FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Бегимқулова Лайло Машрабовна
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1984-03-12
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Фарғона Давлат Университети (Магистратура), Ватан тарихи, 2009
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

ЎҚУВЧИЛАРДА МИЛЛИЙ ҒОЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Аннотация. Мазкур мақолада миллий ғоя, унинг мазмун-моҳияти,
аҳамияти масаллари атрофлича ѐритилган. Шунингдек, мактаб
ўқувчиларида миллий ғояни шакллантиришда оила, маҳалла, адабиѐт,
санъат, спортнинг ўрни ҳақида сўз юритилган.
Калит сўзлар: миллий ғоя, мафкура, ватан равнақи, фаровонлиг,
ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, толерантлик.
Аннотация. В данной статье подробно рассматриваются
вопросы содержания и значения национальной идеи. Так же описано
значение семьи, литературы, искус ства, спорта в формировании
национальной идеи у учащихся.
Ключевые слова: национальная идея, идеология, процветание
родины, благополучие, общественное сотрудничество, межнациональное
согласие, толерантность.
Laylo Begimkulova
Fergana regional Institute of advanced training
and retraining of public education
(Fergana, Uzbekistan)
THE IDEA OF THE REPUBLIC WAD YULLARI OF ALLANTOIS
The summary. In given article are in detail considered the questions of
the maintenance and value of national idea. Also is described value of the
family, the literature, art, sports in formation of national idea at pupils
Keywords: national idea, ideology, native land prosperity, well -being,
public cooperation, the international consent, tolerance.
Маълумки, ғоя – инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат
тафаккурининг маҳсулидир. Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаѐтига маъно-мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар
мажмуидир.
Мафкура эса муайян ижгимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат,
давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиѐжлари, мақсад-муддаолари, манфаатлари,
орзу-интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойиларини ўзида
мужассам этадиган ғоялар тизимндир.
Ҳар қандай тушунча, фикр ва қараш ҳам миллий ғоя бўла олмайди.
Чунки шахсий фикр – ўзига хос бир қарашдир, ижтимоий фикр эса – воқеликканисбатан ўзгариш ѐки ҳаракатни тақозо этадиган фаол муносабатни
ифодалайди. Ғоя ана шу муносабатни ҳаракатга, жараѐнга, зарурат
туғилганда эса, бутун бир давр тарихига айлантиради.
Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади.
Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиѐт
йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга
айланади.
Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунѐ тараққиѐтига улкан
таъсир кўрсатган назария, таълимот ва мафкураларни яратиш учун инсоният
тарихининг турли даврларида улкан ақл-заковат, истеъдод ва теран тафаккур
эгалари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. Сократ ва Платон, Конфуций ва
Нажмиддин Кубро, Алишер Навоий вa Махатма Ганди каби буюк
мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол тасдиғидир.
Тарих тажрибаси шундан далолат берадики, дунѐда икки куч -бунѐдкорлик ва бузғунчилик ғоялари ҳамиша ўзаро курашади. Бунѐдкор ғоя
инсонни улуғлайди, унинг руҳига қанот бағишлайди. Соҳибқирон Амир
Темурнинг пароканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо этиш,
мамлакатни обод қилиш борасидаги ибратли фаолиятига ана шундай эзгу
ғоялар асос бўлган.
Ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шакли
ақидапарастликдир. Бундай мафкуралар муайян даврларда ғарбда ҳам,
шарқда ҳам ҳукмронлик қилган. Бу ижтимоий иллат XXI асрда ҳам дунѐдаги
тинчлик ва тараққиѐтга таҳдид солмоқда.
Ўзбекистон халқининг миллий тараққиѐт йўлидаги бош ғояси - озод ва
обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт барпо этишдир. Бу ғоя халқимизнинг
азалий эзгу интилишлари, бунѐдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини
белгилайди. Ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган юксак гуманистик
қадриятларни ўзида мужассам этади.
Миллий мафкуранинг бош ғоясида озодлик тушунчасининг устувор ва
етакчи ўринда туриши Ватан мустақиллиги барча орзу-интилишларимиз,
амалий фаолиятимиз ва ѐруғ келажагимизнинг асоси эканидан далолат
беради.
Миллий мафкуранинг асосий ғоялари
Миллий мафкуранинг асосий ғоялари халқимизнинг мустақил тараққиѐт
йўлидаги бош ғоясидан келиб чиқади ва ўзининг маъно-моҳияти, фалсафаси,
жозибаси билан уни халқимизнинг қалби ва онгига янада чуқурроқ
