FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Тўхтаров Исматилло
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Доцент
Tug'ilgan sanasi:
0000-00-00
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: рол, рплорло, 1950
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:
Metodik materiyallar:

ВАТАН ОСТОНАСИ МУҚАДДАС

ВАТАН ОСТОНАСИ МУҚАДДАС

ТЎХТАРОВ И. М.

 

Чегара ҳудудларида истиқомат қилаётган

аҳоли учун  ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегаралари муқаддасдир,

 унинг дахлсизлигини таъминлаш, авайлаб  асраш

ва кўз қорачиғидек ҳимоя қилиш ҳар бир

фуқаронинг бурчидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона – 2013


 

ВАТАН ОСТОНАСИ МУҚАДДАС.  Чегара ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли учун ўқув қўлланма.-  Фарғона. 2013 -16 б.

 

 

 

                                                                        “ТАСДИҚЛАЙМАН”

                                                                     ФарПИ ректори------------------------О.Отақулов

                                                                     2013 йил  6 май

 

 

                                                                                              ЎҚУВ  ҚЎЛЛАНМА

                                                             ФарПИ “Ижтимоий фанлар” ва “Ўзбекистон                                                              тарихи” кафедралари аъзоларининг Қўшма             

 мажлисида муҳокама қилиниб, маъқулланган.

                                                            2013 йил  5 май кунги йиғилишининг

1- сонли БАЁННОМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ФАРҒОНА-2013

 

 

Мазкур ўқув қўлланма чегара ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етиш ва унинг ижросини тўлиқ таъминлаш борасидаги, қолаверса, бошқа қонун ҳужжатлари  тўғрисидаги уларнинг тушунча ва тасаввурларини янада бойитиш ҳамда масъулиятини ошириш мақсадида ўтказиладиган ўқув машғулотлари иштрокчиларига тарқатма материал сифатида тайёрланди.

Қўлланма чегара ҳудудларида тинчлик-осойишталик ва вазият барқарорлигини  таъминлаш иши учун масъул бўлган муассасалар,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, таълим муассаларининг ўқитувчи-ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

 

Тақризчилар:  ф.ф.д., проф. А. Юлдашев

                           ф.ф.н., доц.  Н. Ўринбоев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Она Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи, эл-юрт тақдири, келажаги учун дахлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор.                                                                                                                    И.Каримов

 

 

 

АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!

Сиз  мустақил Ўзбекистоннинг остонаси бўлган чегара ҳудудларда истиқомат қилмоқдасиз. Бу Сиз учун бир вақтнинг ўзида ҳам улкан шараф, ҳам юксак масъулиятдир. Чунки қадим-қадимдан она-Ватан сарҳадларининг бир бутунлиги ва яхлитлигини таъминлаш шу юрт фуқароларининг зиммасида бўлиб келган. Чегара ҳудудларида яшовчи кишилардан алоҳида эътибор ва ҳушёрлик, ўта кучли ватанпарварлик ва фидойилик талаб қилинади. Қолаверса, жаҳон миқёсида кечаётган жараёнлар ҳам  сиз-у биздан ана шундай ҳушёрлик ва фидойиликни, барчамиздан лоқайд ва бепарво бўлмасликни талаб қилмоқда. Сизнинг ҳушёр ва сергаклигингиз, пировард оқибатда, бутун юртимиз тинчлиги ва осойишталиги билан узвий боғлиқдир.

Ҳурматли ҳамюртлар, Сиз кундалик ҳаётингизда чегара тартиб-қоидалари ва талабларини атрофлича билишингиз, фаолиятингиз давомида уларга қатъий риоя қилишингиз лозим.

 

 

 

                                  

        

  1. Чегара ҳудудида доимий истиқомат қилувчи фуқароларнинг паспортларига ички ишлар идоралари томонидан тегишли махсус муҳр қўйилади. Паспортларида бундай белги мавжуд бўлган фуқаролар вилоят ва туман ҳудудидаги бутун чегара зонаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин.
  2. Чегара зонасида вақтинча бўлувчи фуқаролар шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат (хизмат гувоҳномаси, ҳарбий билет, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) билан бир қаторда ўзлари бўлиб турган чегара зонаси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан бериладиган индивидуал қайд қилиш варақаси(чегара зонасига кириш ва у ерда бўлиш учун бериладиган рухсатнома)га ҳам эга бўлишлари шарт.

3. Чегара зонасига кириш рухсатномалари фуқароларга чегара зонасида вақтинчалик бўлиб турган жойлардаги (масалан, Сўх туманига кирганда Сўх тумани ИИБ томонидан) ички ишлар идоралари томонидан шахсий аризаларига асосан, бирор-бир йўлланма ёки хизмат сафари билан келганда эса корхона, ташкилот ва муассасаларнинг илтимос хатлари, шунингдек, хизмат сафари гувоҳномалари асосида расмийлаштирилади.

4. Фуқароларга қайд қилиш варақаси чегара ҳудудида фақат битта аҳоли яшаш масканида бўлиш учун берилади. Чегара ҳудудига вақтинчалик яшашга келган фуқароларга қайд қилиш варақалари бир ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

  1. Чегара зонасида бўлиш ва яшашга рухсати бўлмаган шахслар ушбу ҳудуддаги корхона, муассаса ва ташкилотларга ишга қабул қилинмайди.
  2. Давлат чегараси олди ҳудудларида чорва моллари боқиш, деҳқончилик қилиш учун маҳаллий ҳокимлик органлари орқали жойлардаги чегара қўшинлари бўлинмаларига мурожаат этиш лозим.

 

  • Қонун бузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлган вазиятларда оғир-босиқлик билан, ўзбошимча чоралар кўришга йўл қўймасдан, эҳтиросларга эрк бермасдан ҳаракат қилиш, бу ҳақида чегарачи ҳарбий хизматчиларга масофани сақлаган ҳолда ёки чегара қўшинлари бўлинмаларига тўғридан-тўғри бориб оғзаки ёҳуд ёзма маълумот бериш мумкин;
  • чегара хизматини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг чегара бузилишининг олдини олиш бўйича қилган барча талабларини сўзсиз бажариш лозим, бажармаслик ва бўйсунмаслик ҳолатларга йўл қўйган шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.

 

 

 

  • Чорва молларингиз қўшни давлат ҳудудига ўтганда ёки аксинча ҳолатлар юзага келганда, уларни қайтариш юзасидан ўзбошимча ҳаракатлар қилманг!
  • Ер, сув каби манбалардан фойдаланишда низоли ҳолатларни келтириб чиқарманг, бундай ҳолатлар рўй берганда эса ўзбошимчалик билан ҳал этишга уринманг, турли зиддиятларга борманг!
  • Чегара белгиларини ўзбошимчалик билан ўзгартирманг ёки уларга шикаст етказманг!
  • Қўшни давлатлар чегара нарядлари ёки фуқаролари билан турли низоларга борманг!

Мазкур талабларга амал қилмаслигингиз оқибатида чегара олди ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви, икки ўртада кутилмаган можароларнинг келиб чиқиши ва кейинчалик авж олишига сабабчи бўлишингиз мумкин. Бу эса, ўз навбатида, икки давлат чегараси ҳудудидаги умумий вазиятнинг мураккаблашуви, икки томонлама низоларнинг юзага келиши, давлатларо муносабатларга рахна тушишига олиб келади.

Бундай ҳолларда чегара хизмати ходимларининг кўрсатмаларига бўйсуниш, уларни тўлиқ бажариш, ваколатли давлат органларига тегишли тартибда мурожаат қилиш зарур. Бу эса Сизнинг қонунларни яхши билишингиз ва ҳурмат қилишингиз, давлатимизнинг халқаро обрў-эътиборини сақлаш учун ғамхўрлигингиз каби юксак фуқаролик фазилатларига эга эканлигингизни кўрсатади.

Агарда юқоридаги каби ҳолатлар юз берганда, уларни ўзбошимчалик билан ҳал этишга уринишингиз, қўшни давлат чегара ходимлари ва фуқаролари билан зиддиятларга киришишингиз Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183, 200, Жиноят Кодексининг 229, 277 ва бошқа моддалари асосида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишингизга олиб келади.

 

 

 

Қуйидагилар ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ҳисобланади ва ТАҚИҚЛАНАДИ:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг белгиланган ўтказиш пунктлари орқали, бироқ талаб этиладиган ҳужжатларсиз ёки тегишли рухсатномасиз кесиб ўтиш;
  • Ҳақиқий ҳужжатлар ва кириш-чиқишга рухсатнома бор-йўқлигидан қатъий назар, белгиланган ўтказиш пунктларидан ташқари жойдан кесиб ўтиш;
  • Давлат чегарасини ёриб ўтиш, яъни чегара постига ёки чегарачилар нарядига ҳужум қилиш, чегара қўшинларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш (масалан, Давлат чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик), Давлат чегарасини қўриқлашга доир техник воситаларни нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш йўли билан кесиб ўтиш;
  • чегарадан ўтиш пайтида ҳужжатларни қалбакилаштириш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, божхона талабаларини бузиш;
  • чет элга кетаётган транспорт воситаларига чиқиб олиш ёки чиқиб олишга уриниш;
  • Давлат чегарасини тегишли рухсати бўлмай туриб ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда ҳар қандай техникавий ёки бошқа хил воситалар билан кесиб ўтиш;
  • рухсат этилмаган жойларда, чегара олди минтақасидаги профилактик ҳудудларда чорва молларини боқиш ва сақлаш, деҳқончилик қилиш;
  • чегара наряди хизматини ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий саволлар билан мурожаат этиш;
  • Давлат чегараси олди ҳудудларида алоҳида рухсатсиз чорва моллари боқиш, деҳқончилик қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ҳудудидан 2000 (икки минг) АҚШ доллари ёки энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 баробаридан ортиқ бўлган миллий валютани олиб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ва жамият тузилишини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга қаратилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллатчилик, диний ғаразгўйлик, ирқчиликни тарғиб қилувчи, шунингдек, порнографик мазмундаги видео, аудио, фото, қўл ёзмалар, босмалар, суратлар, фототасмаларни олиб кириш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан дон ва дон маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, ун ва ёрма маҳсулотлар, қорамол ва парранда маҳсулотлари, гўшт ва озуқабоп гўшт маҳсулотлари, шакар, қадимий буюмлар, ўсимлик ёғи, тери, ностандарт тери ва тери маҳсулотлари, рангли металл бўлаклари ва чиқиндилари, ип тортишга яроқли пилла, пилла, хом ипак, ипак чиқиндилари, ип тортишга яроқсиз пиллаларни олиб чиқиб кетиш;
  • хорижий автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб кириш.

 

Ҳурматли Ватандошлар!

 

 

Мазкур талабларга риоя этмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 224, 2241,2242, 22721,  22723-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182, 223, 246-моддалари билан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар. Жумладан,        

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 224-моддасига кўра,  чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузишэнг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга;

2241-моддасига кўра,Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса  ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга;

2242-моддасига кўра,Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншо-отларини ва тўсиқларни йўқ қилиб юбориш ёки уларга шикаст етказиш ҳуқуқ-бузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор

шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга; худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур Кодекснинг 22721-моддасига кўра, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарлар топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга;

22723-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб ёхуд ҳужжатлар ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган

ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, шунингдек ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёҳуд қалбакилаштирилган божхона ҳужжатларидан алдаш йўли билан  декларациясиз ёҳуд бошқа шахс номига ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят Кодексининг 223-моддасига кўра, белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёҳуд чегарадан ўтиш энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, ўша ҳаракатлар чегарани ёриб ўтиш йўли билан ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёҳуд чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан содир этилса, беш йилдан ўн йилгача муддатгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят Кодексининг 246-моддасига кўра, контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёҳуд қалбакилаштирилган божхона ҳужжатларидан алдаш йўли билан декларациясиз ёки бошқа

шахс номига ёзилган декларациядан фойдаланиб кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёҳуд диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни ёҳуд гиёҳвандлик воситалари ёҳуд психотроп моддаларини кўп миқдорда контрабанда қилиш ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юқоридаги каби қонунбузарликларнинг рўй берилишига гувоҳ бўлганингизда зудлик билан тегишли давлат органларига мурожаат этинг. Шунда Сиз Давлатимиз чегараси дахлсизлигини ҳимоя қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган ва фуқаролик бурчингизни бажарган бўласиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жойлаштирди: Тўхтаров Исматилло
Кўриб чиқилди: 105

ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК ВА ЭКСТРЕМИЗМ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИДИР

 

 

 

 

 

 

 

 

  

ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК

ВА ЭКСТРЕМИЗМ -

 ТАРАҚҚИЁТ  КУШАНДАСИДИР

 

 

Маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш

учун маъруза матни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тайёрловчи:

Тўхтаров И. – ФарПИ доценти, фалсафа фанлари номзоди

 

 

 

Ф А Р Ғ О Н А  - 2 0 1 5

 

 

КИРИШ

 

      Маълумки, тарихнинг туб бурилиш паллалари инсониятга ҳеч қачон осон кечмаган. Балки бу даврларда эскилик билан янгилик ўртасида кураш кучайиб, эскилик тарафдорлари янги кучларга ўз ўрнини бўшатиб бериш ўрнига қаттиқ қаршилик кўрсатиш пайида бўлганлар. Ана шу мақсадда, гарчи бундай кучлар аслида озчиликни ташкил этсалар ҳам, аҳолининг онгига ўзларининг ёт қарашларидан иборат  мафкураларини сингдириш учун астойдил курашганлар. Бундай ҳолларда, айниқса, диний мутаассибликнинг авж олиши кўзга яққол ташланади.

      Мустақиллик йилларида кўплаб диний ақидапарастлик оқимларининг тарих ғилдирагини ортга айлантириш мақсадида содир этган ҳатти-ҳаракатлари ҳам ана шундан далолат беради.  Шунинг учун ўзига хос синов даври бўлган бу йиллар мобайнида юртимизга анчагина ташвишу-хатарларни олиб келган айрим диний экстремистик оқимларнинг асл мақсадларини яна бир бор бўлса ҳам очиб бериш айни пайтдаги кун тартибида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Қолаверса, бундай оқимларнинг фаолияти бугунги кунда тобора глобаллашиб бораётганлиги, бунинг устига баъзи дин вакилларининг ўз диний қадриятларини улуғлаш орқали ғаразли ниятларда миссионерлик ҳаракатини авж олдиришаётганлиги ҳам халқимизга ушбу оқим вакиллари ва тарафдорлари ниятларининг реакцион моҳиятини доимий равишда кўрсатиб туриш зарурлигини англатади.  

 

  1. ЖАМИЯТ ВА ДИН.  ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

  

Дин инсон пайдо бўлиши билан вужудга келган энг қадимий эътиқод шаклларидан бири  бўлиб, ўзининг ривожланиши  давомида турли ўзгаришларни босиб ўтган. Бутунбашариятнингтарихийтараққиётимобайнида унгаҳамроҳликқилибкелгандинийэътиқодорқаликишиларўзиниқизиқтиргантурлихилижтимоий-маънавиймасалаларгажавобизлаганлар. Оқибатдаҳарбирдинийэътиқодшаклимуайянхалқучунхосбўлгандинийқадриятлартизиминиюзагакелтирган. Ушбуқадриятлар, албатта, энгаввалокишиларўртасидақарортопадиганмуносабатларгаасосланганҳолдауларниумумийбўлгандиниймасканатрофидабирлаштиришучунхизматқилган. Буэсаўзнавбатидадиннингбағрикенгликмоҳиятиниаксэттиради.

Ҳозиргидаврдадунёхаритасиганазарташласак, ривожланган, иқтисодийбақувват, ҳарбийжиҳатданқудратли, илмий-техниктараққиётдаолдиндатургандавлатларасосандунёвийдавлатлардир. Улардадинўзйўлида, давлатўзйўлидабарқарорривожланмоқда. Динбиландавлатўртасидамустаҳкамиттифоқтузилганбўлиб, диндавлаттараққиётига, осойишталикка, фуқароларниватангафидойилик, Аллоҳгаишонч, иймонли, эътиқодли, ростгўй, покиза, ўзмеҳнатиэвазигакункўрадиган, ҳаромданҳазарқиладиган, бировнингҳақиданқўрқадиган, адолатли, ўз ҳуқуқинитанийдиган, бошқаларниҳурматқиладиган, мамлакатдамавжудқонунларасосидаишюритадиганруҳдатарбиялашгакўмаклашмоқда.  

Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари сингари  маънавий ҳаётида ҳам янгиланиш ва туб ўзгаришлар даври кўзга яққол ташлана бошлади. Жумладан, динга бўлган муносабат ҳам ижобий томонга ўзгарди: собиқ  совет тузумининг динга нисбатан атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон   эркинлиги қонун орқали амалда  кафолатланди.  

         Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бу масалалар ўз ечимини топган. Жумладан, унинг 31-моддасида мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар  бир киши ҳоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги, диний қарашларни мажбуран  сингдиришга йўл қўйилмаслиги кафолатланган.

        Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай маърифатли жамиятда дунёвий давлатнинг динга муносабатини белгиловчи қуйидаги тамойиллар мавжудлиги аён бўлади:

-         дунёга келган ҳар бир инсон яшаш эркинлиги сингари эътиқод эркинлигига ҳам эгадир, яъни ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга;

-         ҳар бир инсон диний маросимларни ўтказиш ва уларда эркин иштирок этиш ҳуқуқига эга;

-         бошқа диний эътиқодга эга бўлган аҳолини турли йўллар билан ўз динига оғдириб олишга йўл қўйилмайди, ушбу мақсаддаги миссионерлик  ҳаракати ва прозелитизм ҳолатлари тақиқланади.                

          Давлатнинг динга муносабатидаги асосий ҳусусияти - бу диннинг сиёсатга аралашмаслигидир. Ҳар қандай дин сиёсат билан шуғулланишни эмас, балки биринчи навбатда маънавий-аҳлоқий жиҳатни асосий деб билади.

Ҳеч қайси дин ўзида халқнинг ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатларининг барчасини қамраб олишга даъвогарлик қилолмайди. Акс ҳолда у дин бўлмай қолади. Худди шу асосда Ўзбекистон Республикаси қонунларида диний  сиёсий партиялар тузиш тақиқланган.         

      Республикамиз ўз мустақиллигига эришгандан буён  жамият тараққиётининг ҳар бир жабҳасида бўлганидек, диний соҳада ҳам кескин  ижобий ўзгаришлар рўй берди.    Биринчи галда бу ҳол республикамиз қонун чиқарувчи органи томонидан 1991 йилнинг 14 июнь куни ҳукуматнинг дин ва диндорларга бўлган эътиборини билдирувчи “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг ишлаб чиқилишида намоён бўлган бўлса, иккинчидан, маълум муддат ўтгач, 1998 йилнинг 1 май куни мазкур қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши бўлди.

Қонуннинг янги таҳрири кучга кирган кундан кейинги ўтган давр ичида республикамиз бўйича жами 2200 дан зиёд  диний ташкилот рўйхатга олинди. Ваҳоланки, 1990 йилда уларнинг сони бор-йўғи 119 тани ташкил этган эди, холос. Бугунги кунда республикамизда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотларнинг 2000 дан ортиғини  исломий диний ташкилотлар ва 200 га яқинини эса ноисломий диний ташкилотлар ташкил этади. Агар мустақилликка эришилган дастлабки йилларда мамлакатимизда фақат 2 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда  Ўзбекистонда  Тошкент ислом университети, Тошкент ислом институти,  10 та ўрта махсус диний ўқув муасссаалар, православ ва протестант семинариялари, 2230 дан ортиқ масжид ва 180 дан ортиқ черков, синагог, 18 та диний конфессия фаолият кўрсатмоқда. Бу, албатта, диний маълумот олаётганлар сонида ҳам ўз аксини топмоқда, яъни 1990 йилда диний ўқув юртларини битирувчилар сони 425 кишидан иборат бўлган бўлса, ҳозирга  келиб ҳар йили 6 мингга яқин ёшлар мазкур таълим муассасаларини тугатиб чиқмоқдалар.

      Давлатнинг динга нисбатан муносабатини ифодаловчи яна бир муҳим тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий таркибий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт –шароитларни яратишга ҳаракат қилади.

Мустақиллик туфайли юртимизда диндорлар учун яратилган кенг имкониятлардан бири давлатимиз томонидан ҳар йили муборак ҳаж сафарига борувчиларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилаётганлигидир. Жумладан, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эсон-омон бориб-келишлари билан боғлиқ барча хавфсизлик чораларини кўриш, бўлажак ҳожиларимизни муносиб тарзда кузатиб қўйиш ҳамда кутиб олиш, уларни яшаш манзилларигача қариндош-уруғлари, маҳалладошлари ҳузурига етказиб бориш каби тадбирлар давлатимиз томонидан юксак ташкилотчилик талаблари асосида амалга оширилмоқда. Натижада агар 1980 йилда собиқ иттифоқ ҳудудида истиқомат қилган 280 миллионга яқин аҳолидан  бор-йўғи 17 киши ҳаж зиёрати учун сафарга борган бўлса,  ҳозирга келиб ҳар йили 5000 дан ортиқ  юртдошларимиз  ҳаж ибодатларини адо этишга муяссар бўлмоқдалар.   Бугунги кунга қадар 100 000 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаролар ҳаж зиёратларини амалга оширишга муваффақ бўлганлар.       

          Асрлар давомида умуммиллий қадрият даражасига кўтарилган диний байрамлар - Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг юртимизда дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ва улар оммавий равишда нишонлана бошлангани  мустақиллик даврига келиб амалга оширилган бу борадаги энг ижобий ҳодисалардир. Кўплаб олиму уламоларимизнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш борасида қилинаётган  ишлар эса дин соҳасида ҳам оламшумул аҳамият касб этмоқда. Асрлар мобайнида яратилган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни қайта тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Оқибатда Имом Ал-Бухорий, Баҳовуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро, Имом ат-Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний каби буюк мутафаккирларимизнинг юбилейлари ўтказилди. Имом ал-Бухорийнинг “Ҳадислар” тўплами, Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя”,  Имом ат–Термизийнинг “Сунан ат–Термизий” каби  бебаҳо асарлари нашр қилинди.  Ислом қадриятларининг буюк намунаси бўлган Қуръони Карим  маъноларининг таржима ва тафсири амалга оширилдики, бу шубҳасиз, мустақиллик йилларида диний маърифатга ташна халқимиз учун яратилган жуда катта маърифий бойлик бўлди, дейиш мумкин.

 2009 йил Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонланиши ҳамда Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари буйича тузилмаси ISESCO (AYSESKO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилингани юртимизда давлат ва жамият бошқарувида бошқа барча тамойиллар қатори  муқаддас ислом қадриятларига ҳам катта эътибор қаратилаётганлигига нисбатан юксак халқаро эътироф натижасидир.

         Дин ва жамият ҳаётидаги чамбарчас алоқадорликдан дин ва дунёвий давлат  муносабатини белгилаб берувчи бошқа бир тамойил, яъни дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни  холис ва илмий ўрганиш, башорат қилиш ва шундан келиб чиқиб, ижобий жараёнлар  ривожига янада кенгроқ  имконият яратиш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш лозимлиги тамойили ҳам келиб чиқади.

        Диннинг давлатдан ажратилганини – диний ташкилотлар ва диндорлар ҳоҳлаган ишларини қилишлари мумкин, деб тушуниш эса ноўриндир.  Бу ҳақда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда шундай дейилади: “ Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни  ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш  учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин”.

        Барча динлар инсонни доимо яхшиликка, жамият манфаатлари учун хизмат қилишга, ахлоқли бўлишга чақиради. Аммо муайян кишилар, гуруҳларнинг динни нотўғри тушуниши ёки била туриб диндан ғаразли мақсадларда фойдаланиши натижасида жамиятда тартибсизликлар келиб чиқиши тарихда кўплаб кузатилган.

        Диннинг давлатдан ажратилгани ҳақидаги қонунни нотўғри талқин қилиб, уни “куфр давлати” деб жар солаётган айрим кимсаларнинг  асл мақсадлари  дин орқали давлатга эришиш эканлиги аён бўлиб қолмоқда. Мазкур қонун уларнинг  йўлига тўсиқ бўлгач, улар ўзларининг ҳақиқий ният-муддаоларини намоён қилиб, афт-ангорларини кўрсата бошладилар. Натижада давлат ва ҳокимиятга эришиш  мақсадида бундай кимсаларнинг ҳар қандай жирканчликдан ҳам қайтмай, ҳаддан ошиш ва зўравонлик йўлига ўтиб олишаётганлиги ҳақли равишда бутун жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатмоқда.

        Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимизда диний ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича изчил ва тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, диёримизга суқилиб киришга ҳаракат қилган, халқимиз орасида мутаассиблик уруғини сочишга уринган ва бу билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмоқчи бўлган турли гуруҳлар фаолияти фош этилди.

        Ўзбекистон кўп миллатли, кўп конфессияли давлат бўлгани учун ҳам диний бағрикенглик кишиларимиз онгида устивор бўлиши ва амалий фаолиятларида рўёбга чиқишини таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

 

                II.ИСЛОМ ДИНИ ВА УНИНГ ЖАҲОН ДИНЛАРИ

ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ    

  

      Дунёда энг кенг тарқалган ва таъсир доираси тобора кучайиб бораётган жаҳон динларининг  бири Ислом динидир. Ислом динига ҳозирда сайёрамиздаги 172 мамлакатдаги 1,4 миллиард аҳоли эътиқод қўйган ва у  бу жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда турадиган  йирик жаҳон  динидир.

      Ислом дини  сайёрамизнинг жуда катта ҳудудларида тарқалган. Хусусан, хорижий Осиё мамлакатларида 510 миллион мусулмон бўлиб, бу ер юзидаги жами мусулмонларнинг 67,7 фоизини ташкил қилади. Шулардан 26,8 фоизи Ғарбий Осиёда, 46,3 фоизи Жанубий Осиё, 27,2 фоизи Жанубий-Ғарбий Осиёда,  2,7 фоизи Шарқий Осиёда яшайди. Мусулмонларнинг энг кўпи Индонезия, Ҳиндистон ва Бангладешда яшайди. Мусулмонлар Европа давлатлари, Америка қитъаси, Япония, Австралия ва Фижи оролларида ҳам яшайди. Дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида Ислом давлат дини деб қабул қилинган.

       Агар XX асрда мусулмонлар дунё аҳолисининг 15-16 фоизини ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб, сайёрамизда ислом динига эътиқод қилувчилар аҳолининг бешдан бирини ташкил қилган. 2025 йилга бориб эса, дунё аҳолисининг 30 фоизини ёки деярли ҳар учтадан биттасини мусулмонлар ташкил қилиши башорат қилинмоқда.        

      Ислом фақат диний таълимотгина эмас, балки унга эътиқод қўйган барча халқлар учун  муайян ҳаёт тарзи ҳамдир. Чунки шариат қонун-қоидаларига риоя қилиш на фақат мусулмонлар, балки динга нисбатан бефарқ яшайдиган кишилар турмуши ва ҳаётига ҳам чуқур сингиб кетган диний урф-одатлар мажмуасидирки, у кишилар ҳаётининг энг муҳим талабига айланган. Шу маънода одамлар Ислом дини қонун-қоидаларини кенг эътироф этганликлари, уларга тўлиқ риоя қилганликлари учунгина мусулмон деб аталишмайди, балки улар ушбу муқаддас дин тарқалган давлатларда туғилиб ўсганликлари, ушбу мамлакатнинг ўтмиши, ҳозири ва келажаги Ислом маданияти ва қадриятлари билан узвий боғланганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёт фаолиятида юз берадиган кўплаб воқеа-ҳодисаларнинг Ислом дини қонун-қоидалари асосида содир этилиши туфайли ҳам мусулмон деб аталадилар.       

                   

     Дунёда кенг тарқалган жаҳон динларидан бири сифатида  Исломда ҳам турли йўналиш  ва  мазҳаблар мавжудлигини қайд этиш лозим. Умуман олганда исломда юзага келган йўналишларни иккига, яъни эътироф этилган ва эътироф этилмаганларга ажратиб ўрганиш унинг дин сифатидаги таълимотининг моҳиятини ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрнини ойдинлаштириш учун имкон беради.

 

Ислом динида эътироф этилган йўналишлар

 

     Ислом динида ҳокимият масаласини ҳал қилишда иккита ҳуқуқий оқим пайдо бўлган. Булар Суннийлик ва Шиалик оқимларидир.  Бугунги кунда суннийлик оқими мусулмон дунёсида  жуда кенг тарқалган бўлиб, жаҳондаги жамики мусулмонларнинг қарийб 93 фоизи суннийлардир. Қолган 7 фоиз атрофидаги мусулмонлар шиалик оқимига мансуб ҳисобланадилар.

     Суннийлик оқими Қуръон ва Суннадан кейин ижмоъ (саҳобалар томонидан якдиллик билан қабул қилинган ҳукм)га  таянган ҳолда бошқарувни амалга оширишни маъқул деб топганликлари боис “Аҳли сунна вал жамоа” ёки “Суннийлар”, яъни Сунна тарафдорлари деб аталганлар.

     Ислом таълимотида диний ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда Қуръон биринчи манба бўлса,  Сунна эса ундан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. (Шунингдек Исломда ҳадислар, ижмо ҳамда қиёс манбалари ҳам мавжуд).

      Қуръон Аллоҳ томонидан қарийб 23 йил мобайнида (610-622 йиллар)  Муҳаммад пайғамбаримизга оятма-оят, сура-сура тарзида нозил қилинган илоҳий китобдир. Шунинг учун у Ислом динининг муқаддас манбаи ҳисобланиб, 114 сура, 6210 оят, 77434 сўздан таркиб топган.

      Қуръон сураларининг 95 таси 13 йил мобайнида Макка шаҳрида нозил бўлган, шунинг учун улар Маккий суралар деб аталади. Ушбу суралар пайғамбаримизнинг ҳали ҳижрат қилмаган даврида нозил бўлганлиги боис ҳижратгача даврдаги суралар деб ҳам аталади. Қуръондаги қолган учдан бир қисм, яъни 19 та сура эса 622-йилда юз берган ҳижратдан кейинги 10 йил давомида Мадинада нозил бўлган ва шунинг учун улар Маданий суралар ёки ҳижратдан кейинги суралар деб аталади.

     Бу икки хил сураларнинг асосий фарқи шундаки, Маккада нозил бўлган оятлар кўп ҳолларда эътиқод, ибодат, ахлоқ, эркин фикрлаш, илм ва тафаккур масалаларига бағишланган бўлиб, улар кўпинча “Эй иймон келтирганлар!”, “Эй мўминлар!” деган хитоблар билан бошланади.

     Мадинада нозил бўлган оятлар эса фиқхий аҳкому-қоидалар, муомала маданияти, жиноят ва жазо, оилавий муносабатлар, тинчлик битим ва сулҳлари каби ижтимоий алоқаларга оид масалаларга бағишланган бўлиб, одатда улар матнда асосан “ Ё аюҳаннос! (Эй одамлар, эй инсонлар!)” деган хитоблар билан бошланади.

     Сунна эса лўғатда йўл-йўриқ маъносида ишлатилиши талқин этилади ва фиқхий атама ва тушунча сифатида Пайғамбарнинг сўзлари, феъл-атворлари, амал-ҳаракатлари ва тасдиқ фикрлари, шунингдек, саҳобаларнинг сўзлари ва мажмуидан иборатдир.

     Шу ўринда мазкур манбаларнинг Ислом таълимотидаги муҳим аҳамиятини  таъкидлаб, Пайғамбаримиз қуйидаги фикрларини алоҳида қайд этганликларини ҳам келтириш жоиздир: “Сизлар учун икки нарса қолдирдим, модомики уларга амал қилиб юрсангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар. Улар Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир”.

     Пайғамбар вафотидан сўнг давлат бошқаруви масаласида Суннийлик оқимига мансуб мазҳаблар имомлик, яъни давлат раҳбарлигига оид муаммоларни шариат қоидалари ва тарихий тажрибаларга таянган ҳолда ҳал этиш  лозим деб ҳисоблашган. Уларнинг фикрича, Муҳаммад Пайғамбаримиз вафотидан кейин Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али  халифалар этиб, яъни Пайғамбар ўринбосари лавозимига тайинганликлари ислом қоидаларига тўлиқ мос келади.

