FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Жўраев Анваржон Абдуқодирович
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Катта ўқитувчи
Tug'ilgan sanasi:
1972-11-21
Davlat mukofoti va yili:
Yoq, Yoq
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: Фарғона Давлат Университети, Тарихчи, тарих ўқитувчиси, 1995
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Ёшлар тарбияси миллий тараққиётимизнинг муҳим омилидир

Бугунги кунда мамлакатимизда қурилаётган фуқаролик жамияти, амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда уларнинг самараси энг аввало ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, уларни мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш билан бевосита боғлиқ. Шу боис юртимизда ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш, унинг таълим-тарбияси учун қайғуриш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Жойлаштирди: Жўраев Анваржон Абдуқодирович
Кўриб чиқилди: 95

ИБН СИНО ИЖОДИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ВА ЖИСМОНИЙ БАРКАМОЛЛИК МАСАЛАСИ

Маълумки, 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуслари билан “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов буюк аждодларимизнинг маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш заруриятини, уларнинг миллий маданиятимиз ва жаҳон цивилизацияси ривожидаги ролини бир неча бор таъкидладилар. Негаки, айнан анъаналар давомийлиги ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш миллий ўзлик, ватанпарварлик ҳисси, меҳнатсеварлик, унинг маънавий ва ахлоқий хислатларини тарбиялаш ва ривожлантириш асосида вужудга келиши таъкидланади. Дарҳақиқат, Ўрта асрлардаги Шарқ олимлари ва алломаларининг илмий тарихий меросини чуқур ўрганиш, дунё тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаларини жамоатчиликка таништириш, уларнинг меҳнатлари ва ихтироларини ҳар томонлама ўрганиш даврнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмай, ёш авлодда жисмоний ва руҳий соғломликнинг бирлиги - “бутунлик” феномени ҳосил қилишга ёрдам беради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида: "Бу улуғ зотларнинг илм-фан соҳасига бахшида этган ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда бутун маърифатли инсониятни ҳайратга солиб келаётган ютуқлари – бу, ҳеч шубҳасиз, ҳақиқий маънавий жасорат намунаси, деб айтишга барча асосларимиз бор ва биз бундай жасорат олдида бош эгиб таъзим қиламиз.

Жойлаштирди: Жўраев Анваржон Абдуқодирович
Кўриб чиқилди: 86
Metodik materiyallar:

Metodik materiyallari qo'shilmagan

Video darsliklar:

Video darsliklari qo'shilmagan