сингдиришга хизмат қилади.
Ватан равнақи
Ватан – инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол
топтирадиган, ҳаѐтига маъно-мазмун бахш этадиған табаррук мас-кандир. У
аждодлардан авлодларга қоладиған буюк мерос, энг азиз хотира. Ватан – ота-боболаримизнинг хоки поклари жо бўлған, вақти-соати етиб ҳар биримиз бош
қуядиган муқаддас заминдир.
Ватани бор одамнинг ғурур-ифтихори юксак, мақсад-муддаолари аниқ
бўлади. Тоғдек таянчи - Ватани борлигини ҳис этган инсон ҳаѐтнинг ҳар
қандай синовларига доимо тайѐр туради.
Ватаннинг равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу
эса ҳар бир юртдошимизни ўзининг маънавий камолоти учун юксак масҳулиятни ҳис этишға, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари
билан уйғунлаштириб яшашга даҳват этади.
Миллий ғоя ҳеч қачон Ватандан ташқарида илдиз отмайди ва
ривожланмайди. Ватаннинг равнақига хизмат қилмайдиган ғоя ҳеч қачон
миллий ғоя бўлолмайди. У Ватан равнақини белгилаб берадиган
тамойилларни ўзида акс эттирсагина куч-қудрат манбаига айланади.
Юрт тинчлиги
Юрт тинчлиги – бебаҳо неъмат, улуғ саодатдир. Башарият ўз
тараққиѐтининг барча босқичларида аввало тинчлик-тотувликка интилиб
келган. Юрт тинчлиги – барқарор тараққиѐт гарови.
Ўзбек халқи тинчликни юксак қадрлайди, уни ўз орзу-интилишлари,
мақсад-муддаолари рўѐбга чиқишининг кафолати деб билади. Шунинг учун
доимо яратгандан тинчлик ва омонлик тилайди.
Юксак маънавият, сиѐсий маданият, миллатнинг ғоявий ва мафкуравий
етуклиги – юрт тинчлигини сақлашнинг муҳим омилидир. Халқимиз учун азал-азалдан муқаддас бўлган бу ғоя жамиятдаги турлича фикр ва қарашга эга
бўлган барча куч ва ҳаракатларни бирлаштиришга ва шу орқали миллий
ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Халқ фаровонлиги
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг олий мақсади –
халқимизга муносиб турмуш шароити яратишдан иборат. Яъни, ислоҳот –
ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг фаровон ҳаѐти учун хизмат қилиши
керак. Жамия-тимиздаги ҳар қандай янгиланиш, ҳар қандай ўзгариш
моқиятида ана шу эзгу мақсад мужассамдир.
Миллий мафкура моҳияти эътибори билан фуқароларимизда ҳар қайси
инсон ва оила бадавлат бўлса, жамият ва давлат ҳам кучли ва қудратли
бўлади, деган тушунчани тарбиялашга хизмат қилмоғи лозим.
Комил инсон
Комил инсон ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга
бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни
мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир.
Эркин фуқаролик жамиятини маънавий баркамол, эзгу ғоялар ҳаѐтий
эҳтиқоди бўлган инсонларгина бунѐд эта олади. Шунинг учун янгиланаѐтган
жамиятимизда соғлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини
шакллантириш, маънавий-маърифий ишларни юксак даражага кўтариш
орқали баркамол инсонларни вояга етказишга муҳим эътибор берилмоқда.
Мамлакатимизда соғлом авлод ҳаракатининг кенг тус олгани, Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури асосида таълим-тарбия тизимининг тубдан ислоҳ
этилаѐтгани ҳам ана шу улуғвор мақсадни амалга ошириш йўлидаги муҳим
қадамлардир.
Ижтимоий ҳамкорлик
Инсоният XX асрда амалга ошираѐтган энг муҳим ғоялардан бири –
жамиятдаги турли тоифалар, сиѐсий кучлар ва партия-лар ўртасидаги
ижтимоий ҳамкорликдир.
Ижтимоий ҳамкорлик – муроса фалсафаси бўлиб, хилма-хил фикр ва
қарашларга эга бўлган, турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахс ва
гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги ҳамжиқатлигини таҳминлайди. Натижада жамиятда тинчлик ва тотувликнинг, барқарор тараққиѐтнинг
мустаххам кафолати вужудга келади.
Миллатлараро тотувлик
Бугунги кунда ер юзида 1600 дан ортиқ, мамлакатимизда эса, 130 дан
зиѐд миллат ва злат вакмллари истиқомат қилади. ҳар бир миллат –
яратганнинг мўъжизасидир. Бу – оламдаги табиий ранг-баранглик билан
жамиятдаги миллий ўзига хослик диалектикасини ифодалайди.
Миллатлараро тотувлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли
хил халқлар биргалиқда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий
тараққиѐтини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати
бўлиб хизмат қилади.
Бу ғоя – бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаѐтган
турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро хурмат, дўстлик
ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосддир.
Бу ғоя – ҳар бир миллат вакилининг истеъдоди ва салоҳиятини тўла
рўѐбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги,
халқ фаровошшги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади.
Динлараро бағрикенглик (толерантлик)