    Суннийликка кўра ҳокимият бошқарувида имомлик (халифа)нинг зарурлиги, имом давлат раҳбари сифатида қонуний жазоларни тадбиқ этиши, ҳарбий фаолият олиб бориши, иқтисодий муаммоларни ҳал этиши, имом мавжуд бўлмаган ҳолларда, уни тайинлаш ва унга итоат этиш зарурийлиги (бироқ шиалик оқими тарафдорлари фикрига кўра, имом мавжуд бўлмаган пайтларда, ғойиб имомга итоат қилиш зарур бўлади), бир вақтнинг ўзида иккита имомнинг бўлиши мумкин эмаслиги,  Пайғамбаримиз “Имомлар Қурайшдан бўлади” деганлиги боис Имомнинг албатта Қурайш қабиласидан бўлиши шартлиги, имом бўлиш учун шариат илмини чуқур билиши, юксак инсоний фазилатларга эга бўлиши, ҳокимият ишларида етарли тажриба ва қобилиятга эга бўлиши, Қурайшийлар наслидан бўлиши, мусулмонлар жамоаси имомни сайлаб, ҳокимиятга раҳбар этиб қўйиши кабилар асосий зарурий  талаблар ҳисобланади.  

     Суннийлик оқимида умумэътироф этилган тўртта  асосий фиқҳий  мазҳаблар (Ҳанафийлик, Моликийлик, Шофиийлик ва Ҳанбалийлик фиқҳий мактаблари) мавжуд.     Уларга хос бўлган умумий жиҳатлар Қуръон, Сунна, ижмоъ ва қиёсни асосий манба деб ҳисоблашларидир. Асосий масалалардаги фарқлари эса, 1-дан,  у ёки бу манбага кўпроқ эътибор беришлари,  2-дан эса, ҳар бир ҳуқуқий муаммони ўзига хос, яъни бошқаларга ўхшамайдиган услубда ҳал этиш учун ҳаракат қилишларидир.

     Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида  ислом динининг сунна йўналиши ва хусусан, Ҳанафий ( Имоми Аъзам ) мазҳаби қарор топган. (Фақат Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида шиаликнинг исмоилийлик оқими кенг тарқалган).

    Шунингдек Суннийликда фиқҳий мазҳаблардан ташқари 2 та ақидавий мазҳаблар ҳам мавжуд. Булар Ашъария ва Мотуридия таълимотлари бўлиб, улар асосан Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, имон, тақдир, олий ҳокимият (имомат) каби масалаларда бир-бирларидан фарқ қилишади.

 

 

 

ФИҚҲИЙ    МАЗҲАБЛАР

 

         Шариатда «фиқҳ» сўзи «Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад орқали нозил қилган шариатни теран фаҳмламоқ» маъносини билдиради.

         Фиқҳ тахминан Х асрларда мусулмон ҳуқуқшунослиги сифатида шаклланган.  Унинг шаклланиши даврида Ироқ (Боғдод)да Нуъмон ибн Собит Абу Ҳанифа (вафоти 767 йил) ва Мадинада Молик ибн Анас (вафоти 795 йил), IX-X асрларда эса Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиий (вафоти 810 йил) ва Аҳмад ибн Ҳанбал (вафоти 855 йил) каби бошқа бир қанча мужтаҳидлар  фаолият кўрсатганлар. Лекин XIV асрга келиб суннийликда юқорида исм-шарифлари қайд этилган  мужтаҳидларнинг номлари билан аталувчи фақат 4 та мазҳаб қолди. Уларнинг асосий манбалари қуйидагилар:

         1. Ҳанафийликдаги машҳур китоблар: Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг (вафоти 805 йил) «Кутуб Заҳирурривоя» номли китоби. Кейинроқ унинг муҳим қисмлари Абул Фоди ал-Марвазийнинг «Ал-Кофий» асарида янада тартибга солинган.

2. Моликийликда Молик ибн Анаснинг «Ал-Муватто» («Оммавий», яъни «Барчага тушунарли»)   асари асосий манба саналади.. Ундан ташқари Абдуссалом Сахнумнинг (вафоти 854 йил) «Ал-Мудаввана ал-Кубра» асари  ҳам алоҳида ўрин тутади.

3. Шофиийликда «Ал-Умм» китоби асосий манбадир.

4. Ҳанбалийликда Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Ал-Муснад» асари бош манба ҳисобланади.

Х асрнинг ярмига келиб уламолар бир мазҳаб таълимоти катта олимлар томонидан ривожлантирилиши мумкин деган фикрга келганлар. Шу тариқа  тақлидчилик ҳам ривожланган. Натижада бир қанча уламоларнинг  «Мухтасар ал-Қудури» (вафоти 1037 йил), «Фатова Қодихон» (вафоти 1196 йил), «Ал-Ҳидоя» (Бурхониддин ал-Марғилоний, вафоти 1197 йил), «Фатво Ибн ал-Баззоз» (вафоти 1414 йил) каби машҳур фиқҳий  асарлари дунёга келган..

         Суннийлик йўналишидаги барча мазҳабларда асосан қуйидаги масалалар юзасидан фатво берилади: таҳорат, намоз, дафн этиш-жаноза намози, закот, рўза, ҳаж, савдо турлари ва аҳдномалари, мулкка эгалик қилиш, вақф, мерос, никоҳ, ҳуқуқбузарлик, ғайридинларга муносабат, суд, кийим кийиш, овқатланиш ва бошқалар.

       Ҳар бир фақиҳ олим ҳукм чиқаришда асосан қуйидагиларга таянмоғи шарт ҳисобланади:

        Биринчиси – Қуръони Карим, яъни исломда бирор нарсанинг ҳукми тўғрисида аввало Қуръонга мурожаат қилинади:

        Иккинчиси–Пайғамбаримизнинг суннатлари бўлиб, ҳадислар ниҳоятда эҳтиёткорлик билан  танлаб олиниши зарур  ҳисобланади:

        Учинчиси–Ижмоъ, бир даврнинг ижтиҳод (диний манбалардан мустақил ҳукм чиқариш) даражасига етган уламоларнинг якдиллик билан жамоавий тарзда бирон масалани қабул қилишларидир.

        Тўртинчиси–Қиёс. Яъни ҳукми  мавжуд бўлмаганлиги туфайли ечими қийин бўлган  масалани Қуръон   ва ҳадисда шунга ўхшаш ҳукми келган нарсага қиёслаб фатво чиқариш.

       Фиқҳий мазҳабларнинг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти ўз имомлари томонидан Қуръон ва суннатларни кишиларга осонлик билан тушунтириш ва уларга амал қилиш йўлларини ўзига хос услуб ёрдамида баён қилиб беришдан иборатдир. Шундай бўлса-да, мазкур мазҳабларнинг барчаси мусулмон оламида бирдек обрў топиб, тенг тарқалган эмас. Шунинг учун уларнинг ҳар бири тўғрисида қисқача бўлса ҳам тўхталиб ўтиш ушбу фикрни ойдинлаштириш учун хизмат қилади.

 

                                     Ҳанафий мазҳаби

 

         Ҳанафия исломдаги энг кўп тарқалган мўътадил мазҳаб бўлиб, унинг асосчиси Абу Ҳанифадир. Имоми Аъзам лақаби билан машҳур бўлган бу шахс 699 йилда Куфа шаҳрида туғилиб, 767 йилда бағдодда вафот этган ва Бағдод шаҳрининг “Аскар Маҳдий” мавзесидаги Хайрузон номли қабристоннинг шарқий томонида дафн этилган. У бутун умри давомида 55 марта ҳаж қилган. Ҳанафия мазҳаби Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Иордания, Фаластинда расмий мазҳаб ҳисобланади. Болқон, Кавказ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Хитойда ҳам устивор мазҳабдир. Дунё мусулмонларининг деярли ярми ҳанафия мазҳабига мансуб ҳисобланади.

         Ҳанафийлик мазҳабининг дунё бўйлаб кенг ёйилганлигининг асосий сабабларидан бири унда Қуръон ва Суннага асосланиш билан бирга саҳобалар сўзи, ижмо, қиёс, урф-одатларнинг ҳам кенг қўлланилганлиги боис одамларга анча енгилликлар яратилганлигидир. Худди шунинг учун Ҳожи Халифанинг “Кашфуз-зунун” асарида ҳанафийлик мазҳаби тўғрисида қуйидаги фикрлар баён қилинган: “Тўрт мазҳаб ичида биринчи ўринда турадиган ва ҳақиқатга энг яқин бўлгани Абу Ҳанифа асос солган мазҳабдир. Негаки, ушбу мазҳаб бошқаларидан иттифоққа асослангани, устуворлиги, олий истеъдод маҳсули бўлгани, назарияларнинг кучлилиги ва илм ал-аҳком соҳасида тўғри фикрлар юритилгани ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради”.

      Ҳанафийлик мазҳабининг мусулмон дунёсида бу қадар катта обрў қозонганлиги шариат ҳукмларини чиқаришда уларнинг асосли бўлишига асосий эътибор берилганлигидир. Бу ҳақда Абу Ҳанифанинг ўзи томонидан билдирилган қуйидаги фикрлар яққол далил бўла олади: “Биринчидан, Қуръонга мурожаат қиламан. Керакли ҳукмни ундан тополмасам, Пайғамбар Сунналарига ва ул зотдан ишонарли ровийлар орқали ривоят қилинган саҳиҳ асарларга (ҳадисларга) мурожаат этаман. Улардан ҳам тополмасам, саҳобалар сўзларини назардан ўтказиб истаганимни оламан, истамаганимни тарк этаман. Сўнгра саҳобалар сўзларидан бошқаларнинг сўзларига ўтаман. Иброҳим Нахаъий, Шаъбий, Ҳасан Басрий ва ибн Сийрин  каби мужтаҳидларга келганда, мен ҳам улар каби ижтиҳод қиламан”.

        Кўплаб замондошларининг  таъкидлашича,  одамлар ўртасидаги турли муносабатларни тўғри йўлга қўйишдаги Абу Ҳанифанинг энг мақбул ёндашувлари орасида, айниқса, қиёсга асосланиб иш олиб борганлиги, агар қиёс усули ҳам қўл келмай қолганда турли манбаларга мурожаат қилиб, масаланинг ечими тўғрисидаги яхши фикрлардан энг маъқулини танлаш (истеҳсон)га ўтиш, агар бунда ҳам масала ечимини топмаса халқ орасида амалда бўлган урф-одатларга мурожаат қилганлиги жуда қўл келган. Худди шунинг учун ҳам ушбу мазҳаб жамиятда юз бериб турадиган деярли жамики ҳуқуқий муаммоларни еча олиш, ҳар қандай саволга жавоб топа олиш имкониятларига эга бўлган. Натижада  Аббосийлар даврида ҳам, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Бобурийлар, Усмонлилар сулолалари ҳукмронлик қилган даврларда ҳам  ҳанафийлик  давлатнинг асосий расмий мазҳаби бўлиб хизмат қилган. Маҳаллий урф-одатлар, анъаналар ва расм-русумларнинг қаттиқ қадрланганлиги Марказий Осиё халқлари учун ҳам миллий ва маҳаллий удумларини шариат қоидаларига мослаштирган ҳолда ҳаёт кечириш имконини берган ва шу боис узоқ асрлардан буён ушбу мазҳаб  халқларимиз турмушига тартиб, қоида ва мазмун киритиб келмоқда.

 

                                      Моликий мазҳаби

 

      Бу мазҳаб Арабистон ярим оролида кенг тарқалган. Ушбу мазҳабнинг асосчиси бўлган Молик ибн Анас ал-Асбахий 713–795йиллар мобайнида Мадина шаҳрида умргузаронлик қилган. У Мадина ҳуқуқ мактабининг етук намояндаси сифатида мазкур шаҳар аҳлининг рамзига айланган. Чунки у Мадина имоми сифатида ҳеч бир сиёсий оқимларга аралашмаган ва Мадина аҳли кўпчилигининг келишуви (Мадина шаҳри олимларининг ижмои)ни ҳукм чиқариш учун бир ҳадисга тенг деб ҳисоблар эди.

      Имом Молик ўз ҳуқуқий назариясида Ҳанафий мазҳаби сингари урф-одатлар тан олиб, шак-шубҳасиз анъана билан боғлиқ бўлган. Моликий мазҳаби моҳиятига кўра ҳанбалия мазҳабига яқин, Қуръон ва ҳадисларни ҳуқуқ асоси сифатида эътироф қилади. Мазкур мазҳаб ҳозирги кунда Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливияда етакчи мазҳаб ҳисобланади. Шунингдек, Миср, Судан, Баҳрайн, БАА ва Қувайтда ҳам ўз нуфузига эга.

 

                                      Шофиий  мазҳаби

 

         Муҳаммад ибн Идрис ибн ал-Аббос ибн Усмон ибн Шофиий (767-820 йиллар) асос солган ушбу мазҳаб дастлаб Бағдодда, кейин Мисрда шаклланган. Қонун соҳасида Шофиий ўзини Мадина мазҳабининг издоши сифатида кўради. Ўзининг етти жилдлик «Китаб ул-Умм» (она китоб, яъни асосий китоб) ҳамда фиқҳ усули тўғрисидаги “Ар-Рисола” номли китобларида  Шофиий ўз мазҳаби назариясини ифодалаб бериш билан бирга, ўзга мазҳаблар орасидаги кўплаб фарқларни ҳам изоҳлаб берган. Ҳозирги кунда Миср, Фаластин ва Иорданиянинг кўпгина мусулмонлари Сурия, Ироқ, Ҳижоз, Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва Ямандаги сунний мусулмонлар айрим ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда шофиий мазҳаби таълимотига таянадилар.

 

                                      Ҳанбалий мазҳаби

 

         Бу шахсий мазҳаб Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (780-855 йил) ҳуқуқий қарашлари, қавм ва фатволаридан иборат.  Бағдодда таҳсил олиб, ҳадис тўплаш ниятида Куфа, Басра, Макка, Мадина, Яман, Шом  ва Жазоиргача саёҳат қилгач, ўзининг 6 жилдлик «Муснад ал-Имом Аҳмад» асарида 40000дан ортиқ ҳадисни жамлаган. Шунинг учун ва фиқҳ бўйича ҳеч бир китоб ёзмаганлиги боис кўплаб мусулмонлар уни фақиҳ эмас, балки муҳаддис сифатида эътироф қилишади. Айтишларича, у юз минг ҳадисни ёддан билган. Бироқ шогирдлари унинг ҳуқуқий қарашлари ва фатволарини тўплаб, бу мазҳабга алоқадор ҳуқуқий тамойиллар ва қонунларини шакллантирганлар. У «Исломни бидъатлардан қутқарувчи» деган ном олган. Ҳанбалий мазҳабига кўра фиқҳ асослари бешта:

1. Қуръон ва сунна матнлари

2. Саҳобаларнинг фатволари

3. Қуръон ва суннага мувофиқ бўлган, айрим саҳобаларнинг қавллари

4. Истиноди заиф ёки хабар берувчилар сони кам бўлган ҳадислар

5. Мутлақо иложсиз қолганда, қиёс бўйича ҳукм чиқариш.

Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига хос фиқҳий қарашларга эга бўлиб, иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор этиш ва бадан аъзолари билан амал қилишдан иборатлиги тўғрисидаги ақидага таянган. Ўз мазҳабида Қуръон, Сунна, саҳобаларнинг сўзлари ва ижмоига асосий эътиборни қаратишни маъқул кўриш билан бирга қиёсдан фойдаланмайди, фақат қатъий бир зарурат сезилган ҳоллардагина фойдаланиш лозим деб ҳисоблайди. Ҳанбалийлик қиёсга кам эътибор берганлиги боис ҳуқуқий муаммоларни одамларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан ечиб беришда ожизлик қилди ва шунинг учун у кенг тарқалмади ва баъзи манбаларда XIV-асрга келиб инқирозга учраганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Кейинчалик унинг қаттиққўллик тамойилларидан кенг фойдаланган Муҳаммад Абдул-ваҳҳоб эса  XVIII-аср ўрталарига келиб ўзининг ваҳҳобийлик  экстремистик оқимига асос солган.

         Шунга қарамасдан Ҳанбалий мазҳаби ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб,  Саудия Арабистони ва Қатарда расмий мазҳаб ҳисобланади.  Шунингдек, Фаластин, Сурия, Ироқ ва бошқа жойларда ҳам ушбу мазҳаб тарафдорлари бор.

 

АҚИДАВИЙ МАЗҲАБЛАР

 

Ислом таълимоти асосан VII-VIII асрларда шаклланган бўлса-да, унинг тараққиётида IХасрнинг охири Х асрнинг биринчи ярми алоҳида аҳамиятга эга. Чунки айнан шу даврда илоҳиёт илмининг икки йирик намоёндаси - имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва имом Абул Ҳасан ал-Ашъарий фаолият кўрсатган.

         Калом илмининг тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари охир оқибатда уларнинг номлари билан боғлиқ бўлган мотуридия ва ашъария мактабларини вужудга келтирган.         

