FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар
Qisqacha ma'lumot
F.I.SH.:
Жумаев Шамсиддин Ғаффорович
Kafedra va lavozimi:
Ижтимоий - иқтисодий фанлар, Кафедра мудири
Tug'ilgan sanasi:
1964-01-24
Davlat mukofoti va yili:
“Шу?рат” медали, 2001
Ilmiy unvoni va darajasi:
,
Tugatgan oliygohi, mutaxassiligi va yili: 1997 йил, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Тарихчи, 1997
Qisqacha ma'lumot:
Maqolalar:

Глобаллашув, таълим – тарбия ва ўқитувчи масъулияти

       Мустақиллик йиллари Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган янгиланишлар,  ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган улкан натижалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида заҳматкаш халқимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига қўлга киритилмоқда. Ана шу янгиланишлар, ислоҳотлар ва туб ўзгаришларнинг замирида шубҳасиз халқимизнинг дунёқарашини ўсганлиги асосий омиллардан бири деб айтиш мумкин. Дунёқараш эса ўз-ўзидан шаклланмайди, ўсмайди. Унинг шаклланишида таълим-тарбия соҳасининг жонкуяр фидойилари муаллиму-мураббийларнинг масъулиятли, машақатли меҳнати ҳам бор. Уларнинг зиммасига миллат болаларига таълим бериш ва тарбиялашдек масъулиятли, залворли вазифа юклатилган. Айниқса, биз яшаётган ҳозирги глобаллашув даврида муаллиму-мураббийнинг ишига икки баробар кўпроқ талаб ва масъулият юклангани ҳам рост. Ҳақиқатан ҳам инсоният яшаган барча даврларга нисбатан ҳозирги таҳликали давр муаллиму-мураббийларнинг тарбия соҳасидаги ишига жиддий зарар етказмоқда. Ахир,  биргина Интернет глобал тармоқларида  юз минглаб урушлар ва диний экстремистик ғояларнинг, минглаб “оммавий маданият” унсурларининг, ҳамда аҳлоқсизлик ва тубанлик сингари иллатларнинг кўплаб тарқатилаётганлигининг ўзиёқ муаллим глобаллашув даври боласига қандай таълим бериб, қандай тарбия бериш керак эканлигини тубдан қайта кўриб чиқишни тақоза этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли китобларидаги ману бу фикр ҳам ҳозирги кунда қандай таҳликали замонда яшаётганлигимиздан далолатдир. “Агарки биз XXI асрда, тобора авж олаётган глобаллашув жараёнлари, Интернет ва интеллектуал тараққиёт ҳал қилувчи роль ўйнаётган бир даврда яшаётганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳаётимиз нақадар шиддатли суръатлар билан ўзгариб бораётганини, айниқса, чуқур ҳис қиламиз” (44-45 бетлар). Дунёда Интернетдан бошқа воситалар, хусусан,  оммавий ахбарот воситаларида, яъни,  минглаб телерадиоканаллар, ўн минглаб газета ва журналлар саҳифаларида ҳам ҳар куни одамлар ва айниқса, ўқувчи-ёшларнинг маънавиятига умуман тескари-зид тушунча ва ахбаротлар тарғибу-ташвиқ этилмоқда. Бундан ташқари дунё олимларининг эътирофига кўра, барча инсонлар ва ота-оналар беозоргина деб ўйлашаётган глобал тармоқлар ва компьютерларимида жойлаштирилган ҳамма ўйинларнинг қарийиб ярми шавқатсизлик ва зўравонлик ғояларини тарғиб этмоқда. Интернет глобал тармоқларида юз мингга яқин турли диний экстремистик сайтларнинг,  тўққиз  мингдан ортиқ кишини ўзини – ўзи ҳалок этишга даъват этадиган сайтлар, тўрт  мингга яқин фаҳш, парнография сайтларининг мавжудлиги бугунги давр қандай таҳликали давр эканлигидан далолатдир. Интернет тармоқларидан бугунги кунда дунёда қарийиб 1,5 миллиард одамлар узлуксиз фойдаланишмоқда. Ўзбекистонликлар ҳам бу жараёнлардан четда қолаётгани йўқ. Мамлакатимизда ўн миллион аҳоли бевосита Интернетдан фойдаланишмоқда. Шу ўн миллион аҳолининг саккиз миллиони ёшлар, шу ёшларнинг аксарият кўпчиллиги “Одноклассники” сайтларидан фойдаланишмоқда. Минг афсуски, “Одноклассники” ҳам шаффоф ёки беғуборгина эмас, унинг тармоқларида ҳам одамлар ва айниқса ўқувчи- ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган диний экстремизм, терроризм, ахлоқсизлик, гиёҳвандлик сингари ғояларни тарғиб этаётган минглаб таҳдидлар бор. Яна бир бор мухтарам Юртбошимизнинг қуйидаги фикрларига мурожаат қиламиз: “Ҳозирги кунда бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай кескин кураш бораётгани, бизнинг ҳаёт тарзимизга, маънавиятимизга, динимизга мутлақо зид бўлган зарарли фикр ва ғояларни тарқатиш орқали ҳали дунёқараши мустаҳкам шаклланиб улгурмаган фарзандларимизни ўзининг қабиҳ тузоғига илинтириш учун турли марказлар томонидан қанча-қанча куч ва маблағлар сарфланаётгани сизларга яхши маълум”   

Жойлаштирди: Жумаев Шамсиддин Ғаффорович
Кўриб чиқилди: 1975
Metodik materiyallar:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида маънавий таҳдидлар ва уларга қарши маърифий кураш борасида белгилаб берилган вазифалар

Жойлаштирди: Жумаев Шамсиддин Ғаффорович
Кўриб чиқилди: 1185

Эгоцентризм

Жойлаштирди: Жумаев Шамсиддин Ғаффорович
Кўриб чиқилди: 1135