Динлараро бағрикенглик ғояси – хилма-хил диний эҳтиқодга эга бўлган
кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида
ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Қадим-қадимдан дин аксарият
маънавий қадриятларни ўзида мужассам этиб келади. Миллий
қадриятларнинг асрлар оша безавол яшаб келаѐтгани ҳам диннинг ана шу
табиати билан боғлиқ.
Миллий мафкурани халқимиз қалби ва онгига сингдириш
Ўзбекистоннинг мустақил тараққиѐт стратегиясини, ўзбек халқининг
буюк давлат барпо этиш борасидаги мақсад-муддаоларини, миллий
мафкуранинг моҳиятини кенг жамоатчиликка ҳар томонлама тушунтириш
долзарб вазифалардан биридир.
Мафкурани одамлар қалби ва онгига сингдиришда жамият хаѐтининг
барча соҳаларини, қамраб олиш, таълим-тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг
самарали усул ва воситаларидан оқилона фойдаланиш тақозо этияади.
Таълим ва тарбия. Миллий мафкурани ѐшлар қалби ва онгига
сингдириш таълим-тарбиянинг турли шакллари орқали амалга оширилади.
Бунда қуйидаги вазифаларни назарда тутиш лозим:
 таълим муассасаларида болалар ва талабаларнинг ѐшига мос
равишда миллий мафкурани сингдиришнинг дифференциал педагогик-психологик дастурини яратиш;
 кадрлар тайѐрлаш миллий дастури асосида ўқувчи-талабалар
онгида миллий ғоя ва миллий мафкурасини шакллантириш ишларини
узлуксиз тарзда олиб бориш;
 ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмаларда миллий мафкура
ғояларини теран акс эттириш;
 макгаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда мафкуравий
тарбияни бутунги кун талаблари даражасига кўтариш;
 педагог кадрларнинг мафкура борасидаги билимларини
чуқурлаштириш. Фан ва илмий муассасалар миллий мафкурани шакллантиришда муҳим
ўрин тутади.
Маданият ва маданий-маърифий муассасалар мафкурани
шакллантириш ва халқимиз онгига сингдиришда катта имкониятларга эга.
Бунда кутубхона, театр, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат
боғлари, музейлар ва бошқа муассасалар фаолиятидан кенг фойдаланиш,
кишилар дунѐқарашини юксалтирадиган, одамларга руҳий-маънавий озиқ
берадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.
Адабиѐт ва санъат. Бу соҳада ижод аҳлининг ғоявий-бадиий
салоҳиятини комил инсон тарбиясига йўналтириш устувор йўналиш бўлиши
даркор.
Ижодкорларни мураккаб ва шонли тарихимизнинг ѐрқин саҳифаларини,
бугунги ҳаѐт воқелигини, олижаноб орзу-умидларимизни акс эттирадиган
адабиѐт, кино, мусиқа ва тасвирий санъат асарлари яратишга ҳар томонлама
рағбатлантириш. Ёшларга ибрат бўладиган баркамол инсонлар, замонавий
қаҳрамонлар тимсолини яратиш.
Дин. Энг нозик ва мураккаб бўлган бу соҳада, аввало, дин маънавият
ва маданиятнинг устунларидан бири эканини, барча замонларда миллий ғоя
ва мафкура диний қарашлар билан уйғун ривожланишини назарда тутиш
лозим. Дин ўз моҳиятига кўра поклик, меҳр-оқибат каби эзгу туйғулар орқали
миллий мафкуранинг ғояларини юртдошларимиз қалби ва онгига сингдиради.
Муқаддас динимизга соғлом ва мўътадил муносабатни шакллантириш – бу
борадаги энг муҳим мафкуравий вазифадир.
Жисмоний тарбия ва спорт сохаси инсоннинг нафақат жисмоний, балки
маънавий камолотга эришишида ҳам улкан омиддир. Спорт иродани
тоблайди, одамни аниқ мақсад сари интилиш, қийикчиликларни бардош ва
чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва
ифтахор туйғуларини тарбиялайди.
Оила. Оила – мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий
омилларидан биридир. Чунки оила – жамият негази бўлиб, кўп асрлик
мустаҳкам маънавий таянчларга эга. Миллий мафкурамизга хос бўлган илк
тушунчалар аввало оила муҳитида сингади. Бу жараѐн боболар ўгити, ота
ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
Оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантириш
манбаидир. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлигини,
ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таҳминлаш – миллий мафкурада кўзда тутилган
мақсадларни амалга оширишда таянч бўлади.
Маҳалла. Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла
халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва анҳаналарига таянган
холда, улкан тарбиявий вазифани бажаради. Кексаларнинг панд-насиҳати,
катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида кишилар
онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади.
Меҳнат жамоалари инсон умрининг асосий қисми ўтадиган, унинг
тафаккури, ҳаѐтга муносабати шаклланадиган ижтимоий-маънавий муҳитдир.
Улар кишида жамоа руҳи, меҳнатсеварлик, омилкорлик, адолат тушунчаси,
мехр-оқибат туйғуларини тарбиялайдиган ўзига хос маскан бўлиб
ҳисобланади.