Мотуридия таълимотида диндан ташқарига чиқмаган ҳолда ақл-идрок ва мантиққа асосланган билим улуғланган. Унда тил билан иқрор бўлиш ва дил билан тасдиқлаш имоннинг асосий шарти ҳисобланади. Мотуридийлик таълимотига кўра, гарчи ҳар бир инсоннинг тақдири олдиндан Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ у ўзининг ҳаёти давомидаги фаолияти ва ҳатти-ҳаракатлари учун ҳам масъулдир. Инсон бу дунёда имтиҳонлар учун яратилган. Шундай экан дунё синовларидан муваффақиятли ўтиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши ва тўғри йўлни танлаши  учун инсонга  кенг имкониятлар ҳам берилган. Шу маънода инсон ўз фаолиятида эркиндир.

      Ашъария таълимоти онгни, яъни ақлни диний анъаначиликдан (нақлдан) устун қўяди ва шариатни мусулмонларнинг ҳаётини бошқарувчиси   деб ҳисоблайди. Тақлидни кўр-кўрона диний раҳбарларга, уларнинг фикрларини танқидий қаралмасдан бўйсуниб, итоат этишни инкор этади ва ҳатто муқаллидларни (тақлид қилувчиларни) мўминлар эмас деб ҳисоблашади. Бу таълимотнинг баъзи тарафдорлари ўзларини «Аҳли сунна вал жамоа»га тааллуқли ҳисоблаб, ўзларини бу жамоанинг чўққиси деб эълон қиладилар. Ушбу таълимот шофиийлик мазҳаби ичида кенг тарқалган.

 

 

ШИАЛИК МАЗҲАБЛАРИ

 

Ҳокимият масаласида мусулмон жамоасида юз берган ихтилофлар  туфайли пайдо бўлган Исломдаги икки йўналишдан бири Шиаликдир.   “Шиа” сўзининг маъноси  “Али тарафдорлари гуруҳи” бўлиб, бу ном Али ибн  Абу Толиб (656–661) ва унинг авлодларига эргашганларга нисбатан берилган. Бошқача қилиб айтганда, шиалик ақидасига кўра имомат,  яъни Пайғамбар ўринбосарлиги ёки ислом давлатига раҳбарлик қилиш Пайғамбар васиятига  биноан фақатгина Пайғамбарнинг қизи Фотимадан туғилган Алининг эркак авлодларига тегишлидир. Бунда имомат масаласи жамият манфаатлари асосида эмас, балки дин асосларидан келиб чиқиб ҳал этилади. Натижада шиаликда давлат раҳбарлиги жамоа томонидан сайланиши ўрнига мерос сифатида авлоддан авлодга ўтиши тамойили маъқулланади. Шунинг учун Пайғамбар томонидан имом этиб тайинланган Алидан сўнг халифалик унинг авлодларига мерос бўлиб ўтиши шиаликда қонуний ҳисобланади. Айни пайтда имомлик пайғамбарлик каби илоҳий мансаб эканлиги ҳам мазкур оқимда алоҳида қайд этилади.   

Шиалик Эронда ҳукмрон эътиқод ҳисобланади. Шунингдек, Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистонда ҳам шиалар мавжуд. Озарбайжон ва Тожикистонда (Помирда шиаликнинг исмоилий мазҳаби тарафдорлари бор)  ҳам аҳолининг бир қисми  шиаликка эътиқод қилишади. Маълумотларга кўра дунё мусулмонларининг 97 миллиони шиалик оқимига мансуб бўлиб, бу жами исломга эътиқод қилувчиларнинг 7,5 фоизини ташкил қилади.

 Турли масалаларда шиалар бир нечта мазҳабларга бўлиниб кетганлар ва уларнинг асосий фарқи имомларнинг сони нечта бўлиши масаласи билан боғлиқ.

 

                                 ХОРИЖИЙЛАР

       Исломда  энг аввал пайдо бўлган йўналиш хорижийликдир. “Хорижийлик” сўзи арабчадаги “хаража&

Жойлаштирди: Тўхтаров Исматилло
Кўриб чиқилди: 167

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўрганиш юзасидан ТЕЗИСЛАР

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўхтаров И.

 

 

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўрганиш юзасидан

 

 

ТЕЗИСЛАР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона - 2012

 

 

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотларнинг фаолияти масаласи ижтимоий ҳаётда муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Чунки унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Тарихий манбалардан маълум бўлишича, инсонларга виждон эркинлиги берилиши ҳақидаги дастлабки фикр илк бор ўтган асрда яшаган француз маърифатпарварларидан бири Пьер Бейл томонидан илгари сурилган.

 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий Декларациясига мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек, бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ёки одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини, турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини ҳам ўз ичига олади.

Мустақиллик, янгиланиш жараёни ҳамма соҳалар каби виждон эркинлиги, давлат ва дин, динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар соҳасини ҳам ўз ичига олди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 31-моддасида шундай дейилган: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.Мустақиллик йилларида виждон эркинлиги принципларини тиклаш ва унга оғишмай амал қилиш давр, кундалик ҳаёт талаби ва заруриятига айланиб қолди.

             1991 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунини қабул қилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мустақил Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларни оқилона ташкил қилишда катта роль ўйнади. Натижада кейинги йилларда давлат билан диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муносабатда жуда катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жумладан, диний байрамлар, машҳур дин арбобларининг таваллудига бағишланган халқаро миқёсдаги анжуманлар катта тайёргарлик билан кенг кўламда нишонланмоқда. Диний ташкилотларнинг мусулмон мамлакатлари билан ўзаро маданий - маърифий алоқалари кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Диний кадрлар тайёрлаш, уларни малакасини ошириш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган.

Мустақилликка қадар, яъни 1990 йилда республикамизда 119 та диний ташкилот фаолият кўрсатган бўлса, 2001 йилнинг 1 августига уларнинг сони 2170тага етди. Диний ўқув юртларига ҳам эътибор кучайтирилди. Масалан, истиқлолгача Бухорода техникум даражасида маълумот берадиган Мирараб мадрасаси ва Тошкентда Имом ал-Бухорий номида олий маъҳадлар (арабча-институт) фаолият кўрсатган бўлса, эндиликда уларнинг сони 11 тага етди.

Афсуски, шундай савобли ишлар амалга оширилаётган бўлишига қарамасдан диндорларга яратилган барча шарт-шароит ва қулайликларни кўра била туриб қадрига етмаган ислом ақидапарастлари, диний экстремистик гуруҳлар истиқлол берган эркинликларни суиистеъмол қилиб, дин ниқоби остида яшириниб, миллий қадриятларимизни, аждодларимиз руҳини оёқости қилиб, ёшларимизни алдаб, йўлдан оздириб турли қабиҳ ва жирканч жиноий ишларни содир этдилар. Республикамиз пойтахти Тошкентда ва мамлакатимизнинг ўзга бир қатор жойларида  қўпорувчилик ишларини амалга оширдилар. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни исломпараст, ақидапараст, халифалик давлатининг ишқибозлари бўлмиш диний экстремистлар келтириб чиқардилар. Натижада 1991 йил 14 июнда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқишни шароит тақозо қилди. Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг I чакирик 11 сессиясида муҳокама қилинди ва 1998 йил     1 майдаги қарори билан қабул қилинди.

Қонун 23 моддадан иборат бўлиб, унинг 1-моддасида ушбу қонуннинг мақсади нималардан иборат эканлиги очиқ ва равшан баён этилган: “Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод хуқуқини, динга муносабатидан қатьий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларини тартибга солиб туришдан иборат”.

Қонуннинг 3-моддасига кўра, Ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг диний эътиқоди ёки эътиқодсизлигига зўравонлик қилиш, тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш каби таъсир этиш ҳодисалари тақиқланади. Жумладан, вояга етмаганларни ўз ихтиёрисиз, шунингдек, ота-оналари, уларнинг ўрнини босувчиларнинг хоҳишисиз диний ўқишларга жалб этишга йўл қўйилмаслик белгиланди.

Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги, фуқароларнинг динга муносабатига қараб, уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлик ҳис-туйғуларини хақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради, деб таъкидланган.

Виждон эркинлиги ҳақидаги Қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. Бинобарин, ушбу моддага кўра давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. Дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим, лекин диний ташкилотлар жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авжолдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишгақаратилган ҳатти-ҳаракатларга (прозелитизм), миссионерликка йўлқўйилмаслиги таъкидланган. Диний ташкилотларга Ўзбекистон Реслубликасида диний характерга эга бўлган партиялар тузиш, республикадан ташқаридаги диний партияларнинг бўлим ёки филиалларини очиш ман этилади.

Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар таркатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа ҳатти-ҳаракатларда фойдалаиишга йўл қўйилмайди.

Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек, бошқа ғаразли максадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг бундай фаолиятлари таъқиқланади.

Қонуннинг 7-моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилганлиги, таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда фуқароларнинг дунёвий таълим олиш хуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатьий назар таъмин этилиши баён этилган.

Буни қандай тушунишимиз керак?  Буни қуйидагича тушунмоқ керак: бизда давлат ўқув юртларида диний таълим берилмайди, яъни умумий таълим, ўрта махсус, олий билим юртлари ўқув режаларига дин дарс сифатида киритилмайди. Чунки давлат билим юртлари дунёвий билимлар берувчи ўкув даргоҳларидир. Бирок, бу фуқаролар диний таълим олиш хуқуқига эга эмаслар, деган гап эмас.

Хўш, диний таълим қай тариқа амалга оширилади? Қонунга кўра, фуқаролар ўзлари истаган тилда диний таълим олишлари мумкин. Бундан ташқари, белгиланган тартибда рўйхатга олинган низомларга эга бўлган диний ташкилотлар уларга мувофиқ катта ёшдаги кишиларга ва болаларга диний таълим бериш учун ўқув юртлари ёки гуруҳлари ташкил этиш, шунингдек, таълимни бошқа шаклларда олиб бориш ҳуқуқига эгадирлар. Бунинг учун улар ўзларига қарашли ёки ўзларига фойдаланиш учун бериб қўйилган бинолардан фойдаланишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, болалар мактаб ёшига етгандагина диний таълимга жалб этилиши мумкин. Бунда ҳам ўкувчилар мактабдаги машғулотлардан кейингина, ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма розилиги билангина, балоғат ёшига етганлар эса ўз хоҳишларига кўра ташкилий равишда диний таълим олишлари мумкин. Умумтаълим мактабини ташлаб диний мактабга кетиб қолишга йўл қўйилмайди.

Диний мактаблар фақатгина расмий диний ташкилотлар қошидагина очилишига рухсат этилади, улардаги машғулотлар умумтаълим мактабларидаги машғулотлар тугагандан сўнг бошланади.

Қонунда белгиланганидек, катта ёшдаги кишиларга ва болаларга диний таълим беришга фақат махсус диний маълумотга эга шахслар ҳақлидирлар. Бунда улар ўз фаолиятини диний бошқарма ижозати билангина амалга оширишлари шарт.

Ўзича ўқиб сабоқ олган ва ҳужжати бўлмаган, синовдан ўтмаган кишиларга хусусий тартибда диний сабоқ беришга рухсат этилмайди. Қайси туманда, шаҳарда ёки маҳаллада қандай диний мактаб очилганидан диний бошқарма ёки марказ хабардор бўлиши ва бу диний мактаблар назорат остида бўлмоғи лозим.

Юқорида айтилган тартибларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Шунинг учун мазкур қонун диний ташкилотлар (8-модда), диний ўқув юртлари (9-модда), уларнинг низоми, рўйхатга олиш ёки рад этиш, диний ташкилотлар фаолиятини тугатиш тартибларининг ҳуқуқий асосини яратиб берди. (8-13- модцалар)

Янги таҳрирдаги Қонунга кўра 18 ёшдан ортган 100 кишидан (илгариги қонунда эса 10 киши эди) иборат бўлган фуқаролар ташаббуси билан диний ташкилот ташкил этишга рухсат берилади. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний муассасаларида ишловчи ходимлардан бошқаси) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”3 деган талаб Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган. Бу модда диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек, зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқукига эгадир каби фикрларни ўз ичига олади. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида'’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-16-17-18-моддаларида диний ташкилотларнинг мулки, диний ташкилотлар томонидан давлат мулки бўлган мол-мулкдан фойдаланиш, уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти каби масалалар кўриб чиқилган.

Қонуннинг 19-моддасида эса яна бир муҳим ҳолат мавжуд. Унда “диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино­-фото-аудио-видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа нарсаларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади” дейилади.

Диний ташкилотларнинг хайрия фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳак-ҳуқуқларига, диний ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларига диний ташкилотларнинг халқаро алоқаларига оид масалалар ушбу ҳужжатнинг 21-22-моддаларида ўз аксини топган.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, фуқаролар виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига алоқадор қонунларни суиистеъмол қилсалар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида белгиланган моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин (23-модда).

Қонун дастлабки қисмидан охиригача виждон эркинлиги, диний ташкилотлар фаолиятини амалга оширишни Республикада тинчлик, осойишталикни, ҳамжиҳатликни таъминлаш билан жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини доимо муҳофаза қилиш билан бирга олиб боришни кўзда тутади.

Шуни очиқ-ошкор тан олиш ҳам керакки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун талабларини амалга оширишда айрим муаммоларга ҳам дуч келинди. Мазкур муаммолар қуйидагилар:

  1. Республикада анъанавий ҳисобланган баъзи диний жамоалар, айниқса лютеран черковлари жамоалари Қонунда белгиланганидек, 100 кишилик ташаббускор гуруҳни ташкил эта олмасликлари маълум бўлиб қолди;
  2. Давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда жамоа бўлиб ибодат қилиш мумкин эканлиги ёки эмаслиги масаласини ҳукуқий жиҳатдан ёритиш зарурияти туғилди;
  3. Қонунда назарда тутилган “ибодат либоси” тушунчасига аниқлик киритиш долзарб масалага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил август ойидаги Фармонига мувофиқ тузилган ҳайъат қарорига кўра, бу муаммолар ўз ечимини топди. Масалан, Чирчиқ шаҳридаги Евангел - Лютеранлар жамоаси 27 кишидан иборат бўлгани ҳолда уларга диний ташкилот тузишга ва расмий рўйхатдан ўтишга рухсат берилди, Тошкентдаги кўзи ожизлар масжиди барча расмий тўловлардан озод қилиниб, рўйхатдан ўтказилди. Аёл-қизларни рўмол ўраганлари учун таъқиб остига олмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида халқаро жамоатчилик назарида Ўзбекистон раҳбарияти бошқа соҳаларда бўлгани каби, диний соҳада ҳам демократлаштириш йўлини танлаб олган, деган нуқтаи назар шаклланди.

Айрим ноисломий конфессияларнинг рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритишлари ҳам жиддий муаммоларга сабаб бўлмокда. Ҳозирда республикамизда 15 та ноисломий диний конфессияга мансуб 187 та диний ташкилот ўз фаолиятини давом эттирмокда. Жумладан, энг қадимгилардан Рус Православ черкови, Тошкент ва Ўрта Осиё Епархияси, Тўлиқ инжил христианлар черкови, Евангел христиан-бабтистлар черкови, Рим католик черкови, Корейс протестант черковлари, Яҳудийлар жамоаси, Баҳоийлар ва Кришнани англаш жамияти ва бошқалар шулар жумласидандир.

Жойлаштирди: Тўхтаров Исматилло
Кўриб чиқилди: 102

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДАГИ ТАРИХИЙ ОДИМЛАРИ

 

 

 

 

 

 

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА

ИНСТИТУТИ

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДАГИ ТАРИХИЙ

ОДИМЛАРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тайёрловчи:        доц. И.Тўхтаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кириш

       Жаҳон харитасида Ўзбекистон деб аталмиш мустақил давлатимизнинг пайдо бўлганига бор-йўғи 24 йил тўлди. Бу давр кекса тарих учун аслида бир лаҳза, холос. Инсоният тарихи давомида босиб ўтилган даврлар эса, одатда, йиллар билан эмас, балки  ҳамиша бу даврда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари  билан ўлчанган. Шу маънода мустақиллигимизнинг ушбу қисқагина даври мозий биносининг катта-катта даврлари билан беллаша олади. Зеро, ана шу даврда юртимизда шундай улкан ишлар амалга оширилдики, бугун дунёнинг мана-ман деган давлатлари ва халқлари эришган ютуқларимизга ҳавас билан боқишмоқда.  

