ қилиб айтганда биз ўқитувчи ва мураббийлар мазкур моддани амалга оширувчилар яъни ижрочилари хисобланамиз. Шуни ёдимиздан чиқармаслигимиз лозимки, юртимизда униб ўсиб келаётган ёш авлоднинг бахтлилик даражаси бевосита мазкур моддани қай даражада амалга оширилишига боғлиқдир.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: “Ўзбекистон”, 2015.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Т.: “Ўзбекистон”, 1997.
  3. И.Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч”, Т.: “Маънавият”, 2008.
  4.  А.Саидов, У.Таджиханов, Х.Одилқоиев  “Давлат ва хуқуқ асослари”   Т:. ” Шарқ”, 2002.
  5. А.Эркаев “ Cобитқадам карвон” Т.: “Маънавият”, 2010.
  6.  http://daryo.uz  21.06.2014.

 

[1]http://daryo.uz 21.06.2014.

 

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 213

OILA KODEKSI

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 156

ОДАМ САВДОСИ

Жойлаштирди: Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
Кўриб чиқилди: 115
Video darsliklar:

ODAM SAVDOSI

Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
103

GIYOXVANDLIK

Сиддиқов Латифжон Бахтиёрович
111