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 119

Yoshlarning diniy ekstremizm

Ёшларни диний экстремистик ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда таълим муассасасининг вазифаси

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 203

Ma'naviy tahdidlar

 

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 64

Vayronkor g'oyalar

4-МАВЗУ: Вайронкор ғоялар: тарихи, келтириб чиқарувчи омиллар, оқибатлари ва уларга қарши курашишнинг илмий, маънавий-маърифий ечими (2 соат маъруза, 2 соат мустақил таълим).

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 164

Toshkent

Тошкент қўзғолони. 1892 йилнинг ёзида Туркистон маркази Тошкентда рус мустамлакчиларини талвасага солган ва тарихга «вабо исёни» ёки  «тошотар воқеаси» сифатида кирган қўзғолон бўлди. Тошкент қўзғолони Х1Х аср охиридаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Шаҳар маъмурияти шошилинч чоралар кўрди. 1892 йилги қўзғолон кўплаб тарихий адабиётларда империя маъмурларининг ўлкада вабо касали тарқалишининг олдини олиш учун бўлган ҳаракат деб таърифланган бўлса-да, аслида бу қўзғолон Россия империясининг ўлкадаги йиллар давомида олиб борган мустамлака сиёсатига қарши қаратилган ҳаракатлардан бири эди.

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 81

Turkiston

Туркистоннинг уч хонликка бўлиниши

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 113
Metodik materiyallar:

odam savdosi

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 61

missionerlik

Жойлаштирди: Бегимқулова Лайло Машрабовна
Кўриб чиқилди: 79
Video darsliklar:

Video darsliklari qo'shilmagan