Тарихдан маълумки, ҳеч қайси халқ, миллат ўз озодлигини осонлик билан қўлга киритмаган. Жумладан, халқимиз ҳам ўз тарихида турли қийинчиликларни бошидан кечирди. Юртимиз заминига бир неча бор ёвуз кучлар бостириб кирди.  Халқимиз авлод-аждодларимизнинг буюк вакиллари бўлган Широқ, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Махмуд Таробий, Амир Темур каби мард ва баҳодир саркардаларимиз бошчилигида душманга қарши узоқ кураш олиб борганлар.

 Лекин ХX асрнинг 80-йиллари охирларида собиқ СССРда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетайинлик авж олиб кетди. Ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр-косасини тўлдириб юборган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга олиб келди. Бундай салбий ҳолатлар, табиийки, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари, июн ойининг бошлари бутун Фарғона вилояти жанжал ва тўполонлар алангаси ичида қолиб кетди. Айтиш мумкинки, бундай фожиалар, юртимиз тарихида илгари ҳеч қачон юз бермаган.

1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Давлат мустақиллиги эълон қилиниши ўзбек халқининг асрий орзуси рўёбга чиққанлигининг хуқуқий ифодаси бўлди.  Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек: “Истиқлол биз учун тараққиётнинг бутунлай янги, кенг уфқларини очди. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан яратадиган бўлдик. Ҳаётимиз ва умумий хонадонимизни миллий манфаат ва қадриятларимизга, умумэътироф этилган демократик мезонларга монанд қилиб қуришдек ноёб тарихий имкониятга эга бўлдик”.

   Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган эски мустабид, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.   Яқин ўтмишга қараб шуни таъкидлаш мумкинки, ҳақиқатан ҳам, мустақиллик қўлга киритилган давр ўта мураккаб бўлиб, у пайтда собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутган, мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият тобора кескин тус ола бошлаган эди. Шундай оғир ва қалтис пайтда ўзлигимизни англаш ва топталган миллий ғуруримизни тиклашга қаратилган интилиш янада кучайди. Ўша таҳликали ва оғир вазиятда республика раҳбари Ислом Каримов босиқлик билан оқилона иш тутиб, қатъий сиёсий иродани намоён этиб, мамлакатимизни чуқур таназзулдан олиб чиқишга қаратилган, барқарор ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг ҳар томонлама пухта ўйланган ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиши ва уни катта ишонч билан  амалга ошириш учун раҳнамолик қилиши юртимиз тараққиётида янги даврни болаб берди. И.А.Каримов раҳбарлигида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида ғоят машаққатли, шу билан бирга, шарафли тараққиёт йўлига асос солинди.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғулари юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

       Дарҳақиқат, мустақиллик туфайли биз ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила Ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқца. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

    

Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги улкан қадамлар

Бундан 22 йил муқаддам мустақилликнинг қўлга киритилиши муносабати билан Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш учун кенг йўл очилди. Ушбу улуғвор  мақсадларга эришиш ўзлигимизни англаш, юртимиз равнақи, юртдошларимизнинг манфаатлари, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш каби вазифаларни бажариш негизида мамлакатимиз ҳаётида туб ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилиши билан узвий равишда боғлиқ эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: “Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики,... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади”.

     Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Президентимиз Ислом Каримовнинг ““Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби нашр этилиши мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйганлиги, бунинг нақадар оғир ва машаққатли жараён бўлганлиги ва шу боис истиқлолга эришиш Республикамиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлганлиги жуда батафсил ёритиб берилган. Бу китоб мустақилликка эришиш йўлида яқин ўтмиш тарихимизда, яъни 1989 – 1991 йиллар мобайнида олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихи ёритилган энг ишончли манба сифатида бениҳоя аҳамиятлидир. Бу асар ўзининг тарихий манба сифатидаги аҳамияти билан миллий давлатчилигимиз тарихида улуғ давлат арбоблари сифатида қолган, буюк салтанатлар барпо этган буюк боболаримиз томонидан яратилган "Темур тузуклари", "Бобурнома" каби асарлар билан бир қаторда туришини эътироф этиш мумкин.

     Китобнинг катта қиммати шундаки, у яқин ўтмишимизнинг мураккаб тариxий-сиёсий жараёнлар, жумладан, ўзига хос иқтисодий, мафкуравий инқироз даври бўлган ғоят оғир ва таҳликали бир вазиятда Ўзбекистон рахбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг юртимизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумxалқ сайловида ғолиб чиқиб, Президентлик қасамёдини қабул қилишигача бўлган, тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтган фаолият даврини ўз ичига олган.     

      Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий янгиланиши, тафаккурининг юксалиши, юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига ва тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва бундан  тегишли хулоса чиқариши билан белгиланади. Бугунги кунда ҳам ўзгаришлар жараёнининг моҳиятида ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун, деган тамойил мужассамлиги масаланинг  энг эътиборга молик жиҳатидир..

       Юртимиздаги бугунги тинч ва осойишта,  барқарор тараққиёт  ўта масъулиятли пайтларда, кескин ижтимоий ларзаларга олиб келадиган ҳар қандай инқилобий ҳаракатларга қарши, тадрижий ривожланиш тамойилларига асосланган ўз йўлимиз бор ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз, деб айтилган юртбошимизнинг қатъий сўз ва мустаҳкам сиёсатининг айни воқеилигимизда топаётган изчил исботидир.

     Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистонда ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари этиб ҳокимиятнинг бўлиниш тамойилларини амалга ошириш, жамиятнинг сиёсий тизимида парламентаризмни ривожлантириш, суд ҳокимиятининг ролини ошириш каби масалалар белгилаб олинганди.   Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек: «Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди», «давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатали парламентга айлантирилди», «судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи органга айлантиришга қаратилган яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифаси қўйилди ва муваффақиятли ҳал этилди».  Бир сўз билан айтганда, жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили изчил равишда ҳаётга тадбиқ қилиб келинмоқда.

       1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясида ҳокимиятнинг конституциявий асосда бўлиниши тамойили мустаҳкамлаб қўйилди. Бу тамойил Конституциянинг 11-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”3 - деган қоидада акс эттирилган.        

    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда сайлов қонунчилигининг янада  мустаҳкамланиб борганлиги, фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти уйғун равишда юксалиб борганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Бу уларнинг сайловлардаги фаол иштироки, сайловларга нисбатан муносабатларининг ўзгариб борганлиги, қолаверса, демократик қадриятларни ўз турмуш тарзига тобора сингдириб борганлигида аниқ-равшан намоён бўлди.

     2010 йил ноябрь ойида қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантриш концепцияси” асосида Президентнинг баъзи ваколатларини парламентнинг юқори палатаси — Сенатга ва ҳукуматга ўтказиш, профессионал, доимий асосда ишлайдиган қуйи — Қонунчилик палатасини шакллантириш, унинг ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш кўзда тутилган ва ҳозирнинг ўзидаёқ бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий самараси кўриниб турибди. Бу ҳукумат фаолиятининг кенгайишига ҳамда масъулиятининг ошишига олиб келади, давлат органлари фаолиятини қонуний асосда чегаралаш, уларнинг ваколатларини аниклаштиришга хизмат қилмоқда.

     Доимий асосда ишлайдиган қуйи — Қонунчилик палатаси кўппартиявийлик, муқобиллик асосида шакллантирилиши демократиянинг ёрқин ифодаси бўлмоқда. Қуйи палатага 4 та сиёсий партиялардан номзодлар қўйилиб, улар ўртасида ҳалол кураш олиб борилиши юртимизда демократия тантанасини таъминлаш учун хизмат қиляпти.  

     Профессионал асосда доимий ишлайдиган парламент Ўзбекистон тажрибасида илк бор шакллантирилиб, ҳозирги кунда самарали фаолият юритмоқда. Табиийки,  бу жараёнда унинг тажрибаси ҳам, иш самарадорлиги ҳам борган сари ортиб, янги-янги вазифаларни бажариш салоҳияти юксалиб бормоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига олдинда турган сайловлар муносабати билан жамиятни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларида мамлакат олий қонунчилик органи, жойлардаги хукумат вакиллик органларининг роли ва ўрнини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадларида ЎзРнинг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

        Масалан, 2009 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни асосида Қонунчилик палатасидаги депугатлик ўринлари сони 120 дан 150 тага кўпайтирилди. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 77 моддасининг биринчи қисми).

       “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига Сайловлар тўғрисида»ги Қонунга ҳам, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) нинг 135 та депутати умумий, тенг ва бевосита сайлов ҳуқуқи асосида ҳудудий бир мандатли сайлов округларидан қўппартиявийлик асосида ва 15 таси Ўзбекистон Экология ҳаракати олий органи (Конференция) томонидан сайланиши тўғрисидаги ўзгартишлар киритилди. Фуқаролик жамияти институтларининг сайловлардаги иштироки роли ва имкониятларининг кенгайганлиги   Қонунчилик палатаси депутатлари таркибига Ўзбекистон Экология ҳаракатидан сайланган депутатлар депутатлик гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эга эканлигида ҳам ўз ифодасини топди.

     Ҳозирда ҳокимиятнинг қонунчилик ва вакиллик органларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада ортиб бормоқда. Уларга бир вақтнинг ўзида сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасидаги сайлов қонунчилигининг талаблари бажарилиши бўйича катта масъулият ҳам юклатилади.

      Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг фуқаролик  жамиятининг муҳим институти сифатидаги ҳуқуқий мақоми  тўлиқ шаклланди.   Ўзбекистон қонунчилигида демократик принциплар асосида фаолият юритадиган сиёсий партияларнинг ўз фаолиятини амалга оширишлари учун ҳуқуқий асослар яратиб берилди.

       Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топишида 1996 йилнинг 25 декабрида Олий Мажлис қабул қилган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги   ва  2008 йилдан бошлаб кучга киритилган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партияларни демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун  янада кенг имкониятлар яратиб берди.

        Айниқса, Ўзбекистонда Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатларининг берилиши — ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун катта  шарт-шароитлар яратди. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига, шунингдек, уларнинг умуммиллий давлат бошқаруви фаолиятида бевосита иштирок этишлари билан боғлиқ  ҳуқуқий имкониятларини янада кенгайтирди.

      2004 йил 26 декабрда ўтказилган парламент сайловларида сиёсий партиялар томонидан депутатликка кўрсатиладиган номзодлар рўйхатида хотин-қизларнинг камида 30 фоиз бўлишини шарт этиб қўйилиши тўғрисидаги янги тартиб жорий этилди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда жамият ва давлат бошқарувида хотин-қизларнинг иштирокини янада фаоллаштириш мақсадида амалга оширилди.   Натижада мазкур сайлов натижаларига кўра  Қонунчилик палатасига 159 та хотин-қизларнинг номзодлари қўйилиб, улардан 21 нафари (17,5%)  палата депутатлигига сайланди.

  Мазкур  сайловлар чоғида маҳаллий депутатлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари — 84 та сенаторлар сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг 16 та аъзоси тайинланди.

       Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан кўрсатилган номзодларнинг ўз дастурларини ташвиқот қилишлари, сайловчилар билан учрашувлари учун тенг имкониятлар яратилди, уларнинг оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишлари учун ҳам тенг ҳуқуқлар берилди.         

        Ўзбекистонда мустақиллик даврида ўтказилган сайловлар натижаларинииг таҳлили шуни кўрсатдики, мамлакатда демократик қадриятларни миллий анъаналар билан уйғунлаштириш асосидаги ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Демократик сайловлар институти давлат органларини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатида фуқаролик жамияти аъзоларининг манфаатлари ва иродасини сиёсий қарорларга айланиш жараёнларини таъминлаб бера олиш даражасига қўтарилди. Улар олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини халқ томонидан назорат қилиниши учун кенг имкониятлар яратди.

     Мамлакатда нодавлат ташкилотлар тизимини янада мустаҳкамлаш, мазкур ташкилотларнинг жамиятдаги барча ижгимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода эташ мақсадларида 2003 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат жамғармалари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди1.

        Ўзбекистонда кучли жамиятга ўтиш даврида ўзини ўзи бошқариш органларига, айниқса, маҳалла институтининг ривожига катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистонда маҳалла қадимги даврлардан бошлаб халқнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мустақиллик эълон қилиниши билан маҳалла ўзининг қадимий, анъанавий ва ҳуқуқий мақомларига эриша бошлади. Шу билан бирга, давлат ва унинг органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларини фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир чуқур ислоҳотлар ҳам амалга оширилди.  Мустақиллик йилларида 14 мингдан ортиқ фуқаролар йиғинлари ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда маҳалла институтини жамият бошқарувидаги роли ва аҳамиятини ошириш, унинг фаолиятига оид бўлган қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2013 йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ялпи  мажлисида “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши  мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатмоқда.

      Омбудсман институтининг жорий этилиши, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг нафақат ҳуқуқий асослари яратилганлигини, балки бу соҳага доир барча институтларнинг шаклланганлигини ҳам ифодалайди.  

           Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори юксалиб бораётгани, энг аввало, юртимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган улкан ижобий ўзгаришларда, уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилишида мужассам бўлмоқда. Бу — давлатимизнинг жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топмоқда. Шу билан бирга бу — мамлакатимизнинг халқаро сиёсат майдонида олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишланган, чуқур ўйланган ташқи сиёсатининг натижаси сифатида намоён бўлмокда.

 Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг  мамлакатимиз парламенти палаталарининг 2010 йил 12 ноябрь кунги қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида қуйидаги энг муҳим устивор йўналишлар яқин келажакдаги вазифалар сифатида илгари сурилди:

-давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштриш;

-суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш;

-ахборот соҳасини янада ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш;

-Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш;

-фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш;

-демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштришни янада чуқурлаштриш.

Ана шу маънода қабул қилинган мазкур Концепци ўз моҳиятига кўра Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланиш ва модернизация жараёнларининг мантиқий  ва қонуний давомидир, дейиш мумкин. Концепцияда назарда тутилган 50 дан зиёд қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш дастури бўйича бугунги кунга қадар мамлакатимиз парламенти томонидан 12 та янги қонун қабул қилинди, 30 дан ортиқ қонун лойиҳаси эса кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий эксперт ташкилотларни жалб этган ҳолда кўриб чиқиш ва муҳокама этиш босқичида турибди.

2011 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (78, 80, 93, 96, 98-моддалар) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун эса давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги ғоят муҳим қадам бўлди. Мазкур қонун доирасида,  Президент билан қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари ўртасида янада мутаносиб конституциявий ваколатлар тақсимотини таъминлашга қаратилган. Айрим ваколатлар Президентдан Сенатга – Парламентимизнинг юқори палатасига ва мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамасига берилди.

Юқоридагиларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётдаги ўз ўрнини топиш каби қадриятларни рўёбга чиқариш учун хизмат қилаётганлигидан дарак беради .

 

 

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши – аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим гаровидир

 

 Маълумки, Республикамиз Президенти И.А.Каримов “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” рисоласида мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейинги дастлабки йиллардаги ривожланиш жараёнларини таҳлил қилиб, Ўзбекистонда давлат қурилиши ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида 5 та асосий тамойилни белгилаб беришган эди. Илмий ва амалий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган бу дастур нафақат ўша даврдаги авлод тақдири,  балки келажак авлодларимиз тақдирини ҳам ўйлаб тузилган бўлиб, эски тузумдан мерос қолган иллатларни тезроқ бартараф этиш, мамлакатимизнинг ривожланган  давлатлар даражасига чиқиб олишини таъминлашни кўзда тутган эди.

Ислоҳотларнинг мазкур ўзбек модели бундан олдин дунёда яратилган ва мавжуд бўлган моделларнинг бирортасини ҳам такрорламаган ҳолда ўз моҳияти ва мазмуни жиҳатидан бутунлай янгича тараққиёт модели бўлди.  Мустақиллик йилларида изчил равишда амалга оширилиши таъминланиб келинаётган “Тараққиётнинг ўзбек модели” қуйидаги беш тамойилга асосланади:

биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, балки иқтисодиёт сиёсатдан устун бўлиши керак.  Айни пайтда ички, ташқи ва иқтисодий муносабатлар мафкурадан холи бўлиши таъминланиши зарур;

иккинчидан, ўтиш даврида давлат асосий ислоҳотчи бўлиши, у  ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириши лозим;

учинчидан, қонун устуворлигини таъмилаш, қонунларга қатъий риоя қилиш, барчанинг қонун олдидаги тенглигига эришиш лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конституция ва қонунларни барча ҳеч истисносиз ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим;

тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритиш лозим. Аҳолининг салкам 50 фоизини 16 ёшга етмаган болалар ташкил этадиган Ўзбекистонда бунинг алоҳида аҳамияти бор;

бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш иқтисодиётнинг объектив қонунларини эътиборга олиб, яқин ўтмишдаги “инқилобий сакрашлар”сиз, яъни эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

 Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва юртимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш асосида чуқур таназзулдан халос бўлиб, барқарор тараққиёт ва аҳоли турмуш фаровонлигига эришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиёсатининг стратегик мақсадлари И.А.Каримов томонидан қуйидагича изоҳлаб берилди:

-       ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш;

-       кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

-       корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш;

-       иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш;

-       кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш5.

 Иқтисодий мустақиллик деганда нимани тушунамиз? Энг аввало ҳар қандай давлат ёки мамлакат иқтисодий мустақил бўлиши учун унинг иқтисодиёти, хўжалиги бошқа мамлакатлар иқтисодиётига қарамликдан холи бўлиши, энг муҳим озиқ-овқат, истеъмол моллари, стратегик хом-ашёлар билан ўзини-ўзи тўлиқ таъминлаши керак. Иқтисодий мустақил давлат бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли битимлар тузишнинг иқтисодий жиҳатдан кафолатланганлигини ифодалайди.      

Собиқ Иттифоқ  даврида амалда республика товарни Ўзбекистон  ички бозори учун эмас, балки ташиб кетиш учун такрор ишлаб чиқарар эди. Республика нефть ва бошқа энергетика манбалари билан ўзини-ўзи таъминлаш бўйича катта имкониятларга эга бўла туриб, 1 миллион тоннадан зиёд нефтни четдан оларди. Ғалла, қанд, гўшт ва бошқа ҳаётий  зарур маҳсулотларни ташиб келтиришга мажбур эди. Иқтисодий муаммолар демографик ҳолатда юзага келган аҳвол билан қўшилиб, ижтимоий масалаларни ҳал этишни ғоят қийинлаштириб қўйган эди. Шунинг учун ҳам мазкур тангликдан чиқиш учун Ўзбекистон  бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига  хос йўлини танлади. Шу билан бирга босқичма-босқич бозор муносабатларига ўтишда  минтақамизга хос бўлган хусусиятлар ва шарт-шароитларни ҳисобга олиш йўлини танлади.      Булар: 1) республиканинг қулай жўғрофий-сиёсий мавқега эга эканлиги; 2)табиий-иқлим шароитларининг ўзига хослиги; 3) республикадаги алоҳида демографик вазият; 4) аҳоли таркибида болалар ва ўсмирларнинг кўплиги; 5) аҳолининг 60% дан кўпроғини қишлоқда яшашлиги; 6) Республика миллий таркибининг ўзига хослиги кабилардан иборат эди.

          Миллий иқтисодиётни барпо қилиш - иқтисодий мустақилликка эришишнинг негизи бўлиб, туб таркибий ўзгаришларни тақозо қилади, миллий бойлик - ер ости ва ер усти бойликларига тўла-тўкис ва ҳақиқий эгалик қилиш, улардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Иқтисодий мустақилликка етук ва билимдон, ишбилармон ва тадбиркор мутахассисларсиз эришиб бўлмайди. Иқтисодий мустақилликка бозор муносабатларини шакллантириш ва уларнинг амал қилиш учун ҳуқуқий кафолатлар яратиш, туб иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали эришиш мумкин. Маълумки, яқин йилларгачахалқ хўжалигининг турли тармоқларини қатор вазирликлар ва ишлаб чиқаришга даҳлдор бўлган, маҳсулот етиштириб уни қайта ишлаш, сотиш имкониятига эга бўлган бу ташкилотлар давлат бюджетидан маблағ олиб иш юритишар эди. Ҳозир уларнинг кўп қисми турли концернлар, бирлашмалар, ҳиссадорлик ташкилотларига айлантирилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашёни қайта ишлаш, махсулотни ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш, шу йўл билан инсонларининг моддий манфаатдорлигини ошириш амалга оширилди. Хусусийлаштириш шунчаки ислоҳотларнинг бир кўриниши эмас. У нафақат иқтисодда, балки инсон руҳиятида, ҳуқуқий ва сиёсий тушунчаларимизда юз бераётган чинакам тўнтаришдир. Президент И.А.Каримовнинг 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳусусий мулкчиликни ҳимоя қилишни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш тадбирлари тўғрисидаги” фармони бутун мамлакат тараққиётини таъминлашда муҳим омил бўлди.

            Хусусийлаштиришни ривожлантириш мақсадида корхоналарга давлат томонидан  кредитлар берилди. Иқтисодиётнинг аграр секторида кўрилган чора-тадбирлар натижасида, айниқса, қишлоқ жойларида бозор иқтисодиёти талабларига анча мос келадиган янги хўжалик структураси шаклланди. Қишлоқда давлатга қарашли бўлмаган сектор кенг ривожланди, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг структураси жиддий ўзгарди. Иқтисодий ислоҳотларни амалга  оширишнинг дастлабки босқичида қўлга киритилган энг муҳим натижа шахсий томорқаларни кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни шахсий хўжаликлар ва боғ-дала ҳовли участкаларига ажратиб бериш йўли билан аҳолини амалда ер билан таъминлашдан иборат бўлди. Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган давлат хўжаликлари давлат ихтиёридан чиқарилди. Уларнинг бутун мол-мулки, техникаси ва бошқа имкониятлари билан бирга ижара ва жамоа мулкига айлантирилди. Бу қишлоқ хўжалигида кенг миқёсли ҳусусийлаштиришнинг биринчи катта қадами эди. Мустақилликка эришгандан сўнг ёш республикамиз олдида жуда кўп муаммолар қаторида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масаласи ҳам кўндаланг турар эди. Юқорида таъкидланганидек, энг катта муаммо шунда эдики, собиқ иттифоқнинг пахта базасига айланиб қолган Ўзбекистонга шу чоққача кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бошқа жойлардан олиб келинарди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ўзимизда етиштириш ва бу маҳсулотлар бўйича бошқа мамлакатларга қарам бўлиб қолмаслик нафақат иқтисодий, балки сиёсий мустақилликни ҳам таъминловчи муҳим омиллардан бири эди. Чунки юртимизда етиштирилган маҳсулотларга нисбатан эҳтиёжнинг тўлиқ қондрилмаслиги ушбу маҳсулотлар тақсимотини марказдан туриб бошқаришнинг оқибати эди. Натижада маҳаллий аҳоли томонидан керагидан ортиқ даражада етиштириладиган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари истеъмоли бўйича кўрсаткичнинг собиқ иттифоқ бўйича ўртача кўрчаткичдан ҳам камроқ даражада  бўлганлиги каби ишониш қийин бўлган ҳолат юз берган эди.

   Маълумки, мамлакатимиз аҳолиси дон ва дон маҳсулотларини нисбатан кўпроқ истеъмол қилади. Жумладан, 90-йилларда Ўзбекистонда ҳар бир киши йилига ўртача 170 килограммдан дон маҳсулотлари истеъмол қилган бўлса, 1994 йилларга келиб бу рақам 152 килограммни ташкил этди. Ўзбекистонга йилига четдан ўртача 3 миллион тоннага яқин буғдой келтириларди. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки йилларида малакатимизда ғалла мустақиллигига эришиш жиддий масала қилиб қўйилди  ва атиги ўн йил ичида бу вазифа муваффақиятли адо этилди. Баъзи давлатларга эса бунинг учун 30-40 йил керак бўлгани тарихдан яхши маълум.

    Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, республикамизда 1990 йилда 1 млн тоннадан зиёдроқ ғалла ҳосили олинган бўлса, Вазирлар Маҳкамасида йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги Президентимиз маърузасида алоҳида таъкидланганидек, 2012 йилда ғалла, пахта, сабзавот, полиз экинлари ва узумдан жуда юқори ҳосил олинди. Жумладан, 7,5 млн тoннадан oртиқ дoн, 3,46 млн тонна пахта, 2 млн тоннадан зиёд картошка, 9 млн тоннадан ортиқ полиз маҳсулотлари етиштирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, эришилган ютуқларнинг асосий омили мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини кенг оммалаштиришга нисбатан катта эътибор қаратилганлиги билан боғлиқ бўлди. Энг муҳими ўз ери ва ишлаб чиқараётган маҳсулотига нисбатан эгалик ҳиссининг ортиб бораётганлиги кишиларнинг меҳнатга нисбатан муносабатини ижобий маънода тубдан ўзгартирмоқда.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда чуқур таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши натижасида республиканинг ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи ички имкониятлар ҳисобидан тўла таъминланди. Агар 1990 йилда мамлакатимизда 2810 минг тонна нефть ва газ конденсати ишлаб чиқарилган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 4500 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли даражада ўсиб, 1990 йилдаги 40761 млн. куб метрдан 2009 йилда 61408,2 млн. куб метрга етди. Бундай ўсиш суръатлари муқаррар равишда мазкур маҳсулотларни четга экспорт қилиш ҳамда шунинг ҳисобидан тушган валюта маблағларига халқимиз эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни олиб келиш имконини берди.

         Истиқлол даврида иқтисодиётда янги тармоқлар – автомобилсозлик, целлюлоза-қоғоз, қанд-шакар, фармацевтика ва бошқа тармоқлар вужудга келди. Республика саноатида юксак технологияга асосланган ва истиқболли, яъни машинасозлик, ёқилғи-энергетика, кимё ва енгил саноат каби тармоқларнинг ҳиссаси ортиб борди. Ўзбекистон иқтисодиётининг тармоқ тузилишини ўзгартиришда янги нефть конлари, Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларининг ишга туширилиши, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қурилиши, Янги Ангрен ва Толимаржон ГРЭСлари қурилишининг жадаллаштирилиши, металл ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатимиз учун тамомила янги бўлган автомобилсозлик саноатига асос солиниши билан юртимиз Автотранспорт ишлаб чиқарувчилар халқаро ташкилотига унинг тўлақонли 33-аъзоси сифатида қабул қилинди.

 Жaҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибaтлaрининг дунёдаги кўплаб давлатлар ривожига салбий таъсири давом этишига қарамасдан Республикамиз иқтисодиётининг барқарор ўсиши таъминланмоқда.  2012 йилда мамлакатимизада ялпи ички маҳсулот 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажмининг 13,9 фоизга ўсганлиги юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир.

Табиийки, иқтисодиётдаги бундай ўсиш аҳолининг даромадларида ҳам акс этмоқда ва натижада унинг турмуш фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифати сезиларли даражада ўзгармоқда. 2012 йилда Республикамиз аҳолисининг даромадлари миқдори 17,5 фоизга, энг кам иш ҳақи миқдорининг 26,5 фоизга ошг

Жойлаштирди: Тўхтаров Исматилло
Кўриб чиқилди: 103

ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК ВА ЭКСТРЕМИЗМ -ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА

ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

 

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

И. ТЎХТАРОВ

 

 

ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК

ВА ЭКСТРЕМИЗМ -  

  ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 ФАРҒОНА -  2014

 

     Мазкур ўқув-услубий қўлланма кейинги ўн йилликлар мобайнида дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган халқларнинг тинч-осойишта турмуш кечириши учун жиддий ғов бўлиб келаётган айрим ақидапарастлик оқимларининг асл мақсади ва реакцион моҳиятини очиб бериш масалаларига бағишланган. Унда    ижтимоий онгнинг муҳим шакли сифатида диннинг жамият тараққиёти билан узвий боғлиқлигини кўрсатиб бериш, жумладан, ислом динининг жаҳон динлари тизимида тутган ўрни ва айни пайтда айрим диний реакцион оқимларнинг пайдо бўлиши ва фаолияти туфайли муқаддас динимизнинг обрўси ва нуфузига путур етаётганлигини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, қўлланмада кейинги йилларда диний қадриятларни заифлаштириш мақсадида фаоллик кўрсатаётган миссионерлик ҳаракати, унинг мақсад-муддаолари ҳамда салбий таъсири ва бундай зарарли оқимларга қарши курашиш  маънавий-маърифий ишларнинг муҳим йуналиши эканлиги тўғрисида ҳам фикр юритилган ва улар юзасидан баъзи фикр-мулоҳазалар билдирилиб, айрим тавсиялар баён қилинган. Қўлланмани тайёрлаш чоғида “Равнақ” ННТ томонидан олиб борилган тадқиқотлар жараёнида тайёрланган маълумотлардан ҳам фойдаланилди.

       Ўқув-услубий қўлланма маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган тарғиботчи мутахассислар, таълим муассасаларининг ижтимоий  фанлар ўқитувчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг диний-маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун мўлжалланган. Ундан “Диншунослик”, “Маънавият асослари”, “Миллий истиқлол ғояси” каби фанларни ўқитиш жараёнида ҳам фойдаланиш мумкин.

 

 

 

    Тақризчилар: Юлдашев А.Ю. – фалсафа фанлари доктори, профессор.

                            Ўринбоев Н. Ў. – фалсафа фанлари номзоди, доцент.

 

 

 

 

        Услубий қўлланма ФарПИ “Ижтимоий фанлар” ва “Ўзбекистон тарихи” кафедралари аъзоларининг 2013 йил        27 август кунги умумий йиғилишида муҳокама қилинган    (1-сонли мажлис Баёни) ва институт Илмий Кенгашининг 2013 йил  30 август кунги йиғилишида чоп этиш учун тавсия қилинган  ( 12-сонли йиғилиш Баёни).

 

 

 

 

 

К И Р И Ш

 

 

     Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак. Халқларимиз тафаккурида юксак ахлоқий маънавий қадриятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни ёвуз кучларга қарши курашга сафарбар этиш зарур.

Ислом Каримов

 

 

      Дин инсониятнинг бутун тарихий тараққиёти давомида унга ҳамроҳлик қилиб келаётган энг қадимий ва муҳим маънавий омиллардан биридир. Шу боис халқлар ва давлатлар тараққиёти барча даврларда кўп жиҳатдан   муайян диний эътиқод шакллари билан узвий боғлиқ бўлган. Хусусан, ислом дини ва эътиқоди  халқимизнинг ижтимоий турмушида шундай катта ўрин эгаллаганки, бугунги кунда ҳеч биримиз кундалик ҳаётимизни ҳам, бутун умримизни ҳам бу динсиз тасаввур қила олмаймиз. Натижада, шундай дейиш жоиз бўлса, ҳар биримиз шу дин билан бирга дунёга келамиз, шу дин билан узвий ҳамроҳликда умргузаронлик қиламиз ва шу дин билан вобаста бу  ёруғ дунёни тарк этамиз. Туғилган чоғимиздаёқ қулоғимизга азон чақирилиб,  исм қўйилиши бизни мусулмон фарзанди эканлигимизни англатиш билан бирга дину-диёнатда эътиқоди бутун мўмин инсон сифатида ўсиб-улғайишимиз ва бу ҳаётда муносиб ўрнимизни топишимиз учун йўналтирувчи асослардан бири бўлиб хизмат қилади.   Чунки исломий қадриятлар барчамизда ҳамиша юксак инсоний фазилатларни шакллантириш учун хизмат қилиши билан ҳаётимизга мазмун ва моҳият бағишлаб келган, меросхўр авлод вакилларини минг йиллар мобайнида бой маънавият эгаси этиб вояга етказиш, уларга миллий ўзлигини танитишнинг бебаҳо асоси бўлиб хизмат қилиб келган.     Мазкур қўлланмани яратишда ана шундан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш асосий муддаолардан бири бўлди.

     Шунингдек, бутун жамият тараққиёти шундан далолат берадики, барча даврларда унинг мавжуд бўлиши ва ривож топиши кўп жиҳатдан унинг дин билан ўзаро муносабатларининг қай даражада йўлга қўйилганлиги билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлган. Зеро, бутун инсоният тарихи маълум маънода виждон эркинлигини қўлга киритиш тарихи ҳамдир. Бу жараённинг эса турли даврларда турлича мазмун ва шакл касб этиши виждон эркинлиги таъминланишининг кафолатланиши масалаларини ўрганиш жуда долзарб масалалардан бири эканлигини ҳам кўрсатади. Айниқса, мустақиллик йилларига келиб Ўзбекистонда бу борада амалга оширилган ишлар, диний ташкилотларнинг эмин-эркин  фаолият кўрсатишлари учун тегишли шароитларнинг яратиб берилганлиги мамлакатимизда виждон эркинлигини конституциявий асосда кафолатли таъминлашга жиддий муносабатда бўлинганлигини англатади. Шунинг учун давлат ва дин муносабатларини йўлга қўйиш бўйича мустақиллик йилларида республикамизда яратилган қонунчилик асосларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш зарурати ҳам ушбу қўлланмани яратишда муайян даражада роль ўйнади.

    Айни пайтда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлики, тарихнинг туб бурилиш паллалари инсониятга ҳеч қачон осон кечмаган. Балки бу даврларда эскилик билан янгилик ўртасида кураш кучайиб, эскилик тарафдорлари янги кучларга ўз ўрнини бўшатиб бериш ўрнига қаттиқ қаршилик кўрсатиш пайида бўладилар. Ана шу мақсадда, гарчи бундай кучлар аслида озчиликни ташкил этсалар ҳам, аҳолининг онгига ўзларининг ёт қарашларидан иборат  мафкураларини сингдириш учун астойдил курашадилар. Бундай ҳолларда, айниқса, диний мутаассибликнинг авж олиши кўзга яққол ташланади. Мустақиллик йилларида кўплаб диний ақидапарастлик оқимларининг тарих ғилдирагини ортга айлантириш мақсадида содир этган ҳатти-ҳаракатлари ҳам ана шундан далолат беради.  Шунинг учун ўзига хос синов даври бўлган йиллар мобайнида юртимизга анчагина ташвишу-хатарларни олиб келган айрим диний экстремистик оқимларнинг асл мақсадларини яна бир бор бўлса ҳам очиб бериш мазкур қўлланмани ёзишга ундаган омиллардан биридир. Қолаверса, бундай оқимларнинг фаолияти бугунги кунда тобора глобаллашиб бораётганлиги, бунинг устига баъзи дин вакилларининг ўз диний қадриятларини улуғлаш орқали ғаразли ниятларда миссионерлик ҳаракатини авж олдиришаётганлиги ҳам халқимизга ушбу оқим вакиллари ва тарафдорлари ниятларининг реакцион моҳиятини доимий равишда кўрсатиб туриш зарурлигини англатади. Табиийки, бундай уринишларга қарши курашнинг самарали ташкил этилиши мамлакатимизда изчил равишда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун бу борада қилинаётган ишлар қатори олдимизда турган вазифалар тўғрисида ўзаро ўртоқлашиш ҳам юртимизда барпо этилаётган буюк келажак томон дадил қадам босишнинг муҳим талабларидан биридир.

    Табиийки, ушбу муъжазгина  қўлланмада олдимизга қўйилган  масалаларнинг барчасини ёритиш ўта мушкул вазифадир. Шу боис мазкур уриниш ушбу вазифани тўлиқ қамраб олинганлигига даъво қила олмайди. Ана шу маънода ўқув услубий қўлланма бундан кейин янада тўлдирилиши ва қайта ишланиши табиийдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. ЖАМИЯТ ВА ДИН.  ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

 

Эътиқод инсон маънавий дунёсини акс эттирувчи тушунча бўлиб, уни ўраб турган хилма-хил воқелик ҳодиса ва воқеалари  тўғрисидаги ишонч, туйғу ва тасаввурлари, уларга нисбатан муносабат тамойиллари ва тушунчаларийиғиндисини англатади.

Эътиқодўзинингмазмунмоҳиятигакўратурличабўлади. Хусусан,илмийэътиқод, динийэътиқод, сиёсийэътиқодкабиларшулар  жумласидандир. Динэсаэътиқодшакллариорасидаўзигахосмоҳиятгаэгабўлиб, кишиларнингиндивидуалваижтимоийтурмушидамуҳимўринэгаллаган.

Дининсонпайдобўлишибиланвужудгакелганэнгқадимийэътиқодшаклларидан бири  бўлиб, ўзинингривожланишиваравнақидавомидатурлиўзгаришларнибосиб ўтган. Бутунбашариятнингтарихийтараққиётимобайнида унгаҳамроҳликқилибкелгандинийэътиқодорқаликишиларўзиниқизиқтиргантурлихилижтимоий-маънавиймасалаларгажавобизлаганлар. Оқибатдаҳарбирдинийэътиқодшаклимуайянхалқучунхосбўлгандинийқадриятлартизиминиюзагакелтирган. Ушбуқадриятлар, албатта, энгаввалокишиларўртасидақарортопадиганмуносабатларгаасосланганҳолдауларниумумийбўлгандиниймасканатрофидабирлаштиришучунхизматқилган. Буэсаўзнавбатидадиннингбағрикенгликмоҳиятиниаксэттиради.

Ҳозиргидаврдадунёхаритасиганазарташласак, ривожланган, иқтисодийбақувват, ҳарбийжиҳатданқудратли, илмий-техниктараққиётдаолдиндатургандавлатларасосандунёвийдавлатлардир. Улардадинўзйўлида, давлатўзйўлидабарқарорривожланмоқда. Динбиландавлатўртасидамустаҳкамиттифоқтузилганбўлиб, диндавлаттараққиётига, осойишталикка, фуқароларниватангафидойилик, Аллоҳгаишонч, иймонли, эътиқодли, ростгўй, покиза, ўзмеҳнатиэвазигакункўрадиган, ҳаромданҳазарқиладиган, бировнингҳақиданқўрқадиган, адолатли, ўз ҳуқуқинитанийдиган, бошқаларниҳурматқиладиган, мамлакатдамавжудқонунларасосидаишюритадиганруҳдатарбиялашгакўмаклашмоқда.

Давлат ва дин муносабатлари ҳозирги даврдаги долзарб масалалардан бўлиб, ушбу мавзуга бағишлаб кейинги йилларда кўплаб анжуманлар, йиғилиш ва семинарларўтказилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки кўп конфессияли жамиятда турли дин вакилларининг ўзаро дўстлик ва аҳилликда яшашлари ҳамда бунёдкорлик ишларида давлат билан ҳамкорлик қилишлари барқарор тараққиёт учун  асосий омиллардан ҳисобланади.

Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари сингари  маънавий ҳаётида ҳам янгиланиш ва туб ўзгаришлар даври кўзга яққол ташлана бошлади. Жумладан, динга бўлган муносабат ҳам ижобий томонга ўзгарди: собиқ  совет тузумининг динга нисбатан атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон   эркинлиги қонун орқали амалда  кафолатланди.

Дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабати қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади:

         -   биринчиси, диндорларнинг ҳуқуқий мақоми ;

         - иккинчиси, давлат томонидан ўтказилаётган тадбирларда диний конфессиялар ҳақидаги қонунларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши.

         Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бу масалалар ўз ечимини топган. Жумладан, унинг 31-моддасида мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар  бир киши ҳоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги, диний қарашларни мажбуран  сингдиришга йўл қўйилмаслиги кафолатланган.

        Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай маърифатли жамиятда дунёвий давлатнинг динга муносабатини белгиловчи қуйидаги тамойиллар мавжудлиги аён бўлади:

-         дунёга келган ҳар бир инсон яшаш эркинлиги сингари эътиқод эркинлигига ҳам эгадир, яъни ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга;

-         ҳар бир инсон диний маросимларни ўтказиш ва уларда эркин иштирок этиш ҳуқуқига эга;

-         бошқа диний эътиқодга эга бўлган аҳолини турли йўллар билан ўз динига оғдириб олишга йўл қўйилмайди, ушбу мақсаддаги миссионерлик  ҳаракати ва прозелитизм ҳолатлари тақиқланади.

                

          Давлатнинг динга муносабатидаги асосий ҳусусияти - бу диннинг сиёсатга аралашмаслигидир. Ҳар қандай дин сиёсат билан шуғулланишни эмас, балки биринчи навбатда маънавий-аҳлоқий жиҳатни асосий деб билади.

Ҳеч қайси дин ўзида халқнинг ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатларининг барчасини қамраб олишга даъвогарлик қилолмайди. Акс ҳолда у дин бўлмай қолади. Худди шу асосда Ўзбекистон Республикаси қонунларида диний  сиёсий партиялар тузиш тақиқланган.

      Аксинча, Республикамизда виждон эркинлиги тўғрисидаги қонундан келиб чиқувчи тамойилларга қатъий риоя қилинмоқда.  

      Республикамиз ўз мустақиллигига эришгандан буён  жамият тараққиётининг ҳар бир жабҳасида бўлганидек, диний соҳада ҳам кескин  ижобий ўзгаришлар рўй берди.    Биринчи галда бу ҳол республикамиз қонун чиқарувчи органи томонидан 1991 йилнинг 14 июнь куни ҳукуматнинг дин ва диндорларга бўлган эътиборини билдирувчи “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг ишлаб чиқилишида намоён бўлган бўлса, иккинчидан, маълум муддат ўтгач, 1998 йилнинг 1 май куни мазкур қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши бўлди.

Қонуннинг янги таҳрири кучга кирган кундан кейинги ўтган давр ичида республикамиз бўйича жами 2200 дан зиёд  диний ташкилот рўйхатга олинди. Ваҳоланки, 1990 йилда уларнинг сони бор-йўғи 119 тани ташкил этган эди, холос. Бугунги кунда республикамизда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотларнинг 2000 дан ортиғини  исломий диний ташкилотлар ва 200 га яқинини эса ноисломий диний ташкилотлар ташкил этади. Агар мустақилликка эришилган дастлабки йилларда мамлакатимизда фақат 2 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда  Ўзбекистонда  Тошкент ислом университети, Тошкент ислом институти,  10 та ўрта махсус диний ўқув муасссаалар, православ ва протестант семинариялари, 2230 дан ортиқ масжид ва 180 дан ортиқ черков, синагог, 18 та диний конфессия фаолият кўрсатмоқда. Бу, албатта, диний маълумот олаётганлар сонида ҳам ўз аксини топмоқда, яъни 1990 йилда диний ўқув юртларини битирувчилар сони 425 кишидан иборат бўлган бўлса, ҳозирга  келиб ҳар йили 6 мингга яқин ёшлар мазкур таълим муассасаларини тугатиб чиқмоқдалар.  Мустақиллик йилларига келиб, пойтахтдаги олий таълим даргоҳлари қатори “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро”, Китоб шаҳридаги “Хожа Бухорий”, Андижондаги “Саййид Муҳйиддин махдум”, Бухородаги “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон”, Урганчдаги “Имом Фахриддин ар-Розий”, Намангандаги “Мулла Қирғиз”, Нукусдаги “Муҳаммад ал-Беруний” каби билим юртларининг фаолият юрита бошлаганлиги собиқ иттифоқ даврида эътибордан четда қолган  исломшунос мутахассислар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор берила бошланганлигининг ёрқин ифодасидир.

      Давлатнинг динга нисбатан муносабатини ифодаловчи яна бир муҳим тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий таркибий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт –шароитларни яратишга ҳаракат қилади.

Собиқ иттифоқ тузуми даврида кишиларнинг диний эътиқоди давлат томонидан ҳурмат қилиниши ва ҳимоя қилиниши ўрнига турли таъқиб ва тазйиқларга дучор қилинганлиги оқибатида фуқаролар оддий ибодатларини ҳам ўз вақтида адо этиш ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлигида яққол намоён бўлади. Натижада мамлакатдаги минглаб ибодатхона ва масжидлар бузиб ташланди ёки бошқа мақсадларда фойдаланиладиган масканларга айлантирилди. Мусулмончиликнинг беш фарзидан бири бўлган ҳаж сафарини амалга ошириш учун эса фуқароларга ҳеч қандай имконият яратиб берилмади. Оқибатда ҳаж зиёратига борувчилар Афғонистон, Туркия, Ҳиндистон каби мамлакатлар орқали совет давлатидан сир тутган ҳолда сафар қилишга мажбур бўлдилар.

Мустақиллик туфайли юртимизда диндорлар учун яратилган кенг имкониятлардан бири давлатимиз томонидан ҳар йили муборак ҳаж сафарига борувчиларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилаётганлигидир. Жумладан, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эсон-омон бориб-келишлари билан боғлиқ барча хавфсизлик чораларини кўриш, бўлажак ҳожиларимизни муносиб тарзда кузатиб қўйиш ҳамда кутиб олиш, уларни яшаш манзилларигача қариндош-уруғлари, маҳалладошлари ҳузурига етказиб бориш каби тадбирлар давлатимиз томонидан юксак ташкилотчилик талаблари асосида амалга оширилмоқда. Натижада агар 1980 йилда собиқ иттифоқ ҳудудида истиқомат қилган 280 миллионга яқин аҳолидан  бор-йўғи 17 киши ҳаж зиёрати учун сафарга борган бўлса,  2014 йилнинг ўзида 5200  нафар  юртдошларимиз  ҳаж ибодатларини адо этишга муяссар бўлдилар.   Бугунги кунга қадар 160 000 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаролар ҳаж зиёратларини амалга оширишга муваффақ бўлишди.       

          Асрлар давомида умуммиллий қадрият даражасига кўтарилган диний байрамлар - Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг юртимизда дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ва улар оммавий равишда нишонлана бошлангани  мустақиллик даврига келиб амалга оширилган бу борадаги энг ижобий ҳодсалардир. Кўплаб олиму уламоларимизнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш борасида қилинаётган  ишлар эса дин соҳасида ҳам оламшумул аҳамият касб этмоқда. Асрлар мобайнида яратилган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни қайта тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Оқибатда Имом Ал-Бухорий, Баҳовуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро, Имом ат-Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний каби буюк мутафаккирларимизнинг юбилейлари ўтказилди. Имом ал-Бухорийнинг “Ҳадислар” тўплами, Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя”,  Имом ат–Термизийнинг “Сунан ат–Термизий” каби  бебаҳо асарлари нашр қилинди.  Ислом қадриятларининг буюк намунаси бўлган Қуръони Карим  маъноларининг таржима ва тафсири амалга оширилдики, бу шубҳасиз, мустақиллик йилларида диний маърифатга ташна халқимиз учун яратилган жуда катта маърифий бойлик бўлди, дейиш мумкин.

 2009 йил Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонланиши ҳамда Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари буйича тузилмаси ISESCO (AYSESKO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилингани юртимизда давлат ва жамият бошқарувида бошқа барча тамойиллар қатори  муқаддас ислом қадриятларига ҳам катта эътибор қаратилаётганлигига нисбатан юксак халқаро эътироф натижасидир.

           Маълумки, дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат асосида диннинг давлатдан ажратилиш тамойили ҳам ётади.Бу  ҳақдаКонституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “ Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажралган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.”

              Мазкур моддада  учта муҳим аҳамиятга эга қоида мустаҳкамлаб қўйилган.

Биринчидан, диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан  қатъий назар бир хил ҳуқуқий майдонда фаолият олиб борадилар. Бугунги  кунда республикамизда 18 та ноисломий конфессияга мансуб 187  та ташкилот эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам бунинг амалий ифодасидир.

 Иккинчидан, диний бирлашмалар фаолиятини  ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холидир.

Учинчидан, диний ташкилотлар давлатдан ажратилган. Аммо бу диннинг жамиятдан ажратилганини англатмайди. Зеро, бирор динга эътиқод қилувчи фуқаролар ҳам жамиятнинг таркибий қисми ва шу сабабли дин фуқаролик жамиятида ўз мавқеига эга бўлади.

              Дин ва жамият ҳаётидаги чамбарчас алоқадорликдан дин ва дунёвий давлат  муносабатини белгилаб берувчи бошқа бир тамойил, яъни дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни  холис ва илмий ўрганиш, башорат қилиш ва шундан келиб чиқиб, ижобий жараёнлар  ривожига янада кенгроқ  имконият яратиш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш лозимлиги тамойили ҳам келиб чиқади.

  Диннинг давлатдан ажратилганини – диний ташкилотлар ва диндорлар ҳоҳлаган ишларини қилишлари мумкин, деб тушуниш эса ноўриндир.  Бу ҳақда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда шундай дейилади: “ Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни  ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш  учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин”.

Барча динлар инсонни доимо яхшиликка, жамият манфаатлари учун хизмат қилишга, ахлоқли бўлишга чақиради. Аммо муайян кишилар, гуруҳларнинг динни нотўғри тушуниши ёки била туриб диндан ғаразли мақсадларда фойдаланиши натижасида жамиятда тартибсизликлар келиб чиқиши тарихда кўплаб кузатилган.

Диннинг давлатдан ажратилгани ҳақидаги қонунни нотўғри талқин қилиб, уни “куфр давлати” деб жар солаётган айрим кимсаларнинг  асл мақсадлари  дин орқали давлатга эришиш эканлиги аён бўлиб қолмоқда. Мазкур қонун уларнинг  йўлига тўсиқ бўлгач, улар ўзларининг ҳақиқий ният-муддаоларини намоён қилиб, афт-ангорларини кўрсата бошладилар. Натижада давлат ва ҳокимиятга эришиш  мақсадида бундай кимсаларнинг ҳар қандай жирканчликдан ҳам қайтмай, ҳаддан ошиш ва зўравонлик йўлига ўтиб олишаётганлиги ҳақли равишда бутун жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатмоқда.

           Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимизда диний ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича изчил ва тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, диёримизга суқилиб киришга ҳаракат қилган, халқимиз орасида мутаассиблик уруғини сочишга уринган ва бу билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмоқчи бўлган турли гуруҳлар фаолияти фош этилди.

             Мазкур салбий ҳолларни бартараф этиш учун мамлакатимизда динлар, диний жараёнларни холисона ўрганиш мақсадида мустақил Ўзбекистоннинг янги диншунослиги юзага келди, деб айтишимиз мумкин.    

              Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларнинг юқори синфларида “Диншунослик “ дарсларини ўтиш жорий этилди. Мазкур  соҳасда  дарсларнинг жорий этилишидан кўзланган мақсад динларнинг моҳиятини ўрганиш эмас, балки диннинг жамият маънавий ҳаётидаги ўрнини ўрганишдан иборатдир. Узлуксиз таълим тизимида динлар ҳақида маълумот берувчи фанлар киритиш бўйича тажриба-синов майдонлари ташкил этилиб, тегишли қўлланма ва дарсликлар яратиш борасида бой тажриба ҳосил қилинди.

              Ўзбекистон кўп миллатли, кўп конфессияли давлат бўлгани учун ҳам диний бағрикенглик кишиларимиз онгида устивор бўлиши ва амалий фаолиятларида рўёбга чиқишини таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

                

 

 

 

 

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган

ноисломий   конфессиялар:

 

  1. Рус Православ черкови Тошкент  епархияси.
  2. Рус Православ черкови Ўрта Осиё епархияси.
  3. Тўлиқ Инжил христианлар черкови.
  4. Евангел христиан-баптистлар черкови.
  5. Рим-католик черкови.
  6. Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови.
  7. Евангел-лютеранлар черкови.
  8. Новоапостол черкови.
  9. “Иегово шоҳидлари” черкови.
  10.  Арман Апостоллик черкови.
  11.  Корейс протестант черкови.
  12.  Ўзбекистон Библия китоб жамияти.
  13.  Яхудийлар диний жамоаси.
  14.  Баҳоийлар диний жамоаси.
  15.  Кришнани англаш жамоаси.

 

 

 

II.ИСЛОМ ДИНИ ВА УНИНГ ЖАҲОН ДИНЛАРИ

ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

 

     Ер юзида кенг тарқалган жаҳон динлари 3 тадир, булар: Буддизм, Христианлик ва Ислом. Уларнинг жаҳон дини деб эътироф этилишининг асосий сабаби  дунё миқёсида географик жиҳатдан кенг тарқалганлиги билан бирга  миллий ва ирқий мансублигидан қатъий назар кўплаб халқлар ва миллатларнинг  бу динларнинг бирига эътиқод қилишидадир. Кейинги пайтдаги расмий маълумотларга қараганда, бугунги кунда Буддизм дунёнинг 86 та мамлакатида истиқомат қилаётган 700 миллионга яқин, Христианлик 254 мамлакатдаги 2 миллиарддан кўпроқ аҳолиси ўртасида кенг тарқалган.

           Жаҳон динлари орасида энг қадимийси буддизмдир. Бу динга эрамиздан аввалги  VI-V асрларда Ҳиндистонда яшаган Будда Сиддҳартха Гаутама асос солган. Буддизм – диний-фалсафий таълимот бўлиб, Кушон давлати ҳукмронлиги даврида ушбу дин  Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида кенг тарқалганлиги маълум. Будда таълимоти инсонга 4 та ҳақиқатнинг маъносини тушуниб етиш унинг ҳаётининг мазмунини ташкил қилишини англатишдан иборат. Яъни, 1-дан, ҳаётнинг “Азоб-уқубатдан иборатлиги”, 2-дан,  “қийноқ ва азобларнинг сабаблари мавжудлиги”, 3-дан, “қийноқларни тугатиш мумкинлиги”, 4-дан, “қийноқлардан қутулиш йўли мавжудлиги” баён қилиниб, ҳар бир ҳақиқат босқичи инсон учун синов эканлиги ва бунда Будда кўрсатган йўл тўғри йўл эканлиги тарғиб қилинади.

      Ҳозирда республикамизда битта буддавийлик диний жамоаси рўйхатдан ўтиб, фаолият олиб бормоқда.

     Дунёда энг кенг тарқалган дин христианликдир.  Христианликда православлик, католик ва протестантлик номлари билан аталувчи учта йўналиш мавжуд. Улар ҳам ўз навбатида турли оқим, гуруҳ ва секталардан иборат.

      Христианлик XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқалди. Унинг ўлкамизда ёйилишида чор ҳукуматининг империячилик хуружларига таянган диний миссионерлик ҳаракатининг ҳам роли борлиги тўғрисида тарихий маълумотлар бор.  Чунончи, XX аср бошларида Туркистонда 306 та черков фаолият кўрсатиб, 391 минг киши православликка эътиқод қилган.

     Бугунги кунда Ўзбекистонда христианликнинг католик йўналишига мансуб 4 та Рим-католик черкови ва 1 та марказ, православие йўналишига мансуб 31 та черков, 3 та монастир, 1 та семинария ва 1 та марказ ҳамда протестантлик йўналишига мансуб бўлган корейс протестантлик черковлари, адвентистлик, баптистлик, Евангел христиан-баптистлар черкови, тўлиқ инжил христианлари (пятидесятниклар), лютеранлик, методистлик, новоапостоллик черкови, иегов шоҳидлари кабиларнинг 124 та черкови, 2 та маркази ва 1 та семинарияси фаолият олиб бормоқда.

      Дунёда энг кенг тарқалган ва таъсир доираси тобора кучайиб бораётган жаҳон динларининг яна бири Ислом динидир. Ислом динига ҳозирда сайёрамиздаги 172 мамлакатдаги 1,4 миллиард аҳоли эътиқод қўйган ва у дунёда иккинчи ўринда турадиган  йирик жаҳон  динидир.

      Ислом дини географик  жиҳатдан сайёрамизнинг жуда катта ҳудудларда тарқалган. Хусусан, хорижий Осиё мамлакатларида 510 миллион мусулмон бўлиб, бу ер юзидаги жами мусулмонларнинг 67,7 фоизини ташкил қилади. Шулардан 26,8 фоизи Ғарбий Осиёда, 46,3 фоизи Жанубий Осиё, 27,2 фоизи Жанубий-Ғарбий Осиёда,  2,7 фоизи Шарқий Осиёда яшайди. Мусулмонларнинг энг кўпи Индонезия, Ҳиндистон ва Бангладешда яшайди. Мусулмонлар Европа давлатлари, Америка қитъаси, Япония, Австралия ва Фижи оролларида ҳам яшайди. Дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида Ислом давлат дини деб қабул қилинган.

       Агар XX асрда мусулмонлар дунё аҳолисининг 15-16 фоизини ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб, сайёрамизда ислом динига эътиқод қилувчилар аҳолининг бешдан бирини ташкил қилган. 2025 йилга бориб эса, дунё аҳолисининг 30 фоизини ёки деярли ҳар учтадан биттасини мусулмонлар ташкил қилиши башорат қилинмоқда.

       Ислом сўзи арабча  “бўйсуниш, итоат этиш,  Аллоҳга ўзини бахшида қилиш” маъноларини англатади. Айни пайтда ушбу сўз  муомалада “Ислом дини” маъносини ҳам англатади. Шу боис бу динга эътиқод қилувчилар арабчада “муслим”, ўзбекларда “мусулмон” номлари билан аталади. Исломдаги асосий ақида “Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммад ур-Русулуллоҳ” (“Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ, Муҳаммад унинг пайғамбаридир”) бўлиб, мусулмон киши учун уни эътироф этиш энг асосий талаб саналади.

      Ислом фақат диний таълимотгина эмас, балки унга эътиқод қўйган барча халқлар учун  муайян ҳаёт тарзи ҳамдир. Чунки шариат қонун-қоидаларига риоя қилиш на фақат мусулмонлар, балки динга нисбатан бефарқ яшайдиган кишилар турмуши ва ҳаётига ҳам чуқур сингиб кетган диний урф-одатлар мажмуасидирки, у кишилар ҳаётининг энг муҳим талабига айланган. Шу маънода одамлар Ислом дини қонун-қоидаларини кенг эътироф этганликлари, уларга тўлиқ риоя қилганликлари учунгина мусулмон деб аталишмайди, балки улар ушбу муқаддас дин тарқалган давлатларда туғилиб ўсганликлари, ушбу мамлакатнинг ўтмиши, ҳозири ва келажаги Ислом маданияти ва қадриятлари билан узвий боғланганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёт фаолиятида юз берадиган кўплаб воқеа-ҳодисаларнинг Ислом дини қонун-қоидалари асосида содир этилиши туфайли ҳам мусулмон деб аталадилар.       

        Агар умуман дин тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аслида  Ўзбекистон ҳудуди инсонларда илк бор диний тасаввурлар ва ақидалар пайдо бўлган энг қадимий ўлкалардан биридир. Жумладан, тош асрининг ўрталаридаёқ аждодларимиз орасида турли ҳайвонлар ва қуёшга топиниш одат бўлган . Кейинроқ ўлкамизда фетишизм, анимизм, афсунгарлик (магия), тотемизм, шаманизм каби ибтидоий динлар тарқалганлигини кўплаб тадқиқотчилар таъкидлайдилар. Бронза ва темир асри бошларида эса руҳнинг ўлмаслиги, балки нариги дунёда яшашда давом этиши тўғрисидаги  дастлабки тасаввурлар вужудга келди. Бироз кейинроқ эса Ўзбекистон ҳудудида  зардўштийлик кенг ривожланди, шунингдек, буддавийлик, христианлик, яҳудийлик динлари ҳам кириб келди.  Уларнинг орасида ўлкамиз аҳолисини маърифатга етаклаш, тараққиётга ундаш, эзгу ғоя ва қарашлар атрофига бирлаштириб якдил қилиш борасида зардўштийлик динининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

          Зардуштийлик дунёдаги энг қадимий ва кенг тарқалган динлардан биридир. Бежизга бу дин “Энг яхши дин” деган ном билан улуғланмаган. У Марказий Осиёда эрамиздан аввалги II-I минг йилликда пайдо бўлганлиги тарихдан маълум. Диншуносликда зардўштийлик динининг вужудга келиши тўғрисида  икки хил назария кенг тарқалган бўлиб, улар одатда “ғарб назарияси” ва  “ шарқ назарияси” деб аталади. “Ғарб назарияси” тарафдорлари зардўштийликнинг ғарбда вужудга келганлиги ғоясини илгари сурадилар, “ шарқ назарияси” тарафдорлари эса Зардўшт ватани ва зардўштийликнинг илк тарқалган жойи қадимги Хоразм деб ҳисоблайдилар. Зардўштнинг ватани қадимий Ўзбекистон тупроғи бўлганлиги тўғрисидаги қарашлар собиқ иттифоқ тузуми даврида ҳам мавжуд эди. Бироқ ўша даврда ҳукмрон бўлган коммунистик мафкура бу ҳақиқатни тан олишдан манфаатдор бўлмаганлиги боис, унга ён бериш ўрнига, уни доимо яшириб келди.

         Гарчи кўпхудолиликка асосланган бўлса-да, зардўштийлик Марказий Осиёда ибтидоий даврда  мавжуд бўлган табиат кучларини илоҳийлаштирувчи политеистик эътиқод шаклларига нисбатан моҳиятан  монотеистик таълимот эканлиги баъзи тадқиқотчилар томонидан таъкидланади. Бунинг боиси унда беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар,  босқинчилик урушлари қораланиб, ўтроқ осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик ва чорвачилик билан  шуғулланишга даъват этилганликнинг устиворлигидир. Зеро, инсоният цивилизациясида сезиларли даражада из қолдирган Зардўшт таълимотида алоҳида таъкидланганки, “Биз яратган, бизга мавжудлик шакли-шамойилини берган ва тарбиялаган энг улуғ, энг аъло, собит ва муқаддас Ақл – энг адолатпарвар Ахура Маздани эътироф этаман ва унга эътиқод қиламан”.

       Умуман олганда зардўштийлик таълимоти негизида оламнинг қарама –қаршиликлар кураши асосида қурилганлиги тўғрисидаги қарашлар туради: яхшилик ва ёмонлик,. ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларнинг ибтидоси сифатида  Ахура Мазда ва барча ёмонликларнинг  боши деб Ахриман худолари  ифодаланади. Бу жиҳатдан зардўштийлик унгача бўлган даврларда кенг тарқалган кўплаб диний эътиқод шаклларига  жуда ўхшашдир. Бироқ шундай бўлса ҳам зардуштийликда диний қарашлар ва таълимотнинг изчил ифодаланганлиги, муайян мақсадга, хусусан, кишиларни эзгу ниятлар ва муддаоларга ундаганлиги эвазига, шубҳасиз, ушбу дин улардан ижобий маънода тубдан фарқ қилади. Инсон ҳаётининг мазмун-моҳияти унинг фикрлаш мусаффолиги, сўз қатъияти ва амаллар эзгулиги билан изоҳланиши ва ифодаланиши зардуштийлик таълимотининг умуминсоний жиҳатларга бойлигидан далолатдир.              

       Зардўштийликнинг  муқаддас китоби  “Авесто” бўлиб,  унда ўлкамиз халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий – иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам ва борлиқ тўғрисидаги тасаввурлари,  маиший турмушидаги урф-одатлари, маънавий  маданияти ўз аксини топган.

        Кўплаб маълумотларда таъкидланишича, умуман олганда, ислом кириб келгунга қадар Марказий Осиёда  ўндан ортиқ  динлар ва диний эътиқод шакллари мавжуд бўлганлиги маълум. Шундай бўлса-да,  Ўзбекистон халқларининг қадимги тарихида диний мутаассиблик ёки адоват ва умуман диний асосдаги қирғинбарот урушлар юз бергани ҳақида биронта ҳам тарихий ҳужжат  ёки маълумот учрамайди. Бу ҳол, албатта, ўлкамизда қадим-қадимдан бағрикенглик авлод-аждодларимиз турмушининг асосий тамойили бўлганлигидан далолат беради.

         Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб халифалиги давлати истилолари ва кўп асрлик араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан боғлиқ. Дастлабки араб юришлари  643-644 йилларда бошланган бўлса ҳам ўлкамизни   узил -кесил босиб олишга  араб қўмондони  Қутайба  ибн Муслим  VIII аср бошларида (704-715)  эришган.

         Араблар ўзлари эгаллаган ҳудудларда ислом динини тарғиб қилиш билан бирга уни маҳаллий аҳолининг ҳам эътиқодига айлантиришда кўплаб  усул ва воситалардан самарали фойдаланиш учун уринганлар. Жумладан, аҳолидан ундириладиган ўзига хос солиқ турларининг жорий қилиниши арабларга ўз мақсадларига эришувида жуда қўл келган.  Шунинг билан биргаликда Мовароуннаҳрнинг исломлашувига қуйидаги икки омил бевосита ўз таъсирини ўтказганлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтмасдан бўлмайди: биринчидан, Абу Муслим (747-755) қўзғолони давригача Ўрта Осиёда исломдан олдинги давр ҳукмдорлари ўз мавқеларини сақлаб туришлари учун араблар томонидан имконият яратиб берилди. Жумладан, улар маҳаллий аҳолини  бошқариш ва улардан араблар учун солиқ йиғиш вазифаларини бажардилар. Уммавий ҳукмдорлари мамлакат ички ишларига бевосита аралашмасдан  маҳаллий сулолалардан ўлпон олиш билан чекланардилар. Баъзида бу ўлпон маҳаллий аҳолидан йиғилган жузя  солиғи (бошқа дин вакилларидан йиғиладиган солиқ)  сифатида қабул қилинар эди. Иккинчи омил уммавийлар даврида (661-750)&

Жойлаштирди: Тўхтаров Исматилло
Кўриб чиқилди: 125
Video darsliklar:

Taqdimot

Тўхтаров Исматилло
36

Taqdimot

Тўхтаров Исматилло
47