FOYDALI MANBALAR
Вилоятлар

Таълим тизимида АКТнинг замонавий ҳолати ва ижтимоий фанларда қўллаш масалалари  

     Ҳаётимизнинг ривожланишидаги жадаллик бугунги кунда ҳар бир соҳага АКТ ютуғларидан фойдаланишни тақозо этади. Кундалик фаолият фан ва техника ривожи билан боғланмай қолса одам ҳаёт билан ҳамнафасликни, уйғунликни йўқотиши мумкин. Бугун таълим тизимида, АКТни қўллаш масаласига катта аҳамият берилаётгани бежиз эмас.

Ўзбекистон   Республикасининг  «Ахборотлаштириш  тўғрисида»ги 

қонунини  бажариш  мақсадида  таълим тизимида ҳам қатор меъёрий ҳужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб қабул қилинган эди, шунингдек ахборот тармоғини шакллантириш, ахборот ресурсларини яратиш ва АКТни таълим жараёнида қўллаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Интернет тармоғининг миллий сегментида ахборот ресурсларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ, барча ўқув юртлари веб-сайтлари www.edu.uz ахборот-таълим порталига бирлаштирилган. Барча олий ўкув юртлари ягона корпоратив тармоққа бирлаштирилиб, www.edu.uz, www.markaz.uz веб-сайтлари ишга туширилган. Бундан ташкари, ўқув юртларининг ўқув қўлланма ва маъруза матнлари «ZiyоNET» электрон-таълим базасида жойлаштирилган, «ZiyoNET» ахборот-таълим тармоғининг ресурслари яратилган, ўзбек адабиётининг ёрқин вакиллари ҳаёти ва ижодига бағишланган www.literature.uz веб-сайтига туширилган, мақолалар тўплами, ўқув қўлланмалар ва олтита тилга мўлжалланган — www.multilex.edu.uz он-лайн луғат яратилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан жиҳозлаш, компьютерларнинг эскирган моделларини экслуатациядан чиқариш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмокда. Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ҳам шу йўналиш бўйича мавжуд меъёрий ҳужжатларга асосланиб АКТни ўрганиш, қўллаш жиҳатларига эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир профессор-ўқитувчи ўзининг дарслари мавзуларга тегишли мултимедияли филмлар, электрон дарсликлардан фойдаланишга  ва уларга янги, замонавий мазмун беришга ҳаракат қилмоқдалар. Ўқув жараёнини бошқаришни компьютерлаштириш, таълим жараёнига масофавий ўқитишни жорий этиш, тингловчилар ва профессор-ўқитувчиларнинг мустақил ўқишини таъминлаш мақсадида институтда www.pedagogika.uz ахборот-таълим сайт яратилди.

Масофавий ўқитиш бўлимида ўрганилаётган фанлар бўйича тест вазифалари ва виртуал лаборатория стендлари жойлаштирилган. Ҳозирги даврда, яратилган кўп электрон ўқув қўлланма рўйхатга олинган, ўқитиладиган предметлар аксарияти бўйича маърузаларнинг электрон матнларидан институт ахборот-ресурс марказида фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 381-сон фармонига мувофиқ таълим тизимида ахборот-ресурс марказлари ташкил этилмокда. Бугунги кунда 9 400 мактаб муассасалари, 1 348 ўрта-махсус таълим муассасалари ZiyoNET таълим тармоғи ресурс марказига уланган. Бу ўз навбатида ота-оналарга, ўқитувчиларга, таълим олувчи ёшларга, олимларга ва соҳадаги мутахассисларга таълим ва илмдаги янгиликларга хабардор бўлишига хизмат қилади[1].

Ахборот технологияларидан фойдаланиш йўналишида Миллий ғоя фанининг мавзуларига оид мултимедиали материаллар, ҳужжатли филмлар тегишли слайдлар мавжудлиги ва имкон қадар улардан самарали фойдаланиш доимий фаолият омилига айланиши лозим. Масалан, Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларининг мазмун-моҳияти, улардаги концептуал ғоя ва хулосаларга бағишланган мавзуларга доир мултимедиали филмлар мавжуд. Шунингдек, Миллий ғоя мавзуларини ёритишга амалий ёрдам кўрсатадиган ахборот коммуникацион ресурсларга ҳам ижобий фикрлар билдирилмоқда.

[1] http://parliament.gov.uz/ru/events/fractions/7269

Жойлаштирди: Тохириён Абдуллохи Шерализода
Кўриб чиқилди